FATVO.UZ | Расмий канал
149K subscribers
880 photos
1.83K videos
3.98K links
Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

O'zbekcha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонни кофир дейиш хатари !

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Мусулмонни кофир дейиш хатари !

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
СИЧҚОН ТУШГАН УННИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1005-CАВОЛ: Унга сичқон кирибти, биз уни элаганимизда унинг ахлатлари чиқди. Унни ишлатиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки ун ва буғдой каби қуруқ махсулотларга сичқоннинг тезаги тушса, уни нажосатга айлантирмайди. Имкони бўлса, ўша ифлосликни кетказилади ва ундан фойдаланилаверади.

Ун ва буғдой махсулотлар қадимдан инсон учун энг зарур озуқа бўлган. Сичқон каби кемирувчи жонзотлар ушбу махсулотлар идишига тушиб, ахлатини қолдириб кетиши қадимдан бўлиб келган ва бундан сақланиш деярли чорасиз ҳисобланган. Шунинг учун ҳам фуқаҳоларимиз ушбу масалада нисбатан енгилроқ фавто беришган:

بَعْرَةُ الْفَأْرَةِ وَقَعَتْ فِي وَقْرِ الْحِنْطَةِ فَطُحِنَتْ وَالْبَعْرَةُ فِيهَا أَوْ وَقَعَتْ فِي وَقْرِ دُهْنٍ لَمْ يَفْسُدْ الدَّقِيقُ وَالدُّهْنُ مَا لَمْ يَتَغَيَّرْ طَعْمُهُمَا قَالَ الْفَقِيهُ أَبُو اللَّيْثِ : وَبِهِ نَأْخُذُ

“Сичқон гўнги буғдойга тушиб кетса, ўша буғдой тегирмондан ўтказилса ёки ёғ идишига тушса, ун ва ёғнинг таъми ўзгармас экан, иккисини ҳам фосид қилмайди. Фақиҳ Абу Лайс “Мана шу фатвони оламиз” деганлар” (“Фатавойи ҳиндийя” китоби).

Фуқаҳоларимиз ушбу масалада зарурат борлиги яъни, одатда ун ва буғдой махсулотларга одамларнинг зарурий озуқаси саналиши, одатда уни сичқондан сақлаш имконсиз экани сабабли мазкур фатвони беришган.

Қолаверса, воқеликда сичқон қаердан юриб ўтган бўлса, ўша жойда ахлатини қолдириб кетади. Лекин сичқон сийдиги эса кам кузатилади. Шунинг учун ҳам сичқон ахлати масаласида зарурат эътиборга олинган. Буни Аллома Ибн Ҳумамнинг қуйидаги сўзларидан ҳам билиб олиш мумкин:

هَذَا وَبَوْلُ الْفَأْرَةِ فِي رِوَايَةٍ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَالْمَشَايِخُ عَلَى أَنَّهُ نَجِسٌ لِخِفَّةِ الضَّرُورَةِ ، بِخِلَافِ خُرْئِهَا فَإِنَّ فِيهِ ضَرُورَةً فِي الْحِنْطَةِ فَقَالُوا : إذَا وَقَعَ فِيهَا فَطُحِنَتْ جَازَ أَكْلُ الدَّقِيقِ مَا لَمْ يَظْهَرْ أَثَرُ الْخُرْءِ فِيهِ طَعْمًا وَنَحْوَهُ .

“Сичқоннинг сийдигининг – бир ривоятга кўра – зарари йўқ. Машойихлар унда зарурат енгиллиги сабабли, уни нажосат деганлар. Лекин сичқоннинг гўнги аксинчадир. Чунки буғдой борасида сичқоннинг гўнгида (енгиллик томонини олиш) зарурат бор. Шунинг учун машойихлар: “Буғдойга сичқоннинг гўнги тушган бўлсаю, уни тегирмондан ўтказилса – агар тегирмондан чиққан унида сичқон гўнгининг таъми ёки бошқа асари сезилмаса, ўша унни истеъмол қилиш жоиз бўлади”, – дейишган” (“Фатҳул Қодир” китоби).

Демак, сичқон гўнги тегирмонда буғдой билан майдаланиб, унга қўшилиб кетган, ахлат оз миқдорда бўлгани сабабли унда унинг бирор аломати сезилмаган бўлса, унни нажосат қилмаслиги маълум бўлмоқда. Бундан ун ўз идишида турганда, ўша идишга сичқон тушиб, унда ахлатини қолдириб кетса, ўша ахлати унни батариқи авло ифлос қилмаслиги келиб чиқади. Бундай ҳолатда Сиз сичқоннинг ўша гўнгини қўлда териб ташлаб ёки унни бир марта элакдан ўтказиб олиб, кейин ундан фойдалансангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай салом берилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Қандай салом берилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Қийинчилик етган инсоннинг мол-мулкини ҳаддан зиёд паст нархда сотиб олманг!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

34-дарс. Намозда қироат қилиш ва унинг даражалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (86-сон, 11.11.22)

🌙 МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

34-дарс. Намозда қироат қилиш ва унинг даражалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИБОДАТДА РИЁГА БЕРИЛГАНЛАРГА МУНОСАБАТЛАРИ

⚡️Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Муносабат билдирдилар.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда намозларни жамлаб ўқиш жоизми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Сафарда намозларни жамлаб ўқиш жоизми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ҳам омонат

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРАДИГАН ГЕЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол_ҳаром

1006-CАВОЛ: Эр хотиннинг ётоқдаги ҳаққини адо қилиш учун ёрдам берадиган ҳалол “спрей” ва “гел”лардан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унинг табиатига икки хил қувватни жойлади. Биринчиси ибодат, яъни солиҳ амалларга бўлган қувват бўлса, иккинчиси шаҳвоний қувватдир. Агар инсон солиҳ амалларда бардавом бўлиб, гуноҳлардан сақланса, фаришталарга хос қуввати кучайиб, мақоми фаришталарданда юқори бўлади. Инсонни яратилишидан мақсад ҳам мана шу қувватини ривожлантириш ва Аллоҳ таолога бўлган ибодат ва итоатини изҳор қилишдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз китобида:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

“Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт сураси 56-оят).

Шаҳвоний қувватни берилишидан мақсад эса, эркак ва аёл никоҳ асосида бир-бирлари билан яқин муносабатда бўлиш, қариндошчилик ришталарини боғлаш ҳамда ўзларидан насл қолдириш учундир. Бунинг учун Аллоҳ таоло эркакка ҳам аёлга ҳам табиий майл, бир бирига бўлган рағбат ҳамда фитрий қувват ато қилган. Шунинг учун одатда эр хотин жинсий эҳтиёжларини ана ўша табиий қувват асосида амалга оширадилар. Аммо, турли сабаблар туфайли эркакдаги табиий қувват заифлашиб, аёлнинг жинсий ҳаққини адо қилишига нуқсон етса, эркаклик қувватини мўътадиллаштирувчи, таркибида ҳаром нарсалар аралашмаган дори воситаларидан фойдаланиш жоиз бўлади. Шуни алоҳида эслатиб ўтамизки, бу борада албатта, соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиб иш тутиш мақсадга мувофиқдир.

Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши. Яъни эркаклик қуввати мўътадил бўлса ҳам, қўлига тушган дорини ичиб, геллардан фойдаланиб шаҳвоний ҳирсни ошириш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки катта эҳтимол билан бу дориларни ичиш сабабли унга ўрганиб қолиш ёки бошқа зарарлар келиб чиқиши мумкин. Бунинг устига шариат инсонни шаҳватидан устун бўлишга тарғиб қилади, унга қул бўлишга эмас.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

35-дарс. Жамоат намозининг ҳукми ва унинг шартлари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

35-дарс. Жамоат намозининг ҳукми ва унинг шартлари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз #Қуръон

1007-CАВОЛ: Баъзан ижтимоий тармоқларда гувоҳ бўлиб қолябмиз: Намозда Қуръонга қараб ўқияпди, шу иш тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузилишига сабаб бўлади. Чунки уламоларимиз намоздаги киши китобга қараб қироат қилишини намоз ўқимаётган кишидан бир нарсани ўрганиб, уни қироат қилишга ўхшатганлар ва бу билан намоз бузилади деб фатво берганлар. Бу ҳақида “Дурарул ҳукком” китобида қуйидаги матн келтирилган:

وَيُفْسِدُهَا ( قِرَاءَتُهُ مِنْ مُصْحَفٍ )؛ لِأَنَّهُ يَتَلَقَّنُ مِنْ الْمُصْحَفِ فَأَشْبَهَ التَّلَقُّنَ مِنْ غَيْرِهِ

яъни: “(Намоз ичида) мусҳафга қараб ўқиш – намозни бузади. Чунки бу мусҳафдан ўрганиш ҳисобланиб, намоз ўқимаётган кишидан нарса ўрганишга ўхшайди”.

Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида ва Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Нафъул муфтий” китобида намоз ичида туриб китобга қараб ўқиганда – намоз бузилишини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok