FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.01K photos
1.96K videos
4.25K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.
Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу́лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar