САФАР ОЙИ ҲАҚИДА
#Ҳалол-ҳаром
❓219-CАВОЛ: Сафар ойида тўй қилса бўладими? Илтимос шу ҳақда маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.
Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз Сафар ойидан шумлана олмаймиз. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.
Дарҳақиқат, жоҳилиятда одамлар Сафар ойидан шумланишарди. Бу ойда сафарга чиқишмас ва никоҳ ҳам қилишмасди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ойдан шумланишдан қайтариб, шундай дедилар:
" لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا غُولَ" (رواه الامام مسلم عن جابر رضي الله عنه)
яъни: “Касалликнинг юқиши йўқ, Сафар(дан шумланиш) йўқ ва жинларнинг адаштириши йўқ” (Имом Муслим ривояти).
Жоҳилиятда касаллик юқиши ҳақида ҳар хил хурофотлар бўлган. Ислом дини эса уни рад қилиб, касаллик Аллоҳ таоло хоҳласагина юқади, деган ақидани мустаҳкамлади. Лекин динимиз бу билан касалликдан эҳтиёт чораларини кўришдан қайтармайди. “Ғул” – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни “Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади”, – деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
Динимизда “Сафар” ойидан шумланилмайди. Исломдан аввалги даврда жоҳилият аҳли: “Сафар ойида сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди”, дейишар эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ислом тарихига назар соладиган бўлсак, кўплаб ғазот, фатҳ, сафарлар ҳамда никоҳ тўйлари айнан ушбу ойда бўлиб ўтган. Жумладан, Пайғамбаримизнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари, У Зот алайҳиссаломнинг биринчи ғазотлари бўлмиш – “Абво” ғазоти, “Зи Амр” ғазоти, "Ҳайбар" фатҳи ва ҳакозо.
Демак, Сафар ойидан шумланиш жоҳилият одатларидан. Бу ойда ҳам бошқа ойлардаги каби сафар, тижорат ва тўй қилиш мумкин. Динимизда бу боради ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

БИДЪАТ НИМА?
#ҳалол-ҳаром
❓220-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, бидъат ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Чунки, билиб-билмай турли бидъат амаллар қилиб қўйишдан жуда қўрқаман. Барчамиздан Аллоҳ Ўзи рози бўлсин.
💬 ЖАВОБ: “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:
اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” ("Қавоидул аҳком" китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ" (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).
яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ" (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).
яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” ("Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий" китоби).
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ олмларидан Мулла Али Қори шундай дейдилар:
ومعنى الحديث : أن من أحدث في الإسلام رأياً لم يكن له من الكتاب والسنة سند ظاهر أو خفي ، ملفوظ أو مستنبط ، فهو مردود عليه
яъни: “...Ҳадиснинг маъноси, ким Исломда бир “фикр” ўйлаб топса, унга Қуръондан ҳам, суннатдан ҳам, очиқ ойдин ёки махфий, лафзий ёки мустанбат (ижтиҳод қилиб топилган) асос бўлмаса, у (фикр ёки амал) рад қилингандир” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

Уламоларимиз бидъати ҳасана ва бидъати саййиа ўртасини ажратиб олиш учун асосий мезон бу – шариатимизнинг умумий қоидаларидир, деганлар. Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом даврларида кузатилмаган бирор бир амал ушбу шариат қоидаларига мувофиқ келса, залолатга бошловчи бидъат саналмайди. Аксинча, мақталган, яхши бидъат саналади.
Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13. Ниятда намоз ракатларини тайин қилиш керакми?
ЎМИ Фатво ҳайъати
Youtube | Tas-ix
#Савол_жавоб
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЎМИ Фатво ҳайъати
Youtube | Tas-ix
#Савол_жавоб
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ
#жаноза
❓221-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") .
яъни: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

"ТАШАҲҲУД" ЎРНИГА "ФОТИҲА" СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓222-CАВОЛ: Хуфтон намозининг тўртинчи ракаати охирида, “Аттаҳият”нинг ўрнига “Фотиҳа” сурасини ўқиб юбордим. Намоз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Агар мана шу хатони намоз ичида билиб қолса, саждаи саҳв билан хатосини тўғирлаш керак бўлади. Чунки аввалги қаъдада ҳам, охирги қаъдада ҳам "Ташаҳҳуд" (“Аттаҳияту”) дуосини ўқиш вожиб. Уни унутиб тўлиғича ёки баъзи қисмини ўқимаслик, саждаи саҳвни вожиб қилади. Бу ҳукм фарз, вожиб ва нафл намозларда бир хил.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ
яъни: “Агар "Ташаҳҳуд"ни ўрнига "Фотиҳа" сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилади” (“Фатавои ҳиндия” китоби, Саждаи саҳв боби)
Саждаи саҳв ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкдан фойдаланинг: https://t.me/diniysavollar/235. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ
#намоз
❓223-CАВОЛ: Намозда тик турганда қўл қандай ҳолатда туради. Бировлар кўкрагида ушлаб туради, бировлар пастроқда тутади. Айримлар эса билакларини тутиб туради. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида тушунтириб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
عن وائل بن حجر رضى الله عنه قال "رأيت النبى صلى الله عليه وسلم وضع يمينه على شماله فى الصلاة تحت السرة" اخرجه الإمام ابن ابى شيبة. رجاله ثقات.
яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудандан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим”, (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади:
عن ابى وائل رضى الله عنه قال: قال ابو هريرة رضى الله عنه: "اخذ الاكف على الاكف فى الصلاة تحت السرة" (رواه الإمام ابو داود).
яъни: Абу Воил разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, шундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдандир”,- деб жавоб берганлар. Демак, бундан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
عن ابى جحيفة ان عليا رضى الله عنه قال: "السنة وضع الكف على الكف فى الصلاة تحت السرة". (رواه الإمام ابو داود)
яъни: Абу Жуҳайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш - суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг "Муснад"ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг "Тажриду завоиди муснад ал-Баззор" асарида: “Агар ҳадис "Муснади Аҳмад"да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди. (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар мавжуд. Жумладан, “Мухтасар ул-Виқоя” китобида шундай дейилган:
يضع يمينه على شماله تحت سرّته
яъни: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган:
لانه اقرب الى التواضع وابلغ الى الخشوع والى ستر العورة واحفظ للازار عن السقوط
яъни: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар. Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир. Валлоҳу аълам.

“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ
❓224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.

АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза
❓225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:
وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ
яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

ҚАЗО ВА ҚАДАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ
#ақида
❓226-CАВОЛ: Исломда тақдирга имон келтириш кишининг мўмин бўлиш шартларидан бири эканини билдим. Яъни Аллоҳ ҳамма ишларни олдиндан “Лавҳул маҳфуз”га ёзиб қўйилганига ишониш керак экан. Бу дунё имтиҳон диёри эканини яхши биламиз. Саволим шуки, Aллоҳ ҳамма нарсани олдиндан билса, мени жаннатга ёки дўзахга киришимни олдиндан ёзиб қўйган бўлса, бу дунё қандай қилиб имтиҳон бўлади? Aллоҳ мени тақдиримни ёзиб қўйган бўлса-ю қилган ишимга мени жазолашини қандай тушунишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ
яъни: “Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов ила яратдик” (Қамар сураси, 49-оят).
Ўзбек тилида “ўлчов” деб таржима қилинган сўз оятда “қадар” лафзи билан ифодаланади. Уламоларимиз “қазо” ва “қадар”ни қуйидагича таърифлайдилар:
“Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир”.
“Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир”.
Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло бандаларнинг қиладиган ишларини аввалдан билиши уларни бирор ишга мажбурлаши эмас. Чунки, инсон феъллари икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм — дунёдаги инсоннинг дахли йўқ нарсалар. Фақат Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлади. Мисол учун, инсон ақлининг ўткир ёки ўтмаслиги, гавдасининг турлича, ҳуснининг чиройли ёки хунуклиги, туғилиш вақти ва жойи, эркак ёки аёллиги ва шунга ўхшаш бир қанча ишлар борки, уларга инсоннинг ҳеч қандай дахли йўқ. Инсон бу нарсалардан “Нега қоматинг узун, ёки пакана?” ёки “Нима учун фалон куни туғилдинг, фалон куни ўлдинг?” деб сўроқ қилинмайди. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳдан. Бу турдаги қадарга имон келтириш ҳар бир мўмин мусулмонга вожибдир.
Иккинчи қисм — инсон томонидан содир этилган иш ва амалларга боғлиқ. Буларда инсоннинг дахли бор, у бу ишларда ўзининг хоҳиши, ихтиёри ва ҳаракати билан иштирок этади. Бошқача қилиб айтганда банда бирор ишни амалга ошириши учун унга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади. Бу омилларни Аллоҳ таоло банданинг хоҳишига кўра яратади. Банда ана шу хоҳишга масъул бўлади.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масала юзасидан шундай деганлар:
"وكانَ اللهُ تعالى عالما في الأزَلِ بالأشياءِ قبلَ كونِها، وهوَ الذي قدّرَ الأشياءَ وقضاها، ولا يكونُ في الدنيا ولا في الآخرةِ شىءٌ إلا بمشيئتِهِ وعلمِهِ وقضائِهِ وقدرِهِ وكتْبِهِ في اللوحِ المحفوظِ ولكنْ كتبُهُ بالوصفِ لا بالحكمِ".
яъни: “Аллоҳ барча нарсаларни яратмасдан олдин ҳам азалдан билар эди. Барча нарсаларнинг тақдир ва қазосини Унинг ўзи белгилаган. Бу дунёдаги ва охиратдаги ҳар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавҳулмаҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлур. Лекин, ёзиб қўйиши тавсиф йўли биландир, ҳукм йўли билан эмас, яъни мажбурий эмас” (“Фиқҳул акбар” китоби).
Бандага ихтиёр берилгани ҳақида кўплаб ояти карималарда хабар берилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ
яъни: “Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин”, дегин” (Каҳф сураси, 29-оят).
Бошқа бир оятда шундай хабар берилган:
قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَا أَنَا عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ
яъни: “Сен: “Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман”, деб айт” (Юнус сураси, 108–оят).
Ушбу икки ояти каримада Аллоҳ таоло ҳидоят ёки залолат йўлларини танлашни банданинг ихтиёрига ҳавола этмоқда. Банда қайси бирини танласа, ўшанга Аллоҳ йўллаб қўяди. Банда эса ўша танловига кўра ё савоб ёки гуноҳга эга бўлади.

Албатта, Аллоҳ таолонинг мисли ва ўхшаши йўқ. Лекин тушуниш учун келтирилган шу мисолдан ҳам қазои қадарда бандани бирор нарсага мажбурлаш йўқлигини англаб олишимиз зарур. Мисол тариқасида, устоз ўз шогирдларининг илмий савиясини яхши билади. Имтиҳонга киришдан аввал фалончи «аъло» баҳо олади, пистончи «яхши» баҳо олади, деб айтди. Имтиҳон натижаси устоз айтганидек чиқди. Шогирдлар устоз айтган гап учун мазкур натижага эришдиларми? Ёки устознинг ўз тажрибасига асосланган ожизона илми уларни ўша баҳоларни олишга мажбур қилдими?! Ожиз инсон ўзига қарашли нарсаларда шунчалик илмга эга бўлса, нима учун қудратли Аллоҳ – чексиз илм соҳиби бўлган Зот, азалдан ҳамма нарсани билмаслиги керак?!
Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун масъул бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун масъул бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА НИГОҲНИ ҚАЕРГА ҚАРАТИБ ТУРИШ КЕРАК?
#намоз
❓227-CАВОЛ:
Намоз асносида намозхоннинг нигоҳи қаерда бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر
яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Уламоларимиз: “Намозда кўзни мазкур жойларга қаратиб туриш намоздаги хушуъ-хузуънинг янада ортишига сабабчи бўлади”, - деганлар.
Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
وَإِيَّاكُمْ وَالاِلْتِفَاتَ فِي الصَّلاَةِ فَإِنَّمَا أَحَدُكُمْ يُنَاجِي رَبَّهُ مَا دَامَ فِي الصَّلاَةِ
(رواه الإمام أبو داود والإمام النسائي عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).
яъни: “Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Парвардигорига муножот қилади” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар).
Демак, намоздаги киши Аллоҳ таолога муножот қилар экан, имкон қадар бор эътиборини оламлар Роббиси ҳузурида турганига қаратиши лозим.
Намозда туриб бошни қибладан бошқа тарафга буриш макруҳ бўлади. Агар бош билан биргаликда гавда ҳам қибладан бурилса, намоз бузилади. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

РАБИУЛ АВВАЛ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТУҒИЛГАН ОЙ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабалари
Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 571 йили Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада араблар орасида Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар ва расулларнинг охиргиси, Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари Жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. Ҳатто пайғамбарлар ҳам У Зотга уммат бўлишни орзу қилишган ва башариятнинг саййиди ҳисобланадилар.
Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбар ва расулларнинг афзалидирлар. Шунинг учун ҳам уларнинг барчалари Қиёмат куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг байроқлари остида бўладилар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَلَا فَخْرَ، وَبِيَدِي لِوَاءُ الحَمْدِ وَلَا فَخْرَ، وَمَا مِنْ نَبِيٍّ يَوْمَئِذٍ آدَمُ فَمَنْ سِوَاهُ إِلَّا تَحْتَ لِوَائِي (رواه الإمام أحمد والإمام الترمذي عن أبي سعيد رضي الله عنه).
яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одам(алайҳиссалом) ҳам, бошқа ҳам менинг байроғим остида бўлади” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Жаннат эшиги биринчи Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учун очилади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:
آتِي باب الجَنَّة فأسْتَفْتِح، فيقول الخازنُ: مَن أنتَ؟ فأقول: محمدٌ، فيقول: بك أُمرتُ ألَّا أَفتَح لأحدٍ قَبْلَك
(رواه الإمام مسلم عن أنس رضي الله عنه).
яъни: “Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб уни очишларини сўрайман. Дарвозабон: “Сен кимсан?” дейди. “Муҳаммадман”, – дейман . У: “Сендан олдин бирор кишига очмасликка буюрилганман”, – дейди” (Имом Аҳмад ривояти).
Биринчи бўлиб қабрдан чиқадиган ва биринчи бўлиб шафоат қилишни бошлайдиган Зот ҳам жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўладилар. Бу ҳақда шундай деганлар:
أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ
(رواه الإمام مسلم عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).
яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Қабрдан биринчи чиқадиган шахсман. Биринчи шафоат қилувчиман. Биринчи шафоати қабул қилинувчиман” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, сизу бизни мана шундай улуғ Зотнинг уммати қилди.

#РАБИУЛ_АВВАЛ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТУҒИЛГАН ОЙ
САҲОБАИ КИРОМЛАРНИНГ ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУОМАЛА ВА МУНОСАБАТЛАРИ
Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мартабалари ва фазилатларини яхши билганликлари учун ҳам У Зотга муносиб муомала ва муносабатда бўлиб, қаттиқ муҳаббат қўйганлар.
Тарихдан маълумки, Макка мушриклари элчиси Урва ибн Масъуд ас-Сақафий Ҳудайбия сулҳи куни саҳобаларнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муносабатларини, У Зотни қандай ҳурмат-эҳтиром қилишларини диққат билан кузатгач ва қавмига қайтиб боргач шундай деди:
وَاللهِ لَقَدْ وَفَدْتُ عَلَى الْمُلُوكِ عَلَى قَيْصَرَ وَكِسْرَى وَالنَّجَاشِي فَوَاللهِ مَا رَأَيْتُ مَلِكًا يُعَظِّمُهُ أَصْحَابُهُ مَا يُعَظِّمُ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ مُحَمَّدًا،... وَإِذَا أَمَرَهُمْ أَمْرًا اِبْتَدَرُوا أمْرَهُ، وَإِذَا تَوَضَّأَ كَادُوا يَقْتَتِلُونَ عَلَى وَضُوئِهِ، وَإِذَا تَكَلَّمَ خَفِضُوا أَصْوَاتَهُمْ عَنْهُ، وَمَا يُحِدُّونَ النَّظَرَ إِلَيْهِ تَعْظِيْمًا لَهُ"
яъни: “(Эй қавмим), қасамки, мен кўп подшоҳлар, жумладан, Қайсар, Кисро ва Нажоший ҳузурида бўлганман. Аллоҳга қасамки, бирон-бир подшоҳнинг аёнлари Муҳаммаднинг асҳоби Уни улуғлаганидек улуғлаганини кўрмаганман... Агар бир ишга буюрса, уни адо этишга шошилишади. У гапирса, овозларини чиқармай, жим қулоқ солишади. Уни ҳурмат қилганларидан юзига тик боқишмайди” (Шу мазмундаги ҳадисни Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Оламларга раҳмат қилиб юборилган саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаламни яхши кўриш ва У Зотнинг муҳаббатларини бошқа барча инсонлар муҳаббатидан устун қўйиш динимиз талабидир. Бу ҳақдаги ҳадиси шарифда шундай дейилган:
لا يُؤْمِنُ أحدُكم حتى أكونَ أحبَّ إليه مِن وَلَدِهِ ووالِدِه، والناسِ أجمعين
(رواه الإمام البخاري عن أنس رضي الله عنه).
яъни: “Бирортангиз, токи Мен унга отаси, боласи ва жамики инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлолмайди” (Имом Бухорий ривояти).
Сийрат китобларида саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаламга нисбатан ақл бовар қилмас муҳаббатларига далолат қилувчи фидокорона ишлари баён қилинган. Жумладан: Уҳуд жангида бир аёлнинг эри, укаси ва отаси вафот этади. Учовининг вафотини эшитган аёл “Расулуллоҳга нима бўлди?”, – деди. Шунда: “Расулуллоҳ тирик!”, – дейилди. Аёл: “Менга Расулуллоҳни кўрсатинглар, У Зотни бир кўрай”, – деди. У зотни кўрганидан кейин шундай деди:
كلُّ مصيبةٍ بَعدَك جَلَلٌ يا رسول الله، ("السيرة النبوية" لابن هشام).
яъни: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз соғ-саломат экансиз, қолган мусибатлар менга ҳеч нарса эмас!” (“Ас-Сийратун Набавия” китобидан).
Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб: “Қиёмат қачон бўлади?” деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалам унга:
"ماذا أعددتَ لها؟" قال: لا شيء، إلا أني أحبُّ اللهَ ورسولَه صلى الله عليه وسلم، فقال: "أنتَ مع مَنْ أحببتَ"
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن أنس رضي الله عنه).
яъни: “Қиёмат учун нима тайёрлагансиз ўзи?” дедилар. У “Ҳеч нарса!”, “Лекин, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўраман”, – деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сиз ўзингиз яхши кўрганлар билан бирга бўласиз!”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаламнинг ходимларидан бўлмиш Савбон разияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига ранги ўзгарган, хафа ҳолида келди. Шунда Расулуллоҳ унга: “Сизга нима бўлди?” дедилар. Савбон разияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ менда ҳеч қандай беморлик ва оғриқ йўқ, лекин, бироз сизни кўрмасам соғиниб, оғир аҳволга тушаман. Эй Расулуллоҳ! Кейин Сизни жаннатдаги мақомингизни ўйладим. Сиз Пайғамбарлар билан энг олий мартабада турасиз. Мен Жаннатга кирган тақдиримда ҳам паст мартабада бўламан. Мабодо Жаннатга кира олмасам, Сизни абадул-абад кўра олмайман. Шундан ғамгинман, эй Расулуллоҳ!” – деди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарса демай, жим қолдилар. Бир оздан сўнг қуйидаги ояти карима нозил бўлди: