Sobiq deputat
266 subscribers
904 photos
487 videos
24 files
933 links
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
2023 йил биринчи ярим йиллигида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмга етган

Ўтган 6 ойда давлат бюджети даромадлари 100 трлн сўмни, давлат бюджети харажатлари 129 трлн сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирилса, даромадлар камтаргина 8,1%га, харажатлар эса жуда тез 25,2%га ўсган.

Ялпи ички маҳсулот 2023 йил ярим йиллиги бўйича 469,9 трлн сўмни ташкил этгани ҳисобга олинса, давлат бюджети дефицити деярли 6,2%га етгани маълум бўлмоқда.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қани монополистпарварлик? 

Маълум қилишларича, Республика Инкассация хизмати ДУКнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан 522 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобили харид қилиняпти.

Бундан аввал Республика Инкассация хизмати ҳам худди шундай KIA Sorento Comfort автомобилини сотиб олган.

☝️Шу ўринда экспертларни саволларидан ташқари қўшимча савол: Инкассация хизмати нима учун миллий монополистимиз ишлаб чиқарган автомобиллардан олмаяпти? Қани монополистпарварлик?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Шуҳрат Мирзаев Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Рустамов Эркин Эркамович Зангиота тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️Вояга етмаган фуқароларга “Умра” хизматлари кўрсатилмайди

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й. ) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

🔰 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

▪️ мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

▪️ мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

▪️ 1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Манба
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тўхтабоев Шерзод Жалолович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Фуқаролардан лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишларини сўраймиз.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
​​#video #deputat #Rasul_Kusherbayev
📹 Депутатнинг муҳожир сайловчиси бор

👉 https://youtu.be/Na168hGRfkQ
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари эса 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади.‌‌
Forwarded from Rasul Kusherbayev
АҚШ доллари курси экан
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тасдиқланган айблов хулосасига кўра “Док-1 Макс” дори воситаси оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

Ушбу ишга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жорий йилнинг 11 август куни соат 10.00 да бошланиши белгиланди.

Олий суд
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бу иш фақатгина жиноят суди доирасида чекланиб қолмаслиги керак

Ва ниҳоят “Док-1 Макс” дори воситаси сабабли вафот этган болалар ўлими билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилмоқда.

Болаларнинг доридан ўлиши замонавий дунё ҳаётида фавқулодда ҳолат. Айниқса бугунги фан техника тараққий этган даврда. Вазиятнинг бундай тус олиши коррупция, таниш-билиш ва масъулиятсизлик оқибати бўлиши мумкин холос.

Олий суд томонидан кеча эълон қилинган маълумотда вафот этган болалар сони 65 нафар эканлиги баён қилинди. Бу дахшатли рақам. Бунинг ортида шунча ота-она, яқинларнинг қолаверча жамиятнинг ғам-андуҳи, маънавий азоби, одамларнинг давлатга ишончи ётибди.

Шу боис, бу ҳолат бўйича иш фақатгина жиноят суди доирасида кўриб чиқиш билан чекланмаслиги керак. Бу суд ишидан сўнг фарзандларини йўқотган оилалар кўрган моддий ва маънавий зарар масаласи ҳам кўриб чиқилиши шарт.

Заҳарли дорини ишлаб чиқарган, муомилага киритганлар ўзбекистонликларга албатта бунинг товонини тўлайди. Халқаро жамоатчилик олдида ҳам жавоб беради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади - Президент.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Собиқ депутат Қобул Дусов қидирувда

Айтишларича, айни вақтда Қ. Дусов ИИВ базасида қидирувдаги шахслар қаторида турибди.

Унинг нима учун қидирувдаги эканлиги ҳозирча номаълум.

Ҳолат бўйича изоҳ кутамиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Огоҳлантириш!

Президент: туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар ва департамент раҳбарлари қайси туманда энергияни ўғрилаш давом этса, нореал қарздорлик ошиб кетса, электр ва газ раҳбарларига қўшилиб жавобгар бўлади.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси“ хариди амалга оширилиб, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

"Президент совғаси" жорий йилнинг 25 августига қадар adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда  умумтаълим мактабларига етказилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асаби мустаҳкамлар эшитиши мумкин бўлган шеър!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Олий Мажлиснинг собиқ депутати Алишер Каюмович Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди.

У тайинловга қадар Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

А. Шадманов муқаддам Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Муҳитдинов Эркин Мадорбекович Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

👉 @r_kusherbayev