Депутатлар минбари.
75 subscribers
45.7K photos
20.8K videos
14 files
38.1K links
Мурожаат учун
https://t.me/joinchat/Rayu2-laBJqaTA3g
Юртимиз сиёсий майдонида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, 150 нафар депутат ва 100 нафарга яқин сенаторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун платформа!
Download Telegram
Яшаш минимуми ҳақида қонун қабул қилиниши ЎзХДП фракцияси учун принципиал масала.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2020 йил тўққиз ойлик фаолияти бўйича онлайн матбуот анжумани ўтказилди.
http://xdp.uz/partiya-yangiliklari/1994

Қайд этилдики, фракция жорий йилнинг 9 ойи давомидаги фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва фракциянинг иш режалари ва дастурларида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширди. Депутатлар барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратди...
http://xdp.uz/partiya-yangiliklari/1994

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ДИЛМУРОД ИСМАИЛОВ;

Узбекистон"Адолат" СДП хамда унинг Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги фракциясининг
9 ойлик фаолияти сархисобига багишланган матбуот анжумани булиб утмокда.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Йил якунланмоқда...
Ўз фаолиятини ижтимойи тармоқларда ёритиб бориш ва халқ билан муносабатда фаол мутасаддини танланг.
Final Results
5%
БЕКМИРЗА ЭШМУРЗАЕВ
24%
ФИРДАВС ШАРИПОВ
18%
МАДИНА БАРАТОВА
2%
МУҲАММАД ВАЛИЕВ
21%
ИСЛОМ ХУШВАҚТОВ
2%
АЪЗАМЖОН ТУЛАБОЕВ
9%
ОЙБАРЧИН АБДУЛЛАЕВА
17%
МУЗАФАРА АБДИЕВА
3%
РАВШАН БЕГМАТОВ
Ха дарвоқе, бу уларнинг телеграм каналлари!
Фаолиятдан хабарсиз бўлсангиз,кириб, кузатиб,сўнгра бахо беришингиз имконияти мавжуд, азизлар!

Бекмирза Эшмурзаеа;
@bekmirzaeshmurzaev61
Фирдавс Шарипов;
@firdavs_sh
Мадина Баратова;
@Deputat_Madina_Baratova
Муҳаммад Валиев;
@muhammad_valiyev
Ислом Хушвақтов;
@Islom_Nortashovich
Аъзамжон Тулабоев;
@tulaboev
Ойбарчин Абдуллаева;
@oybarchin_abdullayeva
Музафара Абдиева;
@abdiyevamuzafara
Равшан Бегматов;
@rbegmatov

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
Депутатлар минбари.
Йил якунланмоқда...
Ўз фаолиятини ижтимойи тармоқларда ёритиб бориш ва халқ билан муносабатда фаол мутасаддини танланг.
18 октябр соат 23 59 да сўровнома муддати якунланиб, сўнгги натижа холати қайд этилади.

150 депутатимиз борасида юртдошлар хулосасига кўра эътироф сўровномалар якунлангач умумий тарзда тақдим этилади.

АЗИЗЛАР ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ ТАНЛОВ БИЛАН ИЗХОР ЭТИШДА ФАОЛ БЎЛИНГ!!!
ФИРДАВС ШАРИПОВ;

Қишлоқ аёли:
Жасоратингиз олдида бош эгса арзийди

Бирданига кўз олдингизда заҳматкаш, қўли меҳнатдан қаварган, бир этак болаларини парваришлайдиган беғубор тимсол намоён бўлади. Дарҳақиқат, қишлоқда яшовчи аёлларнинг аксарияти жисмоний меҳнат билан банд. Бизнинг қишлоқ аёллари эса эркаклар билан баб-баравар ишлайди.

Яқинда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркибида Қашқадарёда бўлдим. Қарши туманидаги “Архидея” номли фермер хўжалигига борганимизда бир аёл чиқиб кутиб олди.

Баъзи масалалар ҳақида суҳбатлашдик. Яқиндан танишдик. Исмлари Лариса экан. 30 йилдан ошиқ вақтдан бери мактабда муаллимлик қилаётган қаҳрамонимиз, тиним билмасдан ҳали қарасангиз мол-ҳол қилиш, уларни соғиш, томорқа иши, яна фермерликни ҳам қоилмақом тарзда удалаётганларидан ҳайратландик. Камига пахта ҳам тераётган эканлар.
Бунинг устига опа туманда шахсий ташаббус асосида биринчилардан бўлиб фаолиятини бошлаган хусусий боғчага ҳам раҳбарлик қилмоқда. Қоилмисиз?..

Фирдавс ШАРИПОВ,
ХДП фракцияси аъзоси.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган:

Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия, Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзо бўлиб, Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
АКТАМ ХАИТОВ;

Ўзбекистон — БМТ: инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги мустаҳкам ҳамкорлик.
Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айниқса, давлатимизнинг ҳозирги мураккаб шароитда давримизнинг энг обрўли халқаро тузилмаси — БМТ билан тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, кундан-кунга фаоллашиб бормоқда.

Президентимизнинг 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки ва ушбу ташкилот юқори минбаридан туриб илгари сурган қатор муҳим ташаббуслари мамлакатимиз билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берган эди.

Жорий йилда давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни жадаллаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг 2021-2023 йиллар мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиши масаласини изчил илгари сургани ҳам бежиз эмас, албатта. Инчинун, бугун БМТ халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашда замонавий халқаро муносабатларнинг бутун тизимидаги марказий институционал бўғини ҳисобланадиган универсал ташкилотга айланди. Ўзбекистон эса ана шу йирик ташкилот билан халқаро муносабатларни янада ривожлантириш йўлидан бормоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, сўнгги тўрт йилда қийноқларга йўл қўймаслик бўйича жиддий ва ортга қайтмайдиган ислоҳотлар амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда. Шу боисдан мамлакатимизнинг илк бор Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига уч йиллик муддатга аъзо сифатида сайланиши чиндан-да тарихий воқеа бўлди.

Бугун БМТ фаолиятининг учта устувор йўналиши мавжуд бўлиб, биринчиси, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, иккинчиси, барқарор тараққиётни таъминлаш, учинчиси эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутади. Шу жиҳатдан, 2006 йилда таъсис этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ташкилот Бош ассамблеясининг мазкур йўналишдаги асосий органи ҳисобланади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсати ҳам айнан шу Кенгашда ишлаб чиқилади.

Айни вақтда Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари БМТ фаолиятига ҳамоҳанг, деб баралла айта оламиз. Мамлакатимизнинг Кенгашга сайланиши замирида ҳам Президентимизнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган оқилона сиёсати ётади. Зеро, охирги уч йилда юртимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганига барчамиз бевосита гувоҳ бўляпмиз.

Бу йўналишда Парламент фаолиятида ҳам бир қатор устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда бўлиб, ҳақиқий аҳволни ўрганмоқда, аҳолининг ҳақли талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг тўғри ечимини таъминлаяпти. Мазкур жараёнларда бир қатор ташкилотларнинг ҳаракати, изланишлари натижасида юртимизда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида мустаҳкам қонунчилик тизими барпо этилди.

Яна бир муҳим жиҳат. Юртимизда инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатла
рини ифода этиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш Бош Қомусимизнинг асосий ғоясига айлантирилган. Зеро, инсон ҳуқуқлари, қадр-қимматини эъзозлаган, ҳурмат қилган барча давлатлар бугун тараққиёт сари одимламоқда. Инсон қадр топса, ҳурмат қилинса ва эркинликка эга бўлса, унда яратувчанлик, изланиш, ўз устида ишлаш ва ҳаётдан розилик кайфияти пайдо бўлади. Бундай ёндашувдан эса ҳам инсон, ҳам давлат манфаатдор бўлиши керак.

Бир сўз билан айтганда, бугун Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намоён қилиш, юртимизда кечаётган улкан ислоҳотлар ва янгиланишлар даврида аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифалардан бири саналади. Бу борада БМТ ҳамда бошқа халқаро тузилмалар билан фаол ҳамкорликни олиб бориш эса албатта, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига хизмат қилади.

Актам ҲАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
КАМОЛБЕК ЖУМАНИЁЗОВ;
/телеграм каналидан @deputat_jumaniyozov аъзо бўлинг, азизлар/

Қуйидагилар расмий давлат ҳужжатлари ҳисобланади: