Forwarded from Рахимов Тожидин
ДИҚҚАТ!!! ҒАЛЛАЧИЛИК ТАРИХИДА ОЛАМШУМУЛ ЯНГИЛИК.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида Россия Федерацияси илмий тадқиқот институтлари олимлари билан хамкорлигида яратилган “УЛТРА” навининг ҳосили 22 май куни ўриб йиғиштириб олинди. Навнинг ҳосилдорлиги гектарига 65-67 центнерни ташкил қилди. Ушбу нав дон технологик сифат кўрсаткичлари юқорилиги I-гурух кучли буғдой синфига киради.
“УЛТРА” нави хусусиятларидан ўта эртапишарлиги, касалликларга чидамли билан бирга ресурстежамкор яъни сув меъёри-камсув хисобланади. Нав Республикамизнинг Марказий минтақаларда 20-25 майда, Жанубий минтақларда 15 майгача пишиб етилади. Навни эрта йиғиштириб олиш хисобига такрорий сабзавот, озуқа, мойли ва ноанъанавий экинлардан сифатли ва юқори ҳосил олиш имконияти яратилади. Ўта эртапишар “УЛТРА” навининг ҳосилини ўрим-йиғими ҳамда баҳорги экинларни экиб юқори ҳосил олиш бўйича Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Андижон вилоят Агрохизматлар маркази билан амалий семинар ўтказилди.

Forwarded from Andijon Bugun | Андижон бугун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ #Видеофакт
⚡️Андижонда бугундан буғдой ўрими бошланди
Андижонда халқимиз ризқ-рўзи бўлган буғдой 25 май куни пишиб етилди.
Дехқон фермер танишларга юбориб қўямиз, Хирмонингизга барака
👉 @ANDIJON_BUGUN
⚡️Андижонда бугундан буғдой ўрими бошланди
Андижонда халқимиз ризқ-рўзи бўлган буғдой 25 май куни пишиб етилди.
Дехқон фермер танишларга юбориб қўямиз, Хирмонингизга барака
👉 @ANDIJON_BUGUN
Forwarded from Рахимов Тожидин
ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ИННОВАЦИОН РЕСУРСТЕЖАМКОР ЯНГИ “УЛТЬРА” НАВИ ҲОСИЛИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИНДИ.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида Россия Федерацияси илмий тадқиқот институтлари олимлари билан хамкорлигида яратилган ўта эртапишар “УЛТРА” навининг ҳосили 25 май куни ўриб йиғиштириб олинди. Навнинг ҳосилдорлиги гектарига 85 центнерни ташкил қилди. Дон технологик сифат кўрсаткичлари юқорилиги I-гурух кучли буғдой синфига киради.
ЯНГИ “УЛТЬРА” НАВИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
-Глобал иқлим ўзгаришлар шароитида иссиқлик тушгунга қадар пишиб етилади. Бунда: иссиқлик тушгунга қадар дон тўла пишиб етилади, доннинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлади. Суғориш сувлари 1-2 мартага қисқариши ҳисобига гектарига 750-1500 м3 сув иқтисод қилинади.
-Бегона ўтлар ўсиб ривожлангунга ҳамда кассаллик ва зараркунандаларни тарқалгунга қадар пишиб етилиши уларга қарши қўлланиладиган гербицид, фунгицид ва инсектицидларни тежалишига эришилади.
-Ўримдан сўнг такрорий экин сифатида экиладиган соя, кунгабоқар, маккажўхори бошқа экинлар тўлиқ пишиб етилади, ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб, бир йил давомида икки ҳосил олиш имконияти яратилади.
-Такрорий экин сифатида дуккакли экинлари экилиши натижасида тупроқда соф ҳолда 50-60 кг соф ҳолда биологик азот тўпланади тупроқ унумдорлиги ортиб, агрофизик ва агрокимёвий ҳоссалари яхшиланади.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори А.Тўраев Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтга ташриф буюриб, кузги буғдойни эртапишар “УЛТЪРА” навидан бўшаган майдонда такрорий экинларни экишга тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар.
Forwarded from Рахимов Тожидин
ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА ЭРТАКИ КУЗГИ БУҒДОЙДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРДА АСОСИЙ ЭКИН СИФАТИДА СОЯ ВА МАККАЖЎХОРИ УРУҒЛАРИ ЭКИЛДИ.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ўта эртапишар “УЛТЪРА” нави ҳосилини 25 май куни йиғиштириб олинган майдонда сомон пояларидан тозалаш ва шудгор қилиш, теккислаш ишлари амалга оширилиб, асосий экин сифатида соя, маккажўхори экинининг маҳаллий ва хорижий навларнинг уруғлари замонавий ресурстежамкор техникаларда экиш ишлари амалга оширилди.