#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 12 июль якшанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢 14-сон
📚 ИЛМНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАГАН ОЛИМ БЎЛМАС
🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
📹 Дарслар: 1🟢 2 🟢 3🟢 4🟢 5🟢 6🟢 7🟢 8🟢 9🟢 10🟢 11🟢 12🟢 13
✅ Улашинг: @diniysavollar
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУННАТ НАМОЗЛАРНИ ҚАЕРДА ЎҚИШ АФЗАЛ?
#намоз
❓2165-САВОЛ: Биз томонларда бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб, фарзини масжидга бориб ўқиш одати бор. Бир танишим уйда ўқимасдан, масжидга бориб ўқиш керак деди. Шунга иккиланиб қолдим. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Масжидга хос ва жамоат билан ўқиладиган нафл намозлардан бошқа суннат ва нафл намозларни уйда ўқиш афзал ҳисобланади. Айрим уламолар буни суннат дейишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Айрим намозларингизни уйларингизда ўқинглар, уни қабристонга айлантириб қўйманглар” деб марҳамат қилганлар. Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларга таяниб, нафл намозларни уйда ўқиш афзал эканини айтганлар. Шу сабабли кўп жойларда намозхонлар бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб чиқишга одатланганлар.
Аммо бошқа намозларнинг суннатини, хусусан фарздан кейин ўқиладиган суннат намозларни масжидда ўқиш керак, кейинги давр олимлари шу иш афзал эканига фатво берганлар. Чунки одамлар ялқовлашиб, суннат амалларга бепарво бўлиб қолган. Шу сабабли суннатларни масжидда ўқимаса, уйга қайтганда ҳам, масжиддан чиқиб борадиган манзилида ҳам ўқимайди. Қолаверса, суннат намозларни тарк этиш Рофизийларнинг одати ҳисобланади, уларга ўхшаб қолмаслик учун суннат намозларни масжидда ўқиш афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

#Видео
#намоз
📹 Қазо намозлари қай тартибда ўқилади?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 13 июль душанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 13 июль душанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
МУЗОРАБА АМАЛИЁТИДА ИНВЕСТОР САРМОЯ УЧУН ПУЛ ЎРНИГА ТИЛЛА КИРИТСА БЎЛАДИМИ?
#музораба
❓2166-САВОЛ: Тиллафуруш одам тиллани, масалан, 100 гр тиллани заргарга музорабага беради, заргар ундан тақинчоқ ясаб сотади. Унинг пулига яна тилла сотиб олиб, шундай иш юритади. Ишни тугатиб, фойдани тақсимлашда тиллафуруш берган тилласини ва тегишли фойдани олади. Шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Музорабанинг тўғри амалга ошиши учун бир қанча шартлар талаб этилади. Шулардан бири унга киритилаётган сармоя/инвестиция пул шаклида бўлишидир. Музорабада тиллани сармоя қилиш учун уни одамлар орасида оммавий равишда пул бирлиги сифатида ишлатиш урф-одатга айланган бўлиши шарт. Маълум доирада одатга айланганининг аҳамияти йўқ. Бугунги кунимизда эса кундалик олди-бердида тиллани пул сифатида ишлатиш оммавий урф бўлмаган. Савдо-сотиқларда ҳеч ким тилла билан нарх белгиламайди, тиллада савдо ҳам қилмайди. Шу сабабли тиллада сармоя киритиш жоиз эмас.
Лекин агар сармоядор иш юритувчига: "Шу тиллани сотинг ва пулини сармоя сифатида ишлатинг. Иш тугагач, сармояни ва фойдани шу суммада оламан", деса, бу ҳолатда тилла вакиллик йўли билан нақдлаштирилган ва сармоя нақд пул кўринишида бўлгани туфайли, бу амалиёт жоиз ҳисобланади.
Агар кимдир саволдаги каби ножоиз шаклда келишув тузиб иш юритаётган бўлса, тўхтатиб, қайтадан тўғрилаши керак. Унгача кўрилган фойда ва зарар сармоядорнинг ўзига бўлиб, меҳнат қилувчи томонга ажри мисл, яъни бажарган ишига яраша бозор нархидаги ҳақ берилади. Валлоҳу аълам.

МУҚТАДИЙ НАМОЗХОН ҲАЙИТ НАМОЗЛАРИДА ҚЎШИМЧА ТАКБИРЛАРНИ АЙТМАСА, НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз
❓2167-САВОЛ: Бир дўстим ҳайит намозида қўшимча такбирларни айтмас экан. Қўлларини кўтарар экан, лекин такбир айтиш кераклигини билмагани учун айтмай ўқир экан. Унинг намозлари нима бўлган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Икки ҳайит намозида қўшимча учта такбирни айтиш намознинг вожибларидан ҳисобланади. Унутиб айтмаса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бу иш муқтадийда содир бўлса, яъни у эсидан чиқаргани ёки билмагани учун айтмаган бўлса, бир ўзи саждаи саҳв қилмайди. Чунки у ҳар амалда имомга эргашиши вожибдир. Саждаи саҳв қиламан деса, имомига тескари иш қилган бўлиб қолади. Шу сабабли унинг намози дуруст ҳисобланади.
Инсон намозларнинг ҳукмини, хусусан бир йилда икки маротаба ўқиладиган ҳайит намозларини адо этиш тартибини билиб олиши лозим бўлади, ана шунда нуқсонсиз, мукаммал тарзда адо этади. Чунки нуқсонни тўлдириш учун қайта ўқийман деса, ҳайит намозларининг қазоси бўлмагани учун ўқий олмайди. Валлоҳу аълам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#никоҳ
📹 Акамга эмикдош тоғамнинг қизига уйлансам бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#никоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 14 июль сешанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 14 июль сешанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#суннат
📹 Болани елкада кўтариб юриш суннатми?
🎙 Отабек домла Мамадиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#суннат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 15 июль чоршанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 15 июль чоршанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
#ЯНГИ НАШР!
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида тайёрланган “ЭЪТИҚОДГА ОИД ЗАРУР МАСАЛАЛАР (100 саволга 100 жавоб)” китоби нашр этилди.
⏺ Ушбу китобдан Аллоҳ таолонинг сифатлари, иймоннинг рукнлари, жаннат ва дўзах, шафоат, каромат, қабр ҳаёти, Мункар ва Накир сўроғи ва бошқа шу каби муҳим мавзулар юзасидан берилган саволларга батафсил ва тушунарли жавоб топишингиз мумкин.
📖 Китобнинг ҳажми: 336 бет
📗 Муқоваси: Юмшоқ
📇 Нашриёт: Matbaachi
🪙 Нархи: 30 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨 @fatvo_call_2
📍 Манзилимиз
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
⏺ Ушбу китоб аҳли сунна вал жамоанинг буюк имоми – Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг машҳур «Фиқҳул акбар» асари асосида, содда ва равон савол-жавоб услубида тайёрланди.
📇 Нашриёт: Matbaachi
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУРУНГА ТАҚИНЧОҚ ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#тақинчоқ
❓2168-САВОЛ: Аёлим бурнини тештириб, унга тилла ёки кумуш тақмоқчи. Унинг шундай қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда аёлларга меъёридан ошмаган ҳолда тилла ва кумушдан ясалган турли тақинчоқлар тақишларига рухсат берилган. Шунинг учун бизнинг юртларда тақинчоқларни қулоқ, бармоқ, билак ва бўйин каби аъзоларга тақиш урф бўлган. Бурунга тақиш эса ҳар юртда ҳам одат бўлмагани учун, уламолар уни урфга кирган юрт аёллари учун жоиз дейишган. Шу сабабдан ўша юртларда яшовчи аёлларга бурунни тештириш ҳам худди қулоқ тештириш каби жоиз бўлади.
Бу нарса бизнинг юртларда одат тусига кирмаган, шу боис бизнинг юртдаги аёллар бу ишлардан тийилиши тавсия этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#тақинчоқ
❓2168-САВОЛ: Аёлим бурнини тештириб, унга тилла ёки кумуш тақмоқчи. Унинг шундай қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда аёлларга меъёридан ошмаган ҳолда тилла ва кумушдан ясалган турли тақинчоқлар тақишларига рухсат берилган. Шунинг учун бизнинг юртларда тақинчоқларни қулоқ, бармоқ, билак ва бўйин каби аъзоларга тақиш урф бўлган. Бурунга тақиш эса ҳар юртда ҳам одат бўлмагани учун, уламолар уни урфга кирган юрт аёллари учун жоиз дейишган. Шу сабабдан ўша юртларда яшовчи аёлларга бурунни тештириш ҳам худди қулоқ тештириш каби жоиз бўлади.
Бу нарса бизнинг юртларда одат тусига кирмаган, шу боис бизнинг юртдаги аёллар бу ишлардан тийилиши тавсия этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ?
❓2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади.
Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.