Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖОЙНАМОЗНИ ЮВИШ

САВОЛ: Жойнамозни ювса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозни ювиш жоиз. Хоҳ бу унга нажас теккани сабабли бўлсин, хоҳ кир бўлгани учун бўлсин фарқи йўқ. Жойнамозни ювиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 20-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:50
⏱ШОМ - 17:30
⏱ХУФТОН - 19:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4👌1
#Ҳадис

Абу Лубоба Башир ибн Абдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Қуръон ўқиганда овозини чиройли қилмаса, биздан (яъни бизнинг йўлимиздан юрувчи) эмас», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ XАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ

✅Шу йил 19 январь куни Истамбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ташаббуси билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратлари ва ҳадис илми тадқиқига бағишланган халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

🤔Ушбу нуфузли тадбир доирасида Президент Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга замонамиз муҳаддиси Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди.

📍Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби бир қатор вакилларимиз иштирок этди.

🌙Сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳадиси шарифларни замонавий талқинда шарҳлаш ва бу орқали ҳозирги мураккаб даврда мафкуравий таҳдидлар ҳамда ғоявий хуружларга қарши туришдаги амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳадисларнинг бугунги кундаги тарбиявий-аҳлоқий томонларига ҳам катта урғу берилди.   

😎 Файзли маросимда “Дорул Ҳадис” раҳбари, муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги уламоларнинг ҳадис илмига оид илмий лойиҳалари тақдимот қилинди. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунан” асарини таҳқиқ ва тадқиқ этиш ниҳоялангани, Имом Зарқонийнинг аллома Қасталонийнинг “Мавоҳибу Ладуния” асари шарҳининг таҳқиқи бошлангани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, Ҳофиз Суютийнинг “Тадриб ар-Ровий” китобини ўқиш ва шарҳлаш бўйича хатмона дарси ўтказилиб, махсус ижозалар топширилди.
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КЕШБЕК ОЛИШ ҲАЛОЛМИ?

CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп учрайдиган кешбек фоиз, фоиз олиш дурустми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кешбек фоиз, фоиз шариатимизда ҳаром деган гап нотўғри. Чунки фоиз сўзи молия соҳасига оид атама бўлиб, улуш, ҳисса, қисм деган маъноларни англатади. Фоиз атамасини жуда кўп ўринларда ишлатамиз. Масалан, “закотга қодир инсон қўлидаги молининг 2,5 фоизини фақирларга беради”, деймиз. Бу дегани қўлидаги молини қирқдан бир улушини ёки қисмини беради, дегани бўлади. Ёки икки киши савдо қиламиз, деб пул тикишди. Фойдани масалан, 50 фоиздан, яъни 50/50 оламиз, деб келишади. Бу келишув мумкин эмас, дейилмайди. Яна бир мисол: мерос тақсимлашда ҳам маййитдан қолган мол мулкни тақсимлашда кимдир 20 фоизини, яна кимдир 40 фоизини олади.

Демак, юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган масалаларда фоиз сўзини ишлатишда ҳеч қандай муаммо ёки шаръий таъқиқ йўқ.

Чунки бу ишда ғарар(алдов) ҳам, рибо ҳам топилмайди. Масалан, Аҳмад исмли киши кийим сотиб олиш учун супермаркетга борди. Супермаркетга кирса, сотувчи “Ким биздан битта кийим сотиб олса, яна битта қўшиб берамиз ёки қилган тўловидан шунчасини қайтиб берамиз”, деб эълон қилди. Бу нарса ҳалол ҳисобланади.

Ҳозирги кундаги ислом молияси бўйича кўзга кўринган олим Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюъ” китобида буни ҳадя деб атаган:
“Айрим савдогарлар маълум миқдорда маҳсулотларини сотиб олган харидорларга мукофот, бонус бериш одати жорий бўлган. Бу мукофотларни гоҳида қуръа ташлаш йўли орқали беради. Савдогар бу ишни қилишдан мақсади одамлар унинг маҳсулотни кўпроқ сотиб олишлари учун қизиқтириш мақсадида қилади. Бу савдогар томонидан ваъда қилинган инъом, ҳадя ҳисобланади”.

Кешбек ҳақида Ҳиндистон Дорул улум фатво марказида қуйидагича савол-жавоб келтирилган:
Савол: “Масалан, бирор нарсани онлайн сотиб олинганда кешбек берилади. Бу жоизми?”.
Жавоб: “Бу пуллар рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, олиш жоиз”.

Хулоса қиладиган бўлсак, турли иловалар орқали бериладиган ғарар (алдов) ва рибо аралашмаган кешбекни мукофот ёки бонус, деб тушунса бўлади ва буни олиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:32
⏱ХУФТОН - 19:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуо

Инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. У мунтазам равишда ўзгариб туради. Қалбнинг тинмасдан ҳаракат қилиши гўё биқиллаб қайнаётган сувга ўхшайди.

Қалб ўзгариб турар экан, уни тинчлантириш учун кўп зикр қилиш керак. Банда Аллоҳ таолони қанча кўп зикр қилса, унинг қалби шунча ором топади, сокин бўлади. Агар қалб зикр билан озиқлантирилмаса, у касалланади, кейин уни даволаш, бошқариш мушкул бўлади.

Уламолар айтадилар:
“Қалбни ислоҳ қилиш ҳатто саҳобалар ҳам учраган энг машаққатли ишдир. Қалбни тарбиялаш узоқ йилларни талаб қилади”.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Биз Қуръони каримдан ўн оятни ўқирдик. Сўнгра уни ёдлаб олардик, оятнинг маъносини тафаккур этиб, унга амал қилардик, кейин бошқа оятни ўқирдик”,

деганлар.

Ҳа, қалб поклигига эришишда амал муҳим ўрин тутади. Масалан, хорижийлар ҳам Қуръон ўқийди, лекин уларнинг Қуръони ҳалқумидан нарига ўтмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида огоҳлантириб: “Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зараригадир”, деганлар.

Сув оловда узоқ вақт қолиб кетса, сув парланиб йўқ бўлиб кетади. Натижада, бир томчи ҳам сув қолмайди. Шунинг учун, банда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, аста-секин, босқичма-босқич қалбини поклаш ва ислоҳ этишга ҳаракат қилиши лозим.

Ҳаддан ошиб, гўё ловуллаб ёниб, сўнгра бир зумда кулга айланадиган оловга ўхшмаслик керак. Ҳеч ким қалб поклигига осонлик билан эришмаган. Бу – бир лаҳзада содир бўладиган иш ҳам эмас.

Банда ҳамиша қалбини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган 2 дуони мунтазам ўқиб юриш талаб этилади. Бу икки дуо бир-бирига жуда яқин, аммо орасида айрим фарқлари бор. Уларнинг биринчиси қуйидагича:

يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

Йа муқоллибал қулуб, саббит қолбий ъала дийника.

Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар. Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз? Бу дуони кўп ўқишга одатланайлик. Зеро, бизнинг қалбимиз билан Набий алайҳиссаломнинг қалблари орасида қанча катта фарқ бор?!

Иккинчи дуо:

اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ

Аллоҳумма мусоррифал қулууб сорриф қулуубана ъалаа тоъатик.

Қалбларни
(Ўзи истаган тарафга) бурувчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.

Биринчи дуода, Аллоҳ таолодан қалбимизни динда, солиҳ амалларда собитқадам этиши ва Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлувчи гуноҳлардан узоқ қилиши сўраляпти.

Иккинчи дуода эса, Аллоҳдан қалбимизни хайрли ишларга бошлаши ва буриб қўйиши сўраляпти.

Аллоҳ таоло қалбимизни ҳидоятида бардавом қилсин!

Ўзининг розилигини топадиган солиҳ амалларга бошласин!

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Қуръон ўқиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасини ўқиб «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш оқмоқда экан».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@fitratuz
👍2