FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Таҳорат олишни ўрганамиз

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
"МУСУЛМОН" СЎЗИНИ ХАТО АЙТИШ

721-CАВОЛ: Баъзи ёши катталаримиз ёки диний тушунчалари етарли бўлмаган инсонлардан "мусулмонмиз" дейиш ўрнига "мусурмонмиз" деганларини эшитиб қоламиз. Аввалига талаффузда хатолик бўлди деган яхши гумонда бўламиз. Лекин хар гал такрорлаганда худди шундай "мусурмонмиз" деб айтишади. Шунақа ҳолатларда биз мўмин мусулмонлар қандай йўл тутсак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бу каби хатолар кўпинча ёши катта кишилардан ёки динимиз таълимотидан узоқроқ кишилардан содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Бундай пайтда содир бўлган хатони чиройли йўл билан, юмшоқ муомала билан тўғирлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан ҳусни хулқ динимизнинг асосий таълимотларидандир. Аммо, тушунтиршларга қарамай бундай сўзларни қасддан бузиб ишлатса ёки истеҳзо (масхаралаш) маъносида ишлатса, киши бу билан албатта гуноҳкор бўлади. Зеро Аллоҳ таоло “Мутоффифийн” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
“Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар”. (29, 30 оятлар) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ШОХИ КУЙДИРИЛГАН ҲАЙВОН ҚУРБОНЛИККА ЯРАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асосан, қурбонликка моне бўладиган айблар – ҳайвоннинг қийматини туширадиган айблардир. Зарарсиз шаклда махсус усуллар билан шохларини ўсмайдиган қилиш ҳайвонни қийматини туширадиган айблардан эмас. Туғма шохи йўқ ҳайвонларни ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлгани сабабли (Имом Марғилоний, “Ал-Ҳидоя” китоби) ёшлигидан электр токи ёки бошқа кимёвий усуллар билан шохсиз қилинган ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз.

Лекин, ҳайвоннинг шохи ўсиб чиқиб, кейинчалик аксар қисми ёки таг-туби билан яъни, бош суягига туташ бўлган жойидан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧАЁН ВА ИЛОННИ ЎЛДИРСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз

722-CАВОЛ: Ҳадисда чаён ва илонни намозда бўлса ҳам ўлдириш ҳақида келган экан. Менинг саволим шуки бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, ушбу ҳадис Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлиб, уни Имом Абдурраззоқ ўз “Мусаннаф”ларида келтирганлар.
Ҳадиснинг матни қуйидагича:

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: اقتلوا العقرب و الحية علي كل حال

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Чаён ва илонни ҳар қандай ҳолда ҳам ўлдиринглар”. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда ҳар қандай ҳолда, яъни, намоздами ё намоздан ташқаридами, эҳром кийган ҳолдами ё эҳромдан ташқаридами, Ҳарам ҳудудидами ёки Ҳарамдан ташқарида бўладими чаён ва илонни ўлдиришга буюрганлар. (“Ҳайвонларнинг ҳуқуқ ва одоблари” китоби, 155 бет)
Мазкур ҳадисни Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотийҳ” номли китобларида шарҳлаганлар. Хулосаси шундай: “Бир икки зарба билан ўлдирса намоз бузилмайди. Аммо ундан кўп бўлса, амали касир бўлганлиги учун намоз бузилади”, энг тўғри гап шу” ("Намозда жоиз бўлмаган амаллар" боби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲОМИЛАДОР ҲАЙВОН ҚУРБОНЛИККА ЯРАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими? Ҳомиладор ҳайвон қурбонлик қилишдан аввал туғса, ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз, чунки мазҳабимизда ҳомила қурбонликдан ман қилувчи нуқсонлардан, деб эътиборга олинмайди.

Туғишга яқинлашиб қолган ҳайвонни сўйиш макруҳдир, чунки бунда унинг қорнидаги боласини зое қилиш бор. (Аллома Ибн Нужайм, “Баҳрур роиқ” китоби)

Ҳомиладор ҳайвонларни қурбонлик учун ҳам, гўшт учун ҳам сўйиш яхши эмас. Лекин ундай ҳайвонларни қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қурбонлик қилинишидан аввал туққан ҳайвоннинг боласи онаси билан сўйилади ва эгаси ҳайвон боласи гўштини емайди, камбағалларга беради. Агар еса қийматини садақа қилади. Яна бир йўли ҳайвон боласини сўймасдан ўзи ёки қиймати садақа қилинади. (Аллома Ибн Обидин, “Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр ва хотиннинг иноқлиги – тарбиядан!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТИЛОВАТНИ "СОДАҚАЛЛОҲУЛ АЗИЙМ" ДЕБ ТУГАТИШ ХАТОМИ?
#Қуръон #тиловат

723-CАВОЛ: Қуръон тиловат килганимдан сўнг “Содақаллоҳул Азийм“ деб тугатардим. Бир киши бундай деб тугатишимни хато деди. Тўғриси қандай бўлади? Шариат бобида илмим кам, айбга буюрманг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У гап бир фикр, лекин жуда таянадиган гап эмас. Сиз ўзингиз ўқиган Қуръоннинг умумий мазмунини тасдиқлайсиз, айнан ўз тиловатингизни эмас.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 95-оятида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитоб қилиб:

(قل صدق الله) [آل عمران: 95]

"Аллоҳ рост айтди, деб айт", дея буюрган.

Шунингдек, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом хутба қилишлари асносида бир оятни бошлашдан аввал "Содақаллоҳ", яъни "Аллоҳ рост айтган", деб кейин бир оятни ўқиганлар. Шу каби оят ва ҳадислар умумий мазмунидан келиб чиқиб, баъзи уламолар тиловатдан кейин "Содақаллоҳул Азийм", дейиш тиловат одоблари қаторида зикр қилишган. Бу бизни асримизга келиб пайдо бўлмаган. Балки, аввалдан мусумонлар ўртасида маълум ва машҳур бўлган. Машҳур саҳоба Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Мўминлар яхши, деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир", - деганлар. Буни Имом Молик саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар. Шундан келиб чиқиб, Тиловат сўнгида "Содақаллоҳул Азийм", дейишни бидъат, дейиш ва ундан қайтариш илмий жиҳатдан мутлақо нотўғридир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎРАНИБ ТОР ШИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

724-CАВОЛ: Жияним ўранган лекин тор шим калта кияди шундай юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:

صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).

яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Агар аёл киши тор шим ёки кийим кийган бўлсаю, устидан авратларини сатр қилиб турадиган кенг кийиб олса, бу жоиз. Лекин тор кийимларни ўзини кийиб юришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛИК ВА МАҲР МАСАЛАСИ
#никоҳ #маҳр

725-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 20 йил бўлди. Никоҳимизга хўжайинимни ота-оналари гувоҳ бўлишган, мен томондан ҳеч ким бўлмаган. Шу никоҳ билан яшаб келаяпмиз. Маҳр берилмаган ва сўралмаган ҳам. Қандай маслаҳат берасиз. Биз нима қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳда гувоҳлар икки эркак, ҳанафий мазҳабида икки эркак бўлмаса, бир эркак, икки аёл киши бўлса ҳам бўлаверади. Фақат аёл кишиларнинг ёлғиз ўзларининг гувоҳлиги кифоя қилмайди. Агар вакил қилувчи (яъни, никоҳланувчилардан бири, масалан келин)нинг ўзи ҳозир бўлса, вакил қилинган киши( кўпинча келиннинг яқин қариндоши) гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, бошқа одам унга валий қилинган қиз (келин никоҳ пайтида) ҳозир бўлса, унинг валийси гувоҳ бўла олади. (“Кифоя” китобидан).

Демак, саволда баён қилинган ҳолатда ҳам куёвнинг отаси ва никоҳ ўқиган киши иккиси гувоҳ ҳисобланади ва бу никоҳ саҳиҳ бўлади.

Маҳр масаласига келсак, Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:

) وَإِنْ لَمْ يُسَمِّهِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا ) أَيْ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ الْمَهْرَ فِي الْعَقْدِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا إنْ وَطِئَ أَوْ مَاتَ عَنْهَا ، وَكَذَا إذَا مَاتَتْ هِي

яъни: “(Эр маҳрни миқдорини айтмаса ёки маҳр йўқ, деса, аёлга ўзига ўхшашларнинг маҳри берилади) яъни, никоҳ пайтида эр маҳрнинг миқдорини айтмаса, ёки маҳрни йўққа чиқарса ҳам, аёлга маҳри мисл берилади. Маҳри мислга ҳақли бўлиш жинсий алоқа (ёки жинсий алоқага имкон бўлиши), ё эрнинг вафот этиши ёки аёл вафот этиши билан бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабрнинг натижаси гўзалдир!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

47. АЗАДОРЛАРНИНГ ТАОМ ТАЙЁРЛАБ, ЗИЁФАТ БЕРИШИ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аёлингни дуосини олдингми?.."

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎҚУВЧИ ҚОЛДИРГАН ДАРСИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

726-CАВОЛ: Мен ўқувчиларга дарс бераман яъни репетиторман. Биз ойлик тўловни 100 минг қилиб белгилаганмиз лекин шу 1 ой ичида ўқувчи 1 ёки 2 марта дарс қолдирса ҳам белгиланган суммани олишга ҳақлиманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёлланган ишчилар икки хил бўлади: хос ишчи, умумий ишчи.

Хос ишчи, фақат бир кишига, келишилган муддат ва келишилган иш ҳақи эвазига хизмат учун ёлланади. Масалан, бирор жойни қўриқлаш, қўй боқиб бериш ва ҳаказо.

Умумий ишчи фақат бир киши учун хизмат қилмайди. У маълум бир хизматни қилиб бергандан кейингина иш ҳаққига эга бўлади. Масалан, тикувчи, бўёқчи, нонвой ва ҳаказо. (“Ал-Мухтасар ал-Қудурий”, “Лубоб”)

Демак, репититор ҳам умумий ишчи ҳисобланади ва қилган ишига яраша ҳақ олади. Яъни, ҳар бир ўтган дарсига ҳақ олади, ўтмаган дарси учун ҳақ олиши жоиз бўлмайди. Фақат талаба қолдирган дарслари учун ҳам ўз ихтиёри билан, рози бўлиб тўлаб берса, уни олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 11 июль якшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПОКИЗА ЕРДАГИ НАМОЗ
#намоз

727-CАВОЛ: Покиза ерда жойнамозсиз намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, дуруст бўлади. Чунки дастлабки пайтларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида ҳам жойнамоз бўлмаган, балки майин қум ётқизилган.

Ислом умматига берилган алоҳида хусусиятлар ҳақидаги узун ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "...Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди...", деганлар (Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Демак, Ислом уммати ҳар қандай пок ерда ибодат қилишлари жоиз. Бошқа динларда эса ибодатни фақат махсус жойлар-ибодатхоналарда қилишлари мумкин бўлган, холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЙСИ ДИН ВАКИЛЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг бошлиғимиз рус аёл бўлиб унинг турмуш ўртоғи ўзбек. Уларнинг 7 нафар фарзандлари бор. Барчасининг исми русча. Кийиниш яшаш тарзи ҳам. Уларнинг бу тарзда яшашига (очиқ кийиниш, улама киприклару тирноқлар) отасининг жавобгарлиги қандай бўлади. Қайси дин вакиллари ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бола балоғатга етгунча ота-онасининг қайси бири дин жиҳатидан яхшироқ бўлса, ўшанга эргаштирилади. Бу саволдагига кўра мусулмон ҳисобланади. Балоғатга етгач қайси динни танласа, ўша динда бўлади.

Масалани бошидан келсак, ўз динига амал қиладиган аҳли китоб аёлларга уйланиш жоиз, лекин макруҳ (яхши эмас).

Энди бўлар иш бўлибди, ота болаларига Исломни ўргатиш ва тарғиб қилишга масъул. Уларга, хоҳласанг Исломни, хоҳласанг бошқа динни танла, дея олмайди. Чунки бошқа динлар Ислом шариати келиши билан мансух бўлган (ҳукми тўхтаган). Ота динни тарғиб қилганидан кейин, қолганига ҳар бир боланинг ўзи масъул ва жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎЗАЛ ДУО ЁКИ АМАЛ ЎРГАТИНГ
#дуо

728-CАВОЛ: Ишларим ҳеч юришмаяпти. Ўйлаган орзуларимга етишиш учун менга гўзал дуо ёки амал бўлса ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳга тақво қилинг. Чунки оятда ким Аллоҳга тақво қилса, ўйламаган жойидан ризқлантириши, айтилган:
"...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси 2-оят).

"Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар..." (Талоқ сураси 3-оят).

Бўйнингиздаги барча фарзларни ўз вақтида бажаринг. Суннатларга ҳарис бўлинг. Нафл ибодатлар билан Раббимизга яқинлашинг. Ана ундан кейин Аллоҳ сўраган нарсангизни беради. Салафлар иши юришмаганларга булардан ташқари истиғфорни ҳам кўпайтиришни буюришган.

Сиз зикрни кўпайтиринг ва истиғфорни айтишда бардавом бўлинг.

Бундан ташқари сиз кўзингизга юришмаётгандек кўринаётган дунё ишларида ўзингиздан кўра абгорроқ инсонларга қаранг. Ана шунда сизнинг ишларингиз юришаётганлигини кўрасиз ва Раббимизга шукр қиласиз. Зеро мўмин одам дунё ишларида ўзидан пастроқ ҳолатдаги инсонларга қарашга буюрилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok