ДДЭИТИ Расмий канали
65 subscribers
997 photos
30 videos
6 files
136 links
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти. Расмий канали
Download Telegram
Forwarded from Рахимов Тожидин
Forwarded from Рахимов Тожидин
ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ИННОВАЦИОН РЕСУРСТЕЖАМКОР ЯНГИ “УЛТЬРА” НАВИ ҲОСИЛИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИНДИ.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида Россия Федерацияси илмий тадқиқот институтлари олимлари билан хамкорлигида яратилган ўта эртапишар “УЛТРА” навининг ҳосили 25 май куни ўриб йиғиштириб олинди. Навнинг ҳосилдорлиги гектарига 85 центнерни ташкил қилди. Дон технологик сифат кўрсаткичлари юқорилиги I-гурух кучли буғдой синфига киради.

ЯНГИ “УЛТЬРА” НАВИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
-Глобал иқлим ўзгаришлар шароитида иссиқлик тушгунга қадар пишиб етилади. Бунда: иссиқлик тушгунга қадар дон тўла пишиб етилади, доннинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлади. Суғориш сувлари 1-2 мартага қисқариши ҳисобига гектарига 750-1500 м3 сув иқтисод қилинади.
-Бегона ўтлар ўсиб ривожлангунга ҳамда кассаллик ва зараркунандаларни тарқалгунга қадар пишиб етилиши уларга қарши қўлланиладиган гербицид, фунгицид ва инсектицидларни тежалишига эришилади.
-Ўримдан сўнг такрорий экин сифатида экиладиган соя, кунгабоқар, маккажўхори бошқа экинлар тўлиқ пишиб етилади, ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб, бир йил давомида икки ҳосил олиш имконияти яратилади.
-Такрорий экин сифатида дуккакли экинлари экилиши натижасида тупроқда соф ҳолда 50-60 кг соф ҳолда биологик азот тўпланади тупроқ унумдорлиги ортиб, агрофизик ва агрокимёвий ҳоссалари яхшиланади.
Forwarded from Рахимов Тожидин
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори А.Тўраев Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтга ташриф буюриб, кузги буғдойни эртапишар “УЛТЪРА” навидан бўшаган майдонда такрорий экинларни экишга тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар.
Forwarded from Рахимов Тожидин
ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА ЭРТАКИ КУЗГИ БУҒДОЙДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРДА АСОСИЙ ЭКИН СИФАТИДА СОЯ ВА МАККАЖЎХОРИ УРУҒЛАРИ ЭКИЛДИ.

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ўта эртапишар “УЛТЪРА” нави ҳосилини 25 май куни йиғиштириб олинган майдонда сомон пояларидан тозалаш ва шудгор қилиш, теккислаш ишлари амалга оширилиб, асосий экин сифатида соя, маккажўхори экинининг маҳаллий ва хорижий навларнинг уруғлари замонавий ресурстежамкор техникаларда экиш ишлари амалга оширилди.