1.94K subscribers
2.31K photos
399 videos
1 file
3.88K links
O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali

www.davr24.uz

facebook.com/davr24official
twitter.com/davr24official
Download Telegram
Россиянинг Пушкин номидаги институти тадқиқот ўтказган унга кўра, рус тили (Россияни ҳисобга олмаганда) Беларусияда энг кенг тарқалган. Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон ва Қозоғистон бормоқда.

Тадқиқотга кўра, Туркманистон, Грузия ва Литвада рус тили энг кам оммалашган. Бу мамлакатларда у ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас.

Рейтингни тузишда рус тилининг таълим, фан ва оммавий ахборот воситаларида қўлланилиши кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистонда рус тилининг оммавийлик даражаси эса уларнинг ҳисоблари бўйича 7-ўринда деб белгиланган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official
🗿Бирида бор сота олмайди, бирида йўқ ололмайди...

Россияда сотилмаган нефтни сақлаш учун жой йўқлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Шунинг учун уларнинг танкерлари сотилмаган нефт учун омборга айлантиралаётган бир вақтда.

Америка қора кунларга деб сақлаб қўйган нефть заҳирасидан фойдаланишни бошлади.

Бугундан ҳар куни 1 млн баррель нефть олинади ва олти ой шундай давом этади.

Жами 180 млн бр. нефть олинишига қарор қилинган.

Яна бир маълумот, Америкада инфляция даражаси юқорилаб, нархлар кўтарилиб кетганидан президент Байденга ишончсизлик ортмоқда. Тўғри ишонсизлик бошқа масала!

Лекин катта миқдорда сотилмай қолиб кетаётган нефт заҳираси бор давлат рублда оласанлар бўлмаса нефт ҳам газ ҳам йўқ деб, сақлашга жой топа оламаётган ва сақлаб қўйилган заҳирани олиб чиқиб сотаётган ҳукуматлар жамиятга катта фойда келтираяпмиз деб ҳисоблашса керакда-а?

Нима деб ўйлайсиз бу яна қанча давом этар экан?

t.me/davr24official
ЕТТБ: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашади

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки операцион ва лойиҳавий фаолият юритадиган мамлакатлар бўйича иқтисодий ўсиш прогнозларини янгилади.

Янги прогнозларга кўра Украинадаги уруш Россия билан ҳамкор бўлган барча мамлакатларнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда аввал прогноз қилинганидек 6% эмас, 4%га ўсади. Минтақамизда фақат ёпиқ Туркманистон иқтисодиёти аввалгидек, балки юқорироқ ўсишда давом этади.

Россия билан ЕОИИда бўлган Қозоғистон ииқтисодиётининг ўсиши 2%гача, Қирғизистонники эса 1%гача пасаяди.

t.me/davr24official
Forbes: Франция ҳукумати Алишер Усмоновга тегишли иккита вертолётни олиб қўйди - Airbus EC-175 (рақами M-DLBR) ва Eurocopter EC-155 (рақами M-DLBA).

Уларнинг нархи 26 миллион долларга баҳоланмоқда.

t.me/davr24official
Ўзбекистонда март ойида инфляция 1,5 фоизни ташкил этди

2022 йил март ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил март ойида товар ва хизматлар ойига ўртача 0,8 фоизга, 2020 йилнинг шу даврида эса 1,3 фоизга қимматлашган.

Нархлар ва тарифлар ўсиши бўйича март ойида ҳам, бундан бир ой аввал ҳам, ойига ўртача 2,5 фоизга қимматлашган озиқ-овқат маҳсулотлари етакчига айланган. Шу даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,4 фоизга ошган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева ва сабзавотлардан ташқари) шакар (12,8%) ой давомида нарх ўсиши бўйича сезиларли фарқ билан етакчилик қилмоқда. Ўз навбатида ун (2%), сут (2,5%), пахта ёғи (2,1%), кунгабоқар ёғи (3,1%) қимматлаган.

Шу билан бирга, барча ҳудудларда байрам ярмаркаларининг ташкил этилиши ҳаридорларни гўшт, тухум, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини берди.

t.me/davr24official
ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИНИ СОТГАН ФИРИБГАР МАҚСАДИГА ҚАНДАЙ ЭРИШГАН?

Граф Люстиг ҳаётидаги (1925 йил) энг катта фирибгарликни амалга оширишга киришади. У содда бир саноатчига – жаноб П.га Париждаги Эйфель минорасини сотмоқчи бўлади.

У мижозга ўзини ҳукумат амалдори деб таништириб, Франция ҳукумати молиявий қийнчилик сабаб минорани меттал парчаси сифатида сотишга қарор қилганлигини билдиради. Саноатчи минора учун жуда йирик миқдордаги пулни Люстиг қўлига тутқазишга тайёр турганида, нимадир бўлиб, ундан шубҳаланиб қолади. Пулни олишга келган Люстиг содда саноатчи ундан шубҳаланаётгалигини сезиб қолади. Нақд пулдан ажралиб қолиш хавф туғилганди ва шу боис Люстиг саноатчи билан учрашувда овозини пасайтириб, унинг қулоғига аста шивирлаб: ҳукумат хизматчиси бўлсада қўл учида кун кечиришини, ойлик маош жуда озлигини ҳасрат қила кетади. Шу дақиқадаёқ саноатчи Люстиг порага шаъма қилаётганлигини тушунади. Харидор бирдан енгил тортади. Энди Люстигга бемалол ишонса бўларди: ҳукумат амалдорлари порахўрлик билан ном чиқаришган ва шу боис ҳам саноатчи Люстигни ана шундай қўли эгари мансабдорлардан бири деб юз фоиз ишонади. Мижоз пулни Люстигга бериб, ана шу тариқа Эйфель минорасини “сотиб олади”. Люстиг порхўр амалдор қиёфасига кирибгина саноатчи ишончини қозонган эди.

Жаноб П. ҳукумат идорасидан ваъда қилинган хабар келавермагач, министрликка ўзи қўрғироқ қилади. “Люстиг фамилияли ҳеч қанақанги бош директор йўқ ва ҳеч ким Эйфель минорасини сотмоқчи эмас”. Ишбилармонни совуқ тер босади --- уни нақд 250.000 франкка чув тушириб кетишибди!

Жаноб П. албатта полицияга шикоят ёзмайди. У ўта бемаъни ва аҳмоқона, шу билан бирга оламшумул фирибгарликнинг қурбони сифатида тарихда қолишда чўчийди, уялади. Ишбилармон мазах ва кулгу объектига айланишдан ва бизнеси орқага кетишидан қаттиқ қўрқиб, жим, писиб қолаверади.

Люстиг эса орадан ярим йил ўтган яна Парижда пайдо бўлади ва Эйфель минорасини яна бир магнатга 1,5 миллион АҚШ долларига “қайта сотади”. Бу энди бошқа мавзу.

Робер Грин. “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.

Жалолиддин САФОЕВ таржимаси

t.me/davr24official
🇹🇯Тожикистон президенти: “Бу йил оғир келади”

ОАВлари маълум қилишича, Тожикистон президенти, жорий йилни ўтган асрдаги энг оғир йил бўлишини айтган.

"Бугун инсоният ўзининг бир асрдан ортиқ тарихидаги энг нозик ва оғир даврида турибди. Мутахассисларнинг фикрича, инқирознинг ўта нозик даври оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди ва узоқ у муддатлидир", - деди Раҳмон.

t.me/davr24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиёдаги энг бой ва энг қашшоқ давлатлар

Аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича инфографика.

Манба: Maddison лойиҳаси, ХВФ.

t.me/davr24official
Туркия президентининг махсус вакили Иброҳим Калин: энергия хавфсизлиги ва Россия газига қарамликни камайтириш масаласи Европа учун кейинги 10 йил ичида энг муҳим масалалардан бири бўлади.

Агар Россиянинг етказиб бериши бўйича муқобил вариантлари ҳақида гапирадиган бўлсак, маълумки, Туркия ва Озарбайжон TANAP лойиҳасини амалга оширган ва унинг кенгайишига муқобил вариант сифатида қараш мумкин.

Мазкур TANAP лойиҳасига Туркманистон ҳам шерик бўлишига эришиш учун бир неча йиллардан буён ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа ҳозирги вақтда Европа учун катта умид бағишлаб турибди.

Бу ҳақда алоҳида таҳлилий мақола эълон қиламиз.

t.me/davr24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг йирик олтин захираларига эга мамлакатлар ва муассасалар

🇺🇿Ўзбекистоннинг жаҳондаги ўрни қаерда?

Манба: Жаҳон олтин кенгаши.

#инфографика

t.me/davr24official
9 май куни Украинадаги ғалаба ҳам нишонланадими?

Путин 9 майгача бутун Украина шарқини эгаллаб олмоқчи, деб ёзмоқда CNN. Бу ҳақда АҚШ разведкасининг сўнгги ҳисоб-китоблари билан таниш бўлган бир неча АҚШ расмийлари тасдиқлаган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official
Зеленский: “Киев ҳозирча ҳеч қайси давлатдан хавфсизлик бўйича кафолат олмаган”

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда энг кўп табиий газ ишлаб чиқарувчи давлатлар

🇺🇿Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Манба: Жаҳон энергетикаси статистик шарҳи 2021 йил июль.

t.me/davr24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Операторнинг миналанган майдонда сапёрлардан олдинда юриши ғалати эмасми?

Ёки сапёрлар миналар эмас, балки металл детекторлар ёрдамида украиналиклар кўмиб ташлаган қимматбаҳо буюмларни қидираётгандир?

Жамоатчиликка бирор тарғибот олиб чиқилаётган экан синчков кузатувчилар борлигини унутмаслик керак! Ҳар томонлама майда деталларга эътиборли бўлиш керак!

t.me/davr24official
Пентагоннинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари Бучадаги воқеалар ҳақидаги хабарларни мустақил тасдиқлай олмайди.

Демак, кўп томонлама текширувлар керак бўлади...

t.me/davr24official
⚡️CNN манбасига таяниб, АҚШ март ойида яширинча гипертовушли ракетани синовдан ўтказганини, бироқ бу ҳақда “Россия билан зиддият кучайишининг олдини олиш” учун хабар бермаганини маълум қилмоқда.

t.me/davr24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг бахтли давлатлар

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умр давомийлиги, ҳаёт танлаш эркинлиги, сахийлик, коррупцияни қабул қилиш тамойилларини ўз ичига мужассам қилган рейтинг.

Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан “Ўзбекистон рейтингда қаерда?” деган саволга жавоб излаймиз.

Манба: World Happiness Report 2022

t.me/davr24official
Davr24 pinned «Ўзбекистонда 9 май куни ўтказилиши мумкин бўлган “Ўлмас полк” акциясига қандай қарайсиз?»
Қўшма Штатлар Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқариб ташламоқчи

"Вашингтон яқин кунларда БМТ Бош Ассамблеясига Россиянинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилади". Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Руминияга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Бош Ассамблея мунтазам ва қўпол равишда ушбу ҳуқуқларни бузаётган ҳар қандай давлатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзолигини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун 193 овознинг учдан икки қисмини тўплаш керак.

"Россиянинг Кенгашдаги иштироки - бу фарс, бу тўғри эмас, шунинг учун Бош Ассамблея уни четлатиш учун овоз бериш вақти келди деб ўйлаймиз" деди Томас-Гринфилд.

t.me/davr24official
2021 йилда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида салкам 2 ярим минг фуқаро ҳалок бўлган

2019 йилда 8 092 та йўл-транспорт ҳодисасида, жами 9 минг 990 нафар фуқаро жароҳатланиб, шундан 2 минг 67 нафари ҳалок бўлган бўлса (ўлим кўрсаткичи 20,7%), 2020 йилда 6 982 та ЙТҲда 8 минг 553 нафар фуқаро жароҳатланиб, 1 минг 962 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 23%).

2021 йилда эса 10 001 та йўл-транспорт ҳодисасида 9 минг 230 нафар фуқаро жароҳатланиб, 2 минг 436 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 21%).

Times.uz бу масалада сўров ўтказмоқда.

Сўровнома ⬇️⬇️⬇️

t.me/davr24official