Davlat xizmatlari yangiliklari
51.1K subscribers
10K photos
919 videos
8 files
8.5K links
Download Telegram
#Марказларимиз

162 турдаги хизматлар, "DXM drive" Асака тумани Давлат хизматлари марказида қандай қулайликлар яратилган?

Батафсил👇👇👇
https://telegra.ph/Asakadagi-Davlat-xizmatlari-markazi-endi-yangi-binoda-xizmat-korsatadi-10-21

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА масъуллари Эстонияда.

Айни кунларда Давлат хизматлари агентлиги масъулларидан иборат делегация Эстония Республикасида аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш тажрибасини ўрганмоқда.

Хизмат сафарининг илк куни Эстония Иқтисодиёт вазирлиги фаолияти билан танишишдан бошланди.

Хизмат сафари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТТД ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/buhoro-vilojat-bosharmasida-onlayn-suhbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

9 ойлик фаолият таҳлили
.

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш мумкинми?

Батафсил👇
https://youtu.be/rXz3HiSh4RU

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси бош котиби К. Бернаскони билан учрашди.

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари меҳмонга Агентлик фаолияти йўналишлари, унинг тузилмаси тўғрисида қисқача маълумот тақдим этдилар. Учрашув давомида агентлик вакиллари электрон апостиль тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий этилиши бўйича режалаштирилаётган ишлар билан ўртоқлашди.

К. Бернаскони халқаро тажрибага кўра электрон апостиль тизимининг роли, унинг устунликлари, ушбу тизимнинг “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи тўғрисида”ги Конвенция доирасида амал қилиши тартиби тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, К. Бернаскони электрон апостиль тизимини Ўзбекистонда жорий этишда Гаага конференцияси ўз ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш хизматидан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·