ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.23K photos
591 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
​​Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Олтиариқ тумани ҳокимлиги жамоаси номидан Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Бугунги кунни матбуот ва оммавий ахборот воситалари, айниқса, журналист ва блогерларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар ҳамиша жамият тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқарашининг шаклланишида асосий воситалардан бири бўлиб келган.

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқ орасида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиққан, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантирган сиз, матбуот аҳлининг фидокорона меҳнатингизни яхши биламиз ва қадрлаймиз.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамоатчилик фикрини шакллантириш, айниқса, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашдек мураккаб ва долзарб, масъулиятли ишларни маънавий жасорат кўрсатиш орқали амалга оширишда ОАВнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётганидан биз ҳам беҳад мамнунмиз.

Ана шундай заҳматли ва шарафли вазифани юксак ишонч билан оқлашда барчангизга омад, қувончли ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилдакдошмиз.

Сиз, жонкуяр журналистларни яна бир бор касб байрамингиз билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилаймиз.

БАРЧАНГИЗГА КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Х.Ниёзов
Олтиариқ тумани ҳокими
Республика Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси томонидан Повулғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод қишлоқларимиз - озод юртимиз кўрки" шиори остида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда хушовоз хонандалар томонидан куйланган истиқлол ва Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар фуқароларга кўтаринки кайфият улашди.

Шу куни Тошобод МФЙ кутубхонасига юзга яқин адабий-бадиий китоблар топширилди.

Истиқлол шодиёналари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

@davrovozigazeta
Олтиариқ туман марказий ўйингоҳида "Янги Ўзбекистон ёшлар, бирлашайлик!" шиори остидаги Ёшлар фестивали ўтказилди.

Фестивалда сўз олган туман ҳокими Х.Ниёзов йиғилганларни 30 июнь – Ёшлар куни байрами билан муборакбод этиб, мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятлардан барча туманимиз ёшлари оқилона фойдаланиши зарурлигини таъкидлади.

Фестивал якунида Ёшлар ойлигида фаол қатнашган ёшларга туман ҳокимлиги, ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

@davrovozigazeta
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахромжон Рахмоналиев, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Ўткирбек Отабоев, туман Кенгаши депутати Боҳодиржон Носировлар биргаликда Олтиариқ туманида ўрганишлар олиб боришди.

Aҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда беморларга яратилган шароитларни ўрганиш, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ташриф буюрилди.

Мурожаатлар юзасидан тумандаги туғруқ бўлими фаолияти билан танишилди. Бино икки қаватдан иборат эканлиги, 110 ўринга мўлжалланганлиги, шундан акушерлик бўлими 55 ўрин, хомиладорларни даволаш бўлими 25 ўрин, 30 ўрин гинекология бўлимига ажратилганлиги маълум бўлди. Туғруқ комплексида 10 нафар акушер –гинеколог, 7 нафар неонатолог, 68 нафар доялар, 48 нафар хамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари фаолият олиб боришмоқда. Беморлар учун етарли шароитлар мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, депутатлар Олтиариқ туманидаги "Обод маҳалла" Дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Жонибек МФЙда бўлишди. Жонибек МФЙда 364 та хонадонда 2065 нафар фуқаролар истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлар амалга оширилмоқда. Дастурни ижроси бўйича мутасаддилар билан суҳбатлашилди. Муддати кечикаётган ишлар тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

@davrovozigazeta
ОБОДЛИККА ЮЗ ТУТГАН МАҲАЛЛАДА ТИББИЙ КЎРИК

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси раиси Зокиржон Зоҳидов Олтиариқ туманининг Жонибек маҳалласида бўлиб, "Обод маҳалла" Дастури доирасида олиб борилаётган улкан ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари билан танишган эди.

Аҳоли вакиллари билан бўлган суҳбатларда фуқаролар юртимизда карантин қоидалари кўчайтирилаётгани, фуқаролар ўртасида турли хил касалликларнинг олдини олиш бўйича тиббий кўрик ўтказилиши таклифини илгари сурган эди. Вилоят Кенгаши депутати ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

👉👉👉Батафсил

@davrovozigazeta
Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ олтиариқлик фаол ва ташаббускор ёшлар орден ва медаллар билан мукофотландилар

30 июнь - Ёшлар куни куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшлар сифатида фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида олтиариқликлар ҳам бор:

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Хакимов Сардор Анваржон ўғли
Олтиариқ туманидаги «Олтиариқ баракали» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти.

«Шуҳрат» медали билан:

Умаров Мавсимжон Мамуржонович
Олтиариқ туманидаги «Мавсум агрологистика» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Фарғона вилояти

Юксак мукофотлар муборак бўлсин!

@davrovozigazeta
Юксак мақсадлар сари ундовчи сўзлар

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлар учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Diqqat, e’lon!

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 7-maydagi 4708-sonli Qaroriga asosan 2020-2021 o’quv yilidan Oltiariq tumani xalq ta’limi bo’limi tasarrufidagi 3-IDUM matematika faniga ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabiga aylantirildi.

Shu munosabat bilan maktabga 2021-2022 o’quv yilining 1- sentabridan faoliyat yuritish uchun oliy va 1-(birinchi) toifali matematika fani o’qituvchilarini hamda 2021-2022 o’quv yilidan O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-martdagi 5032-sonli Qaroriga asosan fizika faniga ham joriy o’quv yilidan ixtisoslashtirilgan sinflar ochilayotganligi uchun oliy va 1-(birinchi) toifali o’qituvchilarni ishga qabul qilish uchun tanlov e’lon qilamiz.

Oltiariq tumani 3- IDUM ma’muriyati.

Murojaat uchun telefon:
91-131-21-21; 91-108-48-86.

Manzil: Oltiariq tumani, Fayziobod qishlog’i, Jarariq MFY, Nuroniy 135-uy.
Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига расман қўшилди

Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/358

@davrovozigazeta
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi