🌙 ДИНИЙ САВОЛЛАР ❓️
60.8K subscribers
81 photos
218 videos
399 links
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)

Реклама хизмати мавжуд эмас 🚫
Download Telegram
​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти)
(“Қуръон - қалблар шифоси”)

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилга
н.

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қиёмат куни энг яқин ўтирувчилар кимлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
44%
Ҳусни хулқли кишилар
40%
Ота-онасига яхшилик қилувчилар
12%
Фарзандини тўғри тарбиялаганлар
4%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир пайтда ўзлари учун интиқом қолмаганлар, аммо бир вазиятда интиқом олар эдилар. У қайси вазият эди?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
17%
Ота-оналарини сўкишса
64%
Аллоҳ таолонинг ҳурмати поймол қилинганда
12%
Болаларини ҳақорат қилишса
7%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қандай ҳолатда қарардилар?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
5%
Бошларини буриб қарар эдилар
80%
Бутун гавдалари билан тўлиқ бурилиб қарар эдилар
11%
Кўз қирлари билан қарар эдилар
4%
Энди билиб оламан
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸 @DiniyHD 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом бўлмоқчи бўлсангиз, ичакларингизни тозаланг!

🍯Уй шароитида тайёрлаш учун табий рецепт видеони кўринг.


Кимга соғлик тиласангиз юбориб қўйинг.

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🅰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДАГИ ҚУРЪОНИ КАРИМ 1+1=3🎁  АКЦИЯСИ

Қуръони Карим мустаҳкам нур, раҳмат, ҳидоят, мўминларга шифо ва нажот манбаидир.

📌 Ушбу китобда араб тилини билмайдиган, ундан таҳсил олишда қийналаётган кўпчилик юртдошларимиз илтимоси, айниқса, кекса дода ва бувиларимиз талабларига биноан Қуръони каримдан баъзи сураларни кирилл алифбосида имкон қадар тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда берилди. Шунингдек, айрим сураларнинг маъно таржималари ва фазилати баён қилинди.

💸Нархи: 127 минг сўм

🎁😍 1+1=3 акция мавжуд, яъни 2та олсангиз 1 та бепул қўшиб берилади🤗

Буюртма бериш учун кўк ёзувни босинг
👇👇
https://alijahon.uz/oqim/57262
https://alijahon.uz/oqim/57262
https://alijahon.uz/oqim/57262

Тўловни махсулотни қўлингизга олгандан кейин қиласиз...🤝Сайтга кириб буюртма беринг 10 дақиқа ичида операторларимиз сизга боғланади.

🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МАВЖУД!


Бошқа маҳсулотлар 👇👇
https://t.me/Bek_Mahsulotlar
https://t.me/Bek_Mahsulotlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Ичакларда 3 килогача нажас тошлари сақланади ва бу, организмнинг энг катта ЗАХАРИ хисобланади!

Нажасдан, захар қонга тушиб, юзлаб хар хил касалликларни чақиради. Шундай экан, соғлом бўлмоқчи бўлсангиз, ичакларингизни тозаланг!

🍯Уй шароитида табий рецептни топиб олдим, сизларга хам бўлишмоқчиман. Демак, ичакларни тозалаш учун аввал...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтиладики:
“Офият ўн кўринишдадир. Уларнинг бештаси дунёда, бештаси охиратдадир.

Дунёдагиси:
1. Илм.
2. Ибодат.
3. Ҳалол бўлган ризқ.
4. Қийинчиликдаги сабр.
5. Неъматга шукр қилиш.

Охиратдагиси:
1. Ўлим фариштаси раҳмат ва лутф ила келади.
2. Мункар ва Накир қабрда қўрқитмайди ҳамда катта қўрқинчдан омонда бўлади.
3. Ёмонликлари ўчирилиб, яхшиликлари қабул килинади.
4. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққани каби ўтиб кетади.
5. Жаннатга саломат ҳолда киради”.

"Охират кунига тайёргарлик" китобидан.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6
Ҳудайбия воқеасида ҳамма саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши туриб олишганда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ким оқилона маслаҳат берган?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
20%
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу
43%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
26%
Умму Салама розияллоҳу анҳо
10%
Энди билиб оламан
Шууро сўзининг маъноси нима?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
51%
Тузум
12%
Шеърлар
30%
Маслаҳат, машварат қилиш
6%
Энди билиб оламан
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, ...», деганлар. Ҳадисни давом эттиринг.

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
35%
Бу дунёда Аллоҳ хор қилади
43%
Дўзахдан жойини олаверсин
14%
Қабрда азобланади
8%
Энди билиб оламан
​​ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.
🌷
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!
👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6
Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўй гўштини заҳарлаб берганда у зот алайҳиссалом унга қандай муомалада бўлганлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
86%
Кечириб юборганлар
2%
Қатл қилдирганлар
7%
Саксон дарра урдирганлар
5%
Энди билиб оламан
Мадинага ҳижрат қилиб келган муҳожирларнинг биринчи туғилган фарзанди ким эди?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
29%
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу
42%
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу
18%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
12%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло икки ишдан бирини танлаш ихтиёрини берганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим қайсинисини олганлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Anonymous Quiz
76%
Қийинини
11%
Енгилини
10%
Кўнгли тусаганини
3%
Энди билиб оламан
​​☝️Нишонга урилган гаплар:

Биринчи мартада хатосини унут.
Иккинчи мартада хатосини кечир.
Учинчи марта хато қилганда эса кетгин ва орқангга қарамагин.
Иброҳим Фиқий

Онам фақир аёл эди. У доим: “Фақирлик айб эмас. Аммо бой бўлиб, бошқаларни назарга илмаслик, менсимаслик айбдир” дер эди.
Феодор Достоевский

Агар муваффақиятсиз бўлишни истасанг, ҳамма одамларни рози қилишга урин.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Агар уча олмасанг, югур.
Агар югура олмасанг, юр.
Агар юра олмасанг, судрал.
Нима қилсанг ҳам фақат ва фақат олдинга ҳаракатланишни давом эттир!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Агар ҳар биримиз бошқанинг қалбига кириб кўрганимизда унга раҳмимиз келган, ҳасад, гина, манманлик ва ғурур қилмаган бўлардик.
Доктор Мустафо Маҳмуд

Икки нарса ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаришига сабаб бўлади:
Беморлик;
Мусофирлик.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Шундай шахслар борки, уларга мана бу гапни айтгинг келади: “Сиз билан бошқа кўришмасликни орзу қиламан”.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Оғир вазиятда сени чиндан яхши кўрувчилар ким-у, танлов (идишинг остига тушиб қолган) қуйқимлар ким, билиб оласан.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Муваффақиятли инсонларда режа ва дастурлар бўлади. Муваффақиятсизларда эса ўзини оқлашлар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Газета сотувчининг “Ватан” бир динор, “Жумҳурият” бир динор, “Халқ” бир динор деб бақираётганини эшитганимда, “Газеталар нархини назарда тутяпти” деб ўйладим.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸
​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.


✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