ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
73 subscribers
4.23K photos
598 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
‼️ Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади. Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

🎥 Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, соат 11:00 да "Ўзбекистон 24, "УзРепорт", "Менинг юртим", "Севимли", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Тошкент" "Оилавий" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab" да инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
⚡️Президент сайлов кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида мамлакатда Президент сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МСК Матбуот маркази расмий очилиш маросимига бағишланган тадбирида маълум қилинди.

МСК Матбуот маркази очилиш маросимида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.
⚡️Президентлик сайловлари 24 октябрга белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек болалар адабиётининг забардаст вакили Анвар Обиджон аввало, болалар адиби сифатида довруқ қозонган.

У болалар учун ҳам, катталар учун ҳам кўплаб қисса, шеър, достон, ҳикоя, пьесалар яратди. Халқимизнинг севимли шоири ўлмас асарлари билан катта мерос қолдирди.

Ўзбекнинг ҳар бир хонадонида доимо Анвар Обиджон китоблари севиб мутолаа қилиниб, мангу қалбларимизда яшайди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 15 та ислоҳотини аниқлаб берди

@uzbyuksalish
Ҳамдардлик

Кўплаб журналистлар устози, матбуотимизнинг жонкуяр тадқиқотчиларидан бири, таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Бойбўта Дўстқораев оламдан ўтибдилар.
Бойбўта аканинг ўзбек журналистикаси ривожида алоҳида ўрни бор. Жойингиз жаннатда бўлсин устоз!
Таҳририятимиз номидан оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилади

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент пандемияга қарши курашиш ва халқимиз соғлигини сақлашда кенг эмланишнинг нақадар муҳим экани ҳақида

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Экопартиядан президентлик cайловида иштирок этиш учун номзод сифатида партия раиси Нарзулла Обломуродов кўрсатилди.

Номзод 2019 йилда "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Партия раислигига ўтишдан олдин Н. Обломуродов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида раис ўринбосари, ундан ҳам аввал Президент администрацияси Халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган.

Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.
Фарғона вилоятида ҳам абитуриентлар тест синовларини топширмоқда

Фарғона вилоятида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун талабгор абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

Карантин талаблари асосида ташкил этилган тест синовлари Фарғона, Марғилон шаҳри ва Сўх туманидаги 4 та очиқ стадионда бўлиб ўтмоқда.

Фарғона давлат университети стадионида ҳам имтиҳонга пухта тайёргарлик кўрилиб, барча шароитлар яратилди. Жойларга кузатув камералари ўрнатилди. Тест синовлари шаффофлик асосида ўтказилмоқда.