Депутатлар минбари.
82 subscribers
44.6K photos
20.4K videos
13 files
36.8K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
МАЖБУРИЙ ҚЎЛҚОП КИЙИШ КАСАЛЛИК ХАВФИНИ КАМАЙТИРАДИМИ?

Ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўп кишилар менга депутат сифатида мурожаат қилмоқдалар. Уларнинг мурожаатида айни кунлардаги Транспорт вазирлигининг жамоат транспортида қўлқопсиз юриш тақиқланиши ҳақидаги қарори юзасидан бўлмоқда.
Ушбу қарор қай даражада ҳаётий ва ўринли экани ҳақида мулоҳаза қилсак.
Биринчидан, қўлқоп билан юзаларни ушлагандан сўнг унга ёпишган вирус билан бошқа юзаларни ушлаб вирус юқтириш хавфи камаймайди. Қайтага қўлларни тез-тез ювиб туриш, антисептик сепиб туриш самарали бўлиши мумкин. Қўлқоп материали юзасида вирус кўп вақт сақланиб қолиши ҳақида брифингларда фикр билдиришди.
Иккинчидан, аҳолининг эътирози қўлқопнинг нархи бўйича юзага келмоқда. 1400 сўмлик транспорт воситасида юриш учун 2000 сўмлик қўлқоп сотиб олиш керакми? Бир ойлик йўлкирага қўшганда бу қанча сумма бўлади?
Аҳолининг ўртаҳол қатлами жамоат транспортида юришини эътиборга оладиган бўлсак, бу халққа ортиқча юкдир.
Ниқоб тақиш касаллик кўпайиш хавфини камайтириши мумкин. Аммо қўлқоп кийиш бу хавфни камайтирмайди.
Қўлқоп кийиш ихтиёрий бўлиши керак.
Шуларни назарда тутиб Транспорт вазирлигидан ушбу қарорни бекор қилишини сўрайман. Бошқа депутатларимиз ҳам шу фикримни қўллаб-қувватлайдилар, деб ўйлайман.

Гулбаҳор Саидғаниева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
САВОЛ ТУҒИЛАДИ...
ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЛҚОПНИ ҚАЕРДАН ОЛАДИ???

ҚАНДАЙ МАНБААДАН ОЛГАН ТАҚДИРДА ҲАМ, ҚЎЛҚОП ЭГАЛАРИ БИЛАН КОРРУПЦИЯ ЮЗ БЕРМАСЛИГИГА КИМ КАФОЛАТ???

АГЕНТЛИКМИ???

ЗАФАРБЕК СОЛИЖОНОВ;

Расман: қўлқоплар бепул тақдим этилади

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Жамоат траспортида ҳаракатланишда қўлқоп тақишни мажбурий қилиш жиддий норозилик келтириб чиқарди. Юзага келган вазиятда Транспорт вазирлиги қўшимча баёнот берди.

Унга кўра, ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ОТАБЕК БАКИРОВ;
/бакиро/

ЎҒИРЛИКНИ ҚАЧОН ТЎХТАТАСИЗЛАР???

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади, деб баёнот берипти Транспорт вазирлиги.

Текин нарса йўқ ва бўлмайди.

Кунига 300-350 минг, ойига 10 миллион қўлқоп керак бўлади, донаси 2 мингдан, жами қиймати 20 миллиард сўм.

Метро зарар кўриб ишловчи тузилма, умуман бутун шаҳар транспорт тизими ҳам. Субсидияда ўтиради. Ўша субсидияга яна 20 млрд.сўм қўшилади.

Уёқда эса бенефициари Фустонхўжаев Фалонхўжа ака бўлган фирмадан фалон миллиардга давлат хариди амалга оширилади.

Мана бу профит ва мана шу Транспорт вазирлиги аҳмоқона қарорининг қиймати.

Савол эса битта: Ўғирликни қачон тўхтатасизлар?

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎЛҚОП ДОЛЗАРБМИ, ЁКИ ҚОРИН...?

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
БАХОДИР АХМЕДОВ;

Бепул қўлқоп бўйича.

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...

Бу масалада хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Бепул берилди дегани текинга келди деганимас. Бизнинг ўнг чўнтагимиздан олинмай, чап чўнтагимиздан олингандек гап. Нега деганда барибир бу пуллар ё бюджетдан олинади (1) ёки йўл кира нархи кўтарилади (2).

Фуқаролардан тўғридан-тўғри олингандан бюджетдан ими-жимида олиш қулайроқ менимча. Қисқаси қайсидир каттакон катта миқдорда қўлқоп ишлаб чиқариб қўйган ёки олиб келган, шекилли. Тез ўтказиб юборинглар деб буйруқ келган бўлса керак)

Бепул берилган билан муаммо ҳал бўлмайди. Умуман бу тартибни кучга кирмай бекор қилиш керак. Кулгуга қолманглар бунақа! Бюджетдан пул олиб ёки йўл кирани кўтариб одамларга тарқатиш бепул деганимас. Алдаманглар! Осонликча ишонадиган аҳмоқ йўқ. Биронта тадбиркорга "груз" қўйилмадимикин, ишқилиб (3).

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ALISHER SADULLAEV;

Boysun tog’lari!

Haqiqiy mo’jiza!

Surxondaryo viloyatiga xizmat safarimiz boshlandi.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
БАХС ВА МУНОЗАРАЛАРДА
ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Депутатлар гап-сўзсиз СИЗни тинглайдилар ва фикрингиз борасида бош қотирадилар!

ДЕПУТАТ БУ СИЗНИНГ ВАКИЛИНГИЗ!

ГУЛБАҲОР САИДҒАНИЕВА;

ДЕПУТАТЛАР МИНБАРИ;

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=413916906677527&id=100113808057840

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ;

https://m.facebook.com/groups/649483048588031?view=permalink&id=1565079987028328

ДРУЗЬЯ ШАВКАТА МИРЗИЁЕВА;

https://m.facebook.com/groups/578461379005952?view=permalink&id=1500454670139947

ТАҚДИР;

https://m.facebook.com/groups/2293530247564213?view=permalink&id=2787396348177598

ПРЕЗИДЕНТНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ;

https://m.facebook.com/groups/1378557182231585?view=permalink&id=3298054173615200

ХАЛҚ ВА ДАВЛАТ;

https://m.facebook.com/groups/158782968905561?view=permalink&id=258909795559544

ҚЎҚОНЖОНИМ;

https://m.facebook.com/groups/1328971700565845?view=permalink&id=3217182388411424

ИЙМОН ВА ИНСОН;

https://m.facebook.com/groups/441210936635250?view=permalink&id=812525966170410
Депутатлар минбари.
Йил якунланмоқда...
Ўз фаолиятини ижтимойи тармоқларда ёритиб бориш ва халқ билан муносабатда фаол шахар, туман депутатини танланг.
БУГУН соат 23 59 да сўровнома муддати якунланиб, сўнгги натижа холати қайд этилади.

ДЕПУТАТлар борасида фикр, юртдошлар хулосасига кўра эътироф сўровномалар якунлангач умумий тарзда тақдим этилади.

АЗИЗЛАР ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ ТАНЛОВ БИЛАН ИЗХОР ЭТИШДА ФАОЛ БЎЛИНГ!!!
Депутатлар минбари.
#Депутатлар_минбарида "Блогер овози" рукни орқали бераётган "пост"ларимизда маъқул келаётган энг фаол блогер...
БУГУН соат 23 59 да сўровнома муддати якунланиб, сўнгги натижа холати қайд этилади.

БЛОГЕРлар борасида фикр, юртдошлар хулосасига кўра эътироф сўровномалар якунлангач умумий тарзда тақдим этилади.

АЗИЗЛАР ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ ТАНЛОВ БИЛАН ИЗХОР ЭТИШДА ФАОЛ БЎЛИНГ!!!
Депутатлар минбари.
#Депутатлар_минбарида "Блогер овози" рукни орқали бераётган "пост"ларимиз маъқул келаётган энг фаол блогер...
БУГУН соат 23 59 да сўровнома муддати якунланиб, сўнгги натижа холати қайд этилади.

БЛОГЕРлар борасида фикр, юртдошлар хулосасига кўра эътироф сўровномалар якунлангач умумий тарзда тақдим этилади.

АЗИЗЛАР ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ ТАНЛОВ БИЛАН ИЗХОР ЭТИШДА ФАОЛ БЎЛИНГ!!!
Депутатлар минбари.
Йил якунланмоқда...
Ўз фаолиятини ижтимойи тармоқларда ёритиб бориш ва халқ билан муносабатда фаол мутасаддини танланг.
БУГУН соат 23 59 да сўровнома муддати якунланиб, сўнгги натижа холати қайд этилади.

ДЕПУТАТлар борасида фикр, юртдошлар хулосасига кўра эътироф сўровномалар якунлангач умумий тарзда тақдим этилади.

АЗИЗЛАР ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ ТАНЛОВ БИЛАН ИЗХОР ЭТИШДА ФАОЛ БЎЛИНГ!!!
ХУШНУДБЕК ХУДАЙБЕРДИЕВ;

Тошкент шаҳар жамоат транспортида 19 октябрдан йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилар экан.

#Депутатлар_минбари "Блогер овози" рукни орқали Блогерлар фикрини ҳам ёритиб боради... Зеро хар бир юртдош фикри ахамиятга молик...
Шу йўл билан блогерлар ва жамоатчилик вакилларини айримлар хайп қилишда ҳам айблашмоқда. Яъни “мана, биз халққа бепул қўлқоп тарқатяпмиз, сизлар йўқ жойдан ваҳима қиляпсизлар” дегандек.

Кечирасизлару, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолгани йўқ. Текин қўлқоп кимни ҳисобидан тарқатилади? Бюджетданми? Демак, бунга ҳам барибир халқ, яъни солиқ тўловчиларнинг пули сарфланадими? Ёки транспорт вазири ўзини чўнтагидан тўлармикин?

Ушбу қарор бўйича қўлқопга ким пул тўлаши иккиламчи масала эди. Биринчи - энг асосий савол: бундан кимга фойда??? Ахир қўлқоп тақиш вирус тарқалишининг олдини олишда умуман бефойдалиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аллақачон ўз хулосасини бериб бўлган-ку.

Қўлқопнинг пулини йўловчилар тўлайдими, солиқ тўловчилар тўлайдими, транспорт вазири ёнидан тўлайдими, фарқи йўқ, мантиқсиз қарор мантиқсизлигича қолаверади.
Xushnudbek Xudayberdiyev

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
#РЕСПЕКТ_ТЕЗКОР_ДЕПУТАТЛАР
ҒАЙРАТ АБДИЕВ;
НАВРЎЗ РИЗАЕВ
Тошкент шаҳар жамоат транспортида нима гаплар?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари йўловчиларнинг қўлқоп тақиши билан боғлиқ масалани ўрганди.

Расмий манбалар ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти-автобус ва метрода бундан буён ҳар бир йўловчи қўлқоп тақиши шартлиги билан боғлиқ турли мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Масаланинг моҳияти шундаки, пойтахтда юмшатилган карантин қоидалари амал қиляпти. Жамоат жойлари ва транспортда ниқобсиз юриш мумкин эмас каби тартиблар шулар жумласидан. Энди эса, Тошкент шаҳрида ким метро ёки автобус хизматидан фойдаланса, албатта қўлқоплар тақиши жорий этилмоқда.
Мақсад ҳозир ҳам дунё мамлакатларини ўз исканжасида ушлаб турган коронавируснинг янги кўринишидаги синовларидан фуқароларимизни муҳофаза қилиш. Хўш, янги тамойил қай тарзда амалга оширилади ва кимнинг ҳисобидан? Гап шундаки, бу борада република Махсус комиссиясининг қарор лойиҳаси тайёрланган Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраевнинг маълум қилишича 19 октябрдан этиборан пойтахтнинг автобус ва метросида унинг фойдаланувчилари учун қўлқоплар тарқатилиши бошланади. Бу ҳимоя воситасининг ҳар бирининг нархи 28 сўмни ташкил этади. Бунда фуқаролар бир сўм ҳам харажат сарфламайди, ҳаммаси бепул.
Ҳозирда Тошкент метросида бир кунда 130 минг, йўловчи автобусларида эса, 300 минга яқин одам ташилади. Шундай қилиб, бу янгиликка оид барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

