davletovuz
58.3K subscribers
3.01K photos
634 videos
64 files
5.21K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuzchatbot.
Тижорий ҳамкорлик учун: @meenov
Download Telegram
to view and join the conversation
Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари - молия вазири:

«Прописка тушунчаси ҳеч қаерда йўқ. Бизда ҳам йўқ бўлиши керак. Европада нега ривожланиш даражаси юқори, чунки аҳоли у ерда мобил. Масалан, фуқаро бир ҳудуддан нарсаларини машинага ортади ва кўчиб кетади. Биздачи, бир неча йиллардан бери бир шаҳардан ёки қишлоқдан силжимасдан яшаб келаётган ватандошлар бор».

Халқаро пресс-клуб
Коррупциянинг илдизи - амалдорларнинг ҳуқуқи ва назоратсиз эканлиги.

Содиқ Сафоев, Сенат раисининг биринчи ўринбосари.

@IPCUzbekistan. Фото: Мадина Нурман
Президентнинг кеча парламентга тақдим этган мурожаатида мазмуни ва шакли (аввалги йиллардагига қараганда анча ихчам ва қисқа) нуқтаи назаридан бир қатор жиҳатлар кўзга ташланди. Қайд этиш керакки, мурожаат кеча оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуси бўлди.

Биринчидан, ростини айтиш керак, мурожаат мазмунли, мантиқли тайёрланган ҳамда одамларни ўйлантираётган муаммоларга давлатнинг ёндашувини аниқ-тиниқ кўрсатиб беради. Яъни одамларнинг муаммолари, рус тилида айтганда, “точечный” эмас, балки тизимли ёндашув асосида ҳал қилинади. “Колхозча” ёндашувлар, назаримизда, ортга чекинган. Популистик ваъдалар жуда кам — бори ҳам бир неча шахснинг манфаатларига эмас, балки умуммиллий манфаатларга (таълим) қаратилган. “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя шу негизда олинган бўлса керак. Яна бир масала: бутун мурожаат мантиқан боғланган ва битта линияни ушлайди.

Иккинчидан, мурожаат янги Ўзбекистон қайси йўлдан бориши бўйича яна бир марта олий даражада эслатилаяпти. Охирги сайловлар ва бошқа воқеалар фонида юзага келган шубҳаларга қатъий жавоб бериш мақсад қилинган. Демократик ривожланиш йўлидан қайтилмаслиги, коррупцияга қарши кураш долзарблигини йўқотмаслиги, очиқ бозор ва интеграция — гарчи жузъий акс хатти-ҳаракатлар кўзга ташланаётган бўлса-да — доимий равишда таъкидланиши халқаро ҳамжамият учун яхши сигнал.

Учинчидан, ҳали ҳам сиёсий ислоҳотларга бошқа соҳалардаги ислоҳотлар контексида қаралаяпти. Яъни йил номига монанд равишда аввал ҳаёт-мамот масаласи бўлган таълим, сўнг иқтисодий ислоҳотларга устуворлик берилмоқда. Қизиқ тарафи, таълим ислоҳотлари йил номи муносабати билан бирламчи бўлдими ёки ҳақиқатан ҳам, таълим Ўзбекистонни ривожлантиришнинг асоси сифатида қаралдими — вақт кўрсатади. Таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича прогрессив чора-тадбирлар таклиф этилди. Муҳими ҳам шу.

Тўртинчидан, жорий йилги мурожаатда қисқа муддатли таъсирга эга бўлган, бир марталик, айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлар учун имкониятлар тенглигига раҳна соладиган чора-тадбирлар камлиги кўзга ташланади. Бўлар-бўлмас имтиёзлар берилиши ҳақидаги гап-сўзлар қарийб учрамади. Имтиёзларнинг аксарияти субсидия ва бошқа инструментлар билан алмаштирилган. Давлатнинг ижтимоий функцияси мақсадли молиялаштириш асосида бажариладиган бўлаяпти.

Бешинчидан, Ўзбекистоннинг олдида турган энг долзарб вазифа — қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича эски ёндошувлар ўзини оқламагани янги таклифлар асосида тан олинган. Аграр тармоқни ислоҳ қилиш бўйича ягона тўхтамга келинган. Бу бозор талаби, давлатнинг чеккага чиқиши ва самарали менежментни жорий қилиш орқали амалга оширилади.

Ва ниҳоят, коррупция бўйича @davletovuz канали узоқ вақтдан бери таъкидлаб келадиган институционал таклифлар ўртага ташланди (Алоҳида орган). Шундай бўлса-да, маъмурий ислоҳотлар, ижро ҳокимияти фаолияти самарадорлигини ошириш, парламентни ҳеч қурса ҳукуматнинг назоратчисига айлантириш, кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлаётган сайлов тизимини ислоҳ қилиш, судларни “одам қилиш” масалаларида аввалги йиллардаги каби косметик ўзгаришлар кутилаяпти. Назаримизда, таълим тизими, иқтисодиётдаги ислоҳотларнинг муваффақиятга эришиши авваламбор сиёсий ислоҳотлар жадал ва сифатли ўтказилишига узвий боғлиқдир. Жиддий сиёсий ислоҳотларсиз бошқа соҳаларда эски хатоларимизни такрорлашда давом этамиз, деган қўрқув бор.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.
Ис гази уч ака-укани олиб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Зиёкор маҳалласида уч нафар ака-ука ва уларнинг онаси ис газидан заҳарланди. Фожиа оқибатида болалар вафот этишган, она – реанимация бўлимида қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Kun.uz`га маълум қилишларича, бахтсиз ҳодиса бугун, 25 январь куни тонг соат 5:10лар атрофида рўй берган.

«Вафот этган болалар 8, 12 ва 14 ёшларда, уларнинг ҳаммаси ўғил болалар бўлган. Болаларнинг онаси, 37 ёшли С.А. ҳозир реанимация бўлимида, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқдалар», – деди ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров:

“Нафақа бериш маҳалланинг иши эмас, бу иш билан профессионаллар шуғулланиши керак".

Манба: Халқаро пресс-клуб
Томскдан 10 юртдошимиз жасадлари олиб келинди

Mамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020-йил 26-январ куни эрталаб HY-668 рейси билан TИВ, ИИВ ва Tашқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Tомск вилояти Aсиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Tошкент шаҳрига етказилди.

Қолган икки нафар марҳум жасадлари ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади.

Бош консулхона маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ишлаган “GreenWood” MЧЖ ўрмон кесиш компанияси директори ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан қўлга олинган.
Солиқ ва иқтисод ҳақида гап кетганда, кўпинча бу соҳа вакилларидан бошқалар учун тушунарсиз, ёки зерикарли тушунчалар кўз олдимизга келади.

@Tax_uzb каналини нафақат солиқ ва иқтисод бўйича мутахассислар учун балки, айнан шундай соҳага қизиқиши бор, лекин тўлиқ тушунчаси йўқлар учун ҳам фойдали дейиш мумкин. Сиз, ушбу канал орқали солиқ ва иқтисодиётдаги муҳим таҳлилий материаллар, бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича кўрсатма ва таклифларни олишингиз мумкин.


Бугунги кунда солиқ ва иқтисод ҳақида етарли тушунчага эга бўлишингиз учун зарур бўлган
@Tax_uzb каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламиз.

Батафсил

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томск қурбонлари олиб келинди - ФВВ
Хушнудбек Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан суҳбат уюштирибди. Эркин суҳбат бўлибди, одамларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар бор https://youtu.be/eQ_AoGajvsA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими давлатдан ойига 10 миллион сўмдан сал кўпроқ иш ҳақи ва бошқа рағбатлантирувчи маблағлар олар экан https://youtu.be/eQ_AoGajvsA
Биз Америкага эмас, балки бизга Америка керак

2020 йилнинг 2-3 февраль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

Америка биздан узоқда жойлашган, Ўзбекистон, умуман, Марказий Осиёда устувор манфаатлари йўқ. Яъни минтақамиз Америка учун у даражада муҳим эмас. Қолаверса, АҚШ бизнеси учун Марказий Осиёда бизнес юритиш қизиқ эмас. АҚШ ҳукуматининг у ёки бу минтақага эътибори кўп жиҳатдан бизеснинг талабларидан келиб чиқади. Шундан бўлса керак, ҳалигача АҚШнинг бирор-бир амалдаги президенти Марказий Осиёга келмаган.

Шундай бўлса-да, Помпеонинг минтақага, айниқса, Ўзбекистонга ташрифи жуда муҳим. Тўғри, у бир жамадон инвестиция билан келмайди. Лекин у қанақадир сигнал, сиёсий кўмак билан келади. Бу, айниқса, Хитойнинг минтақадаги иқтисодий ва бошқа экспансияси тобора кенгайиб бораётган, Россиянинг турли ўйинлари фаоллашаётган бир пайтда жуда муҳимдир. Яъни Америка шу ташриф орқали “ёлғиз эмассизлар, қўрқманглар” деган сигнални юборади.

Бизга, айниқса, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо бўлишга босимлар кучаяётган бир пайтда қанақадир қўллаб-қувватловнинг аҳамияти жуда ошади. Шу маънода биз Америкага эмас, балки бизга Америка керак. ИМҲО, албатта.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов: "Фуқароларимиздан Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қиламан". https://telegra.ph/SO%D2%92LI%D2%9ANI-SA%D2%9ALASH-VAZIRI-FU%D2%9AAROLARIMIZGA-HITOJGA-ZARURAT-B%D0%8ELMAGANDA-HORIZHGA-VA%D2%9ATINCHALIK-CHI%D2%9AMASLIKNI-TAVSIYA-%D2%9AILMO%D2%9ADA-01-27
28 январдан 1 USD - 9563.33 сум (+ 16.28)
Унутил(аёт)ган Ҳаракатлар стратегияси

Дарвоқе, янги Ўзбекистоннинг атрибутларидан ва баландпарвоз асосларидан бири 2017 йилдан амалга оширишга киришилган Ҳаракатлар стратегияси эди. У беш йилга мўлжалланган бўлиб, халқаро ҳамжамият, одамларимиз томонидан ижобий кутиб олинган эди. Охирги воқеалар шундан далолат бераяптики, Ҳаракатлар стратегияси муддатидан олдин якунланди. Нега бундай хулосага келаяпсиз?

Биринчидан
, парламентга тақдим қилинган мурожаатда Ҳаракатлар стратегияси умуман тилга олинмади. Мурожаат аввалида тақдим этилган ҳисобот кўпроқ айнан давлат дастури ижросига қаратилди.

Иккинчидан, мурожаатнинг эртасигаёқ Халқаро пресс-клубда чиқиш қилган амалдорларимиз оғзидан янграган асосий мессежлардан бири айнан ислоҳотларнинг биринчи босқичи мантиқан якунлангани ҳақида бўлди.

Учинчидан, охирги уч йилда қабул қилинган саноқсиз концепциялар, стратегиялар ва йўл хариталари фонида Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти анча пасайди. Буни Ҳаракатлар стратегияси ижроси, унинг назорати билан боғлиқ чалажон саъй-ҳаракатларда ҳам кўриш мумкин. Парламент назорати гўёки номига ўтказилди, Ҳаракатлар стратегияси ижроси бўйича давлат дастурларида белгиланган вазифалар охиригача ҳаётга татбиқ этилмади. Масалан, ҳоким боболар ҳали ҳам маҳаллий кенгашлар раҳбарлари сифатида қолмоқда — ўзини ўзи назорат қилмоқда. Ваҳоланки, бу масала 2019 йилнинг 1 мартига қадар аниқ бўлиши керак эди.
❗️Ижтимоий тармоқларда собиқ «Абу-Саҳий» бозори мато сотишга мўлжалланган 1-блок дўкон эгалари ва ижарачиларнинг маъмурият олдига оммавий тўпланиб, норозилик билдиришлари акс этган видео бўйича «Tashkent Trade Center» хусусий корхонасининг расмий муносабати.

Батафсил: http://bit.ly/37vLrMi
2019 йил пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхати
​​UzAuto Market инновацион платформаси ҳудудида Cooperation Lab тармоқлараро кооперацион форуми бўлиб ўтди ва унда хусусий ишлаб чиқарувчилар, фан, кимё, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва бошқа соҳалар вакиллари, импортёрлар ва саноатни ривожлантиришга қизиққан бошқа шахслар “Ўзавтосаноат” томонидан ташкил қилинган анжуманда иштирок этди.

Форумнинг ташкил этилишини олқишлаш мумкин, чунки ушбу платформа маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳсулотларини экспортини кўпайтиришдан манфаатдор бўлган тадбиркорлар учун мўлжалланган. UzAuto Market келгусида ҳам мунтазам фаолият кўрсатадиган марказ бўлиб доимий равишда саноатнинг ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда автосаноат соҳасининг оғриқли нуқталаридан бири бу ҳалигача ишлаб чиқаришда бутловчи қисмлар, хомашёларнинг катта қисми импорт қилинади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонга автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ва импорт ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этади, шундан 250 млн. доллари иккиламчи бозордаги эҳтиёт қисмларига тўғри келади. Бу кўп албатта. Маҳаллийлаштиришни янада ошириш, ривожлантириш истагида бўлганлар учун эса айнан шундай инновацион майдонлар жуда керак.

Cooperation Lab вакиллари муҳандислар, юристлар, иқтисодчилар ва бошқа ихтисослашган мутахассислардан иборат бўлиб, улар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга ноёб ишлаб чиқариш лабораторияларидан фойдаланиш, шунингдек, инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш имкониятлари билан маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича доимий ёрдам ва маслаҳат бериб боришади.
Реклама
⚡️⚡️ Хитой томони мамлакат ҳукумати ҳозирда чет эл фуқароларини Ухан шаҳридан эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмаётганини маълум қилди
⚡️ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун бюджетдан қарийб 8 триллион сўм маблағ ажратилиши лозим — Жамғарма ижро аппарати бўлим бошлиғи Шуҳрат Утаганов.

Маълумот учун, 2019 йили жамғармада тақчиллик 4,7 триллион сўмни ташкил этганди. Бу солиқ тўловчилардан бюджетга тушган пул пенсия тарқатишга номутаносиб эканини кўрсатади.

@gazetauz_uzb