ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
73 subscribers
4.23K photos
598 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент пандемияга қарши курашиш ва халқимиз соғлигини сақлашда кенг эмланишнинг нақадар муҳим экани ҳақида

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Экопартиядан президентлик cайловида иштирок этиш учун номзод сифатида партия раиси Нарзулла Обломуродов кўрсатилди.

Номзод 2019 йилда "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Партия раислигига ўтишдан олдин Н. Обломуродов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида раис ўринбосари, ундан ҳам аввал Президент администрацияси Халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган.

Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.
Фарғона вилоятида ҳам абитуриентлар тест синовларини топширмоқда

Фарғона вилоятида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун талабгор абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

Карантин талаблари асосида ташкил этилган тест синовлари Фарғона, Марғилон шаҳри ва Сўх туманидаги 4 та очиқ стадионда бўлиб ўтмоқда.

Фарғона давлат университети стадионида ҳам имтиҳонга пухта тайёргарлик кўрилиб, барча шароитлар яратилди. Жойларга кузатув камералари ўрнатилди. Тест синовлари шаффофлик асосида ўтказилмоқда.
⚡️«Адолат» партияси президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

«Адолат» партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари плениумида Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиядан қўйилган номзод эълон қилинди.

Президентлик сайловида партия томонидан сиёсий кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида кўрсатилган.
Бугунги кунгача президентлик сайловидаги 2 нафар номзоднинг исми маълум қилинди.

Нарзулла Обломуродов – Экопартиядан
. У 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1996 йилда ЖИДУ, 2000 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган. Олий таълим, банк-молия соҳаси тизимида, шунингдек, Президент Администрациясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Иқтисод фанлари номзоди, доцент, рус ва инглиз тилларини билади. «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. 3 нафар фарзанднинг отаси.

Баҳром Абдуҳалимов – «Адолат»дан. У 1959 йилда Тошкентда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. ФАда турли лавозимларда, шунингдек, президенти маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган.

Профессор, тарих фанлари доктори, рус, араб, инглиз тилларини билади. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 3 нафар фарзанди бор.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига учинчи номзод эълон қилинди.

«Миллий тикланиш» ДП 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Алишер Келдиевич Қодировни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканини эълон қилди.
⚡️Халқ демократик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида президентликка номзод этиб партия марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмита раисининг ўринбосари Максуда Азизовна Варисова тавсия этилди.
⚡️ Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия Сиёсий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.
⚡️ 5 ta partiya Oʻzbekiston Prezidentligiga bo‘lajak nomzodlarini e'lon qildi:

OʻzLiDeP — Shavkat Mirziyoyev

Ekopartiya — Narzulla Oblomurodov.

Adolat SDP — Bahrom Abduhalimov.

Milliy Tiklanish DP — Alisher Qodirov.

XDP — Maqsuda Vorisova.


👆Amaldagi Saylov kodeksiga muvofiq, Plenumlarda ko‘rsatilgan nomzodlar Partiyalarning yaqin bir oy ichida o‘tkaziladigan Qurultoylarida tasdiqlanishi lozim. Shundan so‘ng, Prezidentlikka rasmiy nomzod sifatida tashviqot tadbirlariga kirishishadi.

Bizni kuzatishda davom eting!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига

Етук маънавиятли ёшлар - юрт келажаги

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда юз бераётган янгиланишлар халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, халқимизнинг маънавий-маърифий ҳаётини тубдан яхшилаш, фаровонлигини юксалтириш бўйича муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланагаётган муҳим ҳужжатлар ҳам халқимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олинмоқда.

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир. Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўлида ҳам бир қатор ислоҳртлар олиб борилмоқда.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta