Davlat xizmatlari yangiliklari
47.9K subscribers
9.65K photos
836 videos
8 files
8.06K links
Download Telegram
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёни янада соддалаштирилди

Илгари лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг сўровномаси келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган бўлса, эндиликда йигирма кун ичида қабул қилинади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/bojxona-ombori-erkin-ombor-va-boj-olinmaydigansavdo-dokoni-faoliyatini-litsenziyalash-jarayoni-yana-dasoddalashtirildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасида, жумладан «COVID-19»га қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

📍Икки давлат вазирлари юртимизда коронавирусга қарши мобил иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

🧪Шунингдек, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дорилар ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, «COVID-19»га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2387 та ҳужжатлар, жумладан 1799 та туғилганлик, 529 та никоҳ, 5 та ажрим, 54 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Азизов Шерзод Илхомович Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Азизов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси Ш. Азизовни тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Шавкат Мирзиёев олим ва педагоглар учун қурилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди

Талабалар шаҳарчасида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

🔹Президент хонадон эгалари билан суҳбатлашди:

— Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар — мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, — дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Саноқли дақиқаларда ҳал бўлади

Бугунги кунга қадар, ФҲДЁ бўлимлари томонидан республика бўйича 33,21 миллионта (яъни, 60 фоиздан ортиқ) далолатнома ёзувлари рақамлаштирилиб, «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sanoqli-daqiqalarda-hal-boladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/2MRf8i2

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
О параметрах государственного заказа по приему на учебу в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан в 2020/2021 учебном году Постановление Президента Республики Узбекистан

➡️ https://bit.ly/37soOJx
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 17 000 мингга яқин фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шакллантирилган рўйхатга асосан бугунги кунга қадар 2 609 та ҳолат бўйича ҳужжатни тиклаш ҳақидаги аризалар олинди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/monitoring-natijasida-2-419-ta-hujjat-tiklab-berildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Солиқ тўловчинининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️ Сўровнома тўлдирилади.
Сўровномада ариза берувчининг паспорт маълумотлари, СТИР кўрсатилади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 1 иш соати.

Хизмат бепул кўрсатилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Танлов давом этмоқда

Азизлар,

📌
Болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» номли расмлар онлайн-танловининг 2-босқичи бошланди.

❗️Унда иштирок этиш учун 6 ёшдан 9 ёшгача ва 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки ёш тоифасидаги болалардан 400 га яқин расмлар келиб тушди.

Танловнинг 1-босқичи талабларига кўра, мустақил ҳакамлар ҳайъати шу расмлар ичидан онлайн овоз берилиши учун 100 та расмни (ҳар бир ёш тоифасидан 50 тадан расм) танлаб олди.

Барчангизни www.contest.ipsd.uz/voting порталида онлайн овоз беришга чорлаймиз.

Сизнинг ёрдамингиз билан 20 та энг яхши расмлар аниқланади (ҳар бир ёш тоифасида 10 та расм танловнинг якуний босқичида қатнашади).

Овоз беришнинг ҳар бир қатнашчиси ҳар икки тоифадаги расмларга биттадан овоз бериши ҳуқуқига эга.

❗️Шошилинг! Овоз бериш 2020 йил 19 июнгача давом этади.
#Конкурс продолжается

Дорогие друзья!

📌
Продолжается второй этап онлайн-конкурса детских рисунков.

❗️Мы получили более 400 рисунков в двух возрастных категориях для участия в конкурсе: 1) 6-9 лет и 2) 10-14 лет.

Согласно 1-му этапу отбора, независимое жюри отобрало 100 рисунков (по 50 рисунков из каждой возрастной категории) для онлайн голосования.

Теперь мы приглашаем Вас, дорогие друзья, принять участие в онлайн голосовании на портале www.contest.ipsd.uz/voting

Именно с вашей помощью будут определены 20 лучших работ (по 10 рисунков в каждой возрастной категории для участия в финальной стадии отбора конкурса).

Каждый участник голосования может проголосовать только за один рисунок в каждой возрастной категории.

❗️Спешите! Голосование продлится до 19 июня 2020 г.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Пандемия шароитида фаолиятини кенгайтираётган тадбиркорларга тақдим этилаётган хизматлар

https://www.youtube.com/watch?v=SQTNYk8N0Hs&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/iiGBpHL/

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Сурхондарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил
: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-surxondaryo-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-15-iyun-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Фарғона вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-fargona-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-15-iyun-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cўраган_эдингиз

❗️Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан Давлат хизматлари марказига борган холда ёки ЯИДХП орқали юборилган, давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризаларнинг амалдаги ҳолати тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб, тайёрланган видеоқўлланмани тақдим этамиз.

Видеоқўлланма ёрдамида Сиз аризангиз қайси жараёнда эканлигини кузатиб боришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️Сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси ва диплом нусхалари);
спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
йўриқчи-услубчилар малака тоифаларини олиш учун:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси.

Йиғим: ариза кўриб чиқиш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;
малака комиссиясини ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.
ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 %.

Хизмат кўрсатиш муддати: 6 иш куни.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube