FATVO.UZ | Расмий канал
148K subscribers
888 photos
1.84K videos
4.01K links
Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
162-savol
Fatvo hay'ati
РЎЗАНИНГ ФИДЯСИНИ КИМЛАР БЕРАДИ?

162-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ёш болалар хуш хабар сифатида айтишаётган бўлса уларни хурсанд қилиб қайтаришнинг зарари йўқ. Аммо ишлашга қодир, ёши катта, соғ-саломат инсонларнинг тиламчилик қилиши шариатимизга номувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳ намози ўқилмай қолса қазоси ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар таровиҳ намози ўқилмай қолса, унинг қазо қилиш борасида уламолар турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар Рамазон ойи давомида қазо қилиш керак деган бўлишса, баъзилари эса таровиҳ намози қазо қилинмайди деганлар. “Фатавойи Қозийхон” китобида "Қазосини ўқимаслик тўғрироқ", — дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
❗️Қадр кечаси

🔸Бугун 19 май сешанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Қадр кечасини қандай ўтказиш ҳақида фойдали тавсиялар:

🔹Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
🔹Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
🔹Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Ўртоқлар ва яқинлар билан дунёвий ишларни суҳбатлашиб, улкан илоҳий раҳмат ва файзу футуҳларни қўлдан бой берманг.
🔹Хуфтон ва бомдод намозларини аҳли оилангиз билан жамоат бўлиб адо этинг. Таровиҳ намозидан кейин имкон қадар нафл намозларни кўп ўқинг. Чунки намоз ибодатларни энг афзалидир.
🔹Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир. Қолаверса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”, — деганлар.
🔹Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб ибодат қилишдан ёки бекорчи ишлар билан машғул бўлиб, қуруқ бедор ўтиришдан фойда йўқ.
🔹Малолланиб қолмаслик учун ибодатни турли кўринишларини аламаштириб туринг. Ҳар биридан тоқатингиз етганча бажаринг.
🔹Аллоҳни кўп зикр қилинг. Қуръони карим энг улуғ зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир.
🔹Шаръий илмларга оид китобларни мутолаа қилинг. Зеро, илм олиш, динимиз аҳкомларини ўрганиш ҳам ибодатдир.
🔹Қадр кечаси давомида имкон борича таҳоратли бўлишга ва тилингизни Аллоҳнинг зикри билан машғул қилишга ҳаракат қилинг.
🔹Дуода ихлос ва бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради ва дуосини қабул қилади.
🔹Дуо қилганда ушбу дуони ҳам кўп такрорланг: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» (яъни, «Ё Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин»). Набий алаҳиссалом Қадр кечаси айнан шу дуони тавсия қилганлар.
🔹Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
🔹Аллоҳ таолодан ўзингиз, яқинларингиз ва барча мусулмонларни авф этишини, дўзахдан озод қилишини, бу дунёда уларнинг ҳолини яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилинг.
🔹Охиратингиз учун фойда келтирувчи ушбу тавсиларни Сизга улашган биродарингизни ҳам дуода унутманг.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Истиғфорни қачон айтса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зикрларни жумладан истиғфорни айтишнинг ҳам муайян бир вақти йўқ. Қачон айтилса ҳам мақсадга мувофиқ бўлаверади. Айниқса, саҳар вақтлари истиғфор айтишликни фазилати зиёда эканлиги алоҳида таъкидланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;
🔸23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;
🔸25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;
🔷27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;
🔹
29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасини қандай ўтказиш ҳақида фойдали тавсиялар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
365-savol
Fatvo hay'ati
УЙДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

365-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазондан бошқа пайтда берилган пуллар нима ниятда беришга боғлиқ. Агар закот деб берилган бўлса закотдан ўтади. Агар эҳсон, хайр-саховат маъносида берилган бўлса закотдан ўтмайди, лекин эҳсон қилинган ажрига эришилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени эгзак фарзандларимдан бири туғма нуқсон билан туғилган. Шунга менга кўпчилик керак эмас десам ҳам эхсон қилишади, закот беришади. Ўзимиз хам закот берамиз. Шуни олиш хукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сизни шахсан ўзингиз закот беришга қодир бўлсангиз сизга закот деб берилаётган пулларни олишингиз дуруст эмас. Чунки, закот ва садақалар камбағал ва мискинларга берилади. Аммо, эҳсон ва хайр-саховат мақсадида берилган пулларни олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ САБАБСИЗ ТУТМАЙ КЕЙИН ТУТИБ БЕРИШ ТЎҒРИМИ?
#қасам

399-CАВОЛ: Агар бир одам сабабсиз Рамазоннинг бир кунини рўза тутмай ўтказиб юборса ва кейин тутиб берса савоби Рамазондаги каби бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сабабсиз бир кун тутмаса, гуноҳкор бўлади. Рамазондан кейин бир кунига бир кун қазо қилиб, тутиб бериши вожиб бўлади.

Рамазонда сабабсиз тутилмаган рўза кейинчалик қазо қилиб тутилганда бўйиндан соқит бўлсада, лекиин унинг Рамазондаги каби савобига эриша олмайди. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

من أفطر يومًا من رمضان من غير رخصة ولا مرض لم يقضِ عنه صيام الدهر كله ، وإن صامه

яъни: “Ким Рамазон ойида бир кун сабабсиз ва касалликсиз рўза тутмаса, бутун умр рўза тутса ҳам унинг ўрнини боса олмайди” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#эслатма
Қадр кечасида қайси дуони қилган афзал?

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У Зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар» (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор шахс тупук ёки балғамни ютиши билан рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳ намозида саждаи саҳв бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар таровиҳ намозида ҳам саждаи саҳвни вожиб қиладиган хатога йўл қўйилса, бошқа барча намозлар каби саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими ёки нақд пул кўринишида биронта фақир одамга бериш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни фақир одамнинг пластик картасига ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Спрейнинг газли (ҳаволи)сидан ёки мазга ўхшаган бурунни четига суртилса ҳидидан димоғ очилиб кетадиган воситалардан фойдаланинг. Спрейнинг сув пуфлайдигани рўзани очиши мумкин. Рўзадор киши томоғига спирт суртса бўлади. Уни рўзага таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маҳалламиз йўлидан кўпчилик фойдаланади. Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот камбағал ва мискинларга мулк қилиб бериладиган ибодатдир. Агар закот беришда мулк қилиб бериш топилмаса закот адо бўлмайди. Закотни кўпчилик томонидан фойдаланадиган йўл ёки кўприкларга сарфланса закот адо бўлмайди. Чунки, бунда закотни дуруст бўлиш шартларидан бўлмиш камбағал ва мискинларга мулк қилиб бериш топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ҳозир карантинда турибман. Карантиндан чиқиб закотни кейин берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закотни карантиндан чиққандан кейин берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Интернетда бир ҳадисни ўқиб қолдим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам юртимиз Ўзбекистондаги дарёлар борасида умумий маънода: "Сайҳон, Жайҳон, Фурот ва Нил ҳаммаси жаннат анҳорларидандир" деган эканлар. Айтингчи, шу ҳадис саҳиҳми?

💬 ЖАВОБ:
Ҳақиқатан Имом Муслимнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

وفي (صحيح مسلم) عن أبي هريرة قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: "سيحان وجيحان والفرات والنيل كل من أنهار الجنة"

яъни: Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Сайҳон ва Жайҳон, Фурот ва Нилнинг ҳар бири жаннат анҳорларидандир.” Лекин, Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида: Сайҳон ва Жайҳон Сайҳун ва Жайҳун эмас. Бу иккиси бошқа дарёлардир. Булар Хуросонда жойлашган. Аммо ҳадисдаги Сайҳон ва Жайҳон анҳорлар эса Арманда Шомга яқин ерларда жойлашган. Жайҳон “Миссиса”да (Мопсуестияда) жойлашаган, Сайҳон эса “Адана”да жойлашган. Иккиси ҳам жуда катта дарёдир деганлар. Мулла Алий Қорий Мирқотул мафотиҳда шу саҳиҳ гап деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА

Фитр садақаси фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмак бўлиб, уни берганлар учун эса, Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.
Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъдир. Мазкур нарсаларнинг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси миқдори ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан белгиланади. Милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун Фитр садақаси миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгиланган.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar