ГАРОВДА ЮТИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром
❓352-CАВОЛ: Дўстларим бир нарсадан баҳслашишган экан. Ютганга уч почка писта (семечка) олган экан. Мен аралашмаган эдим. Баҳс боғлаш ҳаром эканини биламан. Ютган шу пистадан менга ҳам беришган эди. Бу менга ҳам ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, бунга қандай чора кўрай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Баҳс боғлаш (гаров)нинг қуйидаги тури ҳаром ҳисобланади: агар сен ютсанг мен сенга 1000 сўм (масалан) бераман, агар мен ютсам сен менга 1000 сўм берасан, дейиш. Мана шундай гаров боғлаш қимор ҳисобланади. Берган ҳам, олган ҳам гуноҳкор бўлади. Ҳадиси шарифда Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам:
... ومن قال لصاحبه تعال أقامرك فليتصدق (رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)
Яъни: “Ким шеригига кел қимор ўйнаймиз, деса, дарҳол садақа қилсин”, – деганлар. (Имом Бухорий ривоятлари).
Шу гапни айтишни ўзи учун садақага буюриляпти. Ўйнашни ўзини нақадар гуноҳ эканини тасаввур қилаверинг.
Сиз билмай еган бўлсангиз, истиғфор айтинг. Билиб еган бўлсангиз, қимор билан топилган маблағ ютиб олган томоннинг мулкига кирмагани учун, ютқазганга маблағини қайтариб бериш керак бўлади. Чунки у нарсалар ютқазганнинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
fatvo.uz
Diniy savol-javob xizmati | Fatvo.uz
Din va hayotga oid savollarga online javob berish maqsadida O'zbekiston Musulmonlari Idorasi tomonidan tashkil qilingan interaktiv xizmat
ПАСТГА ҚАРАБ ЁТИШДАН ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА
#ҳалол-ҳаром
❓353-CАВОЛ: Аёллар пастга, эркаклар тепага қараб ухлаши керак, деб ўқигандим, кейин қорин билан ётиш мумкинмаслиги ҳақида ҳадис ўқидим, бу ҳадис аёлларга ҳам тааллуқлими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркакка ҳам аёлга ҳам суннат бўлган ухлаш ўнг томони билан Қиблага қараб ётишдир. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга шундай дедилар:
إذا أتيت مضجعك فتوضأ وضوءك للصلاة ثم اضطجع علي شقك الأيمن ثم قل اللهم أسلمت وجهي إليك وفوضت أمري أليك ... (رواه الإمام الباخاري عن البراء بن عازب رضي الله عنه)
Яъни: “Ётоғингизга келсангиз (яъни, ухламоқчи бўлсангиз) намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилинг, сўнгра ўнг тарафингиз билан ётинг, сўнг: “Аллоҳумма асламту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка...(“Эй, Аллоҳ! Юзимни сенга таслим қилдим, ишимни сенга топширдим”)”, - деб айтинг”. (Имом Бухорий ривоятлари).
Ҳадиси шарифда гарчи Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга тавсия берилаётган бўлсада, бу барча мусулмонларга тегишлидир. Бунинг фойдаларини ҳозирги куни тиббиёти ҳам бот-бот такрорлаб турибди. Қоринни ерга қаратиб ётишдан эса ҳадиси шарифларда қайтариқлар бор. Замонавий тиббиёт ҳам бунинг зарарли эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.

78-savol
Fatvo hay'ati
САВДОДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛ
#савдо-сотиқ
❓78-CАВОЛ
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#савдо-сотиқ
❓78-CАВОЛ
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#эслатма
📌 Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амалдир (масалан: Исломнинг беш аркони каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш эса катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.
🔗 @diniysavollar

ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА ИҚОМАТ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз
❓354-CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته
яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.
Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:
الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.
яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#намоз
❓354-CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته
яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.
Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:
الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.
яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
fatvo.uz
Diniy savol-javob xizmati | Fatvo.uz
Din va hayotga oid savollarga online javob berish maqsadida O'zbekiston Musulmonlari Idorasi tomonidan tashkil qilingan interaktiv xizmat
#эслатма
📌 Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.

ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз
❓355-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.
Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:
ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه
яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#намоз
❓355-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.
Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:
ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه
яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#эслатма
📌 Суннат – Набий алайҳиссаломдан содир бўлган гап, амал ёки тақрир* ёхуд ахлоқий сифатдир. Унинг ҳукми – фарз ёки вожиб даражасида бўлмасада бандалардан уни бажариш талаб қилинади.
______
* тақрир — кўриб маъқуллашлари.

📌 Нафл – қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амалдир. Мисол: таҳажжуд, ишроқ, зуҳо каби нафл намозлар. Нафл ибодатлар фарз ибодатлардаги нуқсонларни тўлдирувчи ҳисобланади.

ЖАНОЗА НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛИШИ УЧУН НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#намоз
❓356-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмаяпти. Бунга шариатимизда нима дейилган. Умуман олганда жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.
Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).
Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,).
Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари).
Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради” (“Раддул Муҳтор”).
Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз.
Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.

📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар.

Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20. Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши иштирок этиши керак?
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

📌 Мубоҳ – қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверадиган амал. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди ва қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёрида бўлади. Масалан, ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш каби.

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ
❓Закот кимларга берилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Бу йилги (мел. 2020 й/ҳиж. 1441 й.) закот нисоби қанча?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
#закот
❓84-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Кимларга закот бериш ўринли?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا…

79-savol
Fatvo hay'ati
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл
❓79-CАВОЛ
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#ғусл
❓79-CАВОЛ
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#эслатма
📌 Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.

ХОТИНИГА КЕТМА-КЕТ ТЎРТ МАРТА "ТАЛОҚСАН" ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ
❓357-CАВОЛ: Менинг бир яқиним аёлига талоқ, талоқ, талоқ, талоқ, деб айтибди. Шунда аёлига нечта талоқ тушган? Улар энди ярашиб яшаб кетиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши хотинига сен талоқ, талоқ, талоқ деб айтса, уч талоқ тушади. Ва хотин бегона бўлиб, қайта никоҳ ўқитиш мумкин бўлмайди. Яқинингиз айтган тўртта талоқнинг учтаси тушиб, тўртинчи талоқ деган сўзи учун гуноҳкор бўлади. Чунки шариатда талоқнинг кўпи учта холос.
Эр эндигина уйланиб, хотини билан никоҳ ўқилгандан кейин жинсий алоқа қилмаган ёки яқинлик қилишга имконият (хилвати саҳиҳа) бўлмаган бўлса, биринчи марта талоқсан дейиши билан боин талоқ тушади ва қолган талоқлар тушмайди. Яъни, бир талоқ боин бўлиб, ажрашадилар. Уларда хоҳласалар, қайта никоҳланиш имкони бўлади.
Аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:
ولو قال لها أنت طالق طالق أوقال أنت طالق أنت طالق ... يقع ثنتان إذا كانت المرأة مدخولا بها
яъни: “Агар эр мадхула (яъни, никоҳдан кейин жинсий алоқа қилган ёки алоқа қилишга имкон бўлган) хотинига сен талоқ, талоқ деса ёки сен талоқ, сен талоқ деса, икки талоқ тушади (“Бадоеус-саноеъ” китоби).
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудуддаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.
Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

📌 Ҳаром – тарк қилиш шариатда қатъий талаб қилинган амал. Ҳаромни тарк қилган савоб олади, амалга оширган гуноҳкор бўлади. Масалан, ноҳақ одам ўлдириш, одамзодга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш каби ишлар.

"ШАҲРИЗОДА" ИСМИНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш
❓358-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.
Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.
Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.
Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#исм қўйиш
❓358-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.
Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.
Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.
Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҚЎЛ ВА ОЁҚНИ ЧАЛИШТИРИБ ЎТИРИШ ЖОИЗМИ?
#одоб
❓359-CАВОЛ: Ўтирганда қўл ёки оёқни бир бирига боғлаб, чалкаштириб ўтириш гуноҳми ёки зиёни йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш жоиз. Бу борада келган ҳадислар зоҳиран қараганда бир-бирига зидга ўхшайди. Уббод ибн Тамим разияллоҳу анҳу амакиларидан қилган ривоятда амакилари айтадилар:
رايت رسول الله صلي الله عليه و سلم في المسجد واضعا احدي رجليه علي الاخري (أخرجه الامام البخاري)
яъни: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйган ҳолатда ётганларини кўрдим” (Имом Бухорий ривоятлари).
Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида эса чалқанча ётган ҳолда бир оёқни иккинчиси устига қўйиб ётишдан ман қилингани ҳақида ҳадиси шариф келтирилган. Бу ҳадислар ҳақида Имом Нававий шундай дейдилар: “Ушбу ҳадисларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулосаси шундай бўлганки, оёқни бирини устига бошқасини чиқариб ётишдан қайтариқ авратлар очилиб қоладиган ҳолга йўйилади. Биринчи ҳадисдаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатлари эса авратлари очилмаган ҳолат деб тушунилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқларни чалиштиришнинг гуноҳи йўқ”.
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаттобий айтадилар: “Оёқ чалиштиришдан қайтаришнинг ҳукми мансух бўлган ёки аврат очилиб қоладиган ҳолатга йўйилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқни чалиштириш жоиз”. Мен айтаманки (Ҳофиз ибн Ҳажар) мансух бўлди дегандан кўра, қайтариқ аврат очилиб қоладиган ҳолатга тегишли дейиш яхшироқдир” (“Фатҳул Борий” китоби).
Уламоларимизнинг хулосаларидан маълум бўладики, оёқ ва қўлларни чалиштириб ўтириш ислом одобига зид бўлган такаббурлик, авратларни очилиб қолиши ва мўмин кишига ярашмайдиган ҳолат кўринишида бўлмаслиги керак экан. Валлоҳу аълам.

📌Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи бажариши қатъий лозим бўлган амаллардир. Мисол: таҳорат қилиш, бир кунда беш маҳал намоз ўқиш, Рамазон рўзасини тутиш, динни зарурий масалаларини билиш кабилар. Уни биров бажариши билан банданинг зиммасидан соқит бўлмайди. Қиёматда ҳар бир банда биринчи бўлиб, ўз зиммасидаги фарз амалларидан сўралади.