davletovuz
81.9K subscribers
6.77K photos
1.67K videos
124 files
9.94K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Аҳоли омонатлари фоиз ставкалари тушишда давом этмоқда. Ўтган 26 йил ичида илк марта аҳоли омонатлари бўйича мажбурлов ва юқоридан режалаш бекор бўлгани сабабли аҳоли депозит ставкалари ўртача ставкаси кредитлар ўртача фоиз ставкаларидан пастроқ даражагача тушди. Аслиятда айнан шундай бўлиши керак https://www.norma.uz/nashi_obzori/samye_pribylnye_sumovye_vklady_fevral_2018

Самые прибыльные сумовые вклады. Февраль 2018
Эндиликда Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеолавҳага олиш тақиқланмайди.
Кейинги 40 кун давомида техник ва номонетар сабабларга кўра халқаро валюта бозорида евро/доллар жуфтлиги 1.18дан 1.27гача кўтарилди.

Бу ўзбек сўмининг еврога нисбатан курсига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Масалан, 2017 йил якунида тижорат банкларидан 10 минг евро сотиб олган ва айни кунларда қайта сотиб юборган бўлганингизда, ҳозир 6 млн. сўмгача даромад кўрган бўлардингиз.

Эркин конвертация шароитида шундай курс ўзгаришлари ва волатиллигидан керакли нуқталарда мақсадли фойдаланиш ҳам қўшимча даромад келтириши мумкинлигини эсдан чиқарманг. Евро сотиб олишга эса энди шошилманг, тренд орқага қайта бошлади, ютқазганингиз қолади холос.

Курс ўзгаришларини кузатиб боринг
2017 йилнинг тўртинчи чорагида пул-кредит сиёсати таҳлили http://cbu.uz/ru/press-tsentr/novosti/2018/02/100346/
Метрода хавфсизликни таъминлаш билан ички ишлар органлари ходимлари шуғулланмоқда. МХХ ходимлари станцияларда кўринмайди.
Айтишларича, Абдужаббор Абдувоҳидов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректорлигига асосий номзодлардан экан.
Хабарингиз бор, ўзбек-қозоқ чегарасидаги Ғишткўприк (Черняевка) ва бошқа назорат-ўтказиш пунктлари орқали умумий қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган ўз эҳтиёжи учун истеъмол товарлари 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга божсиз олиб кирилаётгани ҳақида айтгандик. https://t.me/davletovuz/1721

Президентнинг 6 февралдаги қарори билан http://customs.uz/uz/events/changes_legislation_news/3224/ самолётда 2 минг, темир йўлда 1000, автомобиль ёки пиёда чегарадан 300 долларгача бож тўловисиз ўз шахсий эҳтиёжи учун товарлар олиб келиши мумкин бўлибди.

Айтишларича, 1000 долларлик қоида ўтган давр мобайнида “Артел”нинг бозорига жиддий таъсир кўрсатган. Чунки одамлар нафақат ўз эҳтиёжи учун, айни пайтда ички бозорда “Артел”никидан кўра арзонроқ ва сифатлироқ молларни сотиш учун олиб кира бошлаган. Баъзиларнинг паспортида икки ойда “кирди-чиқди муҳри”га жой қолмаган.

Катта эҳтимол, автомобиль ва пиёдалар учун (камбағаллар учун деб тушунаверинг, айрим олғирларни ҳисобга олмаганда) бож тўловисиз товар олиб келиш суммаси 300 долларгача туширилиши ортида, фикримча, маҳаллий ишлаб чиқарувчимиз — “миллий ғуруримиз” (рекламасида шунақа дейишади) Артель тургандек гўё. Бу менинг тахминим.

Миллий ғурур ишлаб чиқарган маҳсулотни чет элликлар турнақатор очередда туриб сотиб олса, уни миллий ғурур дейиш мумкин, аслида. Ўзи тижорат компаниялари ҳеч қачон миллий ғурур бўлмаслиги керак.
Айтганча, "Артель"нинг молларига эътирозим йўқ. Телевизорим, холодильнигим, микроволновкам ҳам — шу компанияники. :)
Мақолада тилга олинган эътирозларнинг қарийб барчаси сектор ёки Мажбурий ижро бюроси фаолиятига тааллуқли. Ва барча ҳолатда бюро ходимлари айбсизлиги келтирилган. Фикримча, бундан кейин ҳам оммавий ахборот воситаларида овоза бўлган ҳолатларда бюро ходимлари қонун доирасида иш тутгани таъкидланади. Чунки гап бюрода эмас, балки бюро Прокуратура ҳузурида эканлигидадир. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган, қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаши керак бўлган прокуратура ҳеч қачон ўз қарамоғидаги ташкилотни холис текширишига мен, масалан, ишонмайман. Шунинг учун ҳам давлат бошқарувида “ўзаро тийиб туриш”, “манфаатлар мувозанати” деган принцип амал қилади. ИМҲО, албатта. http://uza.uz/oz/society/bosh-prokuratura-nokholis-akhborot-tar-atishdan-ma-sad-odaml-08-02-2018
Марказий банк ҳаммаси яхши деяпти: истеъмол талаби нисбатан сусайган шароитда 2018 йилнинг январь ойи давомида умумий кузатишдаги маҳсулот ва хизматлар нархлари динамикасида нисбатан паст даражадаги, яъни 0,6 фоизлик ўсиш кузатилди. http://cbu.uz/uzc/press-tsentr/obzori/2018/02/100359/
Айтишларича, Тошкент шаҳри/вилоятидан доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент шаҳри ва вилоятида иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш бўйича битим тузишда тўланадиган давлат божининг энг кам суммаси уй-жой нархидан қатъи назар 2500 ЭКИҲнинг 5% миқдорини ташкил этиши лойиҳага киритилипти.

Яъни уй-жой нархи 100 млн сўм бўлса ҳам, 172240*2500*5% =21 530 000 сўм давлат божи тўланади. Ёки бошқача айтганда, қиймати 430 600 000 сўмгача бўлган уй-жойларни сотиб олишда тўланадиган бож 21 530 000 сўмдан иборат бўлади. Қиймати 430 600 000 сўмдан юқори бўлган уй-жойлар учун эса давлат божи уй-жой қийматининг 5 фоизини ташкил этади, масалан, уй-жой 500 миллион сўм бўлса, бож 25 миллион сўм бўлади.

Таъкидлаб айтиш керак, бу ҳали лойиҳа ва қарор чиққунча вазият яна ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтиш керакки, Ҳаракатларни стратегияси бўйича 2018 йилги давлат дастурида "Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш" чораси кўзда тутилган бўлиб, тегишли қарор лойиҳаси 2018 йил 20 мартда ишлаб чиқилиши белгиланган.
Ўзбекистон Марказий банки Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Турдалиев Аброрхўжа Акбарович Марказий банк Бошқаруви таркибига киритилди. Қоида тариқасида МБ Бошқаруви таркибида Раис, унинг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар МБ раиси, Қимматли металлар агентлиги директори бўларди. Охирги иккитаси чиқариб юборилиб, Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти, Пул-кредит сиёсати департаменти директорлари Бошқарув тарикибига киритилган.
2018 йил учун қишлоқ жойларда намунали уйларнинг 4 сотихли, 4 хонали (2 қаватли икки ёнма-ён қўшни уй кўринишида) вариантининг прейскурант баҳоси 310 млн.сўм этиб белгиланибди (2017 йилдаги баҳосига нисбатан 38%га ўсган). 2017 йил учун мазкур вариантдаги намунали уйларнинг прейскурант баҳоси 225 млн.сўм эди.

Маълумот учун ушбу вариантдаги намунали уйлар арзонлаштирилган тартибдаги уйлар ҳисобланмайди ва бундай уйларни олиш учун кам таъминланган оила бўлиш шарт эмас.

Қайд этиш лозимки, уй-жой баҳосининг бундай юқори даражада ўсганига қарамай, Қишлоққурилишинвест МЧЖ ҳудудий филиалларида 4 хонали уйлар учун шартномалар аллақачон тарқатиб бўлинган
Термиз. 21 май, 1988. Афғондан қайтган аскар ва она.