ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.23K photos
591 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Етти иқлимга экспортга талаш бўлаётган Олтиариқ узумлари!

Вилоятимизнинг Олтиариқ тумани ўз узумчилик мактабини яратган ҳудуд сифатида бугун Республикамизда жуда машҳур. Вилоятдаги 7834 гектар узум боғларидан 1498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153 880 тонна узум ҳосилининг 43 784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган. Яна бир эътиборли жиҳат куни кеча Фарғонада бошланган узум экспортида ҳам олтиариқлик меҳнаткашлар ташаббусни қўлга олишди.

Чунки, Олтиариқ узумларига хорижий давлатларда талаб катта бўлмоқда. Шунинг учун эртапишар узум турлари пишиб етилиши биланоқ хорижга экспорт қилиш бошлаб юборилди. Меҳнатнинг роҳатини кўрадиган, узум сотиб валюта санайдиган пайтлар келди. Қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Россия, Украина, Польша каби давлатларга экспорт қилиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Муроджон Ҳусановга тегишли 500 тонна сиғимга эга совутгичларда йиғилган узумлар юк автомобилларига ортилиб, экспортга тайёрланаётганига гувоҳ бўлдик. “Бу гал қозоғистонлик харидорларга маҳсулотларни етказиб бермоқчимиз. Муҳими кўплаб юртдошларимиз мавсумда иш билан банд,” деди иш юритувчи Музаффар Мусаев.

Зотан, меҳнат қилган, ҳаракат қилган инсон яхши ҳаёт кечиради. Янгиараб қишлоғида яшовчи 80 ёшни қоралаган Иброҳим ота Йўлдошев фарзанд-у набираларига мана шундай насиҳат қилади. У кўп йиллар ёшларга таълим-тарбия берган. Бир пайтнинг ўзида узум етиштириш билан ҳам шуғулланган. Отахон яратган боғ кўрган кўзни яшнатади. Ҳавасингизни келтиради. Ёзги таътилни набиралар ман шу боғда ўтказишни хуш кўрадилар.

Отахоннинг эса ҳар бир сўзи ҳикмат. Ўтаётган кунга шукроналик, эртангги кунга умид билан тўлиб тошган. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кексаларимиз орзу-истакларига ҳамоҳанг тарзда кечаётгани янада қувонарли. Иброҳим ота Йўлдошев каби меҳнаткаш, фидойи боғбонлар яратган “Фарғона тажрибаси”, Олтиариқ узумчилик мактаби элимиз дастурхони тўкин, халқимиз турмуш шароитлари фаровон бўлишига хизмат қилмоқда.
Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг
МУРОЖААТИ

Ҳурматли олтиариқликлар, туманимиз меҳмонлар!

Барчамизга Маълумки, бутун дунё бўйлаб коронавирус касаллиги кундан кун янада авж олмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам сўнгги кунларда касалликка чалинган сони ортиб бормоқда. Бугунги синовли кунларда халқимиз бир тану, бир жон бўлиб, дунё халқлари бошига келган ушбу касалликка сабр-матонат, ҳамжиҳатлик билан курашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПҚ-5182-сонли қарорига кўра, Қурбон ҳайити карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгиланди.

Қолаверса, карантин шароитини инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмасликни тавсия этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг Фатвосига асосан “Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.” деб белгиланди.
Шунингдек, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

Азиз ҳамюртлар!

Барчангизни белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраб қоламиз.

Х.Ниёзов,
Олтиариқ тумани ҳокими
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ШОИР МАНГУ ЯШАЙДИ!

Ўзбекистон Халқ шоири, Буюк адиб Анвар Обиджон бизнинг фахримиз. Олтиариқ ўз фарзандлари билан қувонади. Эркин Воҳидов, Мақсуда Эргашева, Алишер Ибодинов, Энахон Сиддиқова, Набижон Хошимов, Карим Турсун, Шуҳрат Аҳмедов сингари яна кўплаб ижодкорлар туғилган бу юрт кишилари уларнинг нафақат ижодлари балки ўзлари билан яқин таниш, қадрдон, қондош эканликлари билан фахрланадилар.

Шу йил 1-июнь - Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси ташаббуси билан "1-июнь - Болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Болалар шоири Анвар Обиджон ижодиёти кунлари"ни ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Бу ташаббусни туман ҳокими қўллаб, уни оммалаштириш, таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда марказий ўйингоҳда оммавий байрам тарзида ташкиллаштиришга яқиндан ёрдам берди.

Ана шу тадбирда туман ҳокими Х.Ниёзов севимли адибимиз Анвар Обиджон номини абадийлаштириш мақсадида шоир яшаган кўчага Анвар Обиджон номи берилиши тўғрисидаги Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини эълон қилганди.

Бугун муборак ийд-Қурбон Ҳайити арафасида ана шу савобли иш амалга оширилди. Устоз яшаган маҳалла гузари ҳамда унинг хонадонида туман ҳокими, маънавият ва маърифат кегаши аъзолари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла аҳли тўпланишди. Буюк адибимиз, юртдошимиз Анвар акани ёд олиб, ҳақларига дуо қилинди.

Кўчада жойлашган хонадонларга "Ўзбекистон Халқ шоири Анвар Обиджон кўчаси" деган ёзувлар жойлаштирилди.

Устознинг руҳи шод бўлсин, издошлари ва шогирдлар ҳамиша Анвар Обиджоннинг бой маънавий меросидан озуқа ва куч олиб, шоир айтган сўзларини умрбоқий парвозига хизмат қилаверсин.

А.Хонкелдиев,
Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси раҳбари.
"Журналистика – мен учун ўзим танлаган ардоқли касб. Касб бўлганда ҳам, бир умр ўрганадиган касб. Бундан бир неча йиллар аввал "Маърифат" газетаси мухбири билан бўлган суҳбатда: "Журналист бўлиш - бир умр талаба бўлиш", деган эдим. Ҳозир ҳам шу фикрдаман".

✍🏻Аҳмаджон Мелибоев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.
‼️ Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади. Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

🎥 Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, соат 11:00 да "Ўзбекистон 24, "УзРепорт", "Менинг юртим", "Севимли", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Тошкент" "Оилавий" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab" да инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta