FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.01K photos
1.97K videos
4.26K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

2. Закотни бермасликнинг гуноҳи ва закотни ҳисоблаш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ярим ёшли бола одатда овқат ея олади. Шу сабабли онаси рўза тутса, болага зарари тегмайди. Бу ҳолатда она рўза тутиши фарз бўлади. Икки ёш бу – боланинг эмизиш муддатининг тўлиқ бўлишидир. Эр-хотин ўзаро келишиб, бу муддатдан олдин сутдан чиқариши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор бирор нарсани ичига ютмасдан фақат татиб кўрса, рўза бузилмайди. Лекин заруратсиз бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда рўзани бузувчи омилга яқин келиш бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

3. Закотнинг шартлари ва у кимларга берилади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза тутганман. Лекин рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза тутган киши “қорним очиб кетди” дейиши билан рўзаси очилмайди ва рўзадорлиги ёддан чиққанлиги сабаб бу билан гуноҳкор бўлмайди. Агар шу гапни рўзадан малолланиб, Аллоҳ таолонинг фарз қилган рўзасидан сиқилиб айтса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

4. Ижарага берилган нарсалар, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар ва тилло тақинчоқларнинг закоти

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
176-savol
Fatvo hay'ati
ТИЛЛА ВА КУМУШЛАРДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?

176-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛ КИШИНИ ЭРКАК ШИФОКОР ДАВОЛАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

393-CАВОЛ: Биз Россияга ўзимизнинг малакали шифокорларнинг тавсияси билан туғуруқхонага жарроҳлик амалиётини ўташ учун келдик. Бизнинг ҳолатимизда ушбу масканда жарроҳлик амалиётини ушбу маскан бош шифокори шахсан жарроҳликни ўзи қилар экан. Лекин у эркак киши. Пойтахтимиздаги шифокорлар фақатгина шу киши жарроҳлик амалиётини қила олишини таъкидлашган эди. Жарроҳликни амалга оширмаса ҳомиладан айрилиб қолиш эхтимоли юқори ёки ҳомила ногирон ҳолатда дунёга келиши мумкин экан. Аллоҳ янада билгувчи. Мана шу ҳолатда эркак шифокор аёл кишини даволаши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатнинг умумий қоидаси шуки, мусулмон киши ўз аҳли аёлини номаҳрамлар назаридан сақлаши лозим. Шунинг учун ҳам аёллар фақатгина аёл шифокорларга кўринишлари керак. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

яъни: “Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз, қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир...” (Тағобун сураси, 16-оят).

Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хавф солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Агар аёлингизни ҳолати ҳақиқатда ҳам сиз айтгандек танг аҳволда бўлиб, она ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса ва жарроҳлик амалиётини бажарадиган аёл шифокор топилмаса ёхуд бўлсада, унинг етарли малакаси, тажрибаси бўлмаса ўша эркак шифокор муолажани амалга ошириши мумкин. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида:

الضرورات تبيح المحظورات

яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
177-savol
Fatvo hay'ati
ЗАКОТ БЕРИШНИ КИМДАН БОШЛАГАН АФЗАЛ?

177-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

5. Чорва моллари ва баъзи эҳтиёжлар учун йиғилган маблағдан бериладиган закот.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Лекин дори эриб, сўлакка қўшилганда сўлакни туфлаб ташлаш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОН СУРА ВА ОЯТЛАРИНИ КИРИЛЛЧАДА ЁЗИБ ЁДЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

394-CАВОЛ: Қуръон сура ва оятларини бирорта дафтарга кириллчада ёзиб ёдласа бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало Қуръон ёдлашга бўлган интилишингиз мақтовга сазовор. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг буюк каломи бўлиб, уни ёд олиш нақадар улкан савоб иш экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида зикр қилинган:

اقرؤوا القران فانه ياتي يوم اقيامة شفيعا لاصحابه (رواه الامام مسلم عن ابي امامة الباهلي رضي الله عنه)

яъни: "Қуръон ўқинглар, чунки Қуръон қиёмат кунида ўз эгаларини шафоат қилади" (Имом Муслим ривоятлари).

Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Ундаги баъзи ҳарфлар борки, уни бошқа ёзувда, хусусан, сиз айтаётган "кирилл" ёзувида ифодалаб бўлмайди. Натижада биз хато ўқиймиз ва хато ёдлаймиз, савоб ўрнига гуноҳкор бўлиб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:

إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.

яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).

Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар университети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.

Шундан келиб чиқиб Сизга Аллоҳ таолонинг Каломини араб ҳарфида, қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича ёдлашга ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. Зотан, ҳозирда бунинг учун имкониятлар етарли. Қуръонга хизмат қилаётган қориларимиз, уламоларимиз араб имлосини ўргатувчи турли хил рисолалар ва китоблар нашр қилдилар. Қолаверса, телеграм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Қуръони карим ва тажвид дарсларини содда услубда таълим бериб бормоқдалар. Шулардан фойдаланган ҳолда, дарсларни мунтазам ўзлаштириб борсангиз тез кунда Қуръони каримни араб имлосида ўқий бошлайсиз, иншааллоҳ. Бунинг учун озгина меҳнат, сабр ва энг асосийси чин ихлос керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
279-savol
Fatvo hay'ati
АСАЛНИНГ ЗАКОТИ

279-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот берувчи киши пандемия даври булганлиги сабабли закотни пул шаклида эмас, балки, шу пулга озиқ овқат махсулотларини сотиб олиб, бир неча муҳтож кишига бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Закотни қандай шаклда бериш камбағалга фойдалироқ бўладиган бўлса, шу шаклда берган афзал. Пандемия даврида закот пулига озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиб, бир неча муҳтож кишига бўлиб берса бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза тутган киши агар рўзасини давом эттирса, соғлигига жиддий зарар бўладиган бўлса ёки касаллиги оғирлашса рўзасини очади ва тузалганидан кейин бир кун қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бундай пайтда каффорат вожиб бўлмайди. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
287-savol
Fatvo hay'ati
ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАКОТИ

287-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Аммо, тишни орасида қолиб кетган нарса нўхат миқдорича ёки ундан каттароқ бўлса, уни ютиб юбориш билан рўза очилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни икки кишига бўлиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар закот оз миқдорда бўлса бир шахсга берган афзал. Чунки, оз нарсани кўпчиликка тарқатилганда муҳтож киши бирор ҳожатини ҳам битказа олмаслиги мумкин. Закот кўп бўлса, кўпчиликка тарқатилгани афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
290-savol
Fatvo hay'ati
ЗАКОТНИ МЕН БЕРАМАНМИ ЁКИ ОТАММИ?

290-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ҚАБУЛ БЎЛГАНМИ?
#намоз

395-CАВОЛ: Мен намоз ўқий бошлаганимга энди бир йилдан ошди. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдик. Огоҳлантиришимга қарамай тилига эрк бериб юборди. Мен ҳам ўзимни тутолмай қўл кўтардим. Шунда у ўқиган намозларинг қабул бўлмасин, деб қарғай кетди. Қарғиш тегиши ҳақида эшитганман. Буни ҳукми қандай бўлади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонларни турли шаклда яратганидек уларнинг хулқ атворларини ҳам хилма хил қилган. Шу боис, эр-хотиннинг орасида ҳам тушунмовчиликлар, кўнгил хираликлар учраб туради. Бу ҳатто бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида ҳам бўлганини ҳадиси шарифлардан билишимиз мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб:

اني لاعلم اذا كنت عني راضية و اذا كنت علي غضبي قالت فقلت من اين تعرف ذالك فقال اما اذا كنت عني راضية فانك تقولين لا و رب محمد و اذا كنت علي غضبي قلت لا و رب ابراهيم قالت قلت اجل والله يا رسول الله ما اهجر الا اسمك (رواه امام البخاري من ام المؤمنين عائشة رضي الله عنها )

яъни: "Эй, Оиша! Мен сени мендан розилигингни ҳам ранжиган вақтингни ҳам биламан"- дедилар, Оиша онамиз: "Буни бирор аломати борми? Қандай биласиз?” - дедилар, Пайғамбаримиз: "Агар сен мендан хурсан бўлсанг "Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасам" - дейсан, агар ранжиган бўлсанг "Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасам" -. дейсан" - дедилар. Оиша онамиз айтадилар: "Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан" – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Мазкур ҳадисдан биламизки эр-хотин орасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйларида ҳам бўлган экан. Асосийси Пайғамбар хонадони барча ишларда намуна бўлгандек мазкур ҳолатда ҳам сизу биз умматларга ибрат кўрсатмоқда. Ҳадиснинг охирги жумлалари: "Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан" деганларини муҳаддислар "ранжисам ҳам фақатгина исмингизни тарк қиламан лекин, сизга бўлган ҳурматим, муҳаббатим ўзгармайди" деб шарҳлаганлар.

Демак, биз ҳам оилавий ишларимизда Пайғамбаримиз ва Оиша онамиз ҳаётларидан ибрат олсак, оиламиз тинч, хотиржам бўлар, арзимас нарсаларга ажримлар ёки саволда айтилганидек бир биримизни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, қарғашлар бўлмас эди.

Бизнинг тилимизда қарғиш деб аталадиган сўз ҳадисларда мазлумнинг дуоси шаклида келади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

اتقوا دعوة المظلوم وان كان كافرا فانه ليس دونها حجاب (رواه امام ابن حبان)

яъни: "Гарчи кофир бўлсада, мазлумнинг дуосидан қўрқинглар. Чунки, у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди" – дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Сизларнинг орангизда ким ҳақ, ким ноҳақ, буни билмаймиз. Нима бўлганда ҳам Сиз зиммангиздаги фарз намозларни ўз вақтида адо этишда бардавом бўлинг. Қилинган ибодатларни қабул қилгувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ихлос билан қилинган ибодатларни зое қолдирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
300-savol
Fatvo hay'ati
ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН БИНОДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?

300-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️