FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.02K photos
1.98K videos
4.28K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

6-дарс. Териларни ошлаш ва қудуқларни поклаш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ҚАСАМНИ КАФФОРАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#қасам

966-CАВОЛ: Инстаграмда бегона эркак билан просто ёзишдим. Эрим шубҳаланиб қасам ичишга мажбур қилди. Мен ёзишмаганман деб, ёлғон қасам ичдим, алдадим. Шу хатони қандай ювсам бўлади, бу қасамни каффороти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ичган қасам ёлғон қасам дейилади. Унинг гуноҳини қайта қилмаслик шарти билан, фақат чин тавба ювиши мумкин. Каффарот уни юва олмайди.

Қасамлар уч хил бўлади:

الأيمان على ثلاثة أضربٍ: يمينٌ غموسٌ، ويمينٌ منعقدةٌ، ويمينٌ لغوٌ.
فاليمين الغموس هي: الحلف على أمرٍ ماضٍ، يتعمد الكذب فيه؛ فهذه اليمين يأثم بها صاحبها، ولا كفارة فيها إلا الاستغفار.
واليمين المنعقدة: هي الحلف على الأمر المستقبل أن يفعله، أو لا يفعله، فإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة.
واليمين اللغو: أن يحلف على أمرٍ ماضٍ، وهو يظن أنه كما قال، والأمر بخلافه، فهذه نرجو أن لا يؤاخذ اللّه بها صاحبها.

1. Ёлғон қасам
Алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичиш. Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади. Унинг каффароти фақат истиғфордир.

2. Боғланувчи қасам
Келгуси бирор ишни бажариш ёки бажармасликка қасам ичиш. Бу қасамни бузса, унга каффарот лозим бўлади.

3. Бекор қасам
Ўтган ишни тўғри деб ўйлаб қасам ичиш, лекин иш у айтганига тескари бўлади. Бундай қасам ичган кишини Аллоҳ таоло азоб билан тутмайди деб умид қиламиз ("Мухтасарул Қудурий" китоби).

Мана шу матннинг шарҳида шундай дейилади:

(فاليمين الغموس) وتسمى الفاجرة (هي الحلف على أمر ماض يتعمد الكذب فيه) مثل أن يحلف على شيء قد فعله ما فعله أو بالعكس، مع علمه بذلك، وقد يقع على الحال، مثل أن يحلف ما لهذا على دين، وهو كاذب ...
(فهذه اليمين يأثم بها صاحبها) لقوله صلى اللّه عليه وسلم (من حلف كاذباً أدخله اللّه النار) (ولا كفارة فيها إلا الاستغفار) مع التوبة، لأنها ليست يميناً حقيقية، لأن اليمين عقد مشروع، وهذه كبيرة، فلا تكون مشروعة...
وفي المحيط: الغموس يأثم صاحبها به، ولا يرفعه إلا التوبة النصوح والاستغفار؛ لأنه أعظم من أن ترفعه الكفارة، اهـ.

(Ёлғон қасам) - уни "фожира" қасам ҳам дейилади.
(У алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичишдир) - масалан, билиб туриб, қилган ишини қилмадим деб қасам ичиш ёки бунинг акси: қилмаган ишини қилдим, деб қасам ичиш. Гоҳида ёлғон қасам ҳозирги замон учун ҳам воқеъ бўлади, масалан, "бу одамдан менинг қарзим йўқ", деб ёлғон қасам ичади...
(Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади) - Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким билиб туриб ёлғон қасам ичса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", деганлар.
(Унинг каффароти фақат истиғфордир) - тавба ҳам қилади. Чунки у ҳақиқий қасам эмас. Тўғри қасам шаръий ақд (битим) ҳисобланади, ёлғон қасам эса гуноҳи кабира бўлиб шаръий иш эмас...
"Муҳит" китобида: "Ёлғон қасам ичган гуноҳкор бўлади. Унинг гуноҳини фақат чин тавба ва истиғфор кўтаради. Унинг гуноҳи каффарот билан ювишдан кўра улканроқдир", дейилган ("Ал-Лубоб" китоби).

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: номаҳрамлар билан "Просто гаплашиш", деган гап кетмайди, чунки зинога биринчи қадам "просто гаплашишдан"дан бошланади. Муслима аёл ҳаёли, эрига вафодор, хилватда ҳам бегоналар билан гаплашмайдиган, Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, гуноҳ ишлардан тийилувчи бўлади. Акс ҳолда ҳаёси, обрў-эътибори ва оиласини барбод қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тутолмаган рўзаларимни қандай адо этаман?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЁЛИМ ҒУСЛ ҚИЛСА ДОИМ БОШИ ОҒРИЙДИ
#таҳорат

967-CАВОЛ: Аёлим ғусл қилса доим боши оғрийди. Гоҳо шуни баҳона қилиб тўшакка чақирсам унамайди. Аёлим ғусл қилганда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар аёлингизнинг бош оғриғи ҳақиқатдан ҳам сув билан ювишдан бўлса, аёлингиз ғусл қилганда бошини ювмасдан қолдириб, қолган аъзоларини ювади.

وَلَوْ ضَرَّهَا غَسْلُ رَأْسِهَا تَرَكَتْهُ ، وَقِيلَ تَمْسَحُهُ وَلَا تَمْنَعُ نَفْسَهَا عَنْ زَوْجِهَا (رد المحتار)

"Агар аёл кишига ғуслда бошини ювиш зарар қилса, бошини ювмайди. Масҳ тортади, деб ҳам айтилган. Шу ҳолатда ҳам аёл киши эри тўшакка чақирса, рад жавобини бермайди" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камқонлигим сабабли рўза тутмасам бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ?
#ақида

968-CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди.

Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا

"Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари).

Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ИСМИНИ УЛУҒЛАШ

969-CАВОЛ: Маслак ул мутақийн китобида "Киннийа" да айтур Аллоҳ лафзи айтилганда "Субҳаналлоҳ", "Табаракаллоҳ" дейиш вожибдир дейилибди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, Аллоҳ таолонинг исми айтилганда уни улуғловчи сифатларни қўшиб айтилади.

رجل يسمع اسم الله تعالى يجب عليه أن يعظمه، ويقول: سبحان الله، أو تبارك الله؛ لأن تعظيم اسم الله واجب في كل زمان.

"Аллоҳ таолонинг исмини эшитган киши, уни улуғлаши вожиб бўлади, "Субҳаналлоҳ", "Табаракаллоҳ", дейди. Чунки ҳар пайтда Аллоҳ таолонинг исмини улуғлаш вожибдир" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида туғилган фарзандларга рамазонга хос исм қўйиш керакми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий ҳазратлари: Масжидни обод қилиш баробарида бир мискиннинг ҳам кўнглини шод қилинг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#МУФТИЙ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча бор қаттиқ йўталиш намозни бузмайдими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ашуро_рўзаси

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 7 август - якшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:52
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:35

🗓 10 Муҳаррам - 8 август - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:54
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижрий тақвим тарихи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЛЛОҲГА БЕРГАН ВАЪДАСИНИ БУЗИБ ҚЎЙСА
#назр

970-CАВОЛ: Aгар инсон Aллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса уч кун рўза тутиб берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бирор савобли ишни бажаришга Аллоҳ таолога аҳд қилиш ёки муайян нарсани Аллоҳ йўлида ҳадя қилиш ҳақида киши ваъда қилиш – назр қилиш дейилади. Исломда назрга ташвиқот йўқ. Аммо назр қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади. Агар бажармаса бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади ва каффоротини адо этиши лозим.

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Назрнинг каффороти худди қасамнинг каффоротидекдир”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Демак, бир ишни назр қилиб, уни бажара олмаган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

7-дарс. Қолдиқ сувларнинг ҳукмлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоқнинг танглайини кўтариш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
"ҲАЖГА БОРМАСДАН ПУЛИНИ ЭҲСОН ҚИЛАМАН" ДЕЙИШ ТЎҒРИМИ?
#ақида

971-CАВОЛ: Қўшним "Каъбатуллоҳга бормайман, унга кетадиган ҳаражат пулини эҳсон қиламан ёки муҳтож оилага тўй қилиб бераман" деб айтади. Бу қанчалик тўғри, шундай қилса бўладими, буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж буюк ибодат. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”, (“Оли Имрон” сураси, 97-оят).

Ушбу ояти карима ила ҳаж ибодати фарз бўлган. Маънонинг ўзидан билиниб турибдики, ҳаж ибодати ҳаммага ҳам фарз бўлавермайди. Балки «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига» фарз бўлади. Улар кимлар? Улар — соғлом, ҳажга бориб-келишга ва шу даврда оиласини нафақасига етадиган маблағга эга, йўлида хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишилардир.

Ушбу шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Улар имкони бўла туриб, ҳаж қилмасалар, катта гуноҳ қилган бўладилар. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида: “Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”, дейилмоқда.

Яъни кимки имкони бўла туриб, ҳаж қилмаса, Аллоҳ таоло ҳаж қилмаганнинг тоатига ҳам беҳожатдир. Бу ерда имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик куфрга тенглаштирилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, ҳаж зиммасида фарз бўлган киши ҳаж учун йиғган маблағини эҳсон қилиб юбориши тўғри эмас. Балки у зиммасидаги фарз ибодатни адо этиши лозим ҳисобланади. Агар умрида бир марта ҳаж қилган бўлса, иккинчи марта ҳаж қилиши нафл (зиёда) ҳисобланади. Мана шундай киши яна ҳаж қилиши ёки эҳсон қилиши ўз ихтиёрида бўлади. Яъни, хоҳласа иккинчи марта ҳаж қилиши учун йиққан пулини эҳсон қилиши ёки умумий хайрия ишларига сарфлаши афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
"ШУ ИШНИ ҚИЛСАМ КОФИР БЎЛАЙ", ДЕСА...
#ақида #қасам

972-CАВОЛ: Мен бир ишдан сақланишга доим ҳаракат қиламан, лекин нафсимга кириб яна қилиб қўяман. Бир куни шу ишни қилмай деб айтдимки: "Агар яна бир бор шу ишни қилсам кофир бўлай" дедим. Афсуски мен яна шу ишни қилиб қўйдим, энди мен нима қилай, кофир бўлиб қолдимми, лекин алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таолога ишонаман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики инсон Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлиб турар экан кофир бўлиб қолмайди, лекин бундай хатарли гапларни айтмаслик керак. Сиз айтган иш куфр эмас, балки қасам ҳисобланади. Қасамни бузгани учун каффорот берилади.

وَإِنْ قَالَ إنْ فَعَلْت كَذَا فَهُوَ يَهُودِيُّ أَوْ نَصْرَانِيُّ أَوْ كَافِرٌ تَكُونُ يَمِينًا (العناية شرح الهداية)

Бир киши "Агар шу ишни қилсам яҳудий, ёки насроний, ёки кофир бўлай", деса, бу гапи қасам бўлади ("Иноя шарҳул ҳидоя" китоби).

Қасамни каффорати хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok