Dehqonobod tuman hokimligi
4.26K subscribers
30K photos
1.82K videos
6 files
6.12K links
Dehqonobod tuman hokimligi, Matbuot xizmati.
Download Telegram
Байрам арафасидаги хайрли амаллар: Ҳоким ёшлар кўнглини кўтарган бўлса, ўринбосарлар кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олди

Туман ҳокими Зоир Алиқулов тушдан сўнг Янгиобод маҳалласида бўлиб, волейбол ўйнаётган ёшлар кўнгилини кўтариб, ғолиб жамоага ҳайитлик совғасини улашган бўлса, туман ҳокими ўринбосарлари — Бахтиёр Бердиев ва Меҳри Йўлдошева бемор отахон ҳолидан хабар олди. Отахонга совға-салом улашиб, нигонлик аравачаси ҳам берди.

Рамазон ҳайити арафасидаги хайрли амаллар давом этмоқда.
Фото: Прокурор ва ИИБ бошлиғи Рамазон ҳайити намозига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди

Туман прокурори Лазиз Ҳамраев ҳамда ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров туман марказидаги масжидда бўлиб, Рамазон ҳайити намозига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
Қадрли ва муҳтарам тумандошлар! Сиз ва оила аъзоларингиз орқали барча мўмин-мусулмонларни, меҳридарё отахон ва онажонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, қалби қайноқ ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Барчамизга маълумки, Моҳи Рамазон эзгулик, хайр-у саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида нишонлаб келинган. Ушбу қутлуғ ойда сабр-у қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш халқимизга хос одат.

Азиз тумандошлар, Сиз азиз ва муҳтарам ватандошларимни эзгу ниятлар рўёбга чиқадиган, хайрли амаллар учун беҳисоб савоблар ёғиладиган, ўзаро бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари тараннум этиладиган шукуҳли Ийд-ул-Фитр билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман. Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг ушбу саодатли онларда қилаётган тоат-ибодатлари ва дуолари ижобат бўлсин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов
Forwarded from Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy (Ahror Sodiqov)
3 МАЙ - ЖАҲОН МАТБУОТИ ЭРКИНЛИГИ КУНИ

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклаб, ижодига барака ва ривож тилайман.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилнинг 3 майда Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Мазкур сана, бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ҳамда халқимизга хизмат қилишдек шарафли касбни адо этишда муваффақиятлар тилаб қоламан.

Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.

👉@qashmatbuot👈
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, “Чегарасиз репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган.
Деҳқонободнинг тоғли қишлоқларида аввалига дўл ёғди, сўнг сел келди

Деҳқонобод туманининг тоғли қишлоқлари — Белибойли ва Бошчорбоғ, шунингдек Теракли қишлоқларида дўл ёғиб, сел келди.

Депутат Баҳриддин Баратовнинг маълумот беришича, 3-май куни ёққан дўл сўнгра сел келишига сабаб бўлган.

Шунингдек, сел келиш ҳолати Бошчорбоғ ва Белибойли қишлоқларида рўй берган.
Деҳқонободда пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар билан учрашувлар бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 25 апрелдаги “Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда маъданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни топшириғига кўра, Деҳқонободга бир гуруҳ санъаткорлар келмоқда.

Демак, Деҳқонободда яна байрам ва тадбирлар “старт” олади. Барчани мароқли дам олишга чорлаб қоламиз.

Қуйидаги жадвалда туманга келувчи санъаткорларнинг кимлиги ва қайси куни, қайси маҳаллада учрашув ўтказилиши ҳақида маълумот берилган.