ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.23K photos
591 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Forwarded from Media kontent
Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади — Шавкат Мирзиёев

“Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтирамиз.

Бунинг учун:

- контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади;

- йил якунигача ҳарбийларимиз учун 2 мингдан ортиқ, келгуси етти йилда эса, яна 20 мингта уй-жой қуриб берилади;

15 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун уй-жойга дастлабки бадалнинг 50 фоизини давлат ажратади;

боқувчисини йўқотган, ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг кредит қарздорлиги эса бюджетдан қопланади;

- пенсиядаги ҳарбийларнинг фарзандларига алоҳида квота доирасида олийгоҳга кириш учун имтиёзлар берилади;

- оғир касалликка чалинган ҳарбийларнинг чет элда даволанишига алоҳида маблағлар ажратилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади — Шавкат Мирзиёев

“Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади. Бунда:

— барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади;
— 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали