Davlat xizmatlari yangiliklari
49K subscribers
9.79K photos
868 videos
8 files
8.2K links
Download Telegram
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Ангор туманида Давлат хизматлари марказининг «Хўжанқо» филиали иш бошлади.

Филиалнинг тантанали очилиш маросимида жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир қатнашчилари филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш асносида, мутахассислардан соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олишди.

Шу куни соҳа вакиллари томонидан маҳалла аҳлига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича "маҳорат" дарси ўтказилди.

Қувонарлиси, эндиликда мазкур мўъжазгина филиалда давлат хизматларидан "Хўжанқо", "Улуғбек", "Янгиобод" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли фойдаланиши мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ФҲДЁ_хизматлари

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди.

Шундан, 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.

Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

⚡️Эслатиб ўтамиз, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

❗️Мутахассислар фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
учун

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.

ариза берувчилар (жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига) яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги давлат архивларида сақланаётган ташкилотлар бўйича ёзувларни тасдиқлаш юзасидан сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса);

ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 20 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади (яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун).

❗️Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Хизматлар

⚡️Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан (23.09.2021 йил 597-сон),

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.

ариза берувчилар (жисмоний шахслар) мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради;

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

🗓Хизмат кўрсатиш муддати - 22 иш куни.

💰Тўлов - БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида
мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-sirdaryo-viloyat-boshqarmasi-tizimidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha-elon-

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Фарзандингизнинг болалар боғчасига навбати ўзгариши ҳақидаги хабарларни тўғридан-тўғри телефонингизда кўринг!

СМС -хабарномаларга обуна бўлинг, 4064 қисқа рақамига «mdo» ва ариза рақамингизни ёзиб юбориб, навбатдаги барча ўзгаришлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ҳар бир СМС нархи 40 сўм.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️

Получайте новости об изменениях в очереди своего ребенка в детский сад прямо на свой телефон.

Подпишитесь на СМС- уведомления, написав и отправив "mdo" и номер заявки на короткий номер 4064, можно получать информацию обо всех изменениях в очереди.

Стоимость каждой СМС - 40 сумов.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияга ташриф буюрди. Мақсад нима?

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида ДХА ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Мақсад - хотин-қизларга давлат хизматларини тақдим этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш масаласида Латвия тажрибасини ўрганиш.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари Латвияда гендер тенглик сиёсати масаласи билан танишиш учун Латвия гендер тенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланадиган Фаровонликни таъминлаш вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазирликнинг Ижтимоий сиёсат ва ривожланиш департаменти бошлиғи Диана Якайта томонидан мамлакатда гендер сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти, қабул қилинган стратегия ва режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда гендер сиёсати, амалга оширилаётган ишлар, хусусан ҳар бир вазирлик ва идораларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ҳақида тақдимот қилинган маълумотлар латвиялик мутасаддиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни, делегация аъзолари Латвия Республикасининг МАРТА марказига ташриф буюрди. Бу ерда Давлат хизматлари маркази ҳузуридаги Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи (WАG - ХМК) фаолияти бўйича халқаро тажриба билан танишилди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловлар миқдори ҳақида инфографикалар ёрдамида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ҳурматли
фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Тайинлов #Табрикнома

Хидаев Ойбек Хасанович Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида лицензиялаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

О. Хидаев шу кунга қадар, Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси О. Хидаевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_дан_қулайлик
#ДХА_ҳудуд_ташаббус
#DXМ_drive

📑🚗Урганчда “DXМ drive” хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда, қатор хизматлардан фойдаланиш учун ДХМ биносига кириш ва навбат олишга ҳожат йўқ.

“DXМ drive” хизматидан фойдаланиб, автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда ишингизни битиришингиз мумкин.

“DXМ drive” хизмати фуқароларга:

• болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга кўйиш;
• пенсия хақида маълумотнома олиш;
• нафақа тайинлаш;
• электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.

Ушбу хизматдан Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ (parking) ҳудудида фойдаланишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларии кўрсатилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·