ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.23K photos
591 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшган ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
ОЛТИАРИҚ УЗУМЛАРИ МАЗАСИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ БИЛАН ДОВРУҚ ҚОЗОНГАН

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов бугун Олтиариқ туманида бўлиб узумчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди, миришкор деҳқонлар билан суҳбатлашди.

Олтиариқ бугун тиллоранг ва мазаси тилни ёрадиган узумлари билан бутун дунёга маълуму машҳур бўлмоқда. Бунда Давлатимиз раҳбари томонидан томорқачиларга яратилаётган қулай шароитлар бош омил бўлиб хизмат қилмоқда. Эндиликда ушбу туман тажрибаси юртимиз бўйлаб оммалашади ва ушбу соҳа яна тараққий этади.

👉👉👉Батафсил

@davrovozigazeta
УЗУМ ЕТИШТИРИШДА ОЛТИАРИҚ ТАЖРИБАСИ
мамлакатимиз миқёсида кенг оммалаштирилмоқда


Шу йилнинг 7 июль куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор тарзидаги йиғилишда мамлакатимиз узумчилик тармоғини замонавий мезонлар ҳамда жаҳоннинг энг илғор тажрибалари асосида ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланган эди.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида узумчилик тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, янги навлар яратиш, интенсив усулда узум етиштиришни кенгайтириш ҳамда бу борада ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишларига киришилди.

2021 йилнинг 10-13 июль кунлари Олтиариқ туманида узум етиштиришда билим ва кўникмаларни ошириш бўйича ўтказилаётган семинар-тренинг айни соҳада белгиланган вазифаларни тизимли асосда ташкил этиш ва оммалаштиришга қаратилган. Унда Қорақалпоғистон Республика, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 500 нафардан зиёд вакиллар иштирок этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири, тегишли қўмита ва агентликлар, илмий-амалий марказлар, олий таълим муассасалари раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари қатнашаётган семинар-тренингда илмий маърузалар тинглаш, ўзаро тажриба алмашиш, тумандаги юзлаб аҳоли хонадонларида бўлиб узум етиштириш тажрибасини ўрганиш режалаштирилган.

Семинарнинг илк иш кунини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

- Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қўштепа, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани тажрибаси асосида республикамизнинг 47 та туманида узумчиликни жадал ривожлантириш кўзда тутилмоқда,-деди Шуҳрат Ғаниев. – Шу тариқа яқин истиқболда мамлакатимиз миқёсида 153 минг 700 гектар ерда узумчилик плантациялари ташкил этилади. Энг камида 500 гектар ерни қамраб олган ҳолда узумчилик кластерлари фаолияти шакллантирилиб, ташаббускор тадбиркорлар, миришкор боғбонларга бир қатор имтиёзлар берилади, субсидиялар ажратилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кескин рақобат шароитида жаҳон бозорида данаксиз узум мевасига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Шу боис узумнинг оддий хўраки навларини эмас, жаҳон бозорида харидоргир бўлган янги, саноатбоп навларини кўпайтириш, соҳага илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш давр талабидир.

Айни жиҳатларни инобатга олиб, жорий йилда мамлакатимизда 15 минг 700 гектар узум экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсад қилинган. Шунингдек, узум плантацияси ташкил этган ташаббускор тадбиркорга ҳар бир гектар учун 10 млн. сўм, 10 гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилса 120 млн. сўм, инновацион усулда етиштирилган ҳар бир туп узум кўчати учун 8 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади. Тадбиркорга узумчилик кластери ҳудудида музлатгичли омборхоналар барпо этиш, экотуризм мажмуаларини ташкил этиш учун қулайликлар яратилиб, имтиёзлар тақдим этилади.

Эзгу ташаббус доирасида ҳар бир вилоятда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини узумчиликка ихтисослаштирилиши таъкидланиб, Олтиариқ туманининг “Узумчи”, “Кўлбўйи”, “Чинор таги”, “Мирфозил” МФЙлари мисолида томорқада узум етиштириш улкан даромад манбаи эканлиги амалий мисоллар ёрамида тушунтирилди.Мисол учун, Олтиариқда 8 сотих ерда узум парваришлайдиган битта оила аъзолари ундан йилига ўртача 35-40, бошқа экинлардан 15-20 миллион сўмгача даромадга эга бўлмоқда.

Иштирокчилар учун Олтиариқнинг энг тажрибалари узумчи оилалари тажрибасини ўрганиш, мамлакатимиз ва Туркия олимлари иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш, икки минг гектар ерда саноатбоп узум етиштираётган “Fergana France” МЧЖга экотуристик саёҳат уюштириш сингари ранг-баранг тадбирлар кўзда тутилган.

Семинар-тренинг қатнашчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда илмий-амалий машғулотларда фаол иштирок этмоқдалар.
Ботир Мадиёров,
журналист.
ОЛТИАРИҚ УЗУМИ МЎЪЖИЗАСИ – туман миришкорлари ўз хонадонида деҳқончилик қилиб улкан даромадга эга бўлмоқда

Айни пайтда Олтиариқ туманида аҳоли хонадонларида 4 минг гектар ерда узум парваришланяпти. Ҳовли уйлар ташқарисида қўшимча яна 1 минг гектар ерда узум етиштирилади.

Олтиариқ туманида узум етиштиришда билим ва амалий кўникмаларни ошириш бўйича 10-13 июль кунлари ўтказилаётган семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлардан 500 нафардан зиёд вакиллар иштирок этмоқда. Биринчи ва иккинчи сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркор ва фермерлардан иборат вилоят делегациялари аъзолари олтиариқлик энг миришкор узумчилар хонадонлари тажрибасини ўрганишяпти.

Узумчилик “профессорлари” Исақжон Бойматов, Ҳусанбой Ғофуров, Собиржон Мамасоттиев каби ўнлаб хонадонлардаги юзма-юз суҳбатларда узум томорқадаги мўъжиза, миллион-миллион даромад манбаи эканлиги таъкидланди.

- Хонадонимизда ва деҳқон хўжалиги сифатида ташкил этилган узум боғимизда “Ҳусайни”, “Ризамат ота”, “Келин бармоқ”, “Қора шаҳзода”, “Шоҳонак” сингари йигирмадан ортиқ узум навлари парваришланади, - дейди 80 ёшли Собиржон ота Мамасоттиев. – Ҳозирги кунда туманимизда етиштирилаётган узум Россия, Марказий Осиё, Хитой, БАА каби ўнлаб давлатларга экспорт қилинмоқда.
Ботир Мадиёров,
журналист.
Олтиариқ узуми мўъжизаси

👉 http://xs.uz/uzkr/59958

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади.

▪️Президент фармонига биноан, ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун дам олиш кунлари бир хил:

17-июл (шанба) – кўчирилган иш куни
18-июл (якшанба) – дам олиш куни
19-июл (душанба) – иш куни
20-июл (сешанба) Қурбон ҳайити– дам олиш куни
21-июл (чоршанба) – дам олиш
22-июл (пайшанба) – дам олиш
23-июл (жума) – иш куни
24-июл (шанба) – иш куни
25-июл (якшанба) – дам олиш куни.