FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.03K photos
1.98K videos
4.29K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТИЖОРАТ МОЛЛАРИ ҲАҚИДА
#тижорат #закот

711-CАВОЛ: Закот чиқаришда тижорат моллари ҳам ҳисобланар экан. Айтингчи тижорат моллари деганда қандай моллар тушунилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат моллари деганда киши олаётган пайтида қатъий равишда тижоратни, яъни, олиб сотишни қасд қилган моллар тушунилади. Шунда қуйидаги кўринишларда олинган моллар тижорат моллари ҳисобланмайди:

1. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ бўлиб, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлса.
2. Аввалдан ўзининг моли бўлиб, кейинчалик уни сотишни ният қилса.
3. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ. Лекин, яхши фойда бўлса сотиш нияти ҳам бор бўлса.

Юқоридаги уч суратда олинган моллар тижорат моллари дейилмайди. Албатта, буни билиш закот ва қурбонлик масалаларида эътиборлидир.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
НАМОЗДА САЛОМ ФАРЗМИ ЁКИ ВОЖИБ?
#намоз

712-CАВОЛ: Намозда салом фарзми ёки вожибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб.

Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
1. Такбири таҳрима.
2. Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.

"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАССОБГА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#қурбонлик

713-CАВОЛ: Қассобга иш ҳақи қандай берилади? Қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:

ولا تعط أجر الجزار منها (رواه الإمام البخاري عن عبد الرحمن بن أبي ليلى رضي الله عنه)

“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
КЕЛИН КУЁВЛАР ШУКР НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин куёвлар шукр намозини ўқимаган бўлсалар буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин куёвлар шукр маъносида икки ракат намоз ўқишлари маснун ва мустаҳаб амаллардан. Агар уни ўқимаган бўлсалар ҳеч қандай гуноҳкорлик йўқ. Асосийси беш вақт фарз намозларга эътиборли бўлишдир. Баъзи инсонлар фарз намозларга эътиборсиз бўладилар-да, айрим нафл намозларга жуда қаттиқ эътибор қаратадилар. Аслида беш вақт намоз фарз бўлгани учун улар нафллардан кўра муҳимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКДА "БИСМИЛЛАҲ" ДЕСА ҲАМ ЎТАДИМИ?
#қурбонлик

714-CАВОЛ: Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтади. Жонлиқ сўйишда “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб сўйиш суннатга мувофиқ сўйишдир. “Дуррул Муҳтор” китобида қуйидагича келган:

و المستحب ان يقول بسم الله الله اكبر بلا واو

“Жонлиқ сўйишда “вов ҳарфисиз бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб сўймоқ мустаҳабдир”. (9 жилд, 437 бет).

Лекин, кимдир сўйишда “Бисмиллаҳ”ни ўзини айтган бўлса ҳам унинг сўйиши тўғри бўлади. “Баҳрур-ройиқ” китобида шундай дейилган:

ولو قال بسم الله جاز نوي او لم ينو لانه صريح في التسمية

“Агар сўйувчи жонлиқ сўйишда ният қилса ёки қилмаса “бисмиллаҳ” деса жоиз бўлади. Чунки, “бисмиллаҳ” тасмия борасида очиқ равшандир” (8-жуз, 307-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРБОНЛИК УЧУН СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОНГА КЕЙИНЧАЛИК ШЕРИК БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

715-CАВОЛ: Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар сигир ёки туяга етти кишигача шерик бўла оладилар. Улар сотиб олиш вақтида шерик бўлганлари каби, бир одам сотиб олгандан кейин ҳам шерик бўлишлари мумкин. Худди шундай бир киши уйида боқиб турган ҳайвонга ҳам шерикчилик қилиш жоиз (Аллома Ибн Нужайм, “Баҳрур-роиқ” китоби).

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан сигирни етти кишидан, туяни етти кишидан қурбонлик қилардик” (Имом Муслим, Ҳаж китоби).

Сигир ёки туяни шерик бўлиб сўйганлар етти ё ундан озроқ киши бўлса ҳам, улардан бирортасининг гўшдаги насибаси 1/7 (еттидан бир)дан кам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда қурбонлик жоиз бўлмайди. (Бурҳониддин ибн Моза, “Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИДАН БОЙЛАРГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

716-CАВОЛ: Қурбонлик гўштидан бойларга ҳам берса бўладими ёки фақат фақир кишиларга бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, қурбонлик гўштидан камбағал ва фақирлардан ташқари бойларнинг ейиши ҳам мумкин. Бунга Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ўзларининг “Қурбонлик аҳкомлари” китобларида Ҳаж сурасининг қуйидаги оятини далил қилиб шундай деганлар: “Аллоҳ таоло: "Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар” деган (28-оят).

Уламолар ушбу оятдаги “Бас, улардан енглар” жумласидан қурбонлик гўштидан бойларнинг емоқлиги ҳам жоиз эканлигини истинбот қилганлар”, — дейдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИККИ ЁШГА КИРМАГАН СИГИРНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик

717-CАВОЛ: Икки ёшга кирмаган сигирларни қурбонлик қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик ҳайвонларининг ёши Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сўзлари билан аниқ бўлган ва тайинланган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоятлари, Заҳойо боби). Шунга кўра, қамарий йил асосида туя беш ёш, сигир икки ёш, қўй ва эчки бир ёшга тўлган бўлиши шартдир. Фақат олти ойликдан ўтган қўзи жуссали бўлиб, бир ёшли қўйларни ичига қўшса, улардан фарқланмайдиган даражада бўлса, қурбонликка ярайди (“Ал-Ҳидоя” ва “Мухтасарул Қудурий” китоблари).

Албатта, қўйдаги истисно Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари томонидан айтилган (Имом Муслим, Азоҳий боби).

Бу истиснонинг фақат қўйга тегишли эканига жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Чунки қурбонлик ибодат бўлиб, ибодатларда ижтиҳод эмас, балки далиллар асосдир. Далили бор масалаларда эса ақл юритилмайди.

Юқоридагиларга биноан, туя беш ёш ва сигир икки ёшга етмаган бўлса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Уларга қўйдаги истисно тегишли эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАРОМ МОЛДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИМИ?
#қурбонлик

718-CАВОЛ: Ношаръий йўллар билан топилган маблағлардан қурбонлик қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликни ҳалол-пок йўллар билан эришилган маблағдан қилиш керак. Уни ҳаром молдан қилишнинг савоби йўқ.

Динимиз ҳалол касб билан шуғулланиш ва ҳалол йўллар билан мол топишни талаб қилади. Ҳаром йўллар билан мол топган киши ҳаёт бўлса ўзи, ўзи бўлмаса меросхўрлари, ўзганинг молини асл эгаларига қайтаришлари керак. Асл эгалари топилмаса, савоб умид қилмасдан камбағалларга ёки хайрли ишларга сарфланади.

Ҳаром молдан нафақа қилинган ибодатлар қабул бўлмайди. Қабул бўлмагани учун савоб ҳам ҳосил бўлмайди. (Аллома Ибн Обидин, “Раддул муҳтор” китоби)

Ибодатларга, жумладан, қурбонликка ҳам ҳалол молдан сарфлаш шартдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БИРОВНИНГ НОМИДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Онажоним билан укажоним Москвада ишлашади. Агар улар пул жўнатишса уларни номидан шу ерда қурбонлик қилсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бировни номидан бошқа одам қурбонлик қилиши учун аввало номидан қурбонлик қилинаётган одамга қурбонлик қилиш вожиб бўлган бўлиши керак ва ўзининг буйруғи билан унинг молидан қурбонлик қилинаётган бўлиши керак. Агар Сизнинг ҳам онангизга қурбонлик вожиб бўлган бўлса ва сизга ўзининг номидан қурбонлик қилишни буюрган бўлса Сиз у кишининг номидан қурбонлик қилишингиз мумкин. Аммо онангиздан берухсат у кишининг молидан қурбонлик қила олмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТЕЛЕФОНДА ҚУРЪОН ЎҚИГАНДА ТАҲОРАТ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#Қуръон #таҳорат

719-CАВОЛ: Телефонимда Қуръон ўқисам ҳам таҳоратли бўлишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни таҳоратли ҳолда ушлаш вожиб амал саналади. Қуръонни ёддан ўқишда ёки китобни ушламасдан, унга қараб ўқишда таҳорат бўлиши афзал бўлса-да, таҳоратсиз ҳам ўқишга рухсат берилган.

Замонамиз уламолари телефон каби электрон жиҳозларда Қуръони карим иловалари очиқ ҳолда турганда ўша жиҳоз Қуръон ҳукмида бўлиши борасида турли фикр билдирганлар. "Миср фатво уйи" уламолари томонидан электрон жиҳоз орқали Қуръон оятларини ушлаш жоиз деб фатво берилган.

Иордания фатво ҳайъати уламолари, Шайх доктор Луай ал-Халилий ва бошқа бир қатор уламолар эса, телефонда Қуръон иловаси очиқлик пайтида, у ҳам Қуръон ҳукмида бўлиши, шундан келиб чиқиб, ўша ҳолатда уни таҳоратсиз ушлаб бўлмаслигини айтмоқдалар.

Қуръони каримнинг ҳурматини сақлаш учун электрон жиҳоз экранида Қуръон иловаси очиқ ҳолда чиқиб турган бўлса, саҳифаларни ўтказишда бетаҳорат қўл билан ушламаган маъқул. Аммо, телефоннинг махсус қалами ёки бирор восита ёрдамида таҳоратсиз саҳифаларни ўтказиш мумкин.

Чунки “Табйинул-ҳақоиқ” китобида қуйидагича келтирилган:
يجوز للمحدث الذي يقراء في المصحف تقليب الاوراق بقلم او سكين

яъни: "Таҳоратсиз Қуръон ўқиётган киши вароқларни қалам ёки пичоқ ёрдамида очиши мумкин". (1-жуз, 166-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЧИГИРТКА ҲАЛОЛЛИГИ ҚАЙСИ ҲАДИСДА КЕЛТИРИЛГАН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Интернет нашрида ўқиб қолдим... чигиртка ҳалол, балиқ билан баробар ва ҳадисда ҳам келтирилган деб фатво беришибди... шунга ишонмадим! Қайси ҳадисда келтирилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир", деганлар. (Имом Ибн Можа ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар).

Ушбу ҳадиси шариф ва ундан бошқа ривоятлардан чигиртка ҳалол экани маълум бўлади. Лекин кимнидир табиати кўтармаса, уни емаслиги мумкин. Муҳими шариатда ушбу жонзот гўшти ҳалол эканини тўғри тушунилса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРИ ОДАМНИНГ ГУНОҲИ КЕЧИРИЛИБ, ҲИСОБГА ОЛИНМАЙДИМИ?
#ақида

720-CАВОЛ: 80 ёшли одам ёмон амал қилса ўша амали кечирилиб, ҳисобга олинмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон маълум бир ёшга етгандан сўнг унинг гуноҳлари ҳисобга олинмайди деган гап йўқ. Шариат қоидаларига кўра фақат балоғатга етмаган болалар ва ақли заъиф инсонларга гуноҳ ёзилмайди.

Лекин инсонларнинг энг яхшиси ёши улуғ ва амаллари чиройли бўлган инсонлар алоҳида мақталган. Шунингдек, ёши улуғ бўлатуриб, номақбул ишлар қиладиган кишилар мазаммат қилинган.

عَنْ عَبْدِ الرّحْمَنِ بنِ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ أَبِيهِ: “أَنّ رَجُلاً قَالَ يَا رَسُولَ الله أَيّ النّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ. قَالَ فَأَيّ النّاسِ شَرّ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَسَاءَ عَمَلُهُ”.

Абдураҳмон ибн Абу Бакра разияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қиладилар: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиниси афзал” – деди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани” – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиниси ёмон” – деди. У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани” – дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан, доимо, Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат ибодатда яхши амаллар узра ўтадиган узоқ умрни сўраши лозим бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БЕПАРВОЛИК БИЛАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛМАГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра, қурбонлик зиммасига вожиб бўлган бўлсада, унутиш, бепарволик ва бошқа сабаблар билан қурбонлик қилмаган киши, шу йилнинг ҳисобидан битта қурбонликка ярайдиган қўйнинг қийматини камбағалларга бериши вожибдир. Бунинг устига зиммасидаги вожибни кечиктиргани учун тавба қилиб, истиғфор ҳам айтади. (Имом Марғилоний, “Ал-Ҳидоя” китоби. Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Таҳорат олишни ўрганамиз

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar