FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.02K photos
1.98K videos
4.27K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1276-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажида умранинг эҳромидан чиққандан кейин токи ҳажни эҳромини боғлагунча эр-хотинлик алоқалари жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар таматтуъ ҳажи қиладилар. Бунда зиёратчи аввал Мадинаи мунавварадан умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб, умра қилади. Умра амалларини бажариб бўлгач, соч олиб, эҳромдан чиқади ва Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача оддий ҳолатда, яъни эҳромда таъқиқланган барча ишлар ҳалол бўлган ҳолатда юради. Эр-хотинлик алоқалари ҳам мана шу ҳалол ишлар сирасига киради. Бунда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.
Бу борада фиқҳий китобларимизда очиқ иборалар берилган. Жумладан, “Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وصفته أن يبتدئ من الميقات في أشهر الحج، فيحرم بالعمرة ويدخل مكة فيطوف لها، ويسعى لها،ويحلق أو يقصر، وقد حل من عمرته، وهذا هو تفسير العمرة قال: ويقيم بمكة حلالا؛ لأنه حل من العمرة
“Таматтуъ ҳажининг сифати қуйидагича: ҳаж ойларида мийқотдан умра учун эҳром боғлаб, Маккага боради. Умранинг тавоф ва саъйини қилгач, сочини олади ёки қисқартиради. Шу билан умранинг эҳромидан чиқади. Мана шу одатдаги умранинг кўриниши. Шундан кейин Маккада (эҳромда таъқиқланган барча ишлар) ҳалол бўлган ҳолда туради. Чунки у умранинг эҳромидан чиқди”.
Баъзилар буни қирон ҳажи билан адаштириб, эр-хотинлик алоқалари жоиз эмас, деган хаёлга бориб қолади. Чунки қирон ҳажида зиёратчи Мадинадан Маккага умра ва ҳажни бирданига ният қилиб боради ва умрани тугатгач, эҳромдан чиқмайди, балки ҳаж кунлари келгунича эҳромда юради. Ҳаж амалларини тугатиб, кейин эҳромдан чиқади. Шунинг учун қирон ҳажи қилаётган кимсага то ҳаж амаллари тугаб, эҳромидан чиққунича эҳромда ман қилинган ишлар, жумладан жинсий яқинлик ҳам жоиз бўлмайди. Аммо таматтуъ ҳажини қилаётган киши умра амалларини қилиб, эҳромидан чиққач, токи ҳаж учун эҳром боғламагунча унга эҳромда ман қилинган ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАМАТТУЪ ҲАЖИ УЧУН ҚУРБОНЛИКНИ ҲАРАМДАН ТАШҚАРИДА СЎЙИШ
#Ҳаж_умра

1277-CАВОЛ: Ўзбекистонлик ҳожилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва табиийки ҳайит куни жонлиқ сўйишлари вожиб бўлади. Ўша жонлиқларни Ўзбекистонда сўйилса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умрага оид ҳар қандай жонлиқлар, у жарима учунми, каффорат учунми, таматтуъ ёки қирон ҳажи учунми, сўйиладиган жонлиқларнинг барчасини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир. Ундан бошқа жойда, ҳатто Саудия Арабистонининг ҳарамга кирмаган ҳудудида ҳам сўйиш билан зиммадан соқит бўлмайди. Бу ҳақида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
والهدي لا يذبح إلا بمكة لقوله تعالى هديا بالغ الكعبة
“Ҳадий (ҳаж ва умра учун сўйиладиган жонлиқлар) фақатгина Маккада сўйилади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далилдир: “Чорва ҳайвонларидан у (ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир”.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида қуйидагилар айтилган:
ويختص أي جوازذبحه بالمكان هوالحرم فلايجوز ذبحه في غيره أصلا.
“Жонлиқ сўйиш маконга хослаган. Бу макон ҳарам ҳудудидир. Ундан бошқа жойда сўйиш асло мумкин эмас”.
Бошқа ўринда бундай дейилган:
ولوذبح شيئامن الدماء الواجبة أي كدم القران والتمتع والنذر في الحج والعمرة أي مجتمعين أو منفردين خارج الحرم أي عن أرضه المحددة المعلومة من كل ناحية بالعلم، لم يسقط عنه أي ذالك الدم وعليه ذبح آخر بدلاً عما تقدم و هذا متفق علِه بِن أصحابنا
“Агар ҳаж ва умрадаги назр, таматтуъ ва қирон каби жонлиқларни ҳарам ҳудудидан, яъни ҳар томони белгилар билан белгилаб қўйилган ердан ташқарида сўйса, зиммасидан соқит бўлмайди ва унинг зиммасида ҳарам ҳудудида бошқа жонлиқ сўйиш вожиблиги қолаверади. Буни уламоларимиз бир овоздан таъкидлашган” (“Иршодус сорий” китоби).
Шунинг учун биздан бораётган ҳожилар таматтуъ ҳажи сўядиган жонлиқларини Ўзбекистонда сўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УМРАДАН КЕЙИН ҲАЖ КУНЛАРИГАЧА УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1279-CАВОЛ: Ота-онам ҳажга кетишган. Маккага бориб, умра қилишибди. Ҳаж амаллари бошлангунича ҳали анча кун бор экан. Яна умра қилишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таматтуъ ҳажини қилаётган ҳожиларимиз биринчи умрани бажаргач, токи ҳаж учун эҳром боғлагунча, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунигача кутиб турадилар. Шу вақт оралиғида нафл тавоф, фарз ва нафл намозлар, нафл умра, хатми Қуръон каби амаллар билан машғул бўлиш мақсадга мувофиқ. Сиз сўрагандек такрор-такрор умра қилиши ҳам мумкин. Буни уламолар жоиз деганлар. Бунинг учун меҳмонхонадан эмас, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, умра амалларини бажаради. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Ғунятун носик” китобида бундай дейилган:
وأقام بمكة حلالا يطوف بالبيت ما بدا له ... ويعتمر قبل الحج ما شاء لأن العمرة جائزة في جميع السنة بلا كراهة إلا في خمسة أيام
“(Таматтуъ ҳажида умрани якунлагач) Маккада ҳалол ҳолатда (эҳромдан чиқиб) туради. Истаганича тавоф қилади. Ҳаж кунларидан олдин хоҳлаганича умра қилаверади. Чунки беш кундан ташқари йилнинг исталган кунида умра қилиш жоиздир”. Булар арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кунлар. Улардан бошқа вақтларда хоҳлаганча умра қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ
#қурбонлик #ҳаж

1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун
(https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади.
فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته
“Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби).
Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ.
Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar