Forwarded from 𝓡𝓪𝓼𝓾𝓵𝓫𝓮𝓴
Хазил шеър, бу шеърни анча олдин ёзгандим,бироз ўзгартиришлар киритдим,манимча долзарб мавзу,нотўғри тушуниш йўқ 😂.
Хозир холим бироз танг,
Қийнайди рўзғор қурғур,
Севгилим агар севсанг,
Беш юз доллар бериб тур.
Юзи гул, лаби ғунча,
Қизғанчиқ бўлма бунча,
Ойлигимни олгунча,
Беш юз доллар бериб тур.
Нима десанг дейман хўп,
Ташвишим бўлди тўп-тўп,
Жоним, сани пулинг кўп,
Беш юз доллар бериб тур.
Қулоқ тут бир бор арзга,
Амал қил суннат, фарзга,
Ебкетаргамас, қарзга,
Беш юз доллар бериб тур.
Жонингга жон улай ман,
Шартларингга кўнай ман,
Бойиб кетсам тўлайман,
Беш юз доллар бериб тур.
Бўлмагин бунча бахил,
Ахволим тушун ахир,
Ишим тушибдида биир,
Беш юз доллар бериб тур.
Бу бир илтимос, нидо,
Дарров дема алвидо,
Берганга берар худо,
Беш юз доллар бериб тур.
Қалбда уйғотиб нафрат,
Имкон йўқ дема фақат,
Эҳсон хам бир ибодат,
Беш юз доллар бериб тур.
Айлонайин кўзингдан,
Хар бир айтган сўзингдан,
Ёлғиз умид ўзингдан,
Беш юз доллар бериб тур.
Хамма гап санда қолди,
Жавобингга кўз толди,
Кредитлар эзворди,
Беш юз доллар бериб тур.
Ўзингсан қалбим тожи,
Юрагимнинг меърожи,
Топиб бирор иложи,
Беш юз доллар бериб тур.
Зорман бугун мехрингга,
Мухаббатинг, сехрингга,
Билдирмасдан эрингга,
Беш юз доллар бериб тур.
Расулбек.
Албатта хаммаси хазил
Хозир холим бироз танг,
Қийнайди рўзғор қурғур,
Севгилим агар севсанг,
Беш юз доллар бериб тур.
Юзи гул, лаби ғунча,
Қизғанчиқ бўлма бунча,
Ойлигимни олгунча,
Беш юз доллар бериб тур.
Нима десанг дейман хўп,
Ташвишим бўлди тўп-тўп,
Жоним, сани пулинг кўп,
Беш юз доллар бериб тур.
Қулоқ тут бир бор арзга,
Амал қил суннат, фарзга,
Ебкетаргамас, қарзга,
Беш юз доллар бериб тур.
Жонингга жон улай ман,
Шартларингга кўнай ман,
Бойиб кетсам тўлайман,
Беш юз доллар бериб тур.
Бўлмагин бунча бахил,
Ахволим тушун ахир,
Ишим тушибдида биир,
Беш юз доллар бериб тур.
Бу бир илтимос, нидо,
Дарров дема алвидо,
Берганга берар худо,
Беш юз доллар бериб тур.
Қалбда уйғотиб нафрат,
Имкон йўқ дема фақат,
Эҳсон хам бир ибодат,
Беш юз доллар бериб тур.
Айлонайин кўзингдан,
Хар бир айтган сўзингдан,
Ёлғиз умид ўзингдан,
Беш юз доллар бериб тур.
Хамма гап санда қолди,
Жавобингга кўз толди,
Кредитлар эзворди,
Беш юз доллар бериб тур.
Ўзингсан қалбим тожи,
Юрагимнинг меърожи,
Топиб бирор иложи,
Беш юз доллар бериб тур.
Зорман бугун мехрингга,
Мухаббатинг, сехрингга,
Билдирмасдан эрингга,
Беш юз доллар бериб тур.
Расулбек.
Албатта хаммаси хазил
👍1🔥1
O‘zingizga ishoning, o‘zingizga yuqori talab qo‘ying va hech qachon boshqalarning fikri sabab o‘z imkoniyatingizni kichraytirmang — siz o‘ylagandan ham ko‘prog‘iga qodirsiz.
Qodirjonov Shohjaxon Abdurasul o‘g‘li
LIDERLAR.UZ ensiklopediyasiga kirish uchun quyidagi havolani bosish orqali ariza qoldiring!
Liderlar.uz | Instagram | @uzlye_rasmiy
Qodirjonov Shohjaxon Abdurasul o‘g‘li
LIDERLAR.UZ ensiklopediyasiga kirish uchun quyidagi havolani bosish orqali ariza qoldiring!
Liderlar.uz | Instagram | @uzlye_rasmiy
🔥2❤1👏1🕊1💋1🤗1
Юзларинг бирам майин,
Лек қийнайсан тинмайин,
Фироқингда жон берсам,
Уволимга қолмагин.
Қоши ёй, кўзи чарос,
Лаблари Қўқон гилос,
Бир ғариб ошиқингга,
Рахм қилгин илтимос.
Сочи мажнунтол шохи,
Париларнинг подшохи,
Нахот сенга етмаса,
Куйган юрагим охи.
Кулгулари шодон, шўх,
Нигохлари ўткир ўқ,
Шартта воз кечай десам,
Бошқа сандақа қиз йўқ.
Хуллас калом гапим шу,
Ортиқ куйдирма сулув,
Бир кунмас бир кун барибир,
Қўлимга тушасануууу.
Расулбек
Лек қийнайсан тинмайин,
Фироқингда жон берсам,
Уволимга қолмагин.
Қоши ёй, кўзи чарос,
Лаблари Қўқон гилос,
Бир ғариб ошиқингга,
Рахм қилгин илтимос.
Сочи мажнунтол шохи,
Париларнинг подшохи,
Нахот сенга етмаса,
Куйган юрагим охи.
Кулгулари шодон, шўх,
Нигохлари ўткир ўқ,
Шартта воз кечай десам,
Бошқа сандақа қиз йўқ.
Хуллас калом гапим шу,
Ортиқ куйдирма сулув,
Бир кунмас бир кун барибир,
Қўлимга тушасануууу.
Расулбек
❤1🔥1💘1
🍀Ҳазил аралаш ҳақиқат!
Содда эдим, ғўр эдим,
Ё кўзлари кўр эдим.
Бир куйдирги эр сабаб
Пешонаси шўр эдим.
Тангинамда сиҳат йўқ,
Жонгинамда роҳат йўқ,
Бу ўйноқи эримда
Бир аёлга тоқат йўқ.
Бирам кўпки дўст-ёри,
Пули бор, яхши кори...
Санасам адашардим,
Юздан зиёд хуштори.
Бир қўнғироқ етарди,
Ўқдай учиб кетарди.
Сўнг ярим тунда келиб,
Пешингача ётарди.
Қайси гўрда билмасдим,
Қайси гулда билмасдим,
Инсоф билан юрса-ку,
Бир оғиз сўз демасдим.
Кунда жанжал бўларди,
Кўзим ёшга тўларди.
Таъна, иддао қилсам,
У жилмайиб куларди.
Аввал уёққа чопдим,
Кейин буёққа чопдим.
Сизга айтсам, ёронлар,
Охир иложин топдим:
Ажратдим жўрасини –
Пучакдан сарасини...
Шу билан топдим гўё
Ғалванинг чорасини.
Сиз улуғ пирим, дедим,
Юзларга киринг, дедим,
Олиму, тақводорга
Яқинроқ юринг, дедим.
Кўна қолди ҳарқалай,
Дўсти йўқ энди талай.
Шунгаям инсоф берган
Художондан айланай!
Шайтон тушди қафасга,
Юрмас ҳою-ҳавасга.
Бошига дўппи кийиб,
Шогирд тушди бир касга.
Дилим яйрарди пинҳон,
Қўллаб юборди Раҳмон –
Эримни йўлга солган
Битта қори акахон...
Устози деб билардим,
Ё қози деб билардим.
Ҳар замон меҳмон бўлса,
Чопиб хизмат қилардим.
Эрдан кўнглим тўлганди,
Шубҳаларим ўлганди.
Наздимда, ҳаётимга
Энди омад кулганди...
Сўз бермасдан тилимга,
Гуллар тутиб қўлимга,
Ёши қирқдан ўтганда,
Ишқи тушди илмга.
Ишдан анча эрта кеб,
Овқатини чала еб,
Ўғилларни етаклаб,
Кетарди устозга деб...
Кўрсангиз-а кулганим,
Шодликдан минг тўлганим!
Хайҳот, сезмай қолибман
Уч кундошлик бўлганим...
Сенинг қори акангдан!!!
Тутсам эди ёқангдан.
Хотинли бой бўлмагур,
Уял бола-чақангдан!
Дейди: “Рухсат бор, хотин,
Эй, юраги тор, хотин.
Агарки, сабр қилсанг,
Жаннат сенга ёр хотин!”
Дейман: “Сабрим етмагай,
Ярам асло битмагай.
Бунча азобни ҳатто
Дўзахдаям тотмагай...”
Қайга борай давога?
Қўл кўтариб дуога,
Кундоши бўлмаган деб,
Ҳавас қилдим Ҳаввога!
Нетай, инграр ишқ саси,
Таънамас бу қашқаси,
Энди ғинг деёлмайман,
Мен бўлмасам – бошқаси!
Илгари уришардим,
Бўлак тўшак тўшардим.
Пайт келса заҳрим сочиб,
Бир лаҳзага бўшардим.
Энди хуноб юрибман,
Кун санаб ўтирибман.
Тўрт кунда бир келади
“Очеред”га турибман.
Сўзларим эмас ҳазил,
Ўтган куним беназир.
Битта эдим, уч малак
Ҳозир хизматда ҳозир.
Юзта билан юрсаям,
Эр меники деярдим.
Йўлимга чиққанининг
Нақ гўштини еярдим.
Ҳозир-чи, кўзим ёшга
Тўлиқ, умрим кундошга...
Барида ўн фазилат,
Чиқолмайман курашга.
Оҳ, энди у ёр бўлсин,
Менга нафрат ор бўлсин.
Бахт қасримни қулатган
Қори ака “бор бўлсин”...
Тилим бормас миннатга,
Бўйин эгдим суннатга.
Розимасман эр бериб,
Киролмасам жаннатга!!!
🍀🍀🍀Умму Амина. 2016 йил.
Содда эдим, ғўр эдим,
Ё кўзлари кўр эдим.
Бир куйдирги эр сабаб
Пешонаси шўр эдим.
Тангинамда сиҳат йўқ,
Жонгинамда роҳат йўқ,
Бу ўйноқи эримда
Бир аёлга тоқат йўқ.
Бирам кўпки дўст-ёри,
Пули бор, яхши кори...
Санасам адашардим,
Юздан зиёд хуштори.
Бир қўнғироқ етарди,
Ўқдай учиб кетарди.
Сўнг ярим тунда келиб,
Пешингача ётарди.
Қайси гўрда билмасдим,
Қайси гулда билмасдим,
Инсоф билан юрса-ку,
Бир оғиз сўз демасдим.
Кунда жанжал бўларди,
Кўзим ёшга тўларди.
Таъна, иддао қилсам,
У жилмайиб куларди.
Аввал уёққа чопдим,
Кейин буёққа чопдим.
Сизга айтсам, ёронлар,
Охир иложин топдим:
Ажратдим жўрасини –
Пучакдан сарасини...
Шу билан топдим гўё
Ғалванинг чорасини.
Сиз улуғ пирим, дедим,
Юзларга киринг, дедим,
Олиму, тақводорга
Яқинроқ юринг, дедим.
Кўна қолди ҳарқалай,
Дўсти йўқ энди талай.
Шунгаям инсоф берган
Художондан айланай!
Шайтон тушди қафасга,
Юрмас ҳою-ҳавасга.
Бошига дўппи кийиб,
Шогирд тушди бир касга.
Дилим яйрарди пинҳон,
Қўллаб юборди Раҳмон –
Эримни йўлга солган
Битта қори акахон...
Устози деб билардим,
Ё қози деб билардим.
Ҳар замон меҳмон бўлса,
Чопиб хизмат қилардим.
Эрдан кўнглим тўлганди,
Шубҳаларим ўлганди.
Наздимда, ҳаётимга
Энди омад кулганди...
Сўз бермасдан тилимга,
Гуллар тутиб қўлимга,
Ёши қирқдан ўтганда,
Ишқи тушди илмга.
Ишдан анча эрта кеб,
Овқатини чала еб,
Ўғилларни етаклаб,
Кетарди устозга деб...
Кўрсангиз-а кулганим,
Шодликдан минг тўлганим!
Хайҳот, сезмай қолибман
Уч кундошлик бўлганим...
Сенинг қори акангдан!!!
Тутсам эди ёқангдан.
Хотинли бой бўлмагур,
Уял бола-чақангдан!
Дейди: “Рухсат бор, хотин,
Эй, юраги тор, хотин.
Агарки, сабр қилсанг,
Жаннат сенга ёр хотин!”
Дейман: “Сабрим етмагай,
Ярам асло битмагай.
Бунча азобни ҳатто
Дўзахдаям тотмагай...”
Қайга борай давога?
Қўл кўтариб дуога,
Кундоши бўлмаган деб,
Ҳавас қилдим Ҳаввога!
Нетай, инграр ишқ саси,
Таънамас бу қашқаси,
Энди ғинг деёлмайман,
Мен бўлмасам – бошқаси!
Илгари уришардим,
Бўлак тўшак тўшардим.
Пайт келса заҳрим сочиб,
Бир лаҳзага бўшардим.
Энди хуноб юрибман,
Кун санаб ўтирибман.
Тўрт кунда бир келади
“Очеред”га турибман.
Сўзларим эмас ҳазил,
Ўтган куним беназир.
Битта эдим, уч малак
Ҳозир хизматда ҳозир.
Юзта билан юрсаям,
Эр меники деярдим.
Йўлимга чиққанининг
Нақ гўштини еярдим.
Ҳозир-чи, кўзим ёшга
Тўлиқ, умрим кундошга...
Барида ўн фазилат,
Чиқолмайман курашга.
Оҳ, энди у ёр бўлсин,
Менга нафрат ор бўлсин.
Бахт қасримни қулатган
Қори ака “бор бўлсин”...
Тилим бормас миннатга,
Бўйин эгдим суннатга.
Розимасман эр бериб,
Киролмасам жаннатга!!!
🍀🍀🍀Умму Амина. 2016 йил.
🔥2👍1😁1
Forwarded from 𝓡𝓪𝓼𝓾𝓵𝓫𝓮𝓴
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, недандир эрикиб,
Менимча мен билан севишсанг,
Қоласан шекилли зерикиб.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, кўнглимни қилиб рад,
Бунчалик қизғанчиқ бўлмада,
Аразлаб қолмасин мухаббат.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, парвога олмасдан,
Йўқ бўлса йўқолиб кетсина,
Кўнглингсиз ўлиб хам қолмасман.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, хўп майли, яхши қол,
Ростан хам кўнгилчанг йўқ бўлса,
Бирорта кўнгилли топиб ол
Расулбек
Йўқ дединг, недандир эрикиб,
Менимча мен билан севишсанг,
Қоласан шекилли зерикиб.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, кўнглимни қилиб рад,
Бунчалик қизғанчиқ бўлмада,
Аразлаб қолмасин мухаббат.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, парвога олмасдан,
Йўқ бўлса йўқолиб кетсина,
Кўнглингсиз ўлиб хам қолмасман.
Мен сендан кўнглингни сўрадим,
Йўқ дединг, хўп майли, яхши қол,
Ростан хам кўнгилчанг йўқ бўлса,
Бирорта кўнгилли топиб ол
Расулбек
🔥2❤1👌1
Forwarded from 𝓡𝓪𝓼𝓾𝓵𝓫𝓮𝓴
Табассуминг кўнглимга қувонч,
Нигохларинг соғинчга қотил,
Кел, қучоғинг менинг учун оч,
Махкам қучай, бағримга отил
Расулбек
Нигохларинг соғинчга қотил,
Кел, қучоғинг менинг учун оч,
Махкам қучай, бағримга отил
Расулбек
❤2🔥1🥰1💘1
Эх рус қизи ёқасан менга,
Гўзалликда танхо парисан,
Лек уйланиб бўлмайди сенга,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Бирга бўлмас хеч қачон тақдир,
Севгимиз хам шунчаки гапдир,
Русларда йўқ чиройли кампир,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Тамакидан тўкилар тишинг,
Бир кун адо қилар ичишинг,
Ёқтирмайди энг яқин кишинг,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Қораймайди ўсмадан қошинг,
Тўкилади сарғайган сочинг,
Етмишга хам бормасов ёшинг,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Эх рус қизи, ўтли мухаббат,
Гўзалликда танхо парисан,
Лек уйланиб бўлмайди фақат,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Расулбек
Гўзалликда танхо парисан,
Лек уйланиб бўлмайди сенга,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Бирга бўлмас хеч қачон тақдир,
Севгимиз хам шунчаки гапдир,
Русларда йўқ чиройли кампир,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Тамакидан тўкилар тишинг,
Бир кун адо қилар ичишинг,
Ёқтирмайди энг яқин кишинг,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Қораймайди ўсмадан қошинг,
Тўкилади сарғайган сочинг,
Етмишга хам бормасов ёшинг,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Эх рус қизи, ўтли мухаббат,
Гўзалликда танхо парисан,
Лек уйланиб бўлмайди фақат,
Катта бўлсанг хунук қарийсан.
Расулбек
😁3⚡1👍1👌1