ДИЛФУЗА КОМИЛ ИЖОДИ
474 members
13 photos
3 videos
305 links
Муҳтарам ўқувчи, Сиз мазкур канал орқали журналист ва шоира Дилфуза Комилнинг ижод намуналари билан танишиб борасиз.
Download Telegram
to view and join the conversation
​​«Агар сизни ютиб юборишларига тўсқинлик қила олмасангиз, ҳеч бўлмаганда, ҳазм қилиб юборишларига йўл қўйманг».

Жан Жак Руссо,
француз ёзувчиси, ҳуқуқшунос ва педагог.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Эрталабдан ишхонага биттаси келиб, тарихда ҳеч бўлмаган бир «ҳақиқат» ҳақидаги мақоласини рад этганим учун тортишиб, роса асабимни бузди. Аввалига хуноб бўлдим, кейин яна бир фалсафа топдим: бир кун учун Аллоҳ таоло менга (ва умуман ҳар биримизга) 86 400 сония вақт беради. Битта аҳмоқ келиб, шу вақтимнинг 600 сониясини ўғирлаган ва камига кайфиятимни расво қилган бўлса, мен қолган 85 800 сониямни шунақа кайфият билан ўтказишим керакми? Ақли жойида бўлган ҳеч ким 600 сўм пулини ўғирлатганининг аламидан чиқиш учун 85 минг 800 сўм пул харжламайди-ку.
Хуллас, кайфиятни бузмаслик ва ғайратнинг сўндирмасликнинг шундай йўлини топдим. Ва Сизга ҳам тавсия этаман. Вақтнинг қадрига етинг. Вақтингизни аҳмоқлардан хафа бўлишга харжламанг.
Ахир битта одам учун бир кунда 86 400 сония ҳазилакам вақт ва имкониятми! 😊
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​«Олмослардан солиқ олинмасди, лекин китоблардан олинарди. Чунки, олмос қазиб олувчилардан эмас, кўп китоб ўқийдиганлардан қўрқиларди...»

Эмиль Золя,
француз ёзувчиси, публицист ва сиёсий арбоб.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​«Икки хотин рўзадор эди, ташналик ва очликдан ҳалок бўлар ҳолга етдилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзаларини очгани ижозат сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бир коса узатдилар ва буюрдиларким, ҳар икки хотин шу косага қайт қилсин. Хотинлар косага қайт қилгандилар, оғизларидан бир бўлак ивиган қон тушди. Буни кўрган халойиқ таажжубда қолди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, бу икки хотин ҳалол нарсалардан ўзларини тийиб, рўза тутдилар, аммо ҳаром қилинган нарса билан оғиз очдилар, яъни ғийбат қилдилар. Оғизларидан тушган қон - ғийбат қилинган одамнинг гўштидир (ғийбатдир)...»

Абу Ҳомид ҒАЗЗОЛИЙ, «Кимиёи саодат», Руҳ ҳақиқати (194-бет).
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​«- Бу боғнинг эгаси сизмисиз? – дея сўрадим у одамдан. Одам ниҳоятда мантиқли жавоб берди:
- Йўқ, мен боғнинг эгаси эмасман. Мен уни барпо этдим, энди ажалим етгунига қадар унга қараб тураман, холос...»

Bilal Civelek, «Suyu Yıkayan Bilge».

Кошки, қўлимиздаги мулкка худди шу китобда тасвирланган боғбондек муносабатда бўлолсак эди, шайтоннинг «Меники... меники...» нақоратли қўшиғини айтиб юрмаган бўлардик...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​...У вақтларда телефонлар суратга олмасди, телефонларни суратга олинарди... деган расм.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Саёҳатга чиққани пулинг йўқ, лекин тармоқдагиларни лол қолдиришни роса истаганингда...
Хуллас, янги давр васвасаси!

https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Мактабда ўқиб юрган пайтларим. Бувим раҳматли дадамни сўраб келган кап-катта бир эркак кишини (ким эканини ҳалигача аниқ эслолмайман) уйимиздан қувиб чиқаргандилар. «Менинг уйимга қайта қадам босма, иғвогар!» деганлари эсимда. Ўшанда бувимнинг бу қилиқларидан уялганман.
- Бу одам ёмон гапирмади-ку, нега ундай қилдингиз? Ёки Сизни иғво қилганми? – деганман.
- Мени иғво қилиб кўрсин-чи! – дегандилар бувим ҳовурларини босолмай. – Бу лаънати ўзининг қўшнилари устидан иғво хати ёзиб, қақшатиб юради. Бунда на виждон бор, на номус!..
Ўшанда болалигимга бориб, «Бошқаларни иғво қилса, бизга нима! Бувим бекор қилдилар, энди бу одам бизга ҳам душман бўлади», деб ўйлаганман. Бувим худди кўнглимдан ўтганларни сезгандек, ўгит бергандилар:
- Ҳар доим кучлилар ёки муттаҳамларнинг эмас, ҳақлиларнинг ёнида бўл! Нотўғри иш қилаётган одамни остонангга яқин йўлатма! Керак бўлса, уйингдан қувиб сол! Ёмонликни кўрган жойингда янч! Бўлмаса, қуёндан фарқинг қолмайди, одам бўлолмайсан...
Бувим раҳматли енгилтабиат дея номи чиқиб қолган қишлоқдош аёлларни кўчада кўриб қолсалар ҳам, юзларини буриб, сўрашмай ўтардилар ёки кўпчилик орасида сўрашишга мажбур бўлиб қолсалар ҳам, бир четга ўтиб, юз-қўлларини ювиб олардилар. Шунгами, кўпчилик бувимни «жуда заҳар хотин-да» дейишарди. Бизни-ку унақалардан қаттиқ қўрирдилар, ҳатто маҳалласига бориб ўйнашимизга қўймасдилар.
Уйимизга келиб турадиган дўстларига:
- Бир бузуқнинг тўйига бориб, ош еб келадиганларга одамлик ҳайф! Ҳазари йўқ одам ҳам одамми?! – деганларини эслайман.

...Хорижда фоҳишалик қилиб юриб, данғиллатиб уйлар соладиган хотинларнинг тўйида ҳаммаёққа ҳавас билан тикилиб ўтирадиганларни кўрганимда;
(ёши ўтиб, бозори касод бўлгандан кейин) бир думалаб «отинформа» бўлиб оладиган, бойвуччаларга: «Опажон, бир дуо қилинг, қизларимиз ҳам сизга ўхшаб давлатли бўлиб юрсин», дейдиган хотинларни кўрганимда бувим раҳматли эсимга тушаверадилар. «Ҳазари йўқ одам ҳам одамми?!» - деганлари қулоғимда жаранглайверади.
Яхшиям бувим бугунги – «менга тегмаган илон минг яшасин» дейиладиган кунларни кўрмадилар...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Бугун ҳамманинг оғзи полвон: катта-катта гапириб, ҳамма муаммоларда атрофдагиларни, сиёсатни, ҳукуматни, ўлганларни, қолганларни, палончиларни, пистончиларни айблаймиз. «Одамлар ундай, одамлар бундай» деймиз (ўзимизни одам қаторига қўшмаймизми, билмадим), ҳеч шу муаммоларда ҳамма қатори ўзимизнинг ҳам айбимиз борлигини, шу муаммолар илдиз отаётган вақтда ё ҳақиқатни айтишдан қўрқиб, ёки лоқайдлигимиз туфайли бир четда писиб юрганимизни тан олгимиз келмайди. Хуллас, айбдор атрофдан қидирилади. Бундай бўлишига эса... бизни тарбиялаганлар, ота-онамиз сабабчи десам, эътирозга шошилмай туринг. Тарбияда йўл қўйиладиган хатоликлар кўп бўлади ва бу хатолар (хато деб билинмагани учун ҳам) авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтади.
Масалан, айтайлик кичкинтойингиз бехос йиқилиб, бошини хонтахтага уриб олди-да, оғриқдан дод сола бошлади. Сиз нима қиласиз? Уни юпатиш, чалғитиш учун хонтахтани айбдор қиласиз:
- Шу урдими сени? Шуми?..
Бола беихтиёр буни тасдиқлайди (шўрлик нимаям қилсин, ҳаммасини кўриб-билиб турган кап-катта одам хонтахтага туҳмат қилиб тургандан кейин!)
Тасдиқ жавобидан кейин сиз гўё хонтахтани жазолайсиз – уни пақ-пақ ура туриб, таъкидлайсиз:
- Мана сенга! Мана сенга! Яна менинг боламни урасанми, а урасанми?..
Ёки ўша тобда кичкинтойнинг акаси ё опаси ўша атрофларда бўлса, у шўрлик туҳмат объектига айланади. Унга кўзингизни қисиб қўйиб, кичкинтойдан сўрайсиз:
- Сени аканг (ёки опанг) урдими?..
Арзанда дарҳол тасдиқлайди (унга барибир, бошимни ўзим уриб олдим, демаса, яъни айбини тан олмаса бўлгани). Сиз шўринг қурғур беайб акача ёки опачани ёлғондакам уриб қўясиз:
- Ҳе ўша сени, укасини урадиган! Мана бўлмасам!.. Мана!.. Мана!..
Акасининг ёки опасининг «калтак еяётганини» кўрган арзанда кичкинтой дарҳол юпаниб, йиғидан тўхтайди.
Айни ўша дамда сиз болангизга айбдорни атрофдан қидириш ҳақида таълим бериб қўясиз.
- Болажоним, кўриб турибман, бошингни хонтахтага ўзинг уриб олдинг. Бунда ўзингдан бошқа ҳеч кимнинг айби йўқ: аканг, опанг ўз ўйини билан банд, хонтахта ҳам ўз ўрнида турибди. Сен кўзингга қараб юрмаганинг учун ҳам йиқилиб, унга бошинг билан урилдинг. Бундан кейин эҳтиёт бўлиб юр, - десангиз олам гулистон эди! Йўқ. Чунки сиз ҳам онамерос «тарбия усуллари»га риоя қиласиз.
Қисқаси, эслатмоқчиманки, онасига тантиқланиб хонтахтани айбдор қиладиган ёшдан аллақачон ўтиб, донишмандларга қулоқ соладиган ёшга етганмиз. Донишмандлардан бири Мавлоно Румий айтадиларки:
«Оқил одам еган муштининг соҳибини эмас, сабабини қидиради...»

PS: ҳикматдаги «оқил одам» деган жойини «кап-катта одам» деб ўқилса, янаям тушунарлироқ бўлади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Одам буйрак етишмовчилигидан ўлиши мумкин;
юрак етишмовчилигидан ўлиши мумкин;
қон етишмовчилигидан ўлиши мумкин;
ақл етишмовчилигидан эса ҳалигача биров ўлмаган. Бу етишмовчилик билан узоқ йиллар яшаш ва ҳатто катта-катта мансабларни эгаллаш мумкин.
Ақл етишмовчилиги одам боласини ўлдирмас, лекин у бор жойларда талафотлар катта бўлади: ишончлар, ғайратлар, шижоатлар, умидлар ўлиб битади...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Қонун-қоидаларга итлар ҳам амал қиладиган жамиятда...☺️
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​«…Театр гримхонасида ёнғин чиқди. Буни масхарабоз кўриб қолди ва ҳаммага бирдек хабар бермоқ учун саҳнага чопди. Одамлар уни саҳнада кўрар-кўрмас, қарсак чалиб, олқишлай кетдилар. Масхарабоз бор овози билан ёнғиндан огоҳлантирар, одамлар буни бир ҳазил фаҳмлаб, янада кўпроқ кулар ва олқишлардилар. Оқибатда ҳамма ёнди...
Қарсаклар ва олқишлар орасида (ўзи сезмаган ҳолда) ёниб битадиганларнинг сони ҳали кўп бўлса керак... Афсусдаман...»


Даниялик ёзувчи Сёрен Обью Кьеркегорнинг «Масаллар»идан
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Шайтон ўзининг ёрдамчилари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди.
- Бу жойлар жуда гўзал-а! – деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. – Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор.
- Ҳаа, - деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, - бунақа жойларни вайрон қилиш қийин.
Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин:
- Сизлар бораверинглар, - деди ёрдамчиларига. – Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман...
Атроф чиндан ҳам сокин эди.
Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди.
Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргуликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди...
Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон...
Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, «Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?» - дея савол ёғдирдилар.
Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики:
- Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Идишни она синдириб қўйса:
«Келган бало-қазо шунга урсин...».
Ота синдириб қўйса:
«Янгилангиси кеб турганаканда ўзи...».
Бола синдириб қўйса:
«Бирорта ишни эплолмайсан, лаллайган!..» -
Адолатсизлик оиладан бошланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​"Йўлимизнинг боши - одоб, ўртаси - одоб, охири яна одобдир. Ҳеч бир одобсиз Аллоҳ дўсти бўлолмас"

Шайх Нақшбанд ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Бу кичкина расм кўп нарсани англатаркан...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​- Дадам уйда мен билан деярли гаплашмайдилар, ишларим, ўқишларим билан қизиқмайдилар, лекин фейсбукда суратларимни қўйиб, тепасига «менинг фахрим» деб ёзиб қўядилар...

(Суҳбатдан)
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Бу кетишда орамиздан «Худо хоҳласа, уйлансам, хотиним ишлашимга йўл қўймайди», дейдиган йигитлар чиқиб қолишиям ҳеч гапмас...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
​​Бир она фарзанд кўрмоқ учун даволанганида қўлланилган дори ва шприцларни узоқ кутилган қизалоғининг атрофига тизиб, суратга туширибди...
Она – бардошдир!
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg