5. Мобил иловалар.
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёхуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос
❓190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни икки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 http://savollar.muslim.uz

ҲАЙВОН УРИШТИРИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓191-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, динимизда ҳайвон уриштириш, томоша қилиш ва унга пул тикиши ҳақида нима дейилади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда турли ҳайвонларни уриштириш, бу ўйинларга пул тикиб қимор ташкил қилиш ва ҳатто томоша қилиш – тақиқланган, ҳаром ишдир. Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
نَهَى رَسًولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ التَّحْرِيشِ بَيْنَ الْبَهَائِمِ )رَوَاهُ الْاِمَامُ التَّرْمِذِيُّ(
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни уриштиришдан қайтардилар” (Имом Термизий ривояти).
Бу ҳадиси шарифнинг шарҳида муҳаққиқ олим Мулло Алийюл Қори шундай дейдилар:
أَيْ عَنِ الْإِغْرَاءِ بَيْنَهَا بِأَنْ يَنْطَحَ بَعْضُهَا بَعْضًا أَوْ يَعَضَّ أَوْ يَدُوسَ أَوْ يَقْتُلَ فِي النِّهَايَةِ هُوَ الْإِغْرَاءُ وَتَهْيِيجُ بَعْضِهَا عَلَى بَعْضٍ كَمَا يَفْعَلُ بَيْنَ الْجِمَالِ وَالْكِبَاشِ وَالدُّيُوكِ وَغَيْرِهَا يَعْنِي كَالْفِيلِ وَالْبَقَرِ وَكَمَا بَيْنَ الْبَقَرِ وَالْأَسَدِ وَإِذَا كَانَ الْإِغْرَاءُ بَيْنَ الْبَهَائِمِ مَنْهِيًّا فَبِالْأَوْلَى أَنْ يَكُونَ بَيْنَ الْإِنْسَانِ مَنْهِيًّا وَهُوَ كَثِيرٌ فِي بَعْضِ الْبُلْدَانِ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
“Яъни, Пайғамбаримиз саллалллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар бир-бирини шохлаши, тишлаши, босиб-янчиши ёки ўлдириши учун уларни гиж-гижлаш (уриштириш)дан қайтардилар. “Ниҳоя” китобида ҳадисдаги “тахриш” – ҳайвонларни бир-бирига гиж-гижлаш, дейилади. Туя, қўчқор, хўроз, фил ва буқаларни бир-бирига гиж-гижлаб уриштирадилар. Буқа ва шерни ҳам гиж-гижлашади. Ҳайвонларни бир бири билан уриштириш мумкин эмас экан, одамларни бир-бири билан уриштириш ундан ҳам ёмонроқдир. Одам уриштириш айрим шаҳарларда кўп учрайди. Бу ҳадисни Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган” (“Мирқотул мафатиҳ”).
“Авнул Маъбуд” китобида бу ҳақида шундай дейилган:
وَوَجْهُ النَّهْيِ أَنَّهُ إِيلَامٌ لِلْحَيَوَانَاتِ، وَإِتْعَابٌ لَهُ بِدُونِ فَائِدَةٍ، بَلْ مُجَرَّدُ عَبَثٍ
“Ҳайвон уриштиришдан ман қилишнинг сабаби – ҳайвонларга ҳеч бир фойдасиз, балки ўйин учун азоб бериш ва қийнашдир”.
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳаромлиги ҳақида Халқаро ислом уюшмаси қошидаги Ислом фиқҳи академиясининг Макка шаҳрида 1987 йил (1408 ҳ. йил Сафар ойида) бўлиб ўтган ўнинчи давра мажлисида қатъий фатво берилди. Ҳайвон уриштиришнинг ҳаромлиги аниқ бўлгандан кейин, ўртага пул қўйиб уриштириш ёки томошабинлар пул билан гаров боғлашларининг ҳам ҳаром иш эканлиги келиб чиқади.
Динимизда ҳайвонларга ҳам сабабсиз озор, азият ва азоб бериш мумкин эмас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам юз қисмига тамға урилган эшакни кўриб: “Бунга тамға урганни Аллоҳ лаънатласин!” – дедилар (Имом Муслим ривояти). Яна ҳайвонларни “мусла” қилиш (тирик ҳайвонларни аъзоларини кесиб яралаш)дан ҳам қайтарилганмиз. Демак, ҳайвонларга озор бериш, азоблаш ва уларга шафқат кўрсатмаслик шариатимизда оғир жиноят ҳисобланади. Ҳайвонларни қамаб қўйиб, очликдан ўлдириш – ҳаромдир. Ҳадиси шарифда бир мушукни қамаб қўйиб қийнаган аёлнинг охиратда азобланиши ҳақида хабар берилди (Имом Бухорий ривояти). Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эти суягига ёпишиб кетган туяни кўриб қоладилар ва: “Бу тилсиз ҳайвонлар тўғрисида Аллоҳдан қўрқинглар. Минишга яроқли қилиб мининглар, ейишга яроқли қилиб енглар”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳар бир ҳайвонни нима учун яратилган бўлса, шу ишда фойдаланиш ҳам – динимизнинг кўрсатмаларидан биридир. Бир ҳадиси шарифда: “Уловларингиз устини минбар қилиб олишдан сақланинглар...”, – дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Бунинг маъноси, кимнидир кутаётганда, савдо-сотиқ қилаётганда ёки бошқа ишларни қилаётганда, зарурат бўлмаса, уловни устига миниб турманг, деганидир. Ҳадиси шарифларда тирик жонзот (товуқ, қўй, эчки кабилар)ни ўқ отишга нишон қилиб олишдан қайтарилади (Имом Бухорий ривояти).

Динимиздаги ҳайвонларга боғлиқ яна бир асл қоида – уларга раҳм-шафқат кўрсатишдир! Чанқаган итга шафқат кўрсатиб, қудуқдан сув олиб чиқиб берган кишининг гуноҳларини Аллоҳ таоло кечиргани ривоят қилинган (Имом Бухорий ривояти). Саҳобийлар сафарда чумчуққа ўхшаган қушнинг палопонларини олиб қўйишганда, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам палопонларни ўз жойига қайтариб қўйишни буюрдилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳайвонларга раҳм-шафқатнинг бундан ҳам олий даражаси – ҳатто гўшти учун сўйилаётган ҳайвонни ҳам қийнамасликдир. Ҳадиси шарифларда сўйилаётган ҳайвонни қўпол равишда судрамаслик, пичоқни ҳайвонни олдида қайрамаслик, пичоқни ўткир қилиш ва бошқа ҳайвонлар олдида сўймаслик буюрилади. Қўйни йиқитиб қўйиб, пичоғини қайраётган бир кишига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни бир неча марта ўлдирмоқчимисан?!” – деб танбеҳ бердилар (Имом Ҳоким ривояти). Фатво китобларда агар зарар етказмаса, ҳашаротларни ҳам беҳуда ўлдириш мумкин эмаслиги зикр қилинган.
Ҳайвонларга мана шундай меҳр шафқат билан муомала қилишга буюрган шариатимиз, уларни уриштириб қийнаш ва азоблаш, томошабин бўлиш ва бу ишга пул тикиб қимор ўйнашдан қаттиқ қайтарган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Ҳайвонларга раҳм-шафқатнинг бундан ҳам олий даражаси – ҳатто гўшти учун сўйилаётган ҳайвонни ҳам қийнамасликдир. Ҳадиси шарифларда сўйилаётган ҳайвонни қўпол равишда судрамаслик, пичоқни ҳайвонни олдида қайрамаслик, пичоқни ўткир қилиш ва бошқа ҳайвонлар олдида сўймаслик буюрилади. Қўйни йиқитиб қўйиб, пичоғини қайраётган бир кишига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни бир неча марта ўлдирмоқчимисан?!” – деб танбеҳ бердилар (Имом Ҳоким ривояти). Фатво китобларда агар зарар етказмаса, ҳашаротларни ҳам беҳуда ўлдириш мумкин эмаслиги зикр қилинган.
Ҳайвонларга мана шундай меҳр шафқат билан муомала қилишга буюрган шариатимиз, уларни уриштириб қийнаш ва азоблаш, томошабин бўлиш ва бу ишга пул тикиб қимор ўйнашдан қаттиқ қайтарган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ
#Таҳорат
❓192-CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.
Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:
وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب
яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:
{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ
яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).
Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ КИМЛАРГА ВОЖИБ?
#қурбонлик
❓193-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, кимлар қурбонлик қилиши лозим? Умуман қурбонлик қилишга тегишли аҳкомлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилиш – Ислом шиорларидан биридир. Аллоҳ таоло қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган:
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ (سورة الكوثر/2)
яъни: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят).
Фуқаҳоларимиз қурбонликнинг маъносини таърифлаб: “Қурбонлик бу – муайян ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир”, – деганлар. Қурбонлик иккинчи ҳижрий санада жорий бўлган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир. У – ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим, яъни сафарда бўлмаган ва закот нисобига эга бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан киради ва учинчи ҳайит куни қуёш ботиши билан чиқади. Қурбонлик қилишни ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اِنَّ اَوَّلَ مَا نَبْدَاُ بِهِ فىِ يَوْمِنَا هَذا اَنْ نُصَلِّىَ ثُمَّ نَرْجِعَ فَنَنْحَرَ فَمَنْ فَعَلَ فَقَدْ اَصَابَ سُنَّتَنَا وَمَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ فَاِنَّمَا هُوَ لَحْمٌ قَدَّمَهُ لِاَهْلِهِ لَيْسَ مِنَ النُّسُكِ فىِ شَيْءٍ"
(رواه الإمام البخارى).
яъни: “Дарҳақиқат, бугунги кунда аввал бошлайдиган ишимиз ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб қурбонлик қилишдир. Ким шундай қилса, демак у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривояти).
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
Мол билан туяни 7 кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Бунда шерикларнинг ҳаммаси мусулмон ва қурбонликни ният қилган бўлиши шарт. Аммо улардан бирортаси шунчаки гўшт учун қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қурбонлиги ўтмайди. Сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тарозуда ўлчаб тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсуниши ва тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ (سورة الحج/37).
яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли - У зотни улуғлашларингиз учун - уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри бўлиши, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилган бўлиши лозимдир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Валлоҳу аълам.

ВАҚТИДАН АВВАЛ СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚНИНГ ПУЛИ ЭҲСОН ҚИЛИНСА ҲАМ ҚУРБОНЛИККА ЎТАДИМИ?
#қурбонлик
❓194-CАВОЛ:
Қурбонлик қилиш учун ният қилинган мол касаллиги туфайли қурбонлик қилишдан аввал сўйиб сотилса ва пулини масжидни ободонлаштириш учун берилса қурбонлик қилган савобини оладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вақти келмасдан сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Қайтадан қурбонлик қилиш шарт бўлиб қолади. Масжидни ободонлаштириш учун эҳсон қилиш катта савоб, лекин бу қурбонликни зиммадан соқит қилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
ثُمَّ أَوَّلُ وَقْتِ الْأُضْحِيَّةِ عِنْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ الثَّانِي مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَّا أَنَّ فِي حَقِّ أَهْلِ الْأَمْصَارِ يُشْتَرَطُ تَقْدِيمُ الصَّلَاةِ عَلَى الْأُضْحِيَّةِ .
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти қурбонлик кунининг субҳи содиқи (яъни, тонги отган)дан бошланади. Лекин шаҳар аҳолиси ийд намозини қурбонликдан аввал адо қилиши шарт бўлади” (Ҳозирги пайтда катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмида бўлади)” (“Мабсут” китоби).
Қуйидаги ҳадиси шариф мазкур масаланинг далил ҳисобланади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
مَن ذبَحَ قبل الصَّلاةِ فإنَّما يذبحُ لنَفْسِه، ومَن ذَبَحَ بعد الصَّلاةِ فقد تَمَّ نسُكُه وأصاب سُنَّةَ المُسْلمينَ
яъни: “Ким намоздан аввал (қурбонлик) сўйган бўлса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлибди ва мусулмонларнинг йўлини тутибди” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, қурбонлик вақти жума намози ўқилмайдиган олис қишлоқларда ҳайит куни тонг отгандан бошланса, шаҳар ва жума ўқиладиган катта қишлоқларда ҳайит намозидан кейиндир. Бу вақтдан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтмайди ва қайта қурбонлик қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

АЛКОГОЛСИЗ ПИВО ИЧИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол-ҳаром
❓195-CАВОЛ: Бир хил пиво тури бор экан. Айтишларича унда спирти йўқ экан. Ўртоқларим “Бу маст қилмайди “без алкогольный пиво”, ичиш мумкин” дейишяпти. Ҳақиқатда алкоголсиз пивони ичиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алкоголсиз пивони мўмин-мусулмонлар истеъмол қилишлари жоиз эмас. Бунга қуйидаги омиллар асос бўлади:
Биринчидан: Бугунги кунда Ғарб ва Араб мамлакатларида “алкоголсиз пиво” дея сотилаётган ичимликларни баъзиларида алкогол борлиги яширилса, қолганларида маълум миқдорда алкогол борлиги очиқ қайд этилади. Сурия Араб Республикасининг Озиқ-овқат ва саноат лаборатория институтининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан алкоголсиз пиво ичимлиги таҳлил қилинган. Ушбу лабораторик таҳлил Сурия Араб Республикасининг Саноат вазирлиги томонидан назорат қилинган. Таҳлил натижасига кўра “Алкоголсиз пиво” деб сотилаётган ичимликларнинг таркибида 0,004% алкогол борлиги аниқланган.
Бу нимани англатади? Мана шундай “алкоголсиз пиво”нинг кўп миқдорда ичиш кишини сархуш қилиши мумкинлигига далолат қилади.
Франция суд экпертизаси томонидан 0.8 мл алкогол қон таркибига сўрилиши кишининг сархушлигига кифоя қилиши таъкидланган. АҚШ қонунчилигида эса бу кўрсаткич 0.3 мл ни кўрсатиши ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чора кўрилиши учун етарли, деб ҳисобланади.
Ислом шариатида эса кўпи маст қилувчи ҳар қандай ичимликнинг ози ҳам ҳаром экани таъкидланади. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
" مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ فَقَلِيْلُهُ حَرَامٌ "
яъни: “Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳаромдир”, – дейилган (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилган).
Бошқа бир ривоятда эса:
" مَا أَسْكَرَ مِنْهُ الفَرَقُ فَمِلءُ الكَفِّ مِنْهُ حَرَامٌ "
яъни: “Бир фарақи маст қилган нарсанинг бир ҳовучи ҳам ҳаромдир”, – дейилган (Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилишган).
“Фарақ” – қадимги суюқлик ўлчов бирликларидан бири бўлиб, ҳозирги ўлчовларга таққослаганда 9.3 литрга тўғри келади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан аллома Ҳаскафий шундай дейди:
وتحريم القليل من المسكر ككثيره هو المفتى به عند الحنفية
яъни: “Маст қилувчи нарсанинг ози ҳаромлиги – худди кўпи кабидир. Бу – ҳанафий уламоларининг якдил фатвосидир” (“Дуррул муҳтор” китоби 6-жуз, 455-бет).
Иккинчидан: Юқоридаги каби ҳолатлар мўмин-мусулмонлар ўртасида шубҳага олиб келиши табиий. Ислом шариати эса шубҳали нарсалардан қочишга, айниқса, ҳалол луқма масалада эътиборлироқ бўлишга даъват этади. Бу борада қуйидаги ҳадис “Исломнинг мадори” дея эътироф этилади.
عن النعمان بن بشير رضيَ اللّه عنهما قال : سمعتُ رسولَ اللّه صلى اللّه عليه وسلم يقول : "إنَّ الحَلالَ بَيِّنٌ وَإنَّ الحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُما مُشْتَبِهاتٌ لا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهاتِ اسْتَبرأ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ في الشُّبُهاتِ وَقَعَ في الحَرَامِ، كالرَّاعي يَرْعَى حَوْلَ الحِمَى يُوشِكُ أنْ يَرْتَعَ فِيهِ ..." (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم والإمام أحمد والإمام الدارمي والإمام ابن حبان والإمام البيهقي)
яъни: Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ҳалол – аниқ, ҳаром – аниқ. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги чўпонга ўхшаб, шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, ҳаромга тушиб қолади. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлади. Аллоҳнинг Ердаги чегараси – У Зот ҳаром қилган нарсалардир...” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Доримий, Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).
Ҳадиси шарифда “ким ўзини шубҳали нарсалардан эҳтиёт қилса, динини нуқсондан, ўзини таъна ва дашномлардан сақлаган бўлади” дейилмоқда. Бу қоидага кўра ҳалол луқмага нисбатан алоҳида эътибор бериш керак. Шунда банда қалби соғлом, имони мустаҳкам бўлади.

Ҳасан разияллоҳу анҳудан нақл қилинган бошқа бир ривоятда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ
яъни: “Сени шубҳага солган нарсани тарк қилиб, шубҳага солмайдиганини тутгин” (Имом Термизий ривояти).
Салафи солиҳлар ҳалол ризққа кўп аҳамият бериб, унга кўп диққат-эътибор қилганлар. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг шубҳали бир нарсани еб, сўнг уни қайт қилиб ташлаганлари ҳаммамизга маълум ва машҳур.
Учинчидан: Ичимликни “Пиво” деб номланиши кўпчиликда шубҳа туғдириши табиий. Чунки ҳозирга қадар ушбу номдаги ичимликлар барча мусулмонлар томонидан шариатимизда қайтарилган спиртли ичимликлар тури сифатида танилган. Ушбу номда ичимликни умумий истеъмол учун чиқарилиши ва мўмин-мусулмонларга “ҳалол” дея тақдим этилиши кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлади. Чунки, ҳар қандай нарсанинг номланиши ҳам унинг ҳукмида шубҳа туғдирса, истеъмолини ножоиз эканига сабаб бўлади. Буюк мужтаҳид уламоларимиздан бирлари Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ делфинни араб тилида “Хинзирул баҳр”, яъни сўзма-сўз таржима қилингада “Денгиз чўчқаси” деб номлангани сабабли уни истеъмол қилишдан ман қилганлар.
Тўртинчидан: Шариатимиз қоидаларидан маълумки, бирор ман қилинган нарсага олиб боришга восита бўладиган нарсадан ҳам ман қилинади. Буни Усулул фиқҳда “Саддуз-зароиъ” яъни “воситаларни тўсиш” дейилади. Шунга кўра “алкоголсиз пиво” номидаги ичимликларни оммавий сотилиши ман этилади. Фаразан, мазкур ичимликлар 100% ҳалол бўлган тақдирда ҳам “алкоголсиз пиво – ҳалол” дея кенг жамоатчиликка эълон қилиниши, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, умумий овқатланиш масканларида сотилиши аёллар, ёшларда тақиқланган пиволарга нисбатан журъатни пайдо қилади. Натижада ҳар қандай пивони ичишга йўл очилади.
Бешинчидан: Алкоголсиз пивода, масалан, спирт бўлмаган тақдирда ҳам, таъми, ҳиди каби, пивонинг бошқа хусусиятлари мавжуд. Демак, буни истеъмол қиладиган киши чанқоқ қолдириш учун эмас, пивога бўлган хуморини қондириш учун ичади.
Юқорида зикр қилиб ўтилган ва ундан бошқа далилларга кўра алкоголсиз пивони истеъмол қилиниши жоиз эмас. Шунга кўра Сизга шариатимизда рухсат этилган бошқа салқин ичимликларни истеъмол қилишингиз тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

САЖДАДА ДУО ҚИЛИШ
#дуо
❓196-CАВОЛ: Сажда ҳолатида дуо қилинса, ижобат бўлади деб эшитганман. Намоздаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
"أقربُ مَا يَكونُ العبْدُ مِن ربِّهِ وَهَو ساجدٌ، فَأَكثِرُوا الدُّعاءَ" (رواهُ الإمام مسلم).
яъни: “Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Шундай экан, (бу пайтда) дуони кўпайтиринглар” (Имом Муслим ривояти).
Демак, банда Аллоҳ таолога энг яқин ҳолатда туриб дуо қилса, дуоси ҳам ижобатга яқин бўлади.
Ҳанафий мазҳабимизда фарз ва вожиб намозларининг саждасида суннат бўлган тасбеҳларга ҳеч нарсани зиёда қилинмайди. Фақат “Субҳаана Роббиял аълаа” дейилади холос. Бу ҳақда Имом Шурунбулолий шундай дейдилар:
وَلاَ يَأْتِي فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ بِغَيْرِ التَّسْبِيْحِ وَقَالَ الشَّافِعِيُّ يَزِيْدُ فِي الرُّكُوعِ اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ. وَفِي السُّجُودِ سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِيْ خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِيْنَ. كَمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ قُلْنَا هُوَ مَحْمُولٌ عَلَى حَالَةِ التَّهَجُّدِ
яъни: “Руку ёки саждада тасбеҳдан бошқа нарсани айтмайди. Имом Шофеъий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби рукуда:
اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.
“Эй, Аллоҳ сен учун руку қилдим, сенга хушу қилдим, сенга бўйсундим, сенга таваккал қилдим”, саждада эса:
سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
“Юзим уни яратган, сурат берган, қулоқ ва кўзини очган зотга сажда қилди. Гўзал яратувчи Аллоҳ муборак бўлди”, деб айтади, дейдилар. Биз (яъни, Ҳанафийлар): “Бу (дуолар) таҳажжуд намозига хосдир”, деймиз” (“Мароқул-фалаҳ”).
Демак, юқорида келган ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни таҳажжуд намозида, шу жумладан нафл намозларда ҳам қилиш мумкин.
Аммо одамлардан сўраладиган нарсани нафақат фарз ва вожиб намозларининг саждасида, балки нафл намозларининг саждасида ҳам сўраш жоиз эмас. Масалан, “Аллоҳумма аъти маалан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга мол бер” ёки “Аллоҳумма аъти саманан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга пул бер” каби дуолар. Агар сўралса намоз бузилади.
Шуни ҳам билиш керакки, руку ёки саждада Қуръон қироат қилиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم {أَلَا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ اَلْقُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا اَلرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ اَلرَّبَّ وَأَمَّا اَلسُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي اَلدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ} رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлингки, мен руку ёки сажда ҳолида қироат қилишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғланглар, саждада дуога ҳаракат қилинглар. Мана шунда ижобатга лойиқ бўласизлар” (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз бу ҳадисдаги саждада дуога жидду жаҳд қилишни ҳам нафл намозларга хос дейдилар.
Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилардилар:
«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رواه الامام مسلم
яъни: “Эй, Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ
#фазилатли-кунлар
❓197-CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси:
﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2)
яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه).
яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган.
Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган:
- Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши;
- Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади;
- Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди.
- Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган;
- Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати;
- Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишлари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати;
- Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОДАМ СОЧ ВА ТИРНОҒИНИ ОЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ
#Ҳалол-ҳаром
❓198-CАВОЛ: Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам 10 кунгача тирноқ, соч ва соқолини олмасин, деган гапнинг шариатимизда ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Зулҳижжа ойи киргандан бошлаб токи қурбонлик қилгунча киши соч ва тирноқларини олмаслиги шарт қилинмаган. Балки бу – ихтиёрий бўлган мубоҳ ишдир.
Мана шу ўн кунда бошқа кунларда бажарадиган баъзи одатий амалларимизни бажармасликка тарғиб қиладиган кишилар, ўз гапларини ушбу ҳадис билан қувватлайдилар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ وَأَرَادَ بَعْضُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَمَسَّ مِنْ شَعْرِهِ وَبَشَرِهِ شَيْئًا" وَفِي رِوَايَةٍ" فَلاَ يَأْخُذَنَّ شَعْرًا وَلاَ يَقْلُمَنَّ ظُفْرًا " وَفِي رِوَايَةٍ " مَنْ رَأَى هٍلاَلَ ذِي اْلحِجَّةِ وَأَرَادَ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَأْخُذْ مِنْ شَعْرِهِ وَلاَ مِنْ أَظْفَارِهِ " (رواه الامام مسلم)
яъни: “Қачон Зулҳижжанинг аввалги ўн куни бошланса ва бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, соч ва соқолига тегмасин (олмасин)”, бошқа ривоятда “Соч ва тирноқ олмасин”, яна бошқа бир ривоятда эса “Ким Зулҳижжанинг ҳилолини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса сочи ва тирноғини олмасин” (Имом Муслим ривояти).
Бу мавзуда улуғ Ҳанафий олим Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
فَذَهَبَ قَوْمٌ إلَى هَذَا الْحَدِيثِ ، فَقَلَّدُوهُ ، وَجَعَلُوهُ أَصْلًا .وَخَالَفَهُمْ فِي ذَلِكَ آخَرُونَ ، فَقَالُوا : لَا بَأْسَ بِقَصِّ الْأَظْفَارِ وَالشَّعْرِ ، فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ ، لِمَنْ عَزَمَ عَلَى أَنْ يُضَحِّيَ ، وَلِمَنْ لَمْ يَعْزِمْ عَلَى ذَلِكَ وَاحْتَجُّوا فِي ذَلِكَ ، بِمَا قَدْ ذَكَرْنَاهُ فِي كِتَابِ الْحَجِّ ، { عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ : كُنْت أَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَيَبْعَثُ بِهَا ، ثُمَّ يُقِيمُ فِينَا حَلَالًا ، لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُهُ الْمُحْرِمُ ، حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ (فَفِي ذَلِكَ دَلِيلٌ عَلَى إبَاحَةِ مَا قَدْ حَظَرَهُ الْحَدِيثُ الْأَوَّلُ وَمَجِيءُ حَدِيثِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَحْسَنُ مِنْ مَجِيءِ حَدِيثِ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لِأَنَّهُ جَاءَ مَجِيئًا مُتَوَاتِرًا .وَحَدِيثُ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لَمْ يَجِئْ كَذَلِكَ ، بَلْ قَدْ طُعِنَ فِي إسْنَادِ حَدِيثِ مَالِكٍ ، فَقِيلَ : إنَّهُ مَوْقُوفٌ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا

яъни: “Баъзи аҳли илмлар бу ҳадис(ҳукми)га юрадилар. Уни маҳкам тутиб, (амал қилиш учун) асос қилиб олишади. Бошқа уламолар эса ўзгача йўл тутадилар ва шундай дейдилар: “Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қурбонлик қилишни ният қилган ва ният қилмаганлар учун соч ва тирноқларини олишда ҳеч қандай зарар (гуноҳ) йўқ”. Улар бу тўғрисида “Ҳаж китоби”да келтирган ҳадисимизни ҳужжат қиладилар: Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадий (қурбонлик учун аталган ҳайвон)ларига қурбонлик белгиларини боғлар эдим. У зот қурбонликларини (Макка шаҳрига) жўнатар ва биз билан (Мадина шаҳрида) ҳалол (яъни, эҳромсиз) турардилар. Эҳромли киши эҳтиёт бўлиши керак бўлган нарсалар (соч ва тирноқ олиш, жинсий алоқа ва ҳоказолар)дан сақланмас эдилар. Одамлар ҳаждан қайтгунча шу ҳолат давом этарди”. Бу ҳадисда аввалги ҳадисда ман қилинган ишларнинг мубоҳ эканига далил бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтган ҳадиснинг бизга етиб келиш йўли Умму Салама онамиз (розияллоҳу анҳо)никидан яхшироқ. Чунки Оиша онамизнинг ҳадиси бизга “Мутавотир” ҳолда етиб келган. Умму Салама онамиздан ривоят қилинган ҳадиснинг бизга етиб келиши эса ундай эмас, балки Имом Моликдан ривоят қилинган ҳадиснинг иснодига таъна етган. Бу ҳадис Пайғамбаримизга етиб бормайди, Умму Саламада тўхтайди, деганлар” (“Шарҳи маонил осор”)
Имом Таҳовий бу мавзуни ҳадислар билан шарҳлаб бўлгач, масалага бошқа томондан ёндашиб айтадиларки, эҳром – кишига аввал ҳалол бўлган кўп нарсаларни ман қилади. Шуларнинг ичида энг қаттиқ ман қилингани жинсий алоқа бўлиб, у эҳромни бузади. Энди, эҳромда бўлмаган киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, у жинсий алоқадан ман қилинмайди. Ундан ман қилинмагандан кейин ўз-ўзидан ундан пастроқ даражадаги иш (соч, тирноқ олиш)лардан ман қилинмайди. Мана шу – Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад (роҳматуллоҳи алайҳим)ларнинг сўзидир.
Муҳаққиқ аллома Мулла Алийюл Қорий роҳимаҳуллоҳ бу масалада шундай дейдилар:
وَقَالَ أَبُو حَنِيْفَةَ: هُوَ مُبَاحٌ لاَ يُكْرَهُ وَلاَ يُسْتَحَبُّ
яъни: “Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу иш – мубоҳ бўлиб, (соч, тирноқни олиш) макруҳ ҳам эмас, (уларни олмаслик) мустаҳаб ҳам эмас”” (“Мирқотул Мафотиҳ”).
Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган шахс модомики эҳромда эмас экан соч-соқолини, тирноғини олишида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, балки бу – ихтиёрий бир амалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Имом Таҳовий бу мавзуни ҳадислар билан шарҳлаб бўлгач, масалага бошқа томондан ёндашиб айтадиларки, эҳром – кишига аввал ҳалол бўлган кўп нарсаларни ман қилади. Шуларнинг ичида энг қаттиқ ман қилингани жинсий алоқа бўлиб, у эҳромни бузади. Энди, эҳромда бўлмаган киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, у жинсий алоқадан ман қилинмайди. Ундан ман қилинмагандан кейин ўз-ўзидан ундан пастроқ даражадаги иш (соч, тирноқ олиш)лардан ман қилинмайди. Мана шу – Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад (роҳматуллоҳи алайҳим)ларнинг сўзидир.
Муҳаққиқ аллома Мулла Алийюл Қорий роҳимаҳуллоҳ бу масалада шундай дейдилар:
وَقَالَ أَبُو حَنِيْفَةَ: هُوَ مُبَاحٌ لاَ يُكْرَهُ وَلاَ يُسْتَحَبُّ
яъни: “Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу иш – мубоҳ бўлиб, (соч, тирноқни олиш) макруҳ ҳам эмас, (уларни олмаслик) мустаҳаб ҳам эмас”” (“Мирқотул Мафотиҳ”).
Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган шахс модомики эҳромда эмас экан соч-соқолини, тирноғини олишида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, балки бу – ихтиёрий бир амалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ЭР-ХОТИН ОЛТИ ОЙ ДАВОМИДА КЎРИШМАСА, ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#никоҳ-талоқ
❓199-CАВОЛ:
Қизимнинг турмуш ўртоғи сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, ўртага талоқ тушиб, қайтадан никоҳ ўқитиш керак экан. Шу гап ростми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмасдан яшасалар, ўрталарига талоқ тушади ва никоҳ бузилади”, - деган гап тўғри эмас. Зеро, мўътабар шаръий манбаларимизда бундай маълумот учрамайди.
Эр-хотин олти ой ёки ундан ортиқ бирга яшамаслиги ёки кўришмаслиги аслида яхши иш бўлмаса-да, лекин эр хотинига талоқ ёки талоқ маъносидаги сўзни айтмаган бўлса, ўз-ўзидан ўртага талоқ тушмайди.
Мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий китобларда дараксиз йўқолган киши ҳақида шундай дейилади:
هُوَ الَّذِي غَابَ عَنْ أَهْلِهِ أَوْ بَلَدِهِ أَوْ أَسَرَهُ الْعَدُوُّ وَلَا يُدْرَى أَحَيٌّ هُوَ أَوْ مَيِّتٌ وَلَا يُعْلَمُ لَهُ مَكَانٌ وَمَضَى عَلَى ذَلِكَ زَمَانٌ فَهُوَ مَعْدُومٌ بِهَذَا الِاعْتِبَارِ ، وَحُكْمُهُ أَنَّهُ حَيٌّ فِي حَقِّ نَفْسِهِ لَا تَتَزَوَّجُ امْرَأَتُهُ وَلَا يُقَسَّمُ مَالُهُ وَلَا تُفْسَخُ إجَارَتُهُ وَهُوَ مَيِّتٌ فِي حَقِّ غَيْرِهِ لَا يَرِثُ مِمَّنْ مَاتَ حَالَ غَيْبَتِهِ ، كَذَا فِي خِزَانَةِ الْمُفْتِينَ ...
لَا يُفَرِّقُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ وَحُكِمَ بِمَوْتِهِ بِمُضِيِّ تِسْعِينَ سَنَةً وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى وَإِذَا حُكِمَ بِمَوْتِهِ اعْتَدَّتْ امْرَأَتُهُ عِدَّةَ الْوَفَاةِ مِنْ ذَلِكَ الْوَقْتِ.
яъни: “Аҳли-оиласи ёки шаҳридан дараксиз ғойиб бўлган ёки душман уни асир олган, тирик ёки ўлганлиги ёхуд қайси жойда эканлиги номаълум бўлган киши, бу ҳолатга бир муддат ўтган бўлса, у (юқоридаги ҳолатлар эътиборидан) – бедарак йўқолган шахс ҳисобланади. Бу шахс ўзи ҳақида тирик ҳисобланади, яъни хотини бошқага турмушга чиқа олмайди ва мол-мулки меросхўрларга бўлинмай туради, ижара шартномаси тузган бўлса бузилмайди. Бошқалар ҳақида ўлик ҳисобланади, яъни у бедарак йўқолган вақтда вафот этган қариндошларидан мерос олмайди. “Хизонатул муфтин” китобида шундай дейилган.
Қози (бедарак кетган) киши ва хотини ўртасини ажратиб юбормайди. Йўқолган шахс тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳукм қилинади. Фатво мана шу сўзга берилган. Уни ўлди деб ҳукм қилинган кундан бошлаб, хотини ўлим иддасига ўтиради”. “Фатавои ҳиндийя”.
Демак, Ҳанафий мазҳабимизга кўра бедарак йўқолган эр тўқсон ёшга киргунигача хотини уни кутади. Қачонки, йўқолган одам тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳисобланиб, эр-хотин ўртасидаги никоҳ узилади. Хотин ўлим иддасини ўтиради. Бу муддат қанча узун бўлмасин, орага ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди.
Шундай экан, одамлар ичида тарқалган: “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, ўз-ўзидан талоқ тушади”, деган гап асоссиз ва нотўғридир. Валлоҳу аълам.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ
#қурбонлик
❓200-CАВОЛ:
Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).
Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ
яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.
Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

БУ ДУНЁНИНГ МОҲИЯТИ
#ҳадис
❓201-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, “Бу дунё жаннатнинг олдида–бармоқ денгизга киргазиб чиқаргандаги намичалик”, маъносида ҳадис борми? Бўлса уни қандай тушунамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
عن المُسْتَوْرِد بن شَدَّاد رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رسول الله صلى الله عليه وسلم: " مَا الدُّنْيَا في الآخِرَةِ إلا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ أُصْبُعَهُ في اليَمِّ ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ).
яъни: Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга қасамки, дунё — охират (олдида) сизлардан бирингиз бармоғини денгизга солганига ўхшайди, қарасин-чи, нима билан қайтибди?!" (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадис орқали Набий алайҳиссалом бу дунёнинг ўткинчи ва арзимас экани ҳамда ҳақиқий ҳаёт охират диёрида бўлишини гўзал ўхшатиш билан ифодаламоқдалар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ҳам Ўзининг каломида шундай деган:
وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).
Демак, ҳеч бир банда бу дунёда эришган ютуқлари, обрў ва мол дунёси билан ғурурланмаслиги, ҳаётда қийинчилик ва танг ҳолга тушган киши эса ўзининг ҳолатидан шикоят қилиб, жазавага тушмаслиги, балки, ҳар икки шахс ҳам бу дунё ўткинчилигини унутмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.