ОДДИЙ ОДАМЛАРНИНГ ФИКРИ ҚАНДАЙ? КИМ РОЗИ-Ю КИМДА ЭЪТИРОЗ БОР?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев пойтахт метро ва автобусларида юриб, аҳолининг бу масаладаги фикрларини ўрганди.

Шаҳристон метро бекати. Йўлакда қўлқоплар тарқатилмоқда.

Йўловчи Ражабой Мансурова: мен ҳозирги хизматдан кўнглим тўлди, қўлқопни бепул беришди, бу мени вирусни юқтирмаслигим учун қулай.

Муҳаммадали Абдурахмонов.Талаба: мен бу тартибни жорий қилинишига қаршиман. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқоплардан фойдаланишни мақбул эмас, деб ҳисоблайди.Чунки, қўлқоп вирус ташувчи восита ҳисобланаркан.

Дима Донец ва турмуш ўртоғи Елена Токарева: биз оилада икки киши ишлаймиз, бюджетимиз ўзига яраша. Агар қўлқопни ҳам ниқоплар каби пулга сотиб олсак, қийналиб қоламиз. Тасаввур қилинг ҳар куни қанча пулимиз кетади.

Ўрганишларимиз давомидаги асосий савол қўлқопнинг пуллик ёки бепуллиги билан боғлиқ бўлди. Айримлар агар сотиб олсак уни умуман тақмасдан антисептик сепиб юрганимиз маъқул дейишди.

Бахтиёр Тоштемиров: қўлқоплар харажати давлат бюджетидан қопланса ҳам кўпчилик буни ҳали тўлиқ тушунган эмас. Лекин тасаввур қилинг, бунинг учун ҳар куни давлат ғазнасининг қанча маблағи кетади? Яхшиликка бўлсин.

83 ёшли пенсионер Анвар Пўлатов: Ўзингиз кўраяпсиз, кўп давлатларда коронавирус қайтадан хуруж қиляпти. Демак, ундан ҳимояланишни ҳам кучайтириш керак, Жамоат транспортида қўлқопда юриш тартибининг киритилиши бир томондан яхши, иккинчи томондан озгина эриш туюлади. Агар махсус комиссиянинг қарори қабул қилинса, иложсиз бунга ҳаммамиз итоат қиламиз. Сабаби, давлатимиз бу ишларни ҳаммамизнинг соғлигимизни ўйлаб қилаётгандир.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики бу тартибнинг жорий қилиниши карантин қоидаларини мураккаблаштирмайди, фуқаролардан сарф харажат талаб этилмайди.

Аммо турли саволлар ҳам бор. Балки, кимдир кўп миқдорда қўлқоп ишлаб чиқариб, бу жараённи ҳам кимлар биландир келишиб катта бизнесга айлантиришни мақсад қилмадимикан?

Яна бир нарсани унутмаслик керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқопларда юришни фойдасиз деб ҳисобламоқда.

Бунинг устига Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу хусусдаги хулоса ёки тавсиялари ҳам хеч қайси манбада очиқ ойдин айтилмаяпти.

Кўпчилик эса, республика махсус комиссиясининг қарорини кутмоқда.

Депутатларга агар ушбу тартиб ўзини оқламаса уни бекор қилиш бўйича сайловчиларнинг мурожаатлари келиб тушмоқда.

Ўрганишда давом этамиз....

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari