Audio
#соҳир_туйғулар
#Ватан_мадҳи
Дунёда Ватандан азизроқ не бор,
Не мавжуд Ватандан гўзал, улуғвор,
Ватандир ҳаётнинг кўрки, гултожи,
Яшамоқ маъноси, умр ривожи.
Одамлар, авайланг бир-бирингизни,
Асрангиз келажак тақдирингизни.
Юракдан-юракка нур ёғсин фақат,
Ватанга бахшида меҳру муҳаббат...
Билингки, ҳаётда ҳар битта одам,
Ватандан кўнгилга олгайдир малҳам.
Эл-юрт тақдиридан бўлингиз огоҳ,
Ким огоҳ бўлгайдир – севгайдир Аллоҳ!
Одамлар, авайланг бир-бирингизни,
Асрангиз келажак тақдирингизни.
Юракдан-юракка нур ёғсин фақат,
Ватанга бахшида меҳру муҳаббат...
"Ватан азиздир" композицияси.
🎼 ©️ Анор Назаров мусиқаси.
@diary_expert
#Ватан_мадҳи
Дунёда Ватандан азизроқ не бор,
Не мавжуд Ватандан гўзал, улуғвор,
Ватандир ҳаётнинг кўрки, гултожи,
Яшамоқ маъноси, умр ривожи.
Одамлар, авайланг бир-бирингизни,
Асрангиз келажак тақдирингизни.
Юракдан-юракка нур ёғсин фақат,
Ватанга бахшида меҳру муҳаббат...
Билингки, ҳаётда ҳар битта одам,
Ватандан кўнгилга олгайдир малҳам.
Эл-юрт тақдиридан бўлингиз огоҳ,
Ким огоҳ бўлгайдир – севгайдир Аллоҳ!
Одамлар, авайланг бир-бирингизни,
Асрангиз келажак тақдирингизни.
Юракдан-юракка нур ёғсин фақат,
Ватанга бахшида меҳру муҳаббат...
"Ватан азиздир" композицияси.
@diary_expert
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🥰2
Оксфорд луғати томонидан 2024 йил сўзи эълон қилинди.
«Мия чириши»
Мия чириши бу «аҳамиятсиз ва юзаки контентни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишнинг оқибатида инсоннинг ақлий ёки интеллектуал қобилиятининг пасайиши» экан.
@diary_expert
«Мия чириши»
Мия чириши бу «аҳамиятсиз ва юзаки контентни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишнинг оқибатида инсоннинг ақлий ёки интеллектуал қобилиятининг пасайиши» экан.
@diary_expert
👍3🤔2
Tole yoʻqi jonimgʻa baloligʻ boʻldi,
Har ishniki ayladim, xatoligʻ boʻldi.
Oʻz yerni qoʻyib, Hind sori yuzlandim,
Yo Rab, netayin, ne yuz qaroligʻ boʻldi.
@diaryexpert
Har ishniki ayladim, xatoligʻ boʻldi.
Oʻz yerni qoʻyib, Hind sori yuzlandim,
Yo Rab, netayin, ne yuz qaroligʻ boʻldi.
@diaryexpert
🔥3👍2🤔1
Forwarded from Mr Freeman
Эркин Воҳидов "Ёш гвардия" нашриётида шоир дўсти Сайёр билан бир хонада ишлаган. Носири Сайёрнинг туғилган куни... Стол устига бир варақ қоғоз қўйиб, шеър ёза бошлаган. Сал вақт ўтгач: "Эркин, давоми чиқмаяпти, бир чекиб келай-чи", деб ташқарига чиқиб кетибди.
Эркин ака қоғозга қараса, шундоқ мисралар:
“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,
Бир шоир умрини яшадим чиндан”...
Эркин Воҳидов Носири Сайёрнинг столига ўтириб, ручкасини қўлига олиб, шеърнинг давомини ёзишга киришибди:
“Қанча қоғозларнинг бошига етдим,
Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.
Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,
Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.
Бир куни етарман Пушкин ёшига,
Ўшанда Пушкин ҳам чиқмайди мендан!”

🔥3👍1
"Халқлар дўстлиги" метро бекатида "Опен бюджет"га бир овоз нархи 50 мингга чиқибди. Бундан ташқари ҳар овоз берганга жонли ижрода "Жаноним" қўшиғини айтиб беришяпти.
Халқ буюк ижодкор.
@diaryexpert
Халқ буюк ижодкор.
@diaryexpert
🤔2🔥1
Бундан 40 йиллар олдин собиқ Ҳамза номидаги театрда Саид Аҳмад қаламига мансуб "Уфқ" спектакли саҳналаштирилган. Ҳар сафар шу спектакл видеосини кўрганимда жонли эмоцияни орзу қилардим. Ўзбекистон давлат драма театрида 9 май куни шу спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди. Ҳақиқий спектакль кучини ҳис қилдим. Жаннат хола ролида Тамара Мирмақсудова актриса сифатида бир неча поғонага кўтарилганининг гувоҳи бўлдим.Саҳна безаклари, жонли нолалар, ҳар сафар бундай оғир пьесани ўйнаш актриса учун қанчалик оғир, лекин бундан завқ олаётгани томошабинни ҳам бефарқ қолдирмайди.
Албатта, спектакль премьера бўлишига қарамасдан зал тўлмагани, айрим актрисаларнинг ҳаддан ортиқ гримм қилганини инобатга олмаса, қайта-қайта кўришга арзийди.
Яна бир ўй. Асарнинг кулминацияси ота ўз ўғлини отган пайтда "Ишқилиб тегмаган бўлсин" деган жойи. Ота ролидаги актёр биринчи марта ўйнагани учунми, ўша ҳиссиётни чиқариб бера олмади. Тажриба ортидан бу томони ҳам ёпилиб кетади, албатта.
Умуман олганда, Ўзбекистон давлат драма театрини муваффақиятли спектакль билан табриклайман. Яна бир марта айтаман, спектаклга ҳеч бўлмаса Тамара Мирмақсудованинг ролини кўриш учун ҳам тушиш керак.

👍2
Forwarded from «Халқ сўзи» | Расмий канал
Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси дея эълон қилди
Партия электорат овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, мамлакатда кучли ижтимоий сиёсат юритишни давом эттириш мақсадида ана шундай қарорга келган.
👉 https://xs.uz/uzkr/128716
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram|Instagram|Youtube|Facebook