✾꯭‌⃘⃝♥️⃘꯭꯭⃝✿꯭⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋ༅꯭ࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩ✾꯭Yagonam ⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋBirdonam✾꯭‌⸙
276 subscribers
16.4K photos
51.9K videos
47 files
47.4K links
ASSALOMU ALEYKUM
KANALIMIZGA XUSH KELISZLAR
Download Telegram
###


Соғинсам не қилай она....

Дийдорни соғиндим дилларим мудраб,
Кўзларим излайди кўрмоқни истаб.
Юрипман неча минг андуҳни сизлаб,
Соғинсам не қилай соғиндим она..

Яхши фарзанмидим билолмаяпман,
Олис манзилларга кўнолмаяпман.
Уйқусиз тунларда чидолмаяпман,
Соғинсам не қилай соғиндим она.

Мен тинсам, лек ҳаёл сира тинмайди,
Оромлар йўқолган тинчлик бермайди.
Ей воҳ гумонларим мени қийнайди,
Соғинсам не қилай соғиндим она..

Дардларим ўзимга сиғмай кетяпти,
Юрагим ғурбатга ботиб кетяпти.
Бу таним титроқдан совиб кетяпти,
Соғинсам ке қилай соғиндим она.

Қўрқаман базида ютқазиб вақтим,
Нодоннинг қўлига тутибман қадрим.
Ортиқ бир лаҳзага, етмайди сабрим,
Соғинсам не қилай соғиндим она.

Соғиндим она.


Сурхоний
###


Маҳзун йиғлаб ўтирсанг гоҳ, ҳолинг ҳабар олгувчи,
Яхшимисан жон болам деп, аҳвол сўраб тургувчи.
Кулсанг агар бирга кулиб, сенга жони куйгувчи,
Эй дўстима ота онанг, қадрин нега билмайсан.?

Бошинга иш тушганида, сени дуо қиларлар,
Дардларингдан куйса танинг, сенга соғлик тиларлар.
Пешвоз чиқсанг андуҳларга, улар қалқон бўларлар,
Эй дўстима ота онанг, қадрин нега билмасан.?

Яллоларда юравердинг, бориб аҳвол сўрмадинг,
Бир сен учун яшаб ўтди, қон бағрини тирнадинг.
Улар сенинг савлатингдур, давлатингдур сезмадинг,
Эй дўстима ота онанг, қадрин нега билмайсан..?

Тўғри ҳозир омадинг бор, улар сабаб бойдурсан,
Бу дунёдан ўтиб кетса, бил аҳволинг войдурсан.
Нодон бола ёшлик қилма, улар сабаб бордурсан,
Эй дўстима ота онанг, қадрин нега билмайсан?

Уял энди ўтиб кетди, шунча вақтинг, фурсатинг,
Онанг баҳтинг отанг виқор, улар сенинг давлатинг.
Меҳр бергин авайлагин, бу дунёда борлиғинг,
Эй дўстима зеб-у зармас, улар сенгинг бойлигинг.

СурхониЙ
ОНА

Соғиндим, кўп қадрингизни биляпман,
Энди мана дардингизни сезяпман,
Бугун қаранг, қарашингиз  кутяпман,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Шўхлик қилиб дилингизни оғритдим,
Кунда кутдиз боролмадим, хоритдим,
Бир гап айтай онажоним, соғиндим,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Қўллар қадоқ меҳнатларда тинмадиз,
Бизни ўйлаб, тиним билмай ишладиз,
Гоҳо зардоб, гоҳо аччиқ тишладиз,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Келинг она, қўлни қўйинг елкамга,
Қучоқласам тўймайман, ўхшар камга,
Рўзғор ўйлаб, боролмапман онамга,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Бахтимни кўзлаган, ўзим айланай,
Ўзин ўйламайди, борим ўргилай,
Оллоҳдан ҳамиша умрингиз тилай,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Болам деб кутади, кўзларида ёш,
Мен борсам, эрийди дилидаги тош,
Онажон кечиринг, бўлмайман бебош,
Она майлими, қучоқласам сизни?

Солиҳабегим
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ✾꯭‌⃘⃝♥️⃘꯭꯭⃝✿꯭⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋ༅꯭ࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩ✾꯭Yagonam ⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋBirdonam✾꯭‌⸙
Baytullohga borgim kelyabdi...
🎙✿𝒢𝒰ℒ𝒮ℋ𝒜𝒩𝒪𝒴__✿꯭➢
🕋🕋🕋
Шу кунларда соғинчим ортиб,
Тунлар ёстиқ бошимга ботиб.
Бу дунёнинг ишидан ортиб ,
Байтуллоҳга боргим келяпди.

Пешонамни саждага қўйиб,
Яланг оёқ қолсам ҳам куйиб,
Мен шайтоннинг кўзини ўйиб,
Мадинага боргим келяпди.

Зикр қилиб ,тавофлар қилиб,
Оиламда ҳамма жам бўлиб,
Отам,онам, жигарим олиб,
Байтуллохга боргим келяпди.

Қулингдирман қўллагин  Ё Раб
Гуноҳларим авфини сўраб,
Оппоқ ҳарир рўмолим ўраб,
Мадинага боргим келяпди.

Ҳеч юрагим олмаяпди тин,
Керак эмас зарлару , олтин,
Тобут отим бўлишдан олдин,
Байтуллоҳга боргим келяпди.

Йўлдан урар шайтонни тошлаб,
Ҳаж чиптасин кўлимга ушлаб,
Қувончимдан кўзимни ёшлаб
Мадинага боргим келяпди.



✍️Дилфуза Сатторовадан


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ✾꯭‌⃘⃝♥️⃘꯭꯭⃝✿꯭⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋ༅꯭ࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩ✾꯭Yagonam ⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋBirdonam✾꯭‌⸙
Onam Yig'laydi.

🎙✿꯭𝒢𝒰ℒ𝒮ℋ𝒜𝒩𝒪𝒴__✿꯭➢

Onam yigʻlaydi
Gunohlardan charchab, olam yigʻlaydi
Armondan, azobli nolam yigʻlaydi
Mening dardim uchun soxta koʻz yoshsiz
Chin dildan, faqat bir onam yigʻlaydi

Tashvishlar yukidan toʻkilib qolsam
Emaklab yurolmay yiqilib qolsam
Bir tomchi koʻz yoshga tiqilib qolsam
Mening sabrim uchun onam yigʻlaydi

Baht izlab ovora boʻlsam sarsona
Dardu-gʻam tanımni qilsa vayrona
Oʻzimni tanimay qolsam hayrona
Maning dardim uchun onam yigʻlaydi

Gunohlar oʻqiga boʻlib men nishon
Shaytonga qoʻshilib goh boʻlsam shayton
Oʻz boʻynimga oʻzim ossam dor arqon
Mening jabrim uchun onam yigʻlaydi

Hayotdan zavqlanib shodon kulmasam
Boshim egik boʻlib magʻrur boʻlmasam
Oʻzimni qadrimni oʻzim bilmasam
Mening qadrim uchun onam yigʻlaydi

Nafsimga qul boʻlib oʻtsam enkayib
Kimligim unitib oʻssam kekkayib
Nochorligim siqib ketsam kengayib
Mening kıbrim uchun onam yigʻlaydi

✍️ Zabonsiz shoira
🎙✿꯭𝒢𝒰ℒ𝒮ℋ𝒜𝒩𝒪𝒴__✿꯭➢

📝Zabonsiz Shoira

YOZAMAN...

Gohi mendan so'rashar kulib
Siz she'rlarni qanday yozasiz?
Deyman,sirli makonda kelar
Ilhomlarim desam yonasiz.

Ba'zan hayot tutkazar qalam,
Gohi kuyib yonib yozaman.
Dil g'ashlansa ozor alamdan,
Taqdiridan nolib yozaman.

Goh kuldirib, yig'latib kelar
Hijronlardan bezib yozaman.
Achchiq qismat o'ynidan gohi
Netay esdan butkul ozaman.

Dardlarimni eshitguvchi jim
Yulduzlarga ketgim keladi.
Yozib, yozib ba'zan charchasam
Dunyosidan ketgim keladi.

Shodliklarga ergashib qayg'u
Sitamlardan bezib yozaman.
Kezib charchab zulmat ichidan
Yorug'likni izlab yozaman.

Taqdir o'zi ajib muallim,
O'rgatadi tinglab yozaman.
Parvoz etib she'rlarim bilan
Quyoshlarga tenglab yozaman.

Kimdir saboq berar hayotdan
Kim uchundir yomon yozaman.
Kimni ko'ngli to'lgan ijoddan
Kim kimlar deb kuyib yozaman.

Asablarni egovlasa goh
Alamimdan yonib yozaman.
Hoyot shuda goh undoq mundoq
Barchasiga ko'nib yozaman.

O'chiraman chizaman yana
Qancha qog'oz qanday yozaman.
Dardlarimni oshkora gohi
Ich ichimga solib yozaman.

Demang qaydan topib yozasiz
Men hayotdan olib yozaman.