Kainbek
6.22K subscribers
1.34K photos
512 videos
462 links
Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар
Download Telegram
Тонировкага рухсат берворинглар
Туйнук қолмасин

1-модда.
Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

127-модда.
«...Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас".
Байден сирпаниб кетса ёки йиқилиб тушса, рус пропаганда машинаси 24 соат тинмай ёритади, ўзларида шунақа иш бўлса, кўрмаганга олишади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стэнфордда чироқ ўчиб қолибди.
Финляндия президенти Мадридда бўладиган НАТО саммитига Финляндия ҳаво йўллари компаниясининг доимий рейси билан оддий йўловчи сифатида учар экан.
Тонировка бахт қуши
Ваҳимами?

Коронавирус бўйича расмий статистикага ишонч йўқ. Хўш, Тошкентда коронавирус қанчалик авж олмоқда?

Мен одатда буни таниқли тиббий-диагностика марказларида ПЦР ва МСКТга навбатлар ҳамда уларнинг натижалари чиқиш вақтига қараб баҳолайман. Хуллас, 11:40 атрофида ПЦРга ҳам, МСКТга ҳам навбатсиз кирдим, МСКТ натижаси 1-2 соатдан кейин, ПЦР натижаси 6 соатдан кейин чиқишини айтишди.

Балки энди бошланишидир.
Банкирлар учун алоҳида ёш ўлчови бор. Масалан, Bankers жамоаси Ёшлар куни муносабати билан эълон қилган рўйхатда 40 ёшгача бўлган банкирларни киритибди. Ваҳоланки, қонунчиликда ёшлар категорияси 14 ёшдан 30 ёшгача дейилган. Шартли 39 ёшли банкир ўзини ёш ҳисобласа, бўмаптида. Ёш оила, ёшларга оид кредитларни ҳам шунақа ўзлаштиришган бўлса керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпроқ пиёда юринг.

Видеода Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

Юқоридаги 40 ёшли банкирларнинг аксарияти эшикдан-эшиккача хизмат машинасида юрса керак.
Қизиқ.
Квартирани ким сотди экан? Ким фойда кўрди экан? Бир куни ҳаммаси ошкор бўлади, дейди Имон Каримова.
No comment
ЮНЕСКО украин боршини йўқолиб кетиш хавфи бўлган жаҳон маданий мероси рўйхатига киритибди.
Муносабатга муносабат.
Газетаўз телеграм каналида эмоджилар қўйилмайдиган бўлибди.
Қорақалпоғистондаги вазиятга баҳо бериш ёки фикр билдиришда битта олтин қоида аниқ бўлиши лозим. У ҳам бўлса Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлиги, тинчлиги ва барқарорлиги масаласи савол остига олиниши керак эмас. Қорақалпоғистон Ўзбекистон ҳудудий яхлитлигининг узвий ва ажралмас қисмидир.

Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартишлар муаллифлари (Акмал Саидов эмас, бу аниқ)ни тушуниш мумкин. Улар сўнгги вақтларда халқаро геосиёсий воқеликлардан, яқин атрофимизда таҳликали вазиятдан келиб чиқиб, шундай таклифни илгари суришган. Ғоя тушунарли, аммо унинг реализациясида, назаримизда, бўшлиқ пайдо бўлди.

Диалог керак. Бу ҳеч ким ишонмайдиган баландпарвоз гаплар эмас, аниқ-тиниқ ижтимоий шартнома шартларини келишишда бўлиши керак. Сиёсий шартнома аниқ, ундан ортга чекинилмайди, ижтимоий келишув эса турмуш тарзини яхшилаш, маданий ва миллий ривожланишга шарт-шароит яратиш ва ишончни тиклашдан иборат бўлиши керак.

Ахборот сиёсати тез мослашиши керак. Нозик масала, ҳаммамиз тушунамиз, лекин юзага келган вазият фақат ва фақат Ўзбекистоннинг ички иши ва мамлакат масалани амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга қодирлиги баралла айтилиши керак. Ўзимиз келишиб оламиз, учинчи тарафларнинг кўмаги ёки аралашувига эҳтиёж ҳам, хоҳиш ҳам йўқ. Расмий манбалар кўпроқ гапириши керак.

Ўзбекистоннинг бундай провокацияларга жавоб беришга кучи ҳам, салоҳияти ҳам етарли.

Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар.