Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг 2-босқич таянч доктаранти Насрулло Юсупов 06.01.05 селекция ва уруғчилиги изланиши бўйича “Кузги юмшоқ буғдойнинг инрадукцион нав ва линияларини танлаш, дурагайлаш ҳамда маҳаллий навларни яратиш” мавзусидаги илмий иш устида ишламоқда. Жараёнда буғдой навларини ўсиш-ривожланиш фазалари бўйича баҳолаш ишларини олиб бормоқда.
ДДЭИТИ матбуот хизмати.
ДДЭИТИ матбуот хизмати.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг “Истиқлол” тажриба хўжалигидаги ғалла майдонларига бир йиллик икки паллали ва бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ATLANTIS гербициди билан гектарига 250-300 грамм миқдорида қўлланилиб ишлов берилмоқда.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг озуқа экинлар уруғчилиги ва селеецияси лабораторияси илмий ходими Улуғбек Эргашев бошчилигида баҳорги экинлар, гречканинг саромида, самурай, қорақош, сежен самба ва сабан навларини экиш ишлари вюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг 1-босқич таянч докторанти Ашуров Хикматилло Ибайдуллаевич 06.01.08-Усимликшунослик ихтисослиги бўйича “Кузги буғдойнинг истикболли хорижий ва махаллий навларининг экиш муддатларини уларнинг нонбоплик хусусиятларига таъсири” мавзусидаги илмий тадкикот иши юзасидан ИТИнинг марказий тажриба дала майдонида 3 та хорижий ва 3 та махаллий буғдой навларини ўсиш-ривожланиш фазалари бўйича баҳолаш ишларини олиб бормоқда.
ДДЭИТИ матбуот хизмати.
ДДЭИТИ матбуот хизмати.