Rasul Kusherbayev
45.9K members
205 photos
98 videos
1 file
467 links
Парламентдаги депутатлик фаолияти билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
Download Telegram
to view and join the conversation
Мурожаат

Айримларнинг сўнгги вақтларда интернет тармоқлари орқали билдираётган фикрлари билан танишиб қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Мен имкониятим етгунча аввало оддий фуқаро ва қолаверса депутат сифатида фаолият юритмоқчиман. Бундан ортиқ лавозимда ишлашга интилиш ёки сиёсий "очко" олиш мақсадим йўқ.

Юртдошларимизни ўйлантираётган масалаларнинг озгинасинигина кўтариб чиқиб, ҳал этишга интилаётганимни ортиқ даражада қахрамонлик қилиб таърифлаш хато.

Мен аввало Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси орқали Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ислоҳотлар имкониятидан фойдаланиб, депутат сифатида фаолият юритаётган шу юртнинг бир фарзандиман. Ва давлат раҳбарининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, унинг амалда тўла тўкис, халқ розилигини олиши йўлида амалга оширилиши тарафдориман.

Шу сабабли шахсимга доир турли ортиқча таъриф ва бўрттиришлар қилиш ёки атайин буни "уюштириш" депутатлик фаолиятим учун ножоиз иш эканлигини билдирмоқчиман. Бундай ишлар керакмас.

Тушунганингиз учун рахмат!

Р. Кушербаев

👉 @deputat_kusherbayev
Қонунчилик палатасида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида хусусан қуйидагилар белгиланмоқда:

- ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал таълим олиш, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқини бериш;

-диний ташкилотлар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича судга мурожаатлар қилганда давлат божини тўлашдан озод этиш;

-диний ташкилот рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокини бекор қилиш;

- маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сонини 100 тадан 50 тагача қисқартириш;

-фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси учта ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланган тақдирда Сенатга юборилади.

Ўзгаришлар ижобий.

👉 @deputat_kusherbayev
Аҳоли пунктлари ерларига кирадиган ёки аҳоли пункти ерларига кирмайдиган ерларда мансабдор шахсларга фойдаланиш учун ажратилган ёки бириктирилган дарахтларни сақлаш ва мухофаза қилиш чораларини кўрмаслик
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси бугун депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Хуллас ўзингизга бириктирилган ҳудуддаги дарахтларга эътиборни ошираверасиз, ўртоқлар.

👉 @deputat_kusherbayev
Рақобат қонуни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган монопол ташкилотларга нисбатан жаримани қайта жорий этилиши керак деб ҳисоблайсизми? ( P.S. Ҳозирги кунда фақатгина маъмурий жарималар бор.)
Anonymous Poll
76%
Ҳа, албатта. Маъмурий жариманинг ўзи Қонун бузилишини олдини олишда камлик қилади.
14%
Ҳа, фақат пандемиядан сўнг
11%
Шарт эмас. Монополистларга шундоғам қийин, уларга маъмурий жариманинг ўзи етади
Forwarded from Ташқарида
​​Ишончлилик индекси

Август ойининг энг даҳшатли воқеаси - Байрут портидаги портлашдан атиги 2-3 кун ўтиб халқаро донорлар Ливан учун 250 миллион евролик ёрдам тўплади.

Донорлар йиғилиши ташаббусчиси бўлган Франция президенти Эммануэль Макрон бу пуллар Ливан ҳукуматига эмас, халқаро ташкилотлар ва ННТлар орқали бевосита аҳолига етказилишини маълум қилди.

Қизиғи, аҳолининг ўзи ҳам петиция орқали ёрдам пулларини Ливан ҳукуматига бермасликни, чунки бундай бўлса ёрдам муҳтожларгача етиб келмаслигини сўраган эди.

Ливан ҳукуматига ва унинг ҳар бир бўғининга ҳам ўз аҳолиси, ҳам халқаро ҳамжамият томонидан бунчалик ишончсизлик қандай пайдо бўлган? Албатта, улар томонидан йиллар давомида қилиб келинган тинимсиз ўғриликлар ва такрорланувчи ёлғонлар туфайли. Шу сабабли ҳам мамлакат қашшоқлик ва иқтисодий инқироз ботқоғига ботиб бўлганди.

Портлашга олиб келган 2750 тонналик селитра Байрут портида 7 йил қолиб кетишига ва унинг олдига ёнғинга хавфли моддалар келиб жойлашишига ҳам бир қарашда "оддий коррупция" ҳисобланувчи - сиёсий-иқтисодий таъсир доираларини бўлиб олиш ва клиентализм сабаб бўлган эди.

Ҳукуматнинг ишончлилик кўрсаткичи шу даражада пастга тушиб кетганидан, на халқаро ҳамжамият уларга пул беришни ишонди, на аҳоли пул уларгача етиб келишига ишонди ва ёрдам ҳукумат учун шармандали равишда муқобил йўллар орқали тарқатилди.

Умуман, тинимсиз талон-тарож ва алдовларга асосланган ёки бунга кўз юмувчи ҳукуматнинг ишончлилик индекси 0 га қараб кетишга маҳкум. Шу сабабли ҳам коррупция рейтингларида охирги ўринлардаги мамлакатларга ташқи ёрдам камдан-кам тўғридан-тўғри ҳукуматларга берилади.

Зеро ҳукуматга ташқаридан келган пуллар ўғирланиши билан боғлиқ можаролар асосан шундай давлатларда содир бўлади. Бу айнан ташқи ёрдам бўладими, ташқи қарз/халқаро кредитми, халқдан ўғирланган пулнинг қайтарилишими, фарқи йўқ. Ҳеч бўлмаганда траншлар билан берилиб, натижага қараб давом эттирилади.

Бу бир тарафдан мамлакатнинг тобора қашшоқликка етакласа, бошқа тарафдан унинг асосий сабаби - ҳақиқий сиёсий институтлар қуриш эплай олинмаганлигини кўрсатади. Ажемоглу ва Робинсон сўзлари билан айтганда, бу кўпинча элита қандай қилса тўғри бўлишини билмагани учун эмас, балки айнан билиб туриб нотўғри йўлни танлагани туфайли.

@tashqaridaUZ
Тушунган тушунди.

Биздаги "кичик" талончи ва коррупционерлар аниқланаяпти, "катта" талончи ва коррупционерлар "фаришта" бўлиб чиқаяпти.

Мен ҳам ишонмайман.

👉 @deputat_kusherbayev
Барноев Ўктам Исаевичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиб, Оллоҳдан сабр ва имон саломатлигини тилаймиз!

Бу ўткинчи дунёда ҳеч ким устун бўлмаган, унда савоб амал қилиш ва имон бутлигини сақлаш ҳаммамизга насиб этсин!

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари инвесторга нега босим ўтказмоқда?

Тадбиркор Илёсхон Азизов 3 та давлатдан инвесторларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида йирик лойиҳани бошлайди. Ушбу COWORKING маркази қурилиши устида бошланган мураккаб жараёнлар якуни тадбиркорга таъқиқ билан тугади. Тадбиркор айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мутасадди вакиллари томонидан бўлаётган босимлар остида қолган. Шаҳар ҳокими қабулига кириш учун қилаётган сай-ҳаракатлари бекор кетмоқда.

📽Тўлиқ видео:👉 https://www.youtube.com/watch?v=DB29nbh80bY

Каналга уланинг: @humanuzofficial
Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев бу тадбиркорни қабул қилиши керак.

Муаммони бу тарзда чўзиб юриш билан Тошкент шаҳрида инвестициявий муҳит ҳақида жамоатчилик ва бошқа инвесторларда ҳам салбий тасаввур уйғотишга эришиш мумкин холос.

Аслида муаммодан ҳал қилиб қутулинади, қочиб эмас.

👉 @deputat_kusherbayev
Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этади.

Kun.uz нинг хабар беришича, давлат раҳбари БМТда олий минбаридаги бу галги чиқишида мустақил Ўзбекистон тарихида илк марта давлат тили – ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев илк марта Бош Ассамблеяда 2017 йил 12 сентябрда, БМТнинг Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирасида чиқиш қилган эди. Президент нутқи ташкилотнинг 6та ишчи тилидан бири – рус тилида бўлган ва халқаро ҳамжамият томонидан илиқ кутиб олинганди.

Бу ҳаракат давлат тилининг ўзбек тили эканлигини халқаро ҳамжамиятга кўрсатишнинг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Бу халқаро анжуманларда Ўзбекистон номидан ёки Ўзбекистонда ташкил этиладиган шундай тадбирларда рус тилида маъруза ва чиқиш қилишни одат қилиб олганларга ижобий маънода таъсир кўрсатади, деган умиддамиз.

👉 @deputat_kusherbayev
"UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритибди.

Суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтаркан.

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг
21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги карорини хақиқий эмас, деб топиш ҳакидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг
21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорида "UzAvto Motors” АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.

Кўрамиз суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкин.

Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан хафсала пир бўлмасинда ишқилиб.

👉 @deputat_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Порахўр кимсалар ҳақида жуда ажойиб ролик.

Қўшниларимиз порахўрлик жамият учун қанчалар қимматга тушишини кўрсатиб қўйишибди.

Ушбу роликни иложи бўлса, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва талабаларга юборинг, келажакда уларни (пора олиш-бериш билан шуғулланадиганлар) нималар кутаётганлигини кўриб қўйишсин!

Видеони, албатта, кўринг!

@yangiyolliklar
Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб бир қатор позитив ўзгаришлар бўлаётганлигини сезаяпман.

Аввало Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг вазирлик, қолаверса ўз шаънини демократик принциплар асосида суд орқали ҳимоя қилишга ўтгани Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаёти учун ижобий ҳол, дейиш мумкин.

Афсуски бир қатор масъулларимизда бу каби зиддиятларни устун мавқе ва кучига ишониб, "кўча" усулида ҳал қилиш ҳолатлари учраб турган бир вақтда бу услуб жамиятнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси юксалиб, маданий савия сари одимлаб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Суд натижаси қандай якун топишидан қатъий назар фуқаро ва давлат идоралари ўртасида пайдо бўладиган бу каби зиддиятлар пировардида сўнгги йилларда эришган энг катта ютуғимиз- ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги қадамларнинг тўхташига, фикр айтишда ҳадиксираш кайфиятининг пайдо бўлиб қолишига олиб келмаслиги зарур.

Ишонаманки, Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги ҳеч қачон бўғилмайди ва бу эркинлик шахсларни камситиш, шаънини булғаш учун ҳам ишлатилмайди.

Яшасин сўз эркинлиги, яшасин инсон манфаати!

👉 @deputat_kusherbayev
Хатоларни яшириш эмас, тан олиш ва тўғрилаш лозим!

Кеча Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг сиёсий фракцияси йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ички Ишлар Вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси мухокама килинди.

Мазкур Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилган. Бунда, ушбу Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” борасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш мақсадида жарима майдонига жойлаштириш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига асосан фуқаро автомобилини ушбу кодекснинг 54-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш талабини бузганлик учун жарима майдончасида мажбурий ушлаб туриш мумкин эмас.

Лекин шунга қарамай, ИИВ вакили берган маълумотга кўра мамлакатимизда карантин чекловлари жорий этилган муддат давомида 26 мингдан ортиқ ушбу турдаги қоидабузарликлар аниқланиб, транспорт воситалари жарима майдонларига вақтинча ушлаб туриш учун олиб кирилган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсадидан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунга қадар Ички ишлар ходимлари томонидан МЖтКнинг 54-моддаси асосида 26 мингдан ортиқ транспорт воситалари жарима майдонларига ноқонуний тарзда олиб кирилганлигини англатадими? Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилишини қонуний деб жар солган ИИВ ушбу қонун лойиҳаси билан энди бу ҳолатларни нотўғри эканлигини тан олмоқда?

Агар бундай бўлмаса, хўш унда нима сабабдан кодексга ўзгартириш киритиш таклифи илгари сурилмоқда? Бу шу кунга қадар амалга оширилган, лекин қонуний асосга эга бўлмаган “хатоликларни тўғрилаш” учунми? Нима учун бу таклиф автомобиллар ҳаракатига доир карантин чекловлари бекор қилинган вақтда илгари сурилмоқда?

Таъкидлаш жоизки, фавқулотда ҳолатлар давридаги тартиб қоидалар ва карантин талабларига бўйсунмаган фуқароларга нисбатан ўз вақтида чора кўришни таъминлаш орқали аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишда шубҳасиз куну-тун, иссиқ ва совуқда виждонан хизмат қилаётган минглаб ватанпарвар, мард ва ҳалол Ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати ва ўрни беқиёсдур.Уларга ҳам осон эмас.

Модомики, Ички Ишлар Вазирлиги мазкур Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартишлар уларга ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун муҳим ҳисоблаб, қонун даражасида тегишли ҳуқуқий асослар яратиш зарурияти бор деб билишса, албатта парламент уларни доим қўллаб-қувватлайди.

Лекин қонун ҳужжатлари ва уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ўзаро мос бўлиши, биринчи навбатда, қонун устуворлиги таъминланиши зарур деб ҳисоблайман! Шу боис, таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси маъқулланишидан олдин ИИВ ҳам ўз хатосини тан олиши ва бугунги кунга қадар МЖтКнинг 54-моддаси асосида транспорт воситаларини жарима майдонларида ушлаб туриш ортидан фуқаролар томонидан тўланган маблағларини қайтаришлари энг тўғри йўл бўлади!

@D_Ganiyev
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобил жарима майдонига қўйилмаслиги ҳақидаги қонун талабини айтганимда бир қатор идоралар бундан кўз юмиб, йўқ ҳаммаси қонуний тўғри, деб оғзимизни ёпишга уринишган эди. Аслида буни ўрта маълумотга эга фуқаро ҳам билиб турибди.

Энди бўлса бу "туширилган қовунни" секингина парламентни қўли орқали тўғирлаб қўйиш йўлига ўтилдими дейман.

Бу "қовун тушириш"дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким "крайный" айбдор қилинади? Депутатларми? Унда ким жарима майдонида автомобиллар ғайриқонуний ушлаб турилгани учун пул тўлайди?

Шу жойида "одам сал мард бўлиши керак", деган гап ҳаёлга келаяпти. Кичкинами, каттами депутатларга ҳам қулоқ солиб туриш ёмонликка олиб келмаса керак.

Яна билмадим, ишқилиб тинчлик бўлсинда, шикоятлар чарчатаркан...

Қуйида ўша гапларни" перопост" қилсак катта айб бўлмас.

👉@deputat_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Буни мен эмас, қонун айтаяпти

Ҳайронман: қонунда тўғридан-тўғри тушунарли ёзиб қўйилган қоидани у ёқдан бу ёққа тортиб, кулгуга қолишнинг нима кераги бор? Мен Ички ишлар вазирлигидан талаб қилсам, Адлия вазирлиги ходими аралашади. Ўтган сафар автомобилларнинг кундуз куни чироқларини мажбурий ёқиб юриш бўйича қоидани бекор қилдиришга уринганимизда ҳам шундай бўлганди: йўқ жойдан Ички ишлар билан бахсга Адлия вазирлиги аралашиб, депутатларни “синдиришга” уринган. Ким кимгадир адвокатми шунда.

Агар мен ноҳақ бўлиб, қонун талаби бошқача бўлса, нима учун Адлия вазирлигининг юқори раҳбарияти – вазир ёки унинг ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс яъни қонун, қонуности ҳужжатларидан, буйруқлардан паст кучга эга, деб таъкидламайди, “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун янглиш қабул қилинган, ундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати чалғитувчи қоидалар демайди? Йўқ, чунки, ўзини ҳурмат қилган профессионал юрист бундай шармандали баёнотни бермайди. Ходим эса шунчаки айтилдими айтилди учун. Бироқ қонун бор, қонуности ҳужжати бор. Буни фарқини билмаган одам юристмас.

Ким нима дегани билан қонун барибири қонун, ҳақиқат эса букилса ҳам синмайди. Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига асосан фуқароларнинг автомобилини ушбу кодекс 54-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш талабини бузганлик учун вақтинча ушлаб жарима майдонига тиқиб қўйиш ғайриқонунийдир.

Масъуллардан яна бир бор талаб қиламан: қонун талабларини бузманг ва автомобилларни эгаларига қайтариб карантин тугагунга қадар ўз хонадонларида сақлашларини сўранг. Ҳеч бир ҳолат қонунни четлаб ўтиш ёки бузишни оқламайди. Буни мен эмас, қонун айтаяпти!

Бордию, қонун талаблари шундай ёлғонлар билан инкор этаверилса ҳеч бўлмаса жарима майдонларида турган фуқароларнинг автомобиллари учун кунлик тўлов ва жарима ундириш бекор қилиниши керак. Даромад топишдан маҳрум оғир бир вақтда фуқаролар учун бу ҳам қўллов бўлади. Уларнинг кўпчилиги тирикчилик деб “машина” ҳайдарди.

Иш ҳал бўлмаса умид судлардан. Ҳар қалай суд адолат маскани сифатида вақти келиб бу ишга холис баҳо беради, деб умид қиламан.

Хуллас адолат бор бўлсин!

Эслатма учун “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан парчалар:
- 6-модда: “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатларидир”.

- 7-модда: Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади.

- 8-модда: “Кодекслар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тасдиқланади.”

- 16-модда: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.

👉 @deputat_kusherbayev

https://kun.uz/19892141
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Суд карантин қоидаларини бузганлик учун автомобилни жарима майдонига қўйилишини ғайриқонуний деб топибди.

Шунингдек, фуқарога жарима майдончасида тўпланиб қолган тўловни ҳам айбдорлардан ундириш масаласида тўғри тушунтириш берибди ва қонунбузилишига йўл қўйган масъулларни ишхонасига тақдимнома киритибди.

Демак, биз адашмаганмиз ва карантин қоидасини бузганлик учун автомобилларни жарима майдонига тиқманг, қўйиб юборинг, деган талабимиз бошданоқ тўғри бўлган. Бу борада мени қонунни тушунмасга чиқарганларга эса бу суд томонидан муносиб амалий жавоб бўлибди.

Қонунларни, яна бир бора айтаман қонуности ҳужжати эмас қонунларни устувор, деб билиб, адолатли қарор қабул қиладиган журъатли судъяларимиз яшасин!

Умид қиламанки, суд тизимида бундай мисоллар кўп ва улар оҳиригача шундай позицияда туришади, ҳеч ким уларга қўнғироқлар қилиб, "тўғри тушунтириб" босимлар қилмайди.

👉 @deputat_kusherbayev

https://kun.uz/87588262
Хулоса ҳам, инсоф ҳам ўзимиздан бўлсин.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from САФАРИ
Ўқишга кириш учун тестларни тўхтатиш керак. Аввал ҳамма имтиёзлилар, патрицийларни болалари киритилиб, қолган ўрин учун қора халқ, плебейларни фарзандлари ўзаро тўқнашади. Тирик қолгани ўқишга қабул қилинади. Жанглар тв орқали онлайн намойиш қилинса янада яхши. Рейтинглар осмонга чиққан, реклама берувчилар кўпайиб кетган, халқ эса анча шоу билан овора бўларди.

@nozimsafari
Айтганча мавзуга доир эслатма:

"Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт".

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-модда.

👉 @deputat_kusherbayev
Мавзуга доир яна эслатма:

"Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар".
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-модда.

Конституциявий суд юқорида келтирилган Конституция талабларидан келиб чиқиб ота оналарининг касби ва ижтимоий мавқеи сабабли ўқишга киришда уларнинг болаларига берилаётган имтиёзларни Конституцияга мослигини кўриб чиқиши керак.

Ота-онаси деҳқон, ҳайдовчи, ўқитувчи, чўпон, фаррош, механизатор... бўлса болада нима айб?

👉 @deputat_kusherbayev