FATVO.UZ | Расмий канал
141K subscribers
992 photos
1.94K videos
4.21K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Нега намозда қулоқлар қоқилади ва икки ён томонга салом берилади? Шуни ҳикматини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда қулоқ қоқишда “Мен дунё ишларини ортга ташладим ва Роббимга юзландим” деган маъно бор. Салом бериш эса ана ўша ҳолатдан чиқишни билдиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Етти ойлик қизим бор. Унга ҳали ақиқа қилмадик. Қайси пайтда ақиқа қилиш керак? Умуман ақиқа хақида тўлиқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. Ақиқа фарзанд туғилган кунининг 7, 14, 21 кунлари қилиш мустаҳаб. Агар ушбу кунларда имкон топа олмаса, имкон топган кунда ақиқа қилиш мумкин. Ақиқа ҳақида аввал батафсил маълумот берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма

Муғийра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: “Иброҳим ўлгани учун тутилди”, дедилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуёш ва Ой Аллоҳнинг (қудратига далолат қилувчи) белгиларидандир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар”, дедилар (Имом Насаий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: қалбга озор беришнинг ҳукми

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИРЖАДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

427-CАВОЛ: Мусулмон одам биржада ишлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биржада ишлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги у ерда қандай фаолият олиб боришга боғлиқ. Аввал, Ислом Фиқҳи Академиясининг 1404 ҳижрий сана, 11-16 Робиъус-сонийда бўлиб ўтган биржа бозори ҳақиқати, унда юзага келаётган акция, қарз векселлари, товарлар ва қоғоз пулларнинг нақд ва насия битимларини ўрганиб, Ислом шариати ҳукмлари асосида муҳокама қилганидан сўнг, қилган хулосасини кўриб чиқсак.

“Ислом Фиқҳи Академияси биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб, ўрганиб чиққанидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилган:

Биржанинг асосий мақсади доимий бозор яратиш ва унда иштирок этувчилар учун савдо-сотиқга, товарларини савдога қўйиш ва сотиб олинган маҳсулотларни талаб қилишга енгиллик яратишдир. Бу ерда савдо қилиш жуда ҳам осон бўлиб фойдали ва яхши иш бўлиб, савдо-сотиқда тажрибаси йўқ, ҳақиқий нарх-наводан хабари йўқ, аммо олди-сотдига муҳтож кишилар баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларининг олдини олади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради.

Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш каби муомалалар ҳам бор. Шунинг учун биржа ҳақида умумий ҳукм чиқариб бўлмайди. Балки, унда бўладиган ҳар бир муомалага алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади:

Қарз қоғозларининг устига фойда қўйиб сотишнинг барча турлари рибо бўлгани учун шаръан жоиз эмас. Насия савдонинг барча турлари акция ёки савдо моллари бўлсин, модомики сотувчининг мулкида эмас экан, биржадаги услубда сотиш шаръан жоиз эмас. Чунки, бунда шахс ўзининг қўлида бўлмаган нарсани кейинроқ бошқа тарафдан сотиб олиб бериш шарти билан сотади.

Бу эса Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган:

لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ(رواه الترمذي)

яъни: “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

فإن رسول الله صلى الله عليه و سلم نهى أن تباع السلع حيث تبتاع حتى يحوزها التجار إلى رحالهم.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.
Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдолар шариатдаги салам савдосига ўхшамайди. Уларнинг орасида иккита фарқ бор.

Биринчиси: Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдода нархни кейин берилади. Салам савдосида эса нарх савдо мажлисида берилади.

Иккинчиси: Биржа савдосида савдо моли биринчи сотувчи қўлида турган ҳолида бир неча марта савдо қилиниб, олиб-сотилади. Бунда сотувчи ва харидор орасида фақат фойда олинади. Худди қимордаги каби фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бўлиб туради. Саламда эса, қўлида йўқ нарсани сотилмайди.

Мазкур берилган фатво хулосасига кўра, агар биржа ёки электрон савдо жараёнлари ислом шариатига мослаштирилса шаръан тўғри бўлган савдога айланади.

Мусулмон киши биржада воқеликда бор бўлган нарсани сотиб олса ва сотишдан олдин ўзи ёки вакили орқали у товарни қўлига олса ёки ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиб олиб савдо битими тузилган мажлис тугамасидан аввал товарнинг пулини топшириб шу ҳолатда савдо қилса, биржада ишласа бўлади, акс ҳолда биржада ишлаш шаръан мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛГАНДА ҚУЛОҒИГА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ СУННАТМИ?
#ақиқа

428-CАВОЛ: Чақалоқ туғилганда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилади. Бу амал суннатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чақалоққа азон ва иқомат айтиш мустаҳабдир. Албатта азон фарз намозлари ва жума намози учун суннати муаккада ҳисобланади. Ундан ташқари бир неча ҳолатларда ҳам азоннинг суннат ёки мустаҳаб экани айтилган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадилар:

أن النبي صلى الله عليه وسلم "أذَّن في أُذُن الحسن بن علي يوم ولد فأذَّن في أذنه اليمنى وأقام في أذنه اليسرى" (رواه البيهقي عن ابن عباس في شعب الإيمان).

яъни: “Албатта, Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан ибн Алига туғилган кунида азон айтдилар. Яъни, ўнг қулоғига азон айтдилар ва чап қулоғига иқомат айтдилар” (Имом Байҳақий ривоятлари.)

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни келтиради:

(ﻗﻮﻟﻪ: ﻻ ﻳﺴﻦ ﻟﻐﻴﺮﻫﺎ) ﺃﻱ ﻣﻦ اﻟﺼﻠﻮاﺕ ﻭﺇﻻ ﻓﻳﻨﺪﺏ ﻟﻠﻤﻮﻟﻮﺩ. ﻭﻓﻲ ﺣﺎﺷﻴﺔ اﻟﺒﺤﺮ للخير اﻟﺮﻣﻠﻲ: ﺭﺃﻳﺖ ﻓﻲ ﻛﺘﺐ اﻟﺸﺎﻓﻌﻴﺔ ﺃﻧﻪ ﻗﺪ ﻳﺴﻦ اﻷﺫاﻥ ﻟﻐﻴﺮ اﻟﺼﻼﺓ، ﻛﻤﺎ ﻓﻲ ﺃﺫاﻥ اﻟﻤﻮﻟﻮﺩ، ﻭاﻟﻤﻬﻤﻮﻡ، ﻭاﻟﻤﺼﺮﻭﻉ، ﻭاﻟﻐﻀﺒﺎﻥ، ﻭﻣﻦ ﺳﺎء ﺧﻠﻘﻪ ﻣﻦ ﺇﻧﺴﺎﻥ ﺃﻭ ﺑﻬﻴﻤﺔ، ﻭﻋﻨﺪ ﻣﺰﺩﺣﻢ اﻟﺠﻴﺶ، ﻭﻋﻨﺪ اﻟﺤﺮﻳﻖ، ﻗﻴﻞ ﻭﻋﻨﺪ ﺇﻧﺰاﻝ اﻟﻤﻴﺖ اﻟﻘﺒﺮ ﻗﻴﺎﺳﺎ ﻋﻠﻰ ﺃﻭﻝ ﺧﺮﻭﺟﻪ ﻟﻠﺪﻧﻴﺎ، ﻟﻜﻦ ﺭﺩﻩ اﺑﻦ ﺣﺠﺮ ﻓﻲ ﺷﺮﺡ اﻟﻌﺒﺎﺏ، ﻭﻋﻨﺪ ﺗﻐﻮﻝ اﻟﻐﻴﻼﻥ: ﺃﻱ ﻋﻨﺪ ﺗﻤﺮﺩ اﻟﺠﻦ ﻟﺨﺒﺮ ﺻﺤﻴﺢ ﻓﻲﻫ

яъни: “Намоздан ташқари азон мустаҳаб бўлган ўринлар: Чақалоққа азон айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Хайруддин Ар-Рамлийнинг “Баҳрур-роиқ”га ёзган ҳошиясида шундай дейилган: шофеъийларнинг китобларида кўрдим; намоздан бошқа ҳолатларда ҳам азон суннат ҳисобланади. Туғилган болага, ғам-ғуссага ботган одамга, жин теккан кишига, ғазабнок одамга, хулқи ёмонлашган одам ёки ҳайвонга, уруш авж олганда, ёнғин содир бўлганда, маййит қабрга қўйилганда ва жин қайсарлик қилган пайтларда азон айтишлар шунга мисолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
155-savol
Fatvo hay'ati
"СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ" ЙЎЛИ БИЛАН ФАРЗАНД КЎРИШ

155-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ҚАБРИСТОНДА ЎҚИСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#жаноза

429-CАВОЛ: Агар барча шароитлар яратилган бўлса, жаноза намозини қабристонда ўқиса бўладими? Агар мумкин бўлса, маййитни уйда кафанлаб олиб борилса бўладими? Шароитлар тўлиқ мавжуд бўлса қабристонда барча зарурий амалларни бажарса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат бўлганда қабристонда жаноза намозини ўқиш жоиз. Аммо бошқа намозларни қабристонда ўқишдан қайтарилган. Қабристонларда доимий равишда, жамоа бўлиб жаноза ўқиш ёхуд маййитни ювиш, кафанлаш мусулмон умматида жорий бўлмаган.

Ҳар бир жойнинг ўзига хос шарт шароитлари мавжуд. Масалан масжидлар жамоат намозлари учун жорий қилинган. Мадрасалар дарс қилиш учун мўлжалланган. Мактабалар китоб ўқиш учун мувофиқлаштирилган. Қабристонлар маййитларни дафн қилиш учун ажратилган жойлардир. У жойларни бошқа мақсадда ўзлаштириш мумкин эмас.

“Ал-мавсуъатул-фиқҳия” китобида бу ҳақда шундай дейилади:

الأول: لا بأس بها، وهو مذهب الحنفية ورواية عن أحمد، لأن النبي صلى الله عليه وسلم صلى على قبرٍ وهو في المقبرة. وقال ابن المنذر: ذكر نافع أنه صُلىِ على عائشة وأم سلمة وسط قبور البقيع، صلى على عائشة أبو هريرة، وحضر ذلك ابن عمر، وفعل ذلك عمر بن عبد العزيز.

яъни: “Биринчиси: Қабристонда жаноза ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳанафийлар ва имом Аҳмаддан келган бир ривоятга кўрадир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабристонда бир қабрдаги маййитга жаноза ўқиганлар. Ибнул Мунзирнинг айтишича: “Нофиъ разияллоҳу анҳу Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумоларга Бақиъ қабрлари орасида жаноза ўқилганини зикр қилган. Оиша разияллоҳу анҳога Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу жаноза ўқиганлар ва бу пайтда Ибн Умар разияллоҳу анҳу ҳам ҳозир бўлганлар. Умар ибн Абдулазиз ҳам шундай қилганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни электрон шаклидаги арабча матнини таҳоратсиз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни электрон шаклидаги арабча матнини таҳоратсиз ўқиса бўлади. Фақат ўша электрон мослама (телефон, планшет, компьютер в.ҳ.)ларни экранини ушламаслик керак бўлади. Замонамиз уламолари электрон воситалар экранида оят, турли зикрлар, Аллоҳ таолонинг ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса уни эҳтиромини сақлаш лозимлигини таъкидлашмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНДА ТАОМ ПИШИРИБ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза

430-CАВОЛ: Қабристонда таом пишириб ейиш мумкинми? Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар қилиб, жонлиқ сўйиб таом пишириб ейилади. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонга борган киши ўша жойда ётганларнинг ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб уларнинг қаторига қўшилишидан ибратланиши лозимдир. Уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин- кулги қиладиган, жой эмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда, қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

إني كنتُ نَهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تُذكِّركم الآخرة وفي رواية: ولا تَقولوا هُجْرًا

яъни: “Албатта мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро у сизларга охиратни эслатади!”. Яна бир ривоятда: "Ботил гап гапирманглар!” – деганлар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).

Муҳаммад ал-Ходимий ал-Ҳанафий “Бариқатул Маҳмудия” китобида айтадилар:

ويكره الأكل عند المقابر والضحك أيضاً عندها، لأن مثل هذا محل اعتبار وتذكر الآخرة والأكل والضحك منافٍ لهما.

яъни: “Қабрлар олдида еб-ичиш макруҳ ҳисобланади. Шунингдек кулиш ҳам макруҳ. Чунки бу каби жойлар ибратланиш, охиратни эслаш ўрнидир. (Қабристонда) ейиш ва кулиш эса охиратни эслашга зид келади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ақиқа учун қўчқор олинган эди. Уни пичма экани кейин билинибди. Шу қўчқорни ақиқа учун сўйсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
156-savol
Fatvo hay'ati
ХОТИННИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

156-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲОЖАТХОНАДА ПАШША ҚЎНГАН КИЙИМ НАЖОСАТ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

431-CАВОЛ: Мен кун ора ҳожатхонани 3 пақир ариқ суви билан юваман. Агар ювмасам пашшалар кўпайиб кетади, ҳожатга кирганда пашшалар юз қўлларга қўнади. Шунинг учун тез тез ювсам овсиним ҳожатхонага сув тушириб бўлмайди, ёмон бўлади, деяверади. Шунга мен нотўғри иш қиляпманмикин, деб ўйланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки у пашшалар нажасга қўниб кейин кийимларимизга қўнса ва шу кийимда намоз ўқисак нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожатхонани сув билан тозалаб туриш мумкин, балки яхши ишдир. Чунки нажосат сув билан кетказилади. Акс ҳолда саволда айтилган нохуш ҳолатлар юзага келади.

Ҳожатхона пашшалари бадан ёки кийимга тегса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. Чунки улардан ёпишадиган нажосат жуда ҳам кам миқдорда бўлиб, бу кечиримли бўлади. Зеро, бундан сақланиш имкони йўқдир. Бу ҳақда фатво китобларида шундай дейилади:

ذباب المستراح اذا جلس على ثوب لا يفسده الا ان يغلب ويكثر كذا في فتاوى قاضي خان

яъни: “Ҳожатхонадаги киши кийимига ўша жойнинг пашшаси тегса, фосид (нажас) қилмайди. Аммо кўпайиб кетадиган бўлса, у кийим билан намоз ўқиб бўлмайди. “Фатовои Қозихон” китобида шундай келтирилган. (“Фатовол ҳиндия” китоби).

Исломда покликка, озодаликка эътибор қилиш муҳим асослардан биридир. Шунинг учун ҳар бир эътиборли ибодатдан аввал албатта, покланилади. Динимизда жой, кийим, бадан поклигига алоҳида эътибор қаратилиб, мусулмонларни ўрни келганда таҳорат ва ғусл қилишга буюрилади. Покликни севувчиларни Аллоҳ таоло ҳам яхши кўради ва Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ ٱللَّهَ یُحِبُّ التَوَّابِینَ وَیُحِبُّ المتطهرين

яъни: “Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва мудом пок юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят), – деб марҳамат қилган. Қолаверса, ҳаммом ва ҳожатхоналарни тоза сақлаш юксак маданият белгисидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТАЪЛИҚ ТАЛОҚ ҲАҚИДА
#талоқ

432-CАВОЛ: Мен мактабда дарс бераман. Ўқувчиларим уйга ҳам дарс олгани келишар эди. Бу хўжайинимга ёқмади. Мени уйда дарс ўтма, деб огоҳлантирдилар. Лекин ўқувчиларимни имтиҳонлари борлиги учун озгина қолганда аросатда қолишмасин, деб дарсимни ўтиб турган эдим. Бир куни ишдан келиб буни билиб қолдилар ва жаҳл устида "Шу эшикдан бундан кейин яна бирортаси оя деб чақириб келса талоқсан! Ким бўлса ҳам", деб юбордилар. Биз буни имом домламизга айтдик. Улар бир киши чақириб келса шарт бажарилади ва ўз ўзидан сизларга талоқ тушади, деб айтдилар ва одам келган ёки келмаганлигини сўрадилар. Унда кимлардир келганди. Ва биз аниқ бўлсин, деб яна бир ўқувчини уйга чақириб оя деб чақиртириб дарс ўтдим. Кейин домламиз чиқиб бизга қайта никоҳ ўқидилар. Бунга 6 ой бўлди. Ундан кейин ҳам кимлардир уйга мени сўраб келди. Уларни қайтариб юбордик. Саволим кейинги келганлар янги никоҳга таъсир қилмайдими? Яъни шарт ўз кучини йўқотганми шуни билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлининг талоғини бирор шартга боғлиқ қилиши “таълиқ” деб юритилади. Эр хотинининг талоғини бирор шартга боғлиқ қиладиган бўлса ва ана шу шарт бир марта топилса, талоқ тушиб, мазкур таълиқ (яъни эрнинг сўзи) ўз кучини йўқотади. Никоҳ янгиланганидан сўнг мазкур шартнинг топилиши никоҳга таъсир ўтказмайди.

Биргина ҳолат бундан мустаснодир. Яъни агар эр аёлининг талоғини бирор шартга боғлаганда, “Ҳар қачон" каби доимийликни ифода қилувчи сўз ишлатган бўлса, унда шарт топилган ҳар бир вазиятда талоқ тушаверади. Бу борада бир қатор фиқҳий китобларда маълумотлар берилган. Жумладан “Дуррул-мухтор”да шундай дейилади:

(ﻭﻓﻴﻬﺎ) ﻛﻠﻬﺎ (ﺗﻨﺤﻞ) ﺃﻱ ﺗﺒﻄﻞ (اﻟﻴﻤﻴﻦ) ﺑﺒﻄﻼﻥ اﻟﺘﻌﻠﻴﻖ (ﺇﺫا ﻭﺟﺪ اﻟﺸﺮﻁ ﻣﺮﺓ ﺇﻻ ﻓﻲ ﻛﻠﻤﺎ ﻓﺈﻧﻪ ﻳﻨﺤﻞ ﺑﻌﺪ اﻟﺜﻼﺙ)

яъни: “Юқоридагиларнинг барчасида шарт бир маротаба топилиши билан таълиқ ботил бўлади. Магар “Куллама” (“ҳар қачон”) сўзи бундан истиснодир. Чунки бунда таълиқ уч (талоқ)дан сўнг ечилади.” Яъни ўз кучини йўқотади.

Шунга кўра сизнинг ҳолатингизда эрингиз томонидан қўйилган шарт бир маротаба топилганда таълиқ ўз кучини йўқотган ва янги никоҳингизга эски таълиқнинг алоқаси йўқ.

Эр-хотинлардан ҳар бирлари ўзларининг зиммаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиб олишлари зарурдир. Кўпинча ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари оқибатида оилавий можаролар келиб чиқади. Эрнинг аёли устида бир қатор ҳуқуқлари бўлгани каби зиммасида мажбуриятлари ҳам мавжуд. Худди шунингдек, аёлнинг ҳам эр устида ҳуқуқлари бўлганидек, бир қатор мажбуриятлари ҳам бор. Аёл эрнинг уйи ва унинг молу-мулкига омонатдордир. Фарзандларининг тарбиясидан масъулдир. Эрнинг уйига унинг изнисиз бегоналарни киритиши асло мумкин эмас. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

( لَا يَحِلُّ لِلْمَرأَةِ أَن تَصُومَ وَزَوجُهَا شَاهِدٌ إِلاَّ بِإِذنِهِ ، وَلَاْ تَأْذَن فِي بَيتِهِ إِلاّ بِإِذنِهِ ) رواه البخاري عن أبي هريرة رضي الله تعالى عن

яъни: “Эри ҳозир бўлган хотин (нафл) рўза тутиши ҳалол эмас. Магар эри рухсат берса мумкин. Эрнинг уйига (бегонага) кириш учун изн бериши мумкин эмас. Магар эрининг рухсати билан киришга рухсат бериши мумкин” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
КИННАЧИЛИКНИ БЎЙНИМГА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром

433-CАВОЛ: Бувим раҳматлик одамларни қамчи билан нон билан даволар эди. Бир табиб мулла менга табиблик сенга қолибди вамчини сен олишинг керак, деяпти. Яқинларим олмасанг ҳаётинг қийинлашади, демоқда. Айтингчи, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Афсуски бундай ҳолатлар тез-тез эшитилиб туради. Сиз айтган ҳолатларда жинлардан фойдаланиб, одамларни гўёки даволаш назарда тутилади. Фалончи фалон ишни бўйнингга олишинг керак. Олмасанг у бўлади, бу бўлади. Касал бўласан, қийналасан, деган сафсаталар билан қўрқитадиганлар бор. Кимдир қамчи билан, кимдир нон билан, яна кимдир боболари ва момолари билан даволашни даъво қилади. Умуман олганда буларнинг барчаси жинкашлик ҳисобланади. Яъни бу турдаги “дам солувчилар” жинлардан ёрдам оладилар. Жинлардан ёрдам олиш учун эса олдин уларга итоат қилиш талаб қилинади. Яъни жинлар “дамчи”ларга ёрдам беришлари учун улар жинларга бўйинсунишлари керак бўлади. Жинларга бўйин суниш деганда уларни улуғлаш, уларнинг номига жонлиқ сўйиш, ҳатто куфр сўзлари ёки амалларини қилиш тушунилади. Бу ҳақда замонамиз олимларидан жинлар соҳасида етук олим Ваҳид ибн Абдуссалом ўзларининг “Ас-Соримул-баттор” китобларида батафсил айтган. Унда айтилишича баъзи “дам солувчилар” жинлардан ёрдам олиш учун Аллоҳга исён қилишлари, жинларни эса улуғлашлари талаб этилади.

Бу ўринда биринчи навбатда инсон ақидасини ўнглаш керак. Озгина қийинчиликдан (касаллик)дан қўрқиб жинларга итоат қилишни бўйнига олиб кетавермаслик керак. Бунга фақатгина ақидаси заиф инсонларгина рози бўладилар. Яхшилик ва ёмонлик, фойда ва зарар фақат Аллоҳдан эканига иймони заифларгина бунга кўнади. Нафақат жинлар балки бирор мавжудот Аллоҳнинг изнисиз зарар етказмайди. Аммо эътиқоди заифлар, Аллоҳ таолога ихлос билан бандалик қилмайдиганларга жин-шайтонларнинг ҳукмронлик қилиши Қуръони каримда айтилган. Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасида шундай марҳамат қилади: “(Иблис) деди: «Эй, Раббим! У ҳолда менга (улар) қайта тириладиган кунгача (қиёматгача) муҳлат бергин! (Аллоҳ) деди: «Бас, сен муҳлат берилганлардансан. Маълум вақт (қиёмат) кунигача. (Иблис) айтди: «Эй, Раббим! Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Илло уларнинг орасидаги ихлосли бандаларинггина (бундан мустаснодир). (Аллоҳ) деди: «Менинг зиммамдаги тўғри йўл шуки, Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир, илло сенга эргашган гумроҳларнигина (йўлдан оздира олурсан)». Уларнинг (кофир ва гумроҳларнинг) барчаси учун ваъда қилинган жой жаҳаннамдир” (Ҳижр сураси 36-43 оятлар).

Шунинг учун уламолар жинлардан ёрдам олишни шаръан ҳаром деб ҳисоблаганлар. Биринчидан бу бизларга нисбатан ғайб ҳисобланган нарса билан шуғулланишдир. Ундан ташқари қуйидаги оятлар ҳам жинлардан ва улардан ёрдам олишдан, уларнинг хатарларидан огоҳлантиради: “(Эй, Муҳаммад! Айтинг): «Мен сизларга шайтонлар (жинлар) кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча бўҳтончи, гуноҳга ботган (фолчи-ромчи, коҳин)ларга тушурлар” (Шуаро сураси 221-222 оятлар)

“Уларнинг ҳаммасини жам этадиган Кунда (айтамиз): «Эй, жинлар тўдаси! Инсонлардан (сиз чалғитганлар сонини) кўпайтирдингизку?» (Шунда) уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари (дейдилар): «Эй, Раббимиз! (Биз шунчаки) бир-биримиздан фойдаландик...” (Анъом сураси 128-оят).

Бошқа оятда: “Инсонлардан бўлмиш (айрим) кишилар жинлардан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар”, — дейилган (Жин сураси 6-оят).

Уламолар мазкур оятлар ва бир қанча ҳадислардан келиб чиқиб, жинлардан ёрдам олиб дам солувчиларнинг оқибати ёмон бўлиши, дунё ва охирати хатарда эканини таъкидлайдилар. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўргатишни хоҳламаган одамдан ўғринча билим ўрганиш ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғрилик, хиёнат ҳеч қачон оқланмайди. Бошқанинг илми, ихтиролари, илмий тадқиқотлари, муаллифлик ҳуқуқлари шаръан ҳимоя қилингандир. Уларни эгасининг изнисиз, рухсатисиз олиш, ўғирлаш, ўғринча ўзлаштириш мумкин эмас. Бу бошқанинг ҳаққига хиёнат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ИҚБОЛ" ДЕБ ИСМ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#исм_қўйиш

434-CАВОЛ: Менинг исмим Иқбол. Кўпчилик бу ўғилболанинг исми дейди. Ростан ўзим ҳам кўп дуч келганман бунақа исмли йигитларга. Аммо, шундай исмли аёллар ҳам борку. Саволим шуки, бир исм ҳам ўғил ҳам қиз болага қўйилиши мумкинми? Бунинг ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақларидан бири унга чиройли, шариъатга мувофиқ исм танлашидир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Албатта сизлар қиёмат кунида ўз исмингиз ва оталарингиз исми билан чақириласизлар! Шу сабаб исмларингизни чиройли қилинглар!” – деганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).

Исм қўйиш мавзусига доир манбалар ўрганилганда уламолар асосан уч турдаги исмларни қўйишдан қайтарганлари ва уни макруҳ танзиҳий ҳисоблаганлари маълум бўлади. Ибн Ҳажар Асқалоний ўзларининг “Фатҳул-борий” номли асарларида бу борада шундай деганлар:

لا تنبغي التسمية باسم قبيح المعنى، ولا باسم يقتضي التزكية له، ولا باسم معناه السب، ولو كانت الأسماء إنما هي أعلام للأشخاص لا يقصد بها حقيقة الصفة، لكن وجه الكراهة أن يسمع سامع بالاسم فيظن أنه صفة للمسمى، فلذلك كان صلى الله عليه وسلم يحول الاسم إلى ما إذا دعي به صاحبه كان صدقا، وقد غير رسول الله صلى الله عليه وسلم عدة أسماء

яъни: “Хунук (ёқимсиз) маъноли, нафсни поклаш (оқлаш) маъносидаги ва сўкишни ифода қилувчи исмларни қўймаслик лозим бўлади. Гарчи мазкур турдаги исмлар шахснинг атоқли исми бўлиб, маънодаги сифат назарда тутилмаган бўлса-да, эшитган одам уни сифат деб ўйлаб қолиши мумкин. Шу жиҳатдан макруҳдир. Шунинг учун пайғамбаримиз алайҳиссалом бу каби исмларни соҳиби чақирилганда унга мос келадиган исмларга ўзгартирар эдилар. Расулуллоҳ бир неча исмларни ўзгартирганлар”.

Божий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг “Ал-Мунтақо”ларида салбий маънога эга хунук исмлар, нафсни оқлаш маъносидаги исмлар ва шумланиш маъносини англатувчи исмлар ман қилинганини айтганлар.

Мазкур маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, сизнинг “Иқбол” исмингизда юқорида айтиб ўтилган макруҳ исмлардаги маъно топилмайди ва жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
157-savol
Fatvo hay'ati
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ

157-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини хуфтон киргандан кейин дархол ўқиш керакми ёки бемалол ўқийверса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтоннинг вақти қуёш ботгандан кейинги шафақ яъни қизиллик йўқолгандан бошлаб бомдод намозининг вақтигачадир. Шу муддат ичида уни адо этишингиз мумкин. Лекин баъзи фуқаҳолар уни ўта кечиктириб юбормаслик кераклигини, ярим кечадан кейин ўқиш макруҳ бўлишини айтишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“МУҲИМИ КЎНГИЛДА БЎЛСА, БЎЛДИ”МИ?
#ҳалол_ҳаром

435-CАВОЛ: Баъзи ука-сингилларимизга динимиздаги баъзи буйруқларни эслатсак, улар: “Муҳими кўнгилда бўлса, бўлди” – деган жавобни беришади. Замонани рўкач қилиб, кўнгилда борку, деб юравериш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай гаплар илмсизлик натижасидир. Динимизни билмаслик, емоқ- ичмоқ, кийиниш қўйингки барча ишларда ғайридинларга тақлид қилишнинг натижасидир. Шариат талаблари эслатилганда асосий ғами дунё ташвишларию ҳою-ҳаваслари бўлиб қолган умматдан бундан бошқа яна нима жавоб кутиш мумкин.

Аслида Ислом ва имон бир бутундир. Яъни, Ислом ўзи ичига намоз, рўза, закот, ҳаж ва шу каби зоҳирий амалларни, имон эса қалбга боғлиқ ихлос, муҳаббат, содиқлик ва шу каби ботиний амалларни ўз ичига олади. Бу иккиси эт билан тирноқдир, уларни ажратиш мумкин эмас. Чунки динни ҳар ким ўзича тушуниб, ўзича ҳаётга жорий қила олмайди ва бунга ҳаққи ҳам йўқ. Аллоҳ таоло Исломни бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали етказди. Демак, динни у кишидан ўрганамиз ва У Зотни ўзимизга ўрнак қилиб оламиз. Бошқа йўл йўқ. Ана энди Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан фаришта орқали, гоҳида ҳеч қандай воситасиз боғланиб турган бўлсалар, У Зотнинг имони комил имон бўлган бўлса, “менинг қалбимда бор”, дейишга энг ҳақли зот у киши эдилар. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исломдаги зоҳир амалларни ҳеч камчиликсиз бажардилар. У Зотнинг аёллари ҳам энг покдомон, ҳаёли эдилар. Улар ҳақида Аллоҳ таоло: “Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”, – деб марҳамат қилади (Аҳзоб сураси, 59-оят). Улар ҳам бу оятдан кейин “қалбимизда бор”, деб жоҳилиятдаги каби очиқ-сочиқ юришда давом этмадилар, балки сатри авратни лозим тутдилар. Номаҳрамлар билан қандай муомала қилишни бошқаларга ўргатдилар.

Баъзилар ҳаддидан ошиб “ҳозир нечанчи асрда яшаяпмиз”, деб ўзларининг фисқини хаспўшлашга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг оятларини менсимаслик, унга парво қилмаслик инсонга дунё ва охиратда хорлик келтиради. Гуноҳдан тониш, яна бир гуноҳдир. Ундан кўра банда айбига иқрор бўлиши ва тавба қилиб ўзини ўнглаши икки дунёси учун ҳам яхши бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Канализация трубасига ҳаммом, ҳожатхона, ошхона чиқинди сувларини уласак бўладими? Динимизда мана шу ҳолат бўйича рухсат борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Зеро, канализация тизимига биринчи бўлиб мусулмонлар 9-асрнинг ўрталарида Андалусда асос солишган. Бу билан ўша пайтда Европада чиқинди сувлардан тарқалган касаллик олди олинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar