ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ
Таҳоратнинг суннати ўн учтадир.
Биринчи суннат – таҳоратни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошлмамоқдир
Таҳоратда “Бисмиллаҳ”ни айтиш билан боғлиқ баъзи масалалар
• Таҳоратнинг бошланишида кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деса, “Бисмиллаҳ”нинг айтгани ҳисобга ўтади
• Агар инсон таҳорат қилишдан аввал “Бисмиллаҳ”ни унутса, таҳорат ичида ёдига келган пайтда айтсин, токи, таҳорат “Бисмиллаҳ”дан холи бўлмасин
• Истинжодан аввал ҳам, кейин ҳам “Бисмиллаҳ” айтилади
Ҳадис
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар:
“Ким “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деса, Аллоҳ таоло унга ўн минг яхшилик етказгай, ундан ўн минг ёмонликни йўқ қилгай ва унга ўн минг даражани баланд қилгай”.
(“Хулосатул ахбор”дан)
• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш имом Моликка кўра, мустаҳаб
• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш имом Шофиийга кўра, фарз
• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш бизнинг – ҳанафий уламолар наздида – суннатдир
Суннат ҳақида баъзи масалалар
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодат, дея доимий бажариб, бир-икки марта тарк этган ишлари – суннатдир
• Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамиша одат қилган ишлари – суннати завойиддир
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодат сифатида адо қилган ишлари – суннати ҳудодир
• Суннати ҳудони инкор қилган кофир бўлмайди, мубтадиъ (бидъатчи) бўлади
• Суннат ҳукмларга эргашиб, бажарган мўминларга савоб берилади
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилган мусулмон азобга қолади, шафоатдан ва яқин бўлишдан маҳрум бўлади
• Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг битта суннатларини адо қилиш билан (жаннатга ёки Набийимизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига) беш юз йиллик яқинлик ҳосил бўлгай
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Кофир ёки муртад салом берса, алик олса бўладими?
——————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
——————————-
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/91

“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Ирода қилса ул Ҳаййу тавоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.
Сафий тупроғин этгач, жон ила жисм,
Нечукким, айлади донойи ҳар исм.
Мазкур ва навбатда келадиган байтларда Сўфи Оллоёр бирма бир Пайғамбарлардан содир бўлган мўъжизаларни санайди. Оллоҳнинг қудратига далолат қилароқ айтади:
Ҳаййу тавоно, яъни ҳамиша ҳаёт ва куч-қудрат эгаси бўлган Зот хоҳласа, ҳеч нарсадан хабари йўқ – нодон кишини бир лаҳзада донога айлантиради.
Бунга далил, инсоният отаси бўлмиш Одам Сафийюллоҳнинг жисми тупроқдан ясалиб, жон ато этилгач, Оллоҳ таоло унга барча нарсаларнинг исмини ўгатгани ва Одам жамики фаришталарга у нарсаларнинг исмини билдирганидир.
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда
———————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/92

Нечукким, тутди тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.
Қандай ажиб ва даҳшатли манзараки, беҳудуд даштлару баланд тоғларни домига тортиб, ғарқ қилган тўфондан Нуҳ ва унинг аҳли заррача зарар кўрмадилар.
Мажозан айтиляптики, тўфон бутун атрофни сувга ғарқ қилган бўлишига қарамасдан Нуҳ пайғамбар оёғи ҳатто, ҳўл бўлмади.
Қуръони каримда шайхул анбиё – пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ қиссаси Ғофир, Қоф, Ваз-зариёт, Ван-нажм, Қамар, Нуҳ, Оли Имрон, Анъом, Аъроф, Ҳуд, Анбиё каби сураларда ҳикоя қилиниб, у зотга итоат қилмагани учун қайсар ва исёнкор қавмнинг тўфон балосига гирифтор этилгани зикр қилинган.

“Энди қачон кофирларни ҳалок қилиш ҳақида Бизнинг фармонимиз келиб, Ердан фавворалар отилган вақтда, Нуҳга дедик:
“У кемага ҳар жонивордан бир жуфтдан ол ва аҳли оилангни чақиргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг Сўзимиз яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз ўтган бўлса, уларни тарк қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди.
Яна иймон келтирган кишиларнинг барчасини (кемага чиқаргин)!
(Нуҳ) билан бирга (Оллоҳга) иймон келтирган кишилар эса жуда оз эдилар.
Нуҳ деди:
“(Оллоҳнинг номи билан) кемага мининглар! (Чунки) унинг юриши ҳам, туриши ҳам Оллоҳ номи билан бўлур. Албатта Парвардигорим Мағфиратли, Меҳрибондир”.
(Кема) уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди:
“Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, кофирлар билан бирга қолмагин”.
У (ўғли) деди:
“Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирор тоғнинг устига чиқиб кетажакман”.
(Нуҳ) айтди:
“Бугун Оллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан бирор сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнига (сақлар)”.
(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди”
(Ҳуд сураси, 40-43-оятлар).
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда
——————-
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/94

Telegram
Diyonat
“Энди қачон кофирларни ҳалок қилиш ҳақида Бизнинг фармонимиз келиб, Ердан фавворалар отилган вақтда, Нуҳга дедик:
“У кемага ҳар жонивордан бир жуфтдан ол ва аҳли оилангни чақиргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг Сўзимиз яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги…
“У кемага ҳар жонивордан бир жуфтдан ол ва аҳли оилангни чақиргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг Сўзимиз яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги…
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Маҳсининг устига крем суриб юрса, таҳорат бузилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/95

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
(Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Бетоб бўлиб, бир ой намозларимни ўқий олмадим. Қазо бўлган намозларимни адо қилиш шартларини айтиб берсангиз, илтимос.
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/96
(Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Бетоб бўлиб, бир ой намозларимни ўқий олмадим. Қазо бўлган намозларимни адо қилиш шартларини айтиб берсангиз, илтимос.
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/96
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Намоз уйда ўқилса, уйга азон эшитилмаса, намоздан олдин азон айтиш керакми? Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/97
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Намоз уйда ўқилса, уйга азон эшитилмаса, намоздан олдин азон айтиш керакми? Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/97
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
(Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Мен Пискент туманида яшайман. 2008 йил заводда “травма” (жароҳат) олганман. Таҳорат қилишди, қўлимни тирсаккача ювишда жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб қийналаман. Таҳоратни тўлиқ қилдим ёки қилмадим, деб ўйлаб қоламан. Намоз ўқиш жараёнида ҳам “Аттаҳиёт” ўқишда, чап оёқни кўтариш ва қўйишда ҳам қийинчиликларга тўғри келяпти. Шу масалада, дин ва илм томонидан жавоб берсангиз. Намозни бошлаганимга бир ой бўлди. Аллоҳ савобидан баҳраманд қилса, деб Сиздан жавоб кутаман. Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! 👇
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/98

ГЎЗАЛ НАСИҲАТ НИМА?
Бугун насиҳат эмас, “насиҳат” деган сўз ҳам нафсимизга малол келмоқда. Чунки кўпчилигимизнинг насиҳат ҳақида илмимиз йўқ. Насиҳатни фақат гапириш, танбеҳ, дакки бериш ёки бирор мавзуда билоғонлик қилиш, деб тушунмоқдамиз. Ҳолбуки, дин – насиҳатдир. Диннинг ўзаги, илдизи, асосларидан бири насиҳатдир. Насиҳат тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларимиздаги хатолик кўп. Натижада, биз насиҳатдан ўз ўрнида фойдаланишни билмаймиз, насиҳатни қабул қилмаймиз, насиҳатдан безидик. Ислом дини бизга насиҳатнинг аслини ўргатади.
“Насиҳат” сўзининг маъноси
Насиҳат шундай сўзки, унинг замиридаги маънони бошқа тилга таржима қилиб бўлмайди. Бу сўз ўзида жамлаган маъно рус ёки инглиз тилларидаги бирор сўз билан ифода қилинмаслиги айтилган.
Насиҳатнинг биринчи маъноси бирор кимни ёки нарсани чин дилдан яхши кўрмоқ, ўзини унга бағишламоқ ҳамда садоқат ва самимиятдир.
Иккинчи маъноси эса бирор инсондаги қусур, камчилик ёки хатони кўрса, уни тузатиш мақсадида холис Аллоҳ учун, шахсий манфаат, нафсий ғаразлардан холи бўлиб, тўғри йўлни кўрсатиш ниятида ўгит бериш, маъноли сўзларни айтиш, ибратлар келтиришдир.
Қуръонда насиҳат
Қуръонда насиҳат сўзи билан боғлиқ феъл ва исм сўзлари ўн икки ўринда қўлланган. Пайғамбарлар ўз қавмларини ҳидоятга чорлаб, насиҳат қилардилар.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
“Кейин улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмассиз”, деди” (79-оят).
Бу Солиҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзларидир. Солиҳ алайҳиссалом икки ишни қилганларини айтмоқдалар. Биринчидан, ўз қавмларига Аллоҳнинг рисолатини – амрларини, буйруқларини етказганлар. Иккинчидан, Аллоҳ берган илм ва ҳикматга таянган ҳолда қавмга насиҳат қилганлар. Бу насиҳат Аллоҳга итоат қилиш, унга ширк келтирмаслик ҳақида эди. Бироқ ул зотнинг қавми насиҳатни ёқтирмаган.
Бу каби оятларни кўплаб мисол қилиш мумкин. Ўтган набийларнинг қавмлари насиҳатларни қабул қилмай, ҳалокатга учраганлар. Қуръон – Аллоҳнинг ўз бандаларига қилган Насиҳатидир.

Ҳадисда насиҳат
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз асҳобларига: “Дин насиҳатдир”, – дедилар.
Саҳобалар: “Ким учун?” – деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби учун, Аллоҳнинг элчиси учун, мусулмонларнинг раҳбарлари учун, мусулмонлар жамоаси учун”, – деб марҳамат этдилар.
Мазкур ҳадисни Аҳмад ибн Ханбал, имом Бухорий, имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳумлар ривоят қилишган.
Имом Нававий бу ҳадисни шундай тушунтирадилар:
Аллоҳ учун насиҳат –Аллоҳни якка илоҳ, деб қатъиян ишониб, унга бирор нарсани, бирор кимни шерик келтирмасдан чинакам қуллик қилиб, бу йўлда машақққатлардан қочмасдан, шу хусусда мўмин кишининг ўзига ўзи ич-ичидан насиҳат қилишидир.
Ота-боболаримиз, қадим машойихларимиз, валий зотлар ўз нафсларига ана шундай насиҳат қилар эдилар.
Аллоҳнинг Китоби учун насиҳат – Қуръонни Аллоҳнинг сўзи эканига қатъиян инонган ҳолда уни ўқиш, овоз чиқариб қироат қилиш, Қуръон амрларига итоат қилиш ҳамда бошқаларни бунга даъват этишдир.
Аллоҳнинг пайғамбари учун насиҳат – Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни дунёдаги ҳар қандай инсондан, ҳар қандай неъматдан кўра кўпроқ севиш, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга душман бўлганларга душман бўлиш, дўст бўлганларга дўст бўлиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, ҳамиша амал қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ҳамда мўмин-мусулмонларни ҳам бу хайр амалларга чорлашдир.
Мусулмонларнинг раҳбарлари учун насиҳат – раҳбарларга Аллоҳнинг йўлида итоат этиш, дин ва шариат йўлидаги амрларини бажариш, агар улар хато қилсалар, уларга гўзал шаклда бу хатони кўрсатиб, ислоҳ қилишга чақиришдир. Ҳақни насиҳат қилса, мусулмонларнинг раҳбарлари ҳар кимдан насиҳатни қабул қилишлари шарт.
Мусулмонларнинг жамоаси учун насиҳат – мусулмонларни дин ва дунё ишларидаги ножоиз ишлардан қайтариш, хайрли ишларга даъват этишдир. Чунки Аллоҳнинг дўстларини дўст тутган инсон уларга ҳамиша яхшиликни раво кўради.

Насиҳатнинг ҳукми
Ислом уламоларига кўра, насиҳат фарзи кифоя ҳисобланади.
Термизий ва Насоий раҳматуллоҳи алайҳумлар ривоят қилган ҳадисга кўра, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам, биродарининг хатосини кўрса, унга бу ҳақда насиҳат бериш ва ортидан яхши сифатлари билан эслаш мўминнинг мўмин биродаридаги ҳаққидир, деб айтганлар.
Бу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, мўмин биродари учун куйинган инсон уни ғийбат қилмайди, балки юзма-юз кўришиб, чиройли насиҳат билан хатосини англатади.
Баъзи уламоларга кўра, насиҳат фарз ва насиҳат қилувчига насиҳати орқасидан жонига хавф етиши аён бўлса, бу ишдан ўзини сақлайди.
Бироқ у шундай ҳолда ҳам, гўзал насиҳат йўлини топса, Аллоҳнинг ҳузурида ажрга эришади ва бошқа мусулмонлар ҳам насиҳат қилмаслик гуноҳидан қутуладилар, яъни улар насиҳат соқит бўлади.
Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳумлардан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларидан байъат оларканлар, бир қатор қатъий амалларни бажаришни талаб қилганлар, хусусан, бу талаблар ичида намозни тўкис адо этиш, нисобга етган молдан закот ажратиш ҳамда ўзаро насиҳатлашиш ҳам бор эди.
Уламолар насиҳат бобида ана шу нуқтага диққат қаратадилар. Насиҳат биродарликнинг, дўстликнинг шартларидан бири, дея таъкидлайдилар.

Насиҳатнинг шартлари
Насиҳат қилувчи носиҳ, дейилади. Насиҳат қилишга бел боғлаган одам, аввало, ниятни тўғирлаб олиши керак. Насиҳат қилувчи бу ишни бошлашидан олдин Аллоҳга дуо қилиб, ёрдам сўраши мақсадга мувофиқ.
Насиҳат эшитадиган инсоннинг саъвияси, руҳий ҳолатини ҳисобга олиб, шунга мувофиқ гапириши талаб этилади.
Чунки одамларнинг табиати ва дунёқарашлари фарқлидир. Юмшоқ табиатли, таъсирчан инсонлар учун бир имо билан унинг хатосини англатиш мумкин.
Дийдаси қотиб кетган кишилар эса қаттиқроқ гап эшитмасалар, насиҳатни қабул этмасликлари эҳтимоли бор.
Насиҳат бир ёки бир неча кишига қилиниши мумкин. Бир кишига яккама-якка суҳбатлашган ҳолда насиҳат қилинаркан, суҳбатдошнинг қалбига йўл топиш, унинг кўнглини оғритмаслик ҳаракати самара беради.
Кўпчиликка насиҳат қилинганда эса қатъий ифодалар, бироз шиддат лозим.
Қисқа насиҳат катта кучга эга. Узайиб кетган ҳар қандай гап қувватсизланади.
Насиҳат фақат сўзни эмас, амалларни ҳам ўз ичига олади: мусулмон инсон хулқини, гап-сўзларини, муомаласини, ишларини ҳам бошқаларга насиҳат ва ибрат бўларли даражада гўзал адо этса, унинг сўзлари ҳамиша қалбларни титратади, ҳосил беради.
Чунки гўзал ниятга асосланган чиройли амал тақвонинг бир кўриниши.
Тақводорнинг насиҳатини Аллоҳ қувватли қилади. Тақвосизнинг, гуноҳкорнинг насиҳати ҳар қанча гўзал бўлмасин, натижа бермайди, қалбларни забт этмайди.
Бугун: насиҳат, насиҳатгўй ва насиҳат олувчи
Замонамизга келиб, моддий тараққиёт сабабли газета ва журналлар, телевидение, радио ва интернет сайтлари сўзловчи учун кенг минбарга айланди.
Кўпчилик яхшиликка тарғиб этиб, ёмонликдан қайтарувчи насиҳатларни тарқатмоқда. Бироқ аксар муаммоларимиз ечилмаяпти. Тарқалаётган маъруф насиҳатлар сони нақадар кўп бўлса, мункар ишларга ҳам шу қадар кўп чақириқлар янграб тургани сир эмас.
Яна бошқа бир томони шуки, насиҳат қиламиз, бироқ амалларимиз у насиҳатлар каби гўзал эмас.
Ижтимоий тармоқларда, айниқса, жуда жўшқин сўзларни ёзмоқдамиз.
Ҳолбуки, у сўзлар ўзимизни кўз-кўз қилиш, холос. Чунки яхшиликка чорлаётган одамлар ҳам ўз сўзларига амал қилишлари шарт.

Насиҳат қиламиз, дея кўпчилигимиз қўполликка, бирёқламаликка йўл қўймоқдамиз.
Бир-биримизни айблашга, маломат қилишга берилиб кетдик. Айтаётган ва сўзлаётган гапларимизни Аллоҳнинг розилиги учун эмас, инсонларнинг розилиги, нафсимизнинг ҳузур ва ҳаловати учун намоён этмоқдамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин!”
Бугун бу ҳадис бизнинг ҳаёт тарзимизга айланиши лозим.
Мусулмонларнинг орасида ўз диндошлари ҳақида яхши гап айта олмаса-да, сукут сақлашни уддасидан чиқа олмаётган биродарларимиз бисёр.
Ваҳоланки, ўз диндошимиз бизнинг яши гапимизга ҳақли бўлмаса, ҳеч йўқса, сукутимизга ҳақлидир.
Бугун илми етмаса-да, насиҳат қилишга ўч бўлганларни кўрмоқдамиз.
Тўғри насиҳатларни қабул қилмайдиганларимиз ҳам орамизда кўплаб топилади.
Мезонлар бузилди, сўзлар таъсирини йўқотди
.
Хулоса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, “Дин – насиҳатдир”.
Насиҳатдан йироқ бўлган жамият маънавий-руҳий ҳалокатга юз тутади.
Илм ва ҳикматга суянган насиҳатлар эса асл насиҳатдир. Сўзлар билан ҳаммани маҳлиё қилиб, амаллари ёқимсиз бўлган одамларнинг нутқи ва асарлари эса ҳамиша фойдасиз бўлиб қолаверади.
Зеро, Аллоҳ таоло бу каби инсонларга барокат ва файз бермайди.
Аллоҳ таоло бизни Ўз Сўзи ила насиҳатлантирсин! Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ила чинакам уммат бўлишимизни насиб этсин!
Сўзларимизни динимиз, дунёмиз ва охиратимиз учун хайрли ҳамда манфаатли айласин!
Абдулҳамид Абдулхолиқ ўғли,
“Пискент” жоме масжиди имом хатиби.
Манба:
https://azon.uz/content/views/guzal-nasihat-nima

Azon
Гўзал насиҳат нима?
Бугун насиҳат эмас, “насиҳат” деган сўз ҳам нафсимизга малол келмоқда. Чунки кўпчилигимизнинг насиҳат ҳақида илмимиз йўқ. Насиҳатни фақат гапириш, танбеҳ, дакки бериш ёки бирор мавзуда билоғонлик қилиш, деб тушунмоқдамиз. Ҳолбуки, дин – насиҳатдир. Диннинг…
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Домла!
“Алақ” сурасини эшитганимда, унинг бир ояти сажда ояти эканлигини айтишди. Шу оятни эшитганда сажда қилиш вожиб экан. Эшитишимча, саждада қилинадиган дуоси ҳам бор экан. Бу дуо қандай ўқилади?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг!☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/107

Ассалому алайкум! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” дeб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” эмас, балки “Субҳаана роббиял аълаа” дейиш суннат.
Агар уч мартадан кўп айтсангиз зарари йўқ. Тоқ айтиш ҳам суннат.
Рукуъда “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради.
Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади.
Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз” деганлар. (Роддул муҳтор).
Валлоҳу аълам!
Манба: 👇
https://savollar.islom.uz/s/32138

savollar.islom.uz
Саждада
Ассалому алайкум! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” дeб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми?
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
АЛЛОҲ ҲАЁ ҚИЛИНИШГА ҲАҚЛИРОҚ
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
" Инсонлар кўриб қолишини ёқтирмаганинг ишни ўзинг холи қолганингда ҳам қилма!"
Изоҳ:
Инсон одатда, яхши амалларни яширмайди,балки уни фахр билан қилади.
Аммо ёмон амалларини эса инсонларга ошкор бўлишини хоҳламайди.
Чунки у гуноҳ эканини билади.
Аслида, АЛЛОҲ ҲАЁ ҚИЛИНИШГА ҲАҚЛИРОҚ.
‐---------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/109

Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар.
Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.

ИЛМГА АМАЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
"Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўз нафсини унутган кишининг мисоли худди инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини куйдирган чироқ кабидир".
Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда ўзгаларни яхшиликка дават қилиб, ўзи амал қилмайдиган беамал олим ҳақида айтилмоқда.
Амалсиз илмдан Аллоҳ паноҳ берсин.
————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/111
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
"Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўз нафсини унутган кишининг мисоли худди инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини куйдирган чироқ кабидир".
Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда ўзгаларни яхшиликка дават қилиб, ўзи амал қилмайдиган беамал олим ҳақида айтилмоқда.
Амалсиз илмдан Аллоҳ паноҳ берсин.
————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/111
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Эшитишимча, ота онага оқ бўлса, қариндош уруғчилик узилса, уйда ит боқса, одам сурати осиб қўйилса, уйдан фаришталар кетиб қоларкан. Ўз отам бир пайтлар уйга ичиб келиб, дадаларини урмоқчи бўлиб қўл кўтарган эканлар. Дадалари жонлари узилаётган вақтда дадамдан юзларини тескари буриб олган эканлар. Aмаким, яъни укалари билан ҳам салом-аликни узиб юборганлар.
Устоз, уйимизга фаришталар кирмайдими? Менинг беш вақт намоз ўқиш ниятим бор, намоз ўқисаму, лекин уйимизда фаришталар бўлмаса, нима қилишни маслаҳат берасиз, устоз?
Жавоб учун олдиндан раҳмат устоз!