Депутатлар минбари.
75 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz kuni kecha Xorazm viloyatiga tashrifi davomida yoshlar bilan ham muloqotda bo'ldi. Jumladan, "Milliy tiklanish" demokratik partiyasidan Yoshlar parlamenti a'zoligiga saylangan Ozoda Ismailova yoshlarning faol vakili sifatida Prezident bilan suhbatda bo'ldi va "Xalq tabobati" va uni rivojlantirish yuzasidan o'z taklifini bayon etdi.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Пандемия жиловланди...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир неча қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар дастлаб “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Маълумки, коронавирус пандемия шароитида ҳар бир мамлакат ўз ички имконияти, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда кутилмаган чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур бўлди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳам инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, тадбиркорларни, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди, қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, коронавирус пандемиясига қарши тадбирлар учун инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилиниб, дастлаб бунинг учун 10 трлн.сўм маблағ ажратилган бўлса, пандемия режадагидан узоқроқ муддат давом этгани сабабли қўшимча харажатлар учун яна 3,4 трлн.сўм маблағ ажратилди. Ушбу қўшимча маблағ асосан короновирусга чалинган беморларни даволаш, инфекциянинг тарқалиши олдини олиш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланди.

Жамғарманинг оширилган харажатларининг 1,7 трлн.сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланиши белгиланган эди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бундай ўзгаришлар бюджет барқароролигини таъминлаш мақсадида бир қатор бюджет харажатларини қайта тақсимлаш ва бу бўйича Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш заруратини келтириб чиқарди.

Шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд. АҚШ долларигача миқдорида белгиланиши бўйича ўзгартириш киритилмоқда.

Депутатлар пандемия шароитидаги мисли кўрилмаган иқтисодий ўзгаришлар тезкор қарорлар қабул қилиш, қўшимча маблағлар ажратиш заруратини пайдо қилганини, энг муҳими, бундай муҳим ўзгаришлар сабаб мамлакатимизда пандемияни жиловлашга эришилганини қайд этиб, ушбу қонун лойиҳасини маъқулладилар.
Фракция йиғилишида партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Ўзбекистон танлови тўғри бўлди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтказилган саммитида иштирок этди. Ушбу анжуманда Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди.

Маълумки, 2018 йилнинг 14 майида “Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақоми тўғрисида”ги низом қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатда кузатувчи мақомини бериш тартиби, кузатувчи давлат ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Кузатувчи мақомининг ҳуқуқий асосларига тўхталадиган бўлсак, “Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида”ги шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, ҳар қандай давлат Иттифоқнинг Олий кенгашига кузатувчи давлат мақомини беришни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Кузатувчи давлат мақоми кузатувчи давлат вакилларининг Иттифоқ органларининг таклифига асосан Иттифоқ органлари мажлисларида иштирок этиш, Иттифоқ томонидан қабул қилинган очиқ ҳужжатларни олиш ҳуқуқини беради.

Таъкидлаш лозим, кузатувчилик мақоми иттифоқ органлари йиғилишларида қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Шунингдек, кузатувчи мақомидаги давлатнинг Иттифоқ ва аъзо давлатлар манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан сақланиши кераклиги мазкур моддада белгилаб қўйилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонга ЕОИИнинг кузатувчи давлат мақоми берилиши тўғри танлов бўлди дейиш мумкин. Чунки ушбу мақом тузилманинг мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларига ижобий ва салбий таъсирини ўрганиш ва якунида иттифоқ билан ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишимизда муҳим аҳамиятга эга бўлади.


Аъзамжон ТЎЛАБОЕВ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БИР_ОВОЗДАН...

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi tashabbusi bilan ilgari surilgan Qonun loyihasi Oliy Majlis deputatlari tomonidan bir ovozdan qo'llab-quvvatlandi!

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Ижроия қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлар фаолияти билан боғлиқ бир неча масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, партиянинг 2020 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича иш режасига ўзгартириш киритиш, Марказий кенгаш томонидан ўтказиладиган ўқувлар Концепсияси, “Йил депутати” танлови Низоми, Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси девони Низоми ҳамда ходимларнинг лавозим йўриқномалари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Наманган вилоятида Давлатобод тумани, Навоий вилоятида Ғозғон шаҳри, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилгани муносабати билан ушбу туманларда партиянинг ҳудудий кенгашларини ташкил қилиш, партиянинг 2020 йилнинг шу даврига қадар амалга оширган молиявий харажатлари ва келгуси режалари билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Ижроия қўмита аъзолари йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларини ўртага ташлади ва тегишли қарорлар қабул қилди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси жарималарни камайтирмоқчи.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Фарҳод Ашматов ва Козим Тожиевлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Маълумки, катта шаҳарларда пуллик автотураргоҳлар етишмаслиги боис, ҳайдовчилар ўз автомобилини белгиланмаган ёки рухсат этилмаган жойларда қолдиришга мажбур бўлмоқда. Бу эса катта миқдорда жарималар ёзилишига сабаб бўлаётир.
Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай қоидабузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) уч баравари (668 минг сўм), бир йил давомида такроран содир этилса беш баравари (1 млн. 113 минг сўм), учинчи марта содир этилса ўн баравари (2 млн. 225 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Россияда бу каби қоидабузарлик учун 3000 рубл (тахминан 415 минг сўм), қўшни Қозоғистонда 24 минг танга (тахминан 589 минг сўм), Қирғизистонда эса 3000 сом (тахминан 369 минг сўм) жарима солинади. Айрим давлатларда мазкур қоидабузарлик такроран содир этилса ҳам жарима миқдори ўзгармайди.

Шу боис, депутатлар мазкур ҳуқуқбузарлик учун жаримани БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида белгилаш, ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жарима миқдорини оширмаслик, яъни “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим турдаги қоидабузарликларга нисбатан базавий ҳисоблашнинг “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг минимал даражасини қўллаш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, депутатлар айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини оқибатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг исталган ҳудудида техник кўрикдан ўтказишга рухсат бериш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнларида инсон омилини камайтиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва гувоҳнома йўқотган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) шахсларга дубликат бериш тартибини соддалаштириш бўйича ҳам амалдаги қоидаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклифи ишба чиқилди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИ;

ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ПАРТИЯМИЗНИ ТАНЛАДИ.

Қорақалпоғистон Республикасидан биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини олган қаҳрамон аёл - Онесия Сайтова «Миллий тикланиш» партиясини танлади. Шу билан бирга қатор халқаро танловлар ғолибаси, истъедодли шоира Минара Қалбаева ҳам эндиликда партиямиз аъзоси.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ахборот хизмати.

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ" ОЧИҚ ҲИСОБОТ

Сайловга 1 йил бўлди!

#BIRMIZ.QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИ;

Матбуот анжумани

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari