ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
72 subscribers
4.23K photos
599 videos
15 files
1.2K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Юксак мақсадлар сари ундовчи сўзлар

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлар учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Diqqat, e’lon!

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 7-maydagi 4708-sonli Qaroriga asosan 2020-2021 o’quv yilidan Oltiariq tumani xalq ta’limi bo’limi tasarrufidagi 3-IDUM matematika faniga ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabiga aylantirildi.

Shu munosabat bilan maktabga 2021-2022 o’quv yilining 1- sentabridan faoliyat yuritish uchun oliy va 1-(birinchi) toifali matematika fani o’qituvchilarini hamda 2021-2022 o’quv yilidan O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-martdagi 5032-sonli Qaroriga asosan fizika faniga ham joriy o’quv yilidan ixtisoslashtirilgan sinflar ochilayotganligi uchun oliy va 1-(birinchi) toifali o’qituvchilarni ishga qabul qilish uchun tanlov e’lon qilamiz.

Oltiariq tumani 3- IDUM ma’muriyati.

Murojaat uchun telefon:
91-131-21-21; 91-108-48-86.

Manzil: Oltiariq tumani, Fayziobod qishlog’i, Jarariq MFY, Nuroniy 135-uy.
Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига расман қўшилди

Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/358

@davrovozigazeta
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ


Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Саҳоватпеша фуқаролар диққатига!

Мамлакатимизда ижтимоий оғир аҳволда бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Президентимиз айниқса, оғир касалларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш бўйича ҳаммамизга ўрнак бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда ётган оғир касаллар ҳолидан хабар олди.

Ихтисослаштирилган шифохоналарга ташрифи давомида бир неча хайрия ишларини амалга оширди ва қолганларни ҳам шундай хайрия ишларига жалб қилдилар.

Шундан келиб чиқиб, ушбу оғир касалликка чалинган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган саҳоватпеша фуқаролар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинади.

Жамғарма ШҲР:3046108603262663450901054; СТИР:201122919
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшган ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
ОЛТИАРИҚ УЗУМЛАРИ МАЗАСИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ БИЛАН ДОВРУҚ ҚОЗОНГАН

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов бугун Олтиариқ туманида бўлиб узумчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди, миришкор деҳқонлар билан суҳбатлашди.

Олтиариқ бугун тиллоранг ва мазаси тилни ёрадиган узумлари билан бутун дунёга маълуму машҳур бўлмоқда. Бунда Давлатимиз раҳбари томонидан томорқачиларга яратилаётган қулай шароитлар бош омил бўлиб хизмат қилмоқда. Эндиликда ушбу туман тажрибаси юртимиз бўйлаб оммалашади ва ушбу соҳа яна тараққий этади.

👉👉👉Батафсил

@davrovozigazeta