davletovuz
58.1K subscribers
3.04K photos
641 videos
65 files
5.25K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuzchatbot.
Тижорий ҳамкорлик учун: @meenov
Download Telegram
to view and join the conversation
Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)


Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб - 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони)

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг Ўрмон хўжаликларида заъфарон плантациялари ташкил этиш ва заъфарон пиёзларини (уруғи) конкурс ва аукционсиз, “Brand Investment Group” МЧЖнинг умумий таъсисчиси ҳисобланган “AGRIONE-BEKABAD” МЧЖдан сотиб олиш борасидаги қарор лойиҳасини қабул қилишни мақсадга номувофиқ деб топибди. Бу ҳақда 1 ой муқаддам ёзган эдик. https://t.me/davletovuz/6184
Умид қиламизки, «BRAND INVESTMENT GROUP» холдингига тегишли “Brand Investment Group” МЧЖ учун Мўғулистонга мева-сабзавот экспорт қилиш ва гўшт импорт қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқ бериш борасидаги масалага ҳам Монополияга қарши кураш қўмитаси ўзининг расмий муносабатини билдиради.
#Парламент_муҳокамалари
Бугун депутатлар томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:

▪️ ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;
▪️ транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;
▪️ утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимининг ундириш назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
Эртадан 1 доллар 9395,63. +11,06
National Education методлари орқали талаба бўлинг

National Education ўқув маркази барча абитуриентларга талаба бўлишдек юксак мақсадга эришиш имкониятини тақдим этади.

Aбитуриентлар қуйидаги фанлардан сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишади:

☆ Она тили ва адабиёти
☆ Tарих
☆ Mатематика
☆ Франсуз тили
☆ Инглиз тили
☆ Физика

● дарслар давомийлиги 4-5 соат
● ҳар битта фан учун 220000 сўмлик ойлик тўлов
● абитуриент стипендиясининг мавжудлиги
● ота-оналар билан мунтазам мулоқот
● йиллик тўловни 2 га бўлиб тўлаш имконияти
● "Tурист - абитуриент" саёҳати

Бир сўз билан айтганда, National Education ўқув марказида абитуриентларнинг сифатли таълим олишлари учун барча имкониятлар мавжуд.

Mанзил:
Яккасарой тумани, Ракат маҳалла, 135-мактаб

Mурожаат учун ☎️
+99890 999 9779
+99897 776 8877
+99891 778 8778

Tелеграм канал: https://t.me/joinchat/AAAAAEzQxqy4II_e0QoQAQ
⚡️Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудида юк машинаси юк поезди вагонига урилган. Оқибатда вагон издан чиқиб, Дамас автомобилига урилган. Икки киши вафот этган https://t.me/MCHSUzbek/1015
⚡️

Хусусий нотариал идоралар жорий этилади

Нотариал хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатдан юқори, тезкор бўлиши фуқароларда ишончни мустаҳкамлайди.

Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон айни шу мақсадларни назарда тутади.

Фармонда нималар назарда тутилган?

Биринчидан, 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилади. Бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олади.

Нотариал палата ташкил этилади ва унга барча нотариуслар аъзо бўлади.

Иккинчидан, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади.

Хусусан, келаётган йилнинг 1 январидан эътиборан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайди.

Учинчидан, бир қатор нотариал ҳаракатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

2020 йил 1 январдан бошлаб корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Фармон ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Ҳар биримиз уйимизни безатишда мебель танлашга алоҳида эътибор берамиз. Ҳозирги пайтда бозорда мебель танлаш имконияти жуда кенг. Нархига ва ўзингиз шаҳсий дидизга қараб сиз хоҳлаган мебель танлашингиз мумкин. Аммо ҳаммамиз сифатли, қўлай, кўркам ва шу билан бирга арзон мебелни ҳарид қилишни ният қиламиз. Хўш, мазкур талабларга жавоб берадиган мебелни бизнинг бозорларимизда топса бўлармикин?

Ҳа, бўлади. Сиз хоҳлаган нархда кенг ассортиментдаги мебелни @MilleniumMebelSaloni телеграм канали орқали буюртма ва ҳарид қилишингиз мумкин. Хўллас, мазкур мебель ишлаб чиқарувчилар танлаган йўли мен тўғри деб ҳисоблайман. Бозорда бош эгалик қилмоқчимиз? Унда мижозларга қўлай йўли билан ютуқларингиз ҳақида айтиб беринг! Мижоз уларга мурожаат қилган ҳолда нимадан ютади?

Биринчидан, @MilleniumMebelSaloni телеграм каналида тақдим қилинган мебеллар нарҳи бозор нарҳларига нисбатан арзонроқ. Сифати эса юқори. Иккинчидан, бу жуда осон ва қўлай. Энди бозорларга бориш, дуконларда юриш ҳожати қолмади. Барча мебелларни мижоз мазкур телеграм канал орқали кўриши ва танлаши мумкин. Буюртма қилганидан сўнг танланган мебель бепул мижоз танланган жойига етказилади ва ўрнатилади.

Бизнесини ривожланишида яна бир самарали усул ҳақида айтиб ўтсак, ишлаб чиқарувчи томонидан бир ажойиб “Куёв томонга 1 миллион сўм тўйона" номли акцияни ўтказмоқда. Яъни кўп сонли мебелни ҳарид қилган мижозларга мукофот пули топшириляпти. Бу эса, ўз навбатида, мижозлар сонини янада кўпайтиради, шубҳасиз.

Бир cўз билан айтганда, мижоз учун тўлиқ ва сифатли сервис кўрсатилади. Сиз ҳам мазкур телеграм каналга кириб барча имкониятлар билан ташишингиз мумкин: @MilleniumMebelSaloni
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда «Azon.uz» ўз манбасига асосланиб хабар берди. https://xabar.uz/jamiyat/muftiy-usmonxon-alimov
Адлия вазирлиги: адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмас
 
Ҳозирги кунда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Жумладан, кодекс лойиҳасининг 488-моддасида адвокатлик фирмалари
ва бюролари солиқ солиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этилиши назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нотижорат ташкилотлар сифатида эътироф этилган бўлиб, улар даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмайди ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди.

Таклиф этилаётган тартиб адвокатлик тузилмалари солиқ юкининг ошишига, бу ўз навбатида, адвокатура институтининг ривожланишига тўсқинлик қилиши, фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига профессионал юридик ёрдам кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда тергов ва суд иши юритишда малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини таъминлашда қийинчиликлар туғдириши, юридик ёрдам кўрсатиш қийматининг ошишига ва аҳолига ортиқча сарф-харажатларга олиб келиши мумкин. Юқоридаги ҳолатлар юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан адвокатуранинг ролини ошириш ва аҳолига мақбул юридик хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўлиқ мос келмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Адлия вазирлиги адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектларига тенглаштириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектлари сифатида солиққа тортиш масаласини мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва мазкур кодекс лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида ушбу масала бўйича ўз муносабатини ваколатли органларга билдиради.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ўзбекистонликлар кўп гўшт еяяптими? Киши бошига неча грамм гўшт ейилади? https://www.atlasandboots.com/countries-that-eat-the-most-meat/
iPhone 11 Pro. 999$
Forwarded from bakiroo
Гўшт ҳақида

Кеча гўшт нархи ошиб бораётгани сабаблари ҳақида тўхталиб таниқли чиновниклардан бири икки асосий омил борасида айтиб ўтибди. Озуқа масаласи ва кўп гўшт еяётганимиз.

Озуқа масаласида чиновник ҳақ - чорва моллари сонига нисбатан озуқа инфратузилмаси ортда қолмоқда. Яйловлар, ем-ҳашак етиштириш учун дала майдонлари етарли эмас. Саноат даражасида озуқа етиштириш эса 90- йиллар даражасида қолиб кетган.

Афсуски, иккинчи масаладаям чиновник ҳақ, биз ростанам кўп гўшт еяпмиз, оч-наҳорлик ёқасидаги 90- йиллар билан солиштирганда албатта. Ўзбекистон барча ўлчов ва индекслар бўйича жуда кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторидан чиқиб кам гўшт ейдиган мамлакатлар қаторига яқиндагина қўшилди. Менимча, чиновник шуни айтмоқчи бўлган, лекин сўз, тажриба ва ахборот бойлиги етмаган.

Кечаги прессухада яна бир ҳақиқат айтилишини кутгандим. Уям бўлса, гўшт қимматлашишда давом этаётгани сабабларидан бири бу унинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш усулининг ўрта асрлар даражасида қолиб кетаётганлигидир. Расмий статистикага кўра 90%дан ортиқ гўшт шахсий ва ёрдамчи хўжаликларда етиштирилади. Яъни ибтидоий натурал хўжалик муҳитида. Бу муҳитда гўшт таннархи арзонлашмайди, меҳнат ва вақт сарфи ўта юқорилигида бу имконсиз, гўшт фақат қимматлашади. Шу сабабли гўшт нархи мувозанатлашиши йўлидаги илк қадам натурал ишлаб чиқаришдан саноат ишлаб чиқаришга ўтиш бўлиши лозим. Дарвоқе, товуқ гўшти борасида 90- йиллар ва нўлинчи йиллардаги аҳволни эсланг. Ўшанда ечим ҳар бир хўжаликда товуқ боқиш билан эмас, йирик паррандачилик комплексларини яратиш орқали кўрилган ва бу тўғри бўлганини бугун парранда гўшти таклифидаги хилма-хиллик ва ҳамёнбопликдан кўриш мумкин.

Ва албатта гўшт нархи ошиши яхши сигнал, қилган хатоларни ўнглаш ва энди нима қилишимиз лозимлиги борасидаги сигнал. Фақат бу сигнални тўғри англай олишимиз лозим.

@the_bakiroo
​​Конституция ва тузатишлар

Шу йилнинг 4 сентябрь куни қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккита моддасига таҳририй ва принципиал тузатишлар киритилди. Бу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилиниши (2019 йил июнь) муносабати билан боғлиқ эди. Янги кодексимиздаги янгиликлардан бири — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилгани эди.

Дарвоқе, бу охирги уч йилда конституциямизга киритилган олтинчи тузатиш ҳисобланади.

Биринчиси. 2017 йил апрель, 7 та моддага суд тизимига оид ўзгартиш ва қўшимчалар, таҳририй тузатишлар киритилди.

Иккинчиси. 2017 йил июнь ойида 4 та моддага экоқўмита мансублиги, конституциявий суд мустақиллигига оид ўзгартиш ва қўшичалар, таҳририй тузатишлар киритилди.

Учинчиси. 2017 йил август. Иккита моддага Тошкент шаҳар туманлари маҳаллий кенгашларига сайлов билан боғлиқ тузатишлар киритилди.

Тўртинчиси. 2018 йил октябрь. Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови билан боғлиқ тузатишлар киритилди.

Бешинчиси. 2019 йил март. 79, 93, 98-моддаларига ҳукумат ҳисобдорлигига оид тузатишлар киритилди.

P.S.: Албатта, мамлакат тубдан ўзгараяпти, мутлақо янги тизим шакллантирилаяпти. Табиийки, бу конституциявий янгиланишларни ҳам талаб қилади. Аммо — конституция бу фундаментал ҳужжат, содда қилиб айтганда, қонунларнинг, барча ҳужжатларнинг отаси, онаси. Қолган ҳужжатлар шунинг равишини олиши керак. Аввал қонунларда, фармонларда қоидаларни жорий қилиб, кейин уларни конституцияда акс эттириш қандайдир маънода Асосий Қонунимизнинг ҳурматини, аҳамиятини, обрўини туширади. ИМҲО, албатта.
Айтишларича, Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган. Бунгача қатор банклар раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Янги тартибга кўра, вазирлар парламент тасдиғидан ҳам ўтиши керак.

@davletovuz
​​Маҳаллий экспортчилар учун янги қулайлик

Ҳаммага маълумки, Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили бўйича савдо айланмаси 21 фоизга ўсиб, 5,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Яқин орада ушбу кўрсаткични ўн миллиард АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. Мазкур мақсадга эришиш учун бир қанча чоралар назарда тутилган. Масалан, Президент томонидан 2018 йили декабрда тегишли қарор имзоланди.

Улар қаторида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва Россиянинг Транскапиталбанк ўзаро ҳамкорлиги ҳақида алоҳида таъкидлашимиз керак. Бу ҳақда жорий йилнинг май ойида Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ўртасида Меморандум имзоланди.

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу келишувга кўра, “Трастбанк” ва “Транскапиталбанк” ўртасида ўзаро ҳамкорликда алоҳида инфратузилма яратилгани ҳамда биржа учун “Транскапиталбанк”да АҚШ доллари, Евро ва Россия рублида қўшимча вакиллик ҳисобварақлари очилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий экспортчиларимиз учун янада қулайлик яратади. Эндиликда Ўзбекистонда катта ҳажмдаги товар ва хомашёни харид қилмоқчи бўлган хорижий буюртмачилар тезкорлик билан мазкур операцияларни “Трастбанк” ва “Транскапиталбанк”да очилган ҳисобварақлари орқали амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, экспортни кенгайтириш учун бошқа муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, валюта соҳасини тартибга солиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Энг асосийси, мазкур анжуман иштирокчилар орасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ва экспорт ҳажмини ўсишини таъминлаш масалаларни янада чуқур ўрганишга кенг имконият яратди.
Молия вазирлигига қўшимча қиймат солиғи ставкасини камайтириш вазифаси қўйилди - Президент иштирокидаги селекторда. «Ахборот24».

@davletovuz
⚡️Расман: Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш топширилди. https://president.uz/uz/lists/view/2857