Депутатлар минбари.
82 subscribers
44.6K photos
20.4K videos
13 files
36.8K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
ДИЛБАР МАМАДЖАНОВА;

Она тилимиз ўз жозибаси ҳамда қиёси йўқ бетакрорликка эга.
Дунёда тиллар кўп бироқ улар орасида Ўзбек тилидек сўзга, ибора ва ибратларга бой тил бўлмаса керак. Илк бор онанинг тилидан айтилган алла. Шу орқали миллий куй ва миллий тилимиз онгда шаклланади. Бунда эса гўдакка алладаги эзгуликлар ва яхшиликлар ҳамроҳ бўлади. Биргина алла туфайли унинг ҳаёлида она Ватан, тарих, тинчлик каби тушунчалар пайдо бўлади. Биз биламизки, тил ижтимоий ҳодиса. Жамият тараққий этиши билан у ҳам маълум даражада шаклланиб боради. Бизнинг ўзбек тилимиз ҳам асрлар давомида шаклланиб, сайқалланиб келмоқда. Бунда албатта Маҳмуд Қошғарий, Юсуф ҳос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий ҳамда Ҳазрат Алишер Навоийларнинг ўрни беқиёсдир. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган.
Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак бўлади. “Хорижий тилларни билиш инсоннинг маданиятидан, зиёлилигидан дарак беради. Она тилини билиш эса ҳар бир фуқаро олдидаги муқаддас бурч”, деганида донишмандлар минг марта ҳақ фикрни айтишган.
Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида давлатимиз делегациялари ташрифи, ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётир. Жаҳон ареналарида эса Ўзбекистон деб аталувчи давлат номи қайта-қайта такрорланмоқда. Ўзбек ўғлони “мен ўзбекман” деб, кўзларида фақат қувонч ёшлари билан байроғимизни қучмоқда. Бунда эса ўзбек тилида сўзлашадиган ҳар бир кишининг кўнглида муқаддас тилимизга нисбатан янада ғурурланиш туйғуси пайдо бўлади.
Маълумки, давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари катта роль ўйнайди. Афсуски, ҳозирги пайтда тил бойлигимиз юлдузларга етар даражада эса-да, унинг барча кўламидан бехабармиз. Энг ачинарлиси, ёшларимиз орасида сўз сеҳри жарангидан тўғри фойдаланмаслик, саводсизлик даражаси йилдан-йилга кучайиб бораётгани ўта ачинарли ҳолдир.
Она тили фани тўла-тўкис тилшунослик фанига айланиб бўлди. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам она тили таълими деганда тилшунослик қоидаларини ёдлаш ва уларга доир машқ ва топшириқларни бажаришдан бошқа нарсани тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолди. Биринчи планда туриши керак бўлган оғзаки ва ёзма нутқ бўйича саводхонлик, нутқ ва мулоқот маданияти, бой сўз захираси, нотиқлик энг охирги ўринларга тушиб кетди. Ўқувчиларнинг қўлида ўқув луғатларининг йўқлиги, ҳатто тузук-қуруқ имло луғатининг мавжуд эмаслиги, она тили дарсларида луғат дафтарлари юритилмаслиги – булар инкор қилиб бўлмайдиган далиллардир. Мактабларда диктант ёздиришга кам эътибор берилаётгани, олий ўқув юртларида эса она тили фанидан иншо имтиҳонларининг олиб ташланиши ва тест синовларига ҳаддан ташқари катта аҳамият берилиши ёшларимизга ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Ҳатто, иншо ёзишни ўргатадиган технология ҳам, манба ҳам йўқ. Ҳар қандай ўқитувчи иншо мавзусини бериш, шаблон режа тузиш ва эпиграф танлашдан бошқа тавсия бера олмайди. Ўқувчиларда матн яратиш кўникма ва малакаси мутлақо шаклланмасдан қоляпти. Айрим иқтидорли болалар ўқиган матнларига тақлид қилиб, мустақил равишда ёзма нутқларини такомиллаштирадилар, холос
Бу ёшларимизнинг сўз бойлигини ошириш, стилис­тик ва орфографик хатолар устида ишлаши ва ҳуснихат масалаларига мутлақо эътибор қилмай қўйишига олиб келди.
Мустақил мутолаа воситасида ­мустақил фикрлаш хусусиятини чиниқтириш, такомиллаштириш, сўзларни маъносига қараб жой-жойига қўйиш ўрнига, пойинтар-сойинтарлик авж олди.
Ҳатто ўзбек тилидаги сўзларни ҳам она тилимиз қонун-қоидаларига риоя қилмаган ҳолда битиб қўйишлар ва баъзи дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларига рус ва инглиз тилида баъзи битиклар битилгани одамни ранжитади. Биринчи синфдан бошлаб,адабий тилда ўқиш,ёзишларига қарамай, баъзи ёшлар тилимизнинг бир-биридан ёқимли сўзларини бузиб сўзлайдилар. Ўринли-ўринсиз ҳолларда хорижий сўзларни а
ралаштириб гапирадилар. Чиройли тарзда, адабий тил қонун-қоидаларига амал қилган ҳолда гаплашиш қанчалар яхши. Қолаверса, бу ёш авлод тарбияси,миллий қадриятлар давомийлиги билан боғлиқ муҳим масала саналади. Она тилимиз софлигини сақлаш ва ҳимоя қилиш бевосита ўз қўлимизда. Бунинг учун кўп ўқиб-ўрганишимиз, ўз тилимизни ҳурматлашимиз зарур. Ана шундагина биз ўзлигимизни сақлаб қоламиз, тилимиз ривожига ҳисса қўшган бўламиз. Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт. Тил бор экан, юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ЖАВЛОНБЕК ЭРГАШЕВ;

Қонун лойиҳасининг тасдиқланиши давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратилишига хизмат қилади.
Кейинги йилларда депутатлар фаолиятига алоҳида эътибор берилаётганини кундалик ҳаётимизда кўриб турибмиз. Айниқса, уларнинг ваколатлари юзасидан қонуний асосларнинг яратилаётгани зиммаларидаги масъулиятни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам айни мақсадларни ўзида ифода этганини таъкидлаш керак. Мазкур меъёрий ҳужжат Олий Мажлис палаталари томонидан Сенатнинг назорат фаолиятини такомиллаштириш ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу Қонун лойиҳаси билан 5 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартишлар киритиш назарда тутилган. Улар “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар ва Бюджет кодексидир.
Хўш, мазкур ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишга зарурат нима учун туғилди? Аввало, қонунчиликда маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид қарорларини Олий Мажлис томонидан бекор қилиниши белгилангану, бироқ, бу жараённинг аниқ механизмлари назарда тутилмаган эди. Шунингдек, хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг 35 та элчихонаси, 3 та доимий ваколатхонаси, 16 та бош консуллиги, 1 та консуллиги мавжуд бўлиб, уларнинг зиммасига қатор вазифалар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш вазифаси юклатилгану, аммо ушбу дипломатик ва бошқа вакилларнинг бу борада амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилмаганди. Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Давлат бюджетининг ижросини назорат этиш Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколати бўлса-да, қонунларда фақат Қонунчилик палатасининг бу борадаги ваколатлари белгиланиб, Сенат томонидан парламент назоратини амалга ошириш механизмлари назарда тутилмаганди. Айни сабаблар янги юқоридаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тақозо этди.
Мазкур лойиҳанинг тасдиқланиши билан келгусида юқорида қайд этилган муаммолар бартараф этилибгина қолмай, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш механизмлари яратилади. Ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлигини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга, давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратилишига хизмат қилади.

Жавлонбек ЭРГАШЕВ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ХОЖИАКБАР РАДЖАБОВ;

Жамоат транспортида қўлқоп тақиш сабабларидан бири, давлат томонидан ажратилган дори пулларига хокимликлар катта миқдорда перчатка ва шприц сотиб олган.

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Бош прокуратурага мурожаат қилганда, хокимга вазир билан келишиб олишни тавсия этганлиги тўғрисида Андижон вилояти хокими айтган эди.

Батафсил
https://www.gazeta.uz/uz/2019/06/29/andijon/

Бир йилда воқеалар унутилди, лекин омбор тўла перчаткаларни ишлатиш керак.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ШАХНОЗА ХОЛМАХАМАТОВА;
/иқтибос/

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
#ХАР_БИР_ФИКР_ЭЪТИБОРДА...
#ҚАЛАМПИРДАН_ҚАЛАМПИР...

Олий Мажлис қонунни ими-жимида Сенатга юборди. Маҳаллий тадбиркорлар шўрига шўрва тўкилиши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Солиқ кодексига қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётгани, агар ушбу қонун лойиҳаси мукаммал ишлаб чиқилмаса, мамлакатдаги кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар касодга учраши ва бозорни импортга бўшатиб бериши ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан Ўзбекистон айрим маҳсулотлар импортида ҚҚСни бекор қилмоқчи

Бир ёндан имтиёз, бир ёндан чеклов. Қонун мукаммал қабул қилинмаса, ёғ, гўшт ва тухум нархи ошаверади
Бир ёндан имтиёз, бир ёндан чеклов. Қонун мукаммал қабул қилинмаса, ёғ, гўшт ва тухум нархи ошаверади

Кодексга киритилиши режалаштирилаётган янги ўзгартиришга кўра, жорий йилнинг 15 октябридан 2021 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикасига картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари ҳам ҚҚСдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Кодексга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб 2021 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасига шакар ва шакар ҳомашёсини олиб кириш, шунингдек, уни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини ҳам назарда тутади.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар К.Эрназаров, М.Қурбонбоев ва А.Умиров ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда депутатларда томонидан қабул қилиниб, тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев маълум қилди.

Қонунда фақат тайёр импорт маҳсулотларига имтиёз берилиб, улар ҚҚСдан озод этилмоқда. Аммо, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар олиб келадиган хомашёларга ҚҚС сақланиб қолмоқда. Бу эса импорт маҳсулотнинг нархи маҳаллий ишлаб чиқарувчиникидан паст бўлишига, маҳаллий заводлар банкротликка юз тутишига ва минглаб ишчи кучидан воз кечишига сабаб бўлиши мумкин.

Айтайлик, импорт ўсимлик ёғи учун ҚҚС олиб ташланяпти. Бироқ, маҳаллий ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилар хомашё – кунгабоқарни хориждан харид қилади. Биргина Россияда кунгабоқар хомашёсига 6,5 фоиз божхона солиғи ўрнатилгани етмагандек, Ўзбекистонда 15 фоиз ҚҚС мавжуд. Бу эса маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бир неча баравар ошишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, хомашё импортига ҚҚСнинг сақланиб қолиши, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, товуқ гўшти ва тухумнинг нархи ошишига ҳам сабаб бўлади ва бўлмоқда.

Россия айни вақтда 2021 йилнинг 1 январидан кунгабоқар экспортини тўлиқ тўхтатиш ёки божхона тўловини 20 фоизга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Албатта, улар ҳам ички тадбиркорнинг фойдаси кўзламоқда. Ўзбекистон каби кўплаб мамлакатлар божхона ва солиқлар бўйича импорт маҳсулотга имтиёз бериб турган бир пайтда, хомашёни ўзида олиб қолиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириб, тайёр маҳсулотни сотишни истайди. Хўш, маҳаллий тадбиркорни ким ўйлайди?
https://qalampir.uz/n/27096

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
МУЗАФАРА АБДИЕВА;

Бугун Самарқанд куни
Ушбу табаррук кунда табаррук замин, кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд ўзига чорлади. Қадимий гўшалар, муборак қадамжолар, салобатли Регистон майдони кишига руҳан куч, тафаккур, улуғворлик ато этаётгандек. Барчамизни аждодларимизнинг руҳи қўлласин. Она шаҳримиз Самарқандга кўз тегмасин. Самарқанд куни муборак бўлсин!

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Тўрт сўровнома борасида дастлабки натижалар телеграм канали бўйича...

Фейсбук сахифасидаги овозлар сони умумий якунда қўшилган холда тақдим этилади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга уй совға қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга пойтахт марказидан уч хоналик янги квартира совға қилди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Бобомурод Абдуллаевга кўра, Президент Мирзиёев жорий йилнинг 8 сентябрь куни "Green Park" турар жой мажмуасидан уч хонали квартира совға қилган. Мазкур уй барча жиҳозлари билан таъмирланган ҳолатда журналистга топширилган. У ушбу уйга жорий йилнинг 5 октябрь куни кўчиб ўтган.

У уйини видеога олиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўрсатар экан, уйда барча маиший техника жиҳозлари, ётоқ, меҳмонхона мебеллари, гилам ва пардалар ҳам борлигини урғулайди.

Журналист янги уйга онаси меҳмон бўлиб келганини, Қирғизистонда ҳибсга олинганида онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилгани, ўғли учун уй сўрамагани, аммо унинг тор уйда қийналиб яшаётганини Президентга етказганини эслайди.

“Президентимиз менинг боламга шундай уйларни ҳадя қилди. 8 сентябрь куни болам менга телефон орқали Президентимиз уй берганини айтганда, хурсандлигимдан тилим айланмай қолди. Президентимга, юртбошимга мингдан минг раҳмат дейман”, дейди журналистнинг онаси.

Видеода Бобобурод Абдуллаевнинг синглиси ва қизи ҳам кўриниш бериб, уй учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирганлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганини хабар қилган эди. Шундан кейин у Тошкентга юборилди.

Бу орада Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўғлининг айбсизлигини айтади ва уни қўйиб юборишларини сўрайди. 22 август куни Тошкентга олиб келинган Абдуллаев хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхат асосида озод қилинди.

Маълумот учун, журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йил сентябрда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-банди, яъни Ўзбекистон Республикаси конституцион тизимига қарши тажоввузда айбланиб ҳибсга олинганди.

Узоқ давом этган тергов ва суд ишидан сўнг, айбланувчи Бобомурод Абдуллаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4 банди билан айбдор, деб топилган ва унга 3 йил ахлоқ тузатиш ишларида бўлиш тайинланган.

Шунингдек, Абдуллаевнинг иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолиниши белгилаб қўйилган.

Абдуллаев 221 кун ҳибсда сақаланганини ҳисобган олган ҳолда, ушбу муддат жазо муддатидан чиқариб ташланди.

Шундан кейин Бобомурод Абдуллаевни назорат қилиш унинг ўзи яшаб турган Тошкент шаҳридаги Яккасарой ИИБга топширилган.
https://www.facebook.com/100113808057840/posts/414435266625691/

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
MILLIY TIKLANISH PARTIYASI;

Bugun tiliga loqayd inson vaqti kelib eliga loqayd bo‘ladi.

Ona tilimizni rivojlantirishga hissamizni qo‘shaylik.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari