davletovuz
80.7K subscribers
6.05K photos
1.45K videos
109 files
9.2K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
Forwarded from Infinbank
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозироқ INFINBANK мобил иловасини юклаб олинг ва онлайн-кредитни расмийлаштиринг. Акция доирасида 1 июндан 1 сентябрга қадар дастлабки 25 кун давомида кредит бўйича фоизлар хисобланмайди.

👉🏻 http://onelink.to/64tme9👈🏻
☎️ +998712025060
🔎 @infin_bank_bot
Эртадан бошлаб Тошкентда жамоат транспортида йўл ҳақи 1400 сўм этиб белгилангани айтилмоқда.
Forwarded from Муҳрим
Россиянинг «НТВ» телеканалида 1994—2002 йилларда «Кукли» («Қўғирчоқлар») номли ҳажвий (сатирик) дастур бўлган. 1995 йили шу дастур ижодкорларига нисбатан «шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бунга дастурнинг бир сонида ҳақиқий сиёсий арбоблар қашшоқ, уйсиз ва гадой қилиб кўрсатилгани сабаб бўлган. Кейинроқ жиноят иши ёпилган. «Эхо Москви» радиостанцияси раҳбари Алексей Венедиктов жиноят иши Россиянинг ўша вақтдаги президенти Борис Ельцин журналистларнинг ҳар қандай танқидларига чидагани учун ҳам ёпилган, дейди. Қуйида журналистнинг ўша воқеалар ҳақида қисқача хотираси («Знак.кўм»дан таржима қилинди):

«Борис Николаевич [Ельцин] матбуот жуда ёмон кўрарди. Нима десангиз денг — кўргани кўзи йўқ эди матбуотни. Лекин чидарди. НТВдаги «Қўғирчоқлар» билан боғлиқ воқеа ёдингиздами? Борис Николаевич бўлса Гусинский холдинги журналистларидан фақат мени биларди, чунки у билан бирга юрган ва учган эдим, шунинг учун муаммони ҳал қилишга мени юборишди. Шундай дейишди: «Бор-да, ҳал қил!». Ахир у ерда жиноий иш қўзғатилганди. Ҳалиги бош прокурор вазифасини бажарувчининг олдига бордим. Ильюшенко эди шекилли фамилияси. Алексей Ильюшенко. Уни кутиб ўтирибман. У бўлса Борис Николаевичнинг олдига шу иш бўйича ҳисобот бергани кетган. Мен бўлса Бош прокуратурада ўтирибман ва ўйлаяпман: бу ерда ҳақиқатан ҳам бирдан зиндонга туширадиган тугмача бормикин?.. Ё одамга ўхшаб ордер ёзиб беришармикин? У эса Борис Николаевичнинг олдида — узоқ қолиб кетди. Мен бўлса Бош прокуратурада ўтирибман.

У қовоғидан қор ёғилгудек бўлиб қайтди. Ўзича жиноят иши очмоқчи эди. Унинг кайфиятсизлигини кўриб, дарҳол жилмайдим — ҳаммасини тушуниб бўлгандим. У: «Нега куляпсан?», деди. Менга унга: «Ҳа, Борис Николаевич бизга зуғум ўтказишингизга қўймадими?», дедим. У бўлса нима бўпти, дегандек қилди. «Нима деди ўзи? Қизиқ-да. Тарих учун қизиқ», деб сўрадим. Гап бошлади-да, ўзи ҳам Борис Николаевични пародия қилди — шунда ҳамма «худди Борис Николаевичдек чиқди» деб юборди: «У: ‘Мен буларга (журналистларга) чидаяпман, сен ҳам чида’, деди». Мен яна сўрадим: «Унда бир соат нима қилдиларинг?». Бош прокурор: «Мен уни бир соат жиноят иши қўзғатишга кўндирмоқчи бўлдим, у бўлса фақат шу гапни айтди ва кетавер, деди».


https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-turizm-so-asini-yanada-rivozhlantir-15-08-2019
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ASIA ALLIANCE BANK» АКЦИЯСИ!

"ASIA ALLIANCE BANK" АТБ ташкил этилганининг 10-йиллиги муносабати билан қимматбаҳо совғалар ўйналадиган Акцияни эълон қилди.

Акция иштирокчисига айланиш учун Акция амал қилиш муддати давомида банкнинг MyAlliance мобиль иловаси орқали 1 000 000 сўм ва ундан ортиқ бўлган суммада қуйидаги амалиёт турларидан бирини бажариш лозим:

картадан картага пул ўтказиш;
хизматлар учун тўлов;
онлайн валюта айирбошлаш;
онлайн омонат очиш;
банк ҳисобварағига пул ўтказиш;
кредитни сўндириш.

Акциянинг мукофот жамғармаси қуйидаги совринлардан иборат:

🔹 Бош соврин
Nexia-3 AV-GS16 (2-поз.) русумли автомобиль қийматига тенг миқдордаги пул маблағлари;

🔹 Қўшимча совринлар
Samsung русумли музлатгичи
(1 дона);
Samsung русумли 43’’ теливизори (1 дона);
Xiaomi Redmi 7 3/32 смартфони (10 та).

Акция 2019 йил 15 августдан 30 ноябргача амал қилади.
Акцияда бошка банк карта эгалари ҳам иштирок этиши мумкин.

Акция буйича батафсил маълумотни банкнинг расмий каналида олиш мумкин.
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Кечаги учрашув ҳақида

Кеча Комил Алламжоновнинг таклифига биноан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бир гуруҳ (60 дан ошиқ эди, адашмасам) журналист ва блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди. Асосий масала, агентликнинг кечаги баёноти муҳокамаси бўлди (баъзи мавзуга мутлақо алоқасиз саволлар ва фикрларни инобатга олмаганда).

Учрашувда мен ҳам ўз фикримни билдирдим. Фикримнинг асосий хулосалари қуйидагича:

Биринчидан, туҳмат, ҳақорат ва қонунга хилоф бошқа мазмундаги материалларни эълон қилиш мумкин эмас, бунга ҳамма журналистлар ҳам, блогерлар ҳам бирдек қўшилади, ҳеч ким эътироз билдирмаса керак;

Иккинчидан, ОАВ ҳамда блогерлар саҳифаларида ўзгалар томонидан қолдирилаётган изоҳлар учун жавобгар бўлмайди. Бу қонунчиликда кўрсатилмаган. Ҳамма ўзининг айтган гапи учун жавоб беради;

Учинчидан, агар агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки оддий фуқаролар томонидан терроризм, диний экстремизм, миллий, этник сепаратизм, ҳақорат ёки туҳмат ва ҳ.к. изоҳлар қолдирилгани ҳақида ОАВ ҳамда блогерлар расман огоҳлантирилса, бундай тақдирда ушбу изоҳлар ўчирилиши керак;

Тўртинчидан,
расмий огоҳлантириш берилгандан кейин ҳам ОАВ ёки блогерлар ўша изоҳларни кўра била туриб ўчирмаган бўлса, ана шундагина тегишли чора кўрилиши мумкин;

Бешинчидан, изоҳларнинг қолдирилган муддати муҳим эмас, огоҳлантиришнинг берилган муддати муҳим. Масалан, огоҳлантириш бугун келгану, аслида ўша терроризмга оид изоҳ 1 йил олдин қолдирилган бўлса, унда ОАВ ёки блогерларга “нима учун 1 йилдан буён ўчирмадинг” дея зуғум қилиш мумкин эмас. Огоҳлантириш бугун келганми, демак ана шу санадан бошлаб ҳисобланади;

Олтинчидан, ОАВ ҳамда блогерлар огоҳлантириш келганда барча изоҳларни ўчиришга мажбур эмас. Агар улар кўрсатилган изоҳда қонунга хилоф маълумот бор деб ҳисобламаса, унда рад қилиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда иш судда кўриб чиқилади. Фақат суднинг қарори мажбурий характерга эга. Аммо бир нарсани унутмаслик керакки, агар суд ўша изоҳни қонунга хилоф ва жиноят деб топса, унда ОАВ ёки блогерлар жиноятни ўз вақтида бартараф этмаганлиги сабабли, биргаликда жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин. Таваккал қилишдан олдин яхшилаб ўйлаш керак;

Еттинчидан, ОАВ ёки блогерларга киритилган огоҳлантиришлар сони салбий хулоса учун асос бўлмайди. Масалан, йил давомида қонунга хилоф изоҳларни ўчиришни сўраб, «KunUz»га 800 та, «DaryoUz»га 500 та, «GazetaUz»га 100 та огоҳлантириш киритилган бўлса, бу рақамлар нашрларнинг яхши ёки ёмонлигини англатмайди, шунчаки бу муштарийлар сони ва фаоллигига боғлиқ холос;

Саккизинчидан, қонунга хилоф изоҳларни ўчиришдан бош тортган ОАВ ёки блогерларнинг статистикасигина салбийлик сифатида баҳоланиши мумкин. Мисол учун, киритилган 100 та огоҳлантиришнинг 40 тасини бажаришдан бош тортди, шундан 38 тасида судда ютқазди. Демак, 38 та ҳолатда огоҳлантиришларни асоссиз рад қилиб, жиноятга замин яратган, дейилсагина ўша ОАВ ёки блогер фаолиятига салбий баҳо сифатида қараш мумкин.

Тўққизинчидан, илтимос, ҳурматли муштарийлар, изоҳлар қолдираётганда Сизлар ҳам масъулиятни ҳис қилиб, ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматини очиқ-ойдин бузадиган, туҳматга мойил фикрлар қолдирмасангиз. Аммо бу - асло сўз эркинлигини бўғиш эмас, қонун доирасидаги ҳар қандай танқидий ва таҳлилий фикрларингизни доимо қўллаб-қувватлайман.

Ҳурмат билан,
ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон учун «энг катта хавф»ни айтди. «Мени энг катта хавф нимада, деган савол қийнайди. Энг катта хавф - кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида. Минг афсуски, энг оғир масала шу», — деди Президент, 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда.

«Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр энергияси йўқлиги бизга алам қилмайдими?! Ҳамма соҳаларда янги Ўзбекистонни тузаяпмиз. Демократик давлат, олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан, ақлимиз, билимимиз, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми ёки йўқми?» — дея қўшимча қилди Президент.
Биатлончиларимиз ютди!!!
⚡️Расман: 16 августдан 1 АҚШ доллари 9061 сўм. +179
Forwarded from Kurbanoff.net
Кўплаб илтимосларни инобатга олган холда, фирибгарлик тўғрисида - ўзбек тилида.

Ким мени анча вақтдан буён ўқиётган бўлса, молиявий саводхонлик мавзуси мени жуда қизиқтиришини билади.

Афсуски, янги имкониятларга ва янги молиявий воситаларга эга бўлганимизда кўпинча уларга тайёр эмаслигимизни сезамиз.

Дўконга кирганимизда пластик картамизнинг PIN-кодини айтишга, тўловни амалга ошириш учун картани гўёки қўшни дўконга бораётгандай бўлаётган, лекин аслида энг яқин банкоматдан пулни ечиб оладиган сотувчининг қўлига топширишга одатланганимиз ва бундай пластик карталар билан боғлиқ оддий мисоллар бизни ҳеч нарсага ўргатмайди.

Яна давом этадиган бўлсак, карта эгалари ўз карталарида пул “оқиб кетаётганини” ёки йўқолаётганини билиб қолган ҳолатлар ҳам жуда кўп учраяпти. Яна бу, хавфсизлик мақсадлари учун барча мураккаб амалиётлар ўйлаб топилган даврда рўй беряпти. Карта ҳақида эса нима дейиш мумкин, ахир тўловни амалга ошириш учун карточканинг ўзида ёзилган маълумотларни (карта рақами, амал қилиш муддати ва CVV коди) билишнинг ўзи етарли. Ҳатто айни шу хавфсизлик учун ўйлаб топилган 3D хавфсизлик технологияси ҳам фирибгарларга қарши кучсиз бўлиб қолмоқда.

Ҳамма гап ўша машҳур ижтимоий муҳандисликда, бу технологиядан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган фирибгарликда. Ҳеч нарсани ўғирлашнинг ҳожати йўқ, мижоз сизга ҳаммасини ўзи айтиб беради.

Биз аслида жуда ишонувчан одамлармиз. Танишларга кўпинча қарз бера олмаймиз, лекин олтин тоғни ваъда қилган нотаниш одамга охирги тийинимизгача топширамиз.

Кўпинча сизга қўнғироқ қиладиган фирибгарлар ўзларини банк ходимлари деб таништирадилар, улар ҳатто сизнинг картангиз рақамини ҳам айтиб беришлари мумкин (бу ё банкдан маълумотларнинг ташқарига чиққанини англатади ёки сиз ўзингизни маълумотларингизни қаергадир жойлаштиргансиз) ва турли баҳоналар билан сизнинг картангизнинг тўлиқ маълумотларини билиб олишга ҳаракат қилишади ва кейин ишонч билан сиздан тўлов ёки пул ўтказмасини тасдиқлайдиган СМС кодини сўрашади.

Шунинг учун яна бир марта барчани оддий хавфсизлик қоидалари ҳақида огоҳлантиришни истардик:

Ҳеч кимга, ҳатто банк ходимига ҳам картангиз ҳақида (айниқса халқаро карталар ҳақида) маълумотларни, PIN-код, CVV кодлари, операцияларни тасдиқлаш учун СМС орқали қабул қилинган код ёки паролни айтманг.

СМС хабарни ҳеч қаерда маълум қилмаган рақамингизга улатинг, агар имкони бўлса, алоҳида рақам олинг. Умуман олганда, уни интернетга кириш имкони бўлмаган эски телефон қурилмасига қўйган яхшироқ.

Ҳеч қачон картангизнинг расмини қўйманг, айниқса ушбу картага боғланган рақамни кўрсатманг (ёрдам сўраш, товарларни сотиш ва ҳк).

Юқорида айтилганларга қўшимча равишда сиз Россия банкларидан бирининг маслаҳатларини ўқишингиз мумкин.

Ва шуни эсда тутингки, агар фирибгар юқоридаги маълумотларни қўлга кирита олса, унда сиз бундай операцияга эътироз билдиришингиз қийин, чунки сиз барча мумкин бўлган хавфсизлик қоидаларини бузгансиз, банк эса хавфсизлик кодини айнан ким киритганини фарқлаши қийин бўлади.

Унутманг, карта ҳам сизнинг пулли ҳамёнингиздир, шунинг учун агар сиз кўчада очиқ ҳамён билан юрмас экансиз, унда картангиздаги маълумотларни ҳам ҳамма ёққа бериб юбормаслигингиз керак. Ўзингизни ва пулингизни эҳтиёт қилинг.

#хавфсизлик #фирибгарлик #фрод #молиявийсаводҳонлик #карталар
Davletovuz Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан Олмазор тумани ҳокими ўринбосари томонидан қилинган зўравонлик ва қўпол хатти-ҳаракатларини кескин қоралайди ва буни журналистларнинг эркин фаолият юритиши ва ахборот олишига тўсқинлик қилиш деб билади.

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси мазкур вазият бўйича сукут сақламасдан, ўз позициясини қатъий баён қилиши лозим.

Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳуқуқ-тартибот органлари зўравон амалдорга нисбатан қонуний чора кўриши шарт.
UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этади https://bit.ly/33ylIkR
Forwarded from Xalqaro press klub
Амалдорларнинг оммавий ахборот воситаларига нисбатан бундай муносабати номақбул ва такрорланмаслиги керак

📌Халқаро пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов томонидан тадбиркорлар ва Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан амалга оширилган қўпол ҳаракатларини кескин қоралайди.

Халқаро пресс-клуб Давлатимиз Раҳбари ўзининг шу яқин кунларда қилган қатор нутқларида ижроия ҳокимият мутасаддиларига, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш ва очиқ бўлишни таькидлаётган бир вазиятда, жаноб Ваҳобовнинг ушбу ҳаракатини номақбул деб баҳолайди.

Умид қиламизки, ваколатли ташкилотлар Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг ҳаракатларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу нохуш ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди.

Telegram👉🏻https://t.me/IPCUzbekistan
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов фейсбукда саҳифасини очибди https://www.facebook.com/nurdinjonismoilov/
KUN.UZ таҳририяти баёноти

Куни кеча Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан А.Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди.

Ушбу интервьюда А.Ваҳобов KUN.UZ мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф қилгани ҳақидаги даъвони илгари сурди.

Мазкур даъво юзасидан KUN.UZ зудлик билан ўз ички суриштирувини ўтказиб, таҳририят мухбири Р.Исроилов ва бошқа ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлади.
Хизмат текширувида мухбир Р.Исроилов унга нисбатан А.Ваҳобов илгари сураётган айбловлар бирор асосга эга эмаслигини, А.Ваҳобов билан муқаддам ҲЕЧ ҚАЧОН кўришмаганини, ҳаётда илк марта 14 август куни учрашганини ва ўз-ўзидан А.Ваҳобовнинг гаплари туҳматдан иборатлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, 15 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан айнан мазкур масала юзасидан ташкил қилинган юзма-юз учрашувда А.Ваҳобов KUN.UZ мухбири Раҳматилла Исроиловни танимаслигини ва ҳодиса юз берган куни (14 август) биринчи марта кўрганини баён қилган (буни тасдиқловчи аудиоёзувлар мавжуд). 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли хизмат текшируви давомида тўпланган ҳужжатлар (тегишли аудио ва видеоматериаллар билан бирга) қўшиб ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.

Бундан ташқари, мухбир Р.Исроилов ўзига нисбатан оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят йўллаганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар прокуратурасида олиб борилаётган терговга қадар суриштирув жараёнларига халақит бермаслик, суриштирув жараёнлари холислигига таъсир ва босим ўтказмаслик мақсадида KUN.UZ таҳририяти ушбу мавзуда бошқа маълумотларни ошкор қилмасликка қарор қилди.
Ўзимизникилар кечирилади, душманларга жазо муқаррар.

(c)
Ҳукумат фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходимни ишдан бўшатди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

https://www.gov.uz/uz/news/view/23723
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Куни-кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.


👉 @uzbprokuratura
2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм;

қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,

иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,  узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўланиши режалаштирилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва импортёрлари учун қулай платформа - @oziquz улгуржи телеграм дўкони самарадорлиги билан кўплаб ҳамкорларига ёрдам берди. Унда юзлаб турдаги товарларни улгуржи нархларда сотиш ёки сотиб олиш мумкин. Энг асосийси, бунинг учун минимал ҳаражат ва ҳаракат қилиш кифоя. Олди-сотди жараёни янада қулай ва осонроқ кечиши учун канал мутасаддилари мобил илова ҳам яратишган.

@oziquz каналига обуна бўлинг ва ўзингизга керакли маҳсулотларни қулай нархларда сотиб олинг.