FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.01K photos
1.96K videos
4.25K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри
савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динини қабул қилган инсоннинг собиқ гуноҳлари авф қилинади ва худди онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлади. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар, яъни аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи йўқми? Ёшлигимизда ҳар-хил гапларни эшитганмиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиз спорт билан шуғулланишдан қайтармайди. Балки, "Кучли мўмин кучсиз мўминдан афзалдир", деб бадантарбияга тарғиб қилади. Шундан келиб чиқиб, футбол билан шуғулланиш ва болаларни шуғуллантириш дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФОЛБИННИНГ ГАПИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАНДИР ВА ЎЧОҚЛАРНИ ЎРНАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тандир ва ўчоқларни оғзини қиблага қаратиб ўрнатиш мумкинмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бу масалани динга алоқаси йўқ. Тандир ва ўчоқларни исталган томонга қаратиб ўрнатиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar