FATVO.UZ | Расмий канал
141K subscribers
982 photos
1.93K videos
4.19K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Рамазон, рўза ва закотга оид энг муҳим саволларга жавоблар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#закот
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"МЕН АЛБАТТА ФАЛОН ИШНИ ҚИЛАМАН" ДЕЙИШ ФОЛ ОЧИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

350-CАВОЛ: Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин менданда мукаммал тайёрланаётганлар борку. Мени тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик – ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншоаллоҳ, ўқишга кираман, десангиз яхши бўлади. Зеро барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина амалга ошади. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида:

وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا

Яъни: “Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» - деб марҳамат қилган (Каҳф сураси 23-24 оятлар).

Ўқишга киришга ишончингиз йўқлиги ёмон ният эмас, балки имтиҳонга тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилмасликдан келиб чиқади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, астойдил ҳаракат қилиб, Аллоҳдан сўрасангиз, иншоаллоҳ, мақсадингизга эришасиз. Мусулмон киши ҳар бир ишда сабабларни қоим қилиб, Аллоҳга суянади. Буни таваккал қилиш дейилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
#БРИФИНГ
Рамазонда қорилар онлайн хатми Қуръон қилар экан. Буни кайфияти қандай бўлади?

🕌 Ушбу саволга қорилар ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда хатми Қуръонларни намойиш қиладилар. Бунда улар намоз ўқиётган ҳолда эмас балки, ўтириб, Қуръони каримга қараган ҳолда тиловат қиладилар, дея жавоб берди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

Шунингдек, карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони бўлмаганда, телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми мавзусидаги фикрни шундай изоҳлади.
“Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Яъни, намозда имомга иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт.

Шу кунларда рӯза тутиш истагидаги инсонларни карантин шароити бир оз хавотирга солмоқда. Қандай йўл тутмоқ жоизлиги ҳақидаги саволга ҳам тегишлича жавоб олинди.
“Карантинда рўза тутиш одатий рўзадан фарқ қилмайди. Қўлларни тез-тез ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш рўзани очмайди. Шунингдек, зарурат бўлса оғизни чайқашнинг ҳам зарари йўқ. Модомики томоқдан (ҳалқумдан) сув ўтмаса кифоя”.

Қайд этиш керакки, динимизда рўзадорга ифторлик бериш улкан савоб ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади”.

Шундай экан, ифторлик харажатларини муҳтож ва камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганни савобини олади. Чунки, ифторлик қилиш деганда, албатта дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Рамазонда, #Онлайн, #хатми, #Қуръон,
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#БРИФИНГ
Долзарб саволга тезкор жавоб. Карантинда аёл-қизлар билан жамоат бўлиб, пешин ўқиш жоизми? Таровеҳ намози-чи?

🕌 Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

“Карантин ҳолатида жума куни оила аъзолари билан пешинни жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ҳозирда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда.

Аммо, жума намози масжидларда ўқилган вақтларда узрли ва узрсиз кишиларнинг уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Чунки, бунда жуманинг жамоатини камайтириш ва буйруққа қарши йўл тутиш бор.
Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам юз бермайди. Зеро, мўмин-мусулмонларнинг жонини омон сақлаш учун карантин эълон қилинган ва шу сабаб жума намозининг ўрнига пешин намози ўқилмоқда.

Шу ўринда Таровеҳ намозига ҳам изоҳ бериб ўтиш жоиз, ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун. Таровеҳ намозини карантин вақтида масжидда адо қилиш имконияти бўлмагани боис, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиш афзалдир. Таровеҳ намозида ҳам имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо қилинган бўлади”.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Карантин, #Таровеҳ_намози, #жамоат, #аёлқизлар,
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДИН НОМИДАН ЁЛҒОН ТЎҚИШ
#ҳалол-ҳаром

351-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар. Мана шундай хабар тарқалди. Бу қанчалик асосга эга? Хабар матни қуйидагича: “3-25 тонгда ой Кааба атрофидан айланиб утади ва осмон ерик булади! Бу кабул вакти булиб, 100 минг йилда бир келади! Оллохдан хохлаганини сураса булади!! Буни хамма якинларингизга юборинг, хамма билсин! Бугун тулик ой кунлари бошланяпти- дардларга шифо бериладиган вакт боши! Хеч нарса сураманглар, оддий кабул этинглар...эй улуг Зот, дуне Хукумдори, хамма нарсани содир килган, сендан илтижо киламан мени едингда тут, мендан ва менинг хонадонимдан утиб кетма! Мендан хамма ташвишларим ва дардларини олиб, менга ва ойилам дардларимизага даво бер! Омин! Бу жуда кучли дуо! 12 нафар якинларингизга жунатинг”. Илтимос шунга аниқлик киритиб берсангиз?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу қандай бир жаҳолат, қандай бир одамларни диндан чалғитиш бўлди?! Ўзи мелодий йил бўйича 2 минг йил ўтган бўлса, мелоддан аввал ҳам 2 минг йил ўтган дейлик, ажабо 100 минг йилда бир келадиган воқеа қандай аниқланибди?!

Бунинг устига дуоларимизнинг қабул бўлиши бирор сайёранинг ерга яқинлашишига боғлаб қўйилганми?! Бирорта ояти карима ёки ҳадиси шарифда дуоларнинг сайёралар ҳаракатига боғланган жойи борми?! Сайёрамизга қандайдир бошқа сайёра яқинлашди ҳам дейлик, буни динимизга нима алоқаси бор? Айнан ўша пайтда дуо қилишга чақиришга қандай асос бор?!

Пайғамбаримиз алайҳиссалом омонат билан бизга барча дуолар ижобат бўладиган вақт, ҳолат ва маконларни баён қилганлар. Дуо қабул бўлиши учун 100 минг йил кутиш шарт эмас. Ҳар соатда, ҳар бир мақбул ибодатдан кейин, ҳар кундуз, ҳар кечада дуо ижобат бўлади. Фақат бунинг учун шариатга мувофиқ дуо қилинса бўлгани.

Дин мавзусида бирор гапни айтиш Аллоҳ ва Унинг Расули тарафидан гапириш ҳисобланади. Бунда ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Бу каби асоссиз маълумотларни тўқиш ёки аслини суриштирмай бу каби сафсаталарни гапириш Аллоҳ ва Унинг Расулига ёлғон тўқиш бўлади. Бу ҳақида эса Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Анъом” сурасида шундай деган:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ قَالَ أُوْحِيَ إِلَيَّ وَلَمْ يُوحَ إِلَيْهِ شَيْءٌ وَمَن قَالَ سَأُنزِلُ مِثْلَ مَا أَنَزلَ اللّهُ وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ فِي غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَالْمَلآئِكَةُ بَاسِطُواْ أَيْدِيهِمْ أَخْرِجُواْ أَنفُسَكُمُ الْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَقُولُونَ عَلَى اللّهِ غَيْرَ الْحَقِّ وَكُنتُمْ عَنْ آيَاتِهِ تَسْتَكْبِرُونَ۝

“Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, «Менга ваҳий қилинди», деган ёхуд «Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан», деган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Золимларнинг ўлим талвасасида турган пайтларини, фаришталарнинг «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», – дея уларга қўл чўзиб турганларини кўрсанг эди".

Шунингдек, Аллоҳ таоло “Ҳуд” сурасида шундай марҳамат қилган:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أُوْلَئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَى رَبِّهِمْ وَيَقُولُ الأَشْهَادُ هَؤُلاء الَّذِينَ كَذَبُواْ عَلَى رَبِّهِمْ أَلاَ لَعْنَةُ اللّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ۝

“Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар Роббларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар айтурлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир”.

Аслини олганда, ёлғон катта гуноҳ. Энди ўша ёлғон улуғ Зотнинг – Аллоҳ таолонинг шаънига айтилса, яна ҳам катта гуноҳ бўлади. Ундай ишни қилган кишилар золимларнинг золими бўлади.

Хуллас, мана шундай ботил, ёлғон хабарлар тарқатувчилар ўзларини ўнгласинлар ва қаттиқ тавба қилсин. Диний мазмундаги турли хил тўқима маълумотларни тарқатиб, уни бошқаларга улашишга тарғиб қилишлари Қиёматда ўзларининг зарарларига ҳужжат бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ГАРОВДА ЮТИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром

352-CАВОЛ: Дўстларим бир нарсадан баҳслашишган экан. Ютганга уч почка писта (семечка) олган экан. Мен аралашмаган эдим. Баҳс боғлаш ҳаром эканини биламан. Ютган шу пистадан менга ҳам беришган эди. Бу менга ҳам ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, бунга қандай чора кўрай?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Баҳс боғлаш (гаров)нинг қуйидаги тури ҳаром ҳисобланади: агар сен ютсанг мен сенга 1000 сўм (масалан) бераман, агар мен ютсам сен менга 1000 сўм берасан, дейиш. Мана шундай гаров боғлаш қимор ҳисобланади. Берган ҳам, олган ҳам гуноҳкор бўлади. Ҳадиси шарифда Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам:

... ومن قال لصاحبه تعال أقامرك فليتصدق (رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

Яъни: “Ким шеригига кел қимор ўйнаймиз, деса, дарҳол садақа қилсин”, – деганлар. (Имом Бухорий ривоятлари).

Шу гапни айтишни ўзи учун садақага буюриляпти. Ўйнашни ўзини нақадар гуноҳ эканини тасаввур қилаверинг.

Сиз билмай еган бўлсангиз, истиғфор айтинг. Билиб еган бўлсангиз, қимор билан топилган маблағ ютиб олган томоннинг мулкига кирмагани учун, ютқазганга маблағини қайтариб бериш керак бўлади. Чунки у нарсалар ютқазганнинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ПАСТГА ҚАРАБ ЁТИШДАН ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА
#ҳалол-ҳаром

353-CАВОЛ: Аёллар пастга, эркаклар тепага қараб ухлаши керак, деб ўқигандим, кейин қорин билан ётиш мумкинмаслиги ҳақида ҳадис ўқидим, бу ҳадис аёлларга ҳам тааллуқлими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркакка ҳам аёлга ҳам суннат бўлган ухлаш ўнг томони билан Қиблага қараб ётишдир. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга шундай дедилар:

إذا أتيت مضجعك فتوضأ وضوءك للصلاة ثم اضطجع علي شقك الأيمن ثم قل اللهم أسلمت وجهي إليك وفوضت أمري أليك ... (رواه الإمام الباخاري عن البراء بن عازب رضي الله عنه)

Яъни: “Ётоғингизга келсангиз (яъни, ухламоқчи бўлсангиз) намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилинг, сўнгра ўнг тарафингиз билан ётинг, сўнг: “Аллоҳумма асламту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка...(“Эй, Аллоҳ! Юзимни сенга таслим қилдим, ишимни сенга топширдим”)”, - деб айтинг”. (Имом Бухорий ривоятлари).

Ҳадиси шарифда гарчи Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга тавсия берилаётган бўлсада, бу барча мусулмонларга тегишлидир. Бунинг фойдаларини ҳозирги куни тиббиёти ҳам бот-бот такрорлаб турибди. Қоринни ерга қаратиб ётишдан эса ҳадиси шарифларда қайтариқлар бор. Замонавий тиббиёт ҳам бунинг зарарли эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
78-savol
Fatvo hay'ati
САВДОДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛ
#савдо-сотиқ

78-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амалдир (масалан: Исломнинг беш аркони каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш эса катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.

🔗 @diniysavollar
ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА ИҚОМАТ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз

354-CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته

яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.

Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:

الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.

яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.

🔗 @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

355-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Суннат – Набий алайҳиссаломдан содир бўлган гап, амал ёки тақрир* ёхуд ахлоқий сифатдир. Унинг ҳукми – фарз ёки вожиб даражасида бўлмасада бандалардан уни бажариш талаб қилинади.
______
* тақрир — кўриб маъқуллашлари.

🔗 @diniysavollar
#эслатма

📌 Нафл – қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амалдир. Мисол: таҳажжуд, ишроқ, зуҳо каби нафл намозлар. Нафл ибодатлар фарз ибодатлардаги нуқсонларни тўлдирувчи ҳисобланади.

🔗 @diniysavollar
ЖАНОЗА НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛИШИ УЧУН НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#намоз

356-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмаяпти. Бунга шариатимизда нима дейилган. Умуман олганда жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).

Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,).

Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари).

Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради” (“Раддул Муҳтор”).

Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз.

Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар.

🔗 @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20. Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши иштирок этиши керак?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма

📌 Мубоҳ – қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверадиган амал. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди ва қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёрида бўлади. Масалан, ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш каби.

🔗 @diniysavollar
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Бу йилги (мел. 2020 й/ҳиж. 1441 й.) закот нисоби қанча?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда


🔗 Улашинг: @diniysavollar
79-savol
Fatvo hay'ati
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл

79-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.

🔗 @diniysavollar