Дунё ва дин одоби
319 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
Хақиқат шуки, қабристонда ётганларнинг хам қолиб кетган учрашувлари, ушалмаган озрулари ва охирига етмаган ишлари бор эди...
Хулоса шуки, хамиша ва хар доим дин-охират ишини биринчи ўринга қўяверинг!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!

☝️#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.

Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 17-мартдан 18-мартга ўтар кечасига тўғри келади.
Яна бир тақвимга кўра 18-мартдан 19-мартга ўтар кечасига.
Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.

👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

17-март-2022-йил
18-март-2022-йил
19-март-2022-йил

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Наманган вақти билан ⬇️)

Пайшанба :   05:07 --- 18:22
Жума: 05:05 --- 18:23
Шанба :   05:03 --- 18:24

(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Яна бу кечани авзаллиги щундаки бу кечада 4 ракат тасбех номози укиган инсон жаннатга 300 туб дарахт эккан булади.

☝️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бу маълумотларни бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

☝️https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Мухтасари викоя ва Ихтисорур Ривоя китобидан Хуфтон сухбати "Намознинг махфий жахрий укилиши"
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi
#Тезкор Жуда таъсирли хадис.

في رواية قالت عائشة رضي الله عنها: رأيت النبي صلي الله عليه و سلم في ليلة النصف من شعبان ساجدا يدعو ، فنزل جبريل، فقال :《ان الله قد أعتق من النار الليلة بشفاعتك ثلث أمتك》، فزاد عليه السلام في الدعاء ، فنزل جبريل فقال: ان الله يقرئك السلام ، و يقول : 《اعتقت نصف أمتك من النار》، فزاد عليه السلام في الدعاء، فنزل جبريل، فقال : 《ان الله أعتق جميع أمتك من النار بشفاعتك إلا من كان له خصم حتي يرضي خصمه》. فزاد عليه السلام في الدعاء فنزل جبريل عند الصبح . و قال :《ان الله قد ضمن لخصماء أمتك ان يرضيهم بفضله و رحمته》فرضي النبي صلي الله عليه و سلم.

تفسير روح البيان

Ойша онамиз розияллоху анхо айтдилар: Шаъбон ойининг ўн бешинчи (15) кечасида Набийимиз соллаллоху алайхи ва салламни сажда қилган холда дуъо қилганини кўрдим, бир қанча вақтдан кейин Жаброил алайхис-салом тушдилар ва айтдилар: 《Аллох бу кечада сизни шафоъатингиз сабабидан, уматингизни учдан бирини дўзахдан озод қилди.》 Шундан кейин Росулимиз соллаллоху алайхи ва саллам дуъони зиёда қилдилар, Жаброил алайхис-салом яна нозил бўлдилар ва айтдилар: Аллохим сизга салом берди, ва айтди:《Сизни уматингизни яримини дўзахдан озод қилдим.》 Росулимиз соллаллоху алайхи ва саллам дуъони зиёда қилдилар, Жаброил алайхис-салом яна нозил бўлдилар, ва айтдилар: 《Албатта Аллох хамма сизни уматингизни, шафоъатингиз сабабидан дўзахдан озод қилди магарам озод килмайди шундай бир кишинийки унда хасми(яъни бир кишидан олиб куйган нарсаси) бор эди хатто мазлум ундан рози булмагунча》Росулимиз соллаллоху алайхи ва саллам яна дуъони зиёда қилдилар, субҳ пайтида Жаброил алайхис-салом нозил бўлдилар ва айтдилар:《Аллох сизни умматингиздан бўлган хусуматчиларига, ўзини фазлу рахмати сабабидан уларни бир-биридан рози бўлмоқлигларига кафил бўлди》шундан кейин Набийимиз соллаллоху алайхи ва саллам рози бўлдилар.

Тафсиру рухул баён китобидан.

Бу кечада Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зот бошлари саждада бўлган экан, биз умматнинг сажда қилмасликка, намоз ўқимасликка яна қандай баҳонамиз бор...?

Эслатма: Бугун 15 март. «Шаъбон»нинг 12-куни.
https://t.me/dinvadunyoodobi
​​📝 ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг хижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини Аёл, Она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак лайдиган эркак лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...

🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Мухтасари викоя ва Ихтисорур Ривоя китобидан Хуфтон сухбати Намоз китоби
" Намозда кироат килишнинг суннати"
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi
#Шаъбон ойи фазилатларидан.

فضيلة العباد ليلة النصف من شعبان و في حديث: 《من صلي في هذه الليلة مائة ركعة أرسل الله تعالي اليه مائة ملك ثلاثون يبشرون بالجنة، و ثلاثون يؤمنونه من عذب النار و وثلاثون يدفعون عنه آفات الدنيا، و عشرة يدفعون عنه مكايد الشيطان 》.

تفسير روح البيان


ШАЪБОН ойни (15) ўн бешинчи кечасида ибодатни фазилатлик бўлиши ҳақида. хадиси шарифда келади:

«Кимийки бу кечада 100(юз) ракаъат намоз ўкиса Аллох таъоло у кишига
100(юз)та фариштани жўнатади:
30 (ўттиз)таси унга жаннат билан башорат киладилар, ва
30 (ўттиз)таси дўзах азобидан омонлик тилайдилар, ва
30 (ўттиз)таси дунё офатни у кишидан дафъ қиладилар ва
10 (ўн)таси эса шайтонни хийласини у кишидан дафъ киладилар
»

Тафсиру руҳул баён китобидан.

https://t.me/dinvadunyoodobi
Ушбу Шаъбон ойида рўза тутмоқлик.

و في نسائي من حديث اُصامة رضي الله عنه قلت : يا رسول الله، لم ارك تصوم من شهر من الشهور ما تصوم من شعبان . قال : 《 ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب و رمضان و هو شهر ترفع فيه الأعمال لرب العالمين ، فأحب أن يرفع عملي و انا صائم》 .

مكاشفة القلوب.

Усома розияллоху анху айтдилар: Айтдимки, Эй Аллоҳнинг Росули, ҳеч бир ойда Шаъбондагидай кўп рўза тутганингизни кўрмадим?
Расулулллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам. буюрдилар: — Бу шундай бир ойки, одамлар Ражаб билан рамазон ойлари орасида ундан ғофил қоладилар. Ваҳоланки, бу ойда амаллар оламларнинг Рoбби бўлган Аллоҳга юксалади. Мен ҳам амалларимнинг рўзадор бўлган ҳолда Роббимга юксалишини истайман...

(Насоий ривояти).

Мукошафатул кулуб китобидан


https://t.me/dinvadunyoodobi
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ, БАРОАТ КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: " لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الشّهْرِ مِنَ السَّنَةِ أَكْثَرَ صِيَاماً مِنْهُ في شَعْبَانَ " (رَوَاهُ مُسْلِمٌ)

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).

Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат” кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий “Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади”, деган (Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет).

Машҳур мужтаҳид олим Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

بَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: " إِنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ: فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةِ الأَضْحَى وَلَيْلَةِ الفِطْرِ وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ"

яъни: “Бизга етган хабарларда айтилишича беш кечада дуо ижобат бўлади: жума кечаси, қурбон ҳайит кечаси, Рамазон ҳайити кечаси, Ражабнинг биринчи кечаси ва Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси” (манба: Ал-Умм. 1-жуз, 264-бет)

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/dinvadunyoodobi
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб: “Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
(давоми бор..)

https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧Ёмғир остида.. хоҳлаганингизни хоҳлаганингизча сўранг.
Ёмғир томчилаб турганда қилинган дуо мустажобдир...

☝️Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Икки нарса қайтарилмайди. Азон ва ёмғир ёғаётган вақтидаги дуо” дедилар".

👇

https://t.me/dinvadunyoodobi
Ердан энг аввал кўтариладиган нарса нима?

"Руҳий тарбия" 1-китобидан
Anonymous Quiz
41%
Оқибат
24%
Ҳушуʼ
21%
Илм
3%
Виждон
11%
Энди билиб оламан
Xушу нима?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради.

Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир.
Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир. Қалбдаги Аллоҳдан қўрқув, ҳайбат, унинг азаматини тафаккур қилиш сабабли, аъзоларда ҳам сукунат пайдо бўлади.

Ёмонланадиган хушуъ ҳам бор. У – одамларга риёкорлик қилиб, сохта хушуънинг аломатларини зоҳир қилишдир.
Хушуъ ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар (Мўминун сураси, 1-2-оятлар).
Демак, нажот топувчи мўминлар намозларида хушуъ-хокисорлик билан турар эканлар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни хушуъ билан адо қилиш бандага жаннатни вожиб қилишини хабар бердилар:

وعن عقبة بن عامر قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : ” مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ” . رواه مسلم

“Чиройли таҳорат қилиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва унда қалби-ю юзи билан (ибодатга) юзланган ҳар бир мусулмонга жаннат вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

“Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу “қалби ва юзи билан”, деган гапларида хузуъ ва хушуънинг барча навларини жамладилар. Чунки хузуъ аъзоларда бўлса, хушуъ қалбда бўлади. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзи”(“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобий разияллоҳу анҳумга руку ва саждани мукаммал қилишни буюрардилар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَقِيمُوا الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَوَاللَّهِ إِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ بَعْدِي وَرُبَّمَا قَالَ مِنْ بَعْدِ ظَهْرِي إِذَا رَكَعْتُمْ وَسَجَدْتُمْ

яъни: “Руку ва саждани комил қилинглар. Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларни руку ва сажда қилганингизда орқа томонимдан ҳам кўриб турибман” (Имом Бухорий ривояти).

“Жумҳур уламолар: “Орқа тарафдаги нарсаларни кўриш – ҳақиқий кўриш (яъни, Аллоҳ таоло томонидан ато қилинган мўжиза) бўлган”, дейдилар” (“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).

Улуғ тобеъинлардан бўлган Саид ибн Мусаййиб намозда соқолини ўйнаган кишини кўриб: “Бунинг қалби хушуъ қилган (қўрққан)ида эди, аъзолари ҳам тинчиган бўларди”, деган (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган).

Хушуъни пайдо бўлишига қуйидаги нарсалар ёрдам беради:
– Намозга эрта ҳаракат қилиш,
– Чиройли таҳорат қилиш,
– Чиройли кийимлар кийиш, хушбўйланиш,
– Масжидга азон айтилмасдан кириш,
– Фарз намозларидан аввал нафл намозлар ўқиш,
– Намоз бошланмасдан олдин қиёматдаги ҳолатларни тафаккур қилиш,
– Намозда ўқиладиган сура, оят, зикр ва тасбеҳларнинг маъносини билиш, намозда уларни тафаккур ва тадаббур қилиб ўқиш,
– Аллоҳ таоло уни кўриб турганини ҳис қилиш,
– Хушуъга ёрдам берадиган амалларни қилиш, (кўзни сажда жойига қаратиш, қўлни киндик остига қовуштириш, оёқлар орасини тўрт бармоқ қилиш ва ҳаказо),
– Хушуъни кеткизадиган ишларни қилмаслик, (намозда атрофга қараш, оёқни ҳаддан зиёд кериш, эснаш, қистаниб намоз ўқиш, шошилиб намоз ўқиш ва ҳаказо),
– Ўтган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларини ўрганиш.
Намозни хушуъ билан ўқимоқчи бўлган киши, намозни бошқа ҳамма нарсадан устун қўйсагина мақсадига эришади.
Валлоҳу аълам.
👇
https://t.me/dinvadunyoodobi
#ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб
амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар.

(Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

🌹🌷🥀🌺❤️
Кун_ҳикмати

Қалб жоҳил бўлса, тилнинг олим бўлиши фойдасиздир.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/dinvadunyoodobi

🌹🌷🥀🌺❤️
#Ҳадис_34

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».

✍️ Ибн Можа ривоят қилган.
***
🏷 Изоҳ: Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
***
📚 https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин
😊👍

🤲Аллоҳим рўза тутганларга сабри жамил ато айласин, тутган рўзаларини даргоҳида қабул айласин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлишингизни тилаб қоламан💫


Яқинларингизга улашинг🍃

👉https://t.me/dinvadunyoodobi