Davlat xizmatlari yangiliklari
48.8K subscribers
9.77K photos
864 videos
8 files
8.17K links
Download Telegram
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ишга марҳамат” Мономарказида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилган ўқув-курсларининг дастлабки битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Ўқув-курслари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган.

Мақсад - ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш. Ўқув-курслар тингловчилари “Бизнесни бошлаш” ва “Тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти” юзасидан билим ва кўникмаларини оширдилар.

Сертификатлар Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Мухаммадиев, агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи С.Абдуллаев, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Султанов ва Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкуловлар топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда! (2-кун)

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида

- Тошкент тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат бервучи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси

- Бўка тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат бервучи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими катта мутахассиси

-Бўка тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Ўртачирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Пискент тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Юқоричирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

-Ангрен шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

-Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

-Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори

-Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори
бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#Бу_муҳим

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Сўнгги кунларда мустақил равишда ариза тўлдириб боғчага навбатга қўйилгандан сўнг, навбати келганда йўлланма шаклланганлиги тўғрисида хабардор бўлмаслиги ҳамда муддатида боғчага тақдим этилмаганлигидан куйиб кетаётганлиги юзасидан мурожаатлар кўп учрамоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, нотўғри телефон рақами ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масъул идоралар билан ҳамкорликда хабардор қилиш механизмини янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Ушбу қулайлик жорий этилгач, қўшимча маълум қилинади.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат #Расмий

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Давлат хизматлари агентлиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

ФҲДЁ соҳасига оид долзарб саволларга Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 3-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Инобат Бобоқулова жавоб беради.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_хизматлар

Наркология диспансерида туриш ёки турмаслик ҳақида маълумотнома олиш тартиби
🔴 #Live

Навбатдаги манзил — Олот тумани

Шу кунларда ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Бухоро вилояти Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларини кўздан кечирмоқда.

Мақсад — аҳоли, айниқса ёшларни давлат хизматлари тизими билан таништириш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини ташкил этиш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни жойига чиққан ҳолда аниқлаш, ходимлар билан яқиндан мулоқот қилиш, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида яратилган шароитлар, аҳолининг розилиги даражасини ўрганиш.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ - уйғониш керак, ҳаммамиз бирлашишимиз керак

Президент: У нас нет права жить как раньше - всем нам нужно проснуться, объединиться

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқингизни_билинг

ФҲДЁ соҳасига оид долзарб саволларга Фарғона вилояти Қўштепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Каримова Ойдин жавоб беради.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_хизматлар

Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо талаб этилади.

Ушбу инфографика ёрдамида электрон рақамли имзони олиш тартиби билан танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ҳудуд

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан "Қарши тажрибаси" асосида республикамиз бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун "маҳорат" дарслари, тақдимотлар ташкил этилмоқда.

Маълумот учун: бугунги кунгача 1000 га яқин шу каби тадбирлар амалга оширилди.
#Хизмат_сафари

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Бухоро вилоятида хизмат сафарида.

У. Муҳаммадиев Бухоро вилояти Когон шаҳар ва Жондор тумани Давлат хизматлари марказларининг замонавий биноларини қурилиш ишлари билан танишди. Биноларни барпо этаётган инвесторлар билан учрашувда У. Муҳаммадиев бинода халқимизга сифатли ва ҳар томонлама қулай бўлган шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикамиз бўйлаб 204 та Давлат хизматлари марказлари, уларнинг 103 та олис ҳудудлардаги филиаллари фаолият юритмоқда.